қўқон хонлиги

PPTX 21 pages 745.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
худоёрхон саройи қўқон хонлиги хviii аср бошларида бухоро хонлигида сиёсий парокандалик унга расман қарам бўлган фарғона водийсига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 1709-йилда чодак хўжалари исён кўтариб, фарғонанинг бир қисмини эгаллаб олиб, мустақил давлат тузилганлигини эълон қилдилар. 1710-йилда водийда анча кучли таъсирга эга бўлган, ўзбекларнинг минг уруғи бошлиғи шоҳруҳбий (1710-1721) ҳокимиятни қўлга олди. шоҳруҳбий ўз ҳукмронлиги даврида қўқон, наманган, марғилон, конибодом, исфара атрофларини бўйсундириб, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлади. унинг вориси муҳаммад абдураҳимбий (1721-1733) хўжанд, ўратепа, самарқанд, жиззах, ҳатто шаҳрисабзни ўзига бўйсундириб, мамлакат ҳудудларини анча кенгайтирди. шунинг билан бирга у қурдира бошлаган шаҳар дастлаб "қалъайи раҳимбий" деб аталди. абдураҳимбийнинг бевақт вафоти сабабли укаси абдуикаримбий (1733-1750) шаҳар қурлиишини якунлаб, тепақўрғондан пойтахтни янги шаҳарга кўчирди ва эски ўрда деган жойида ўрда-қалъа қурдиради. ўш, андижон, марғилонни эгаллаган қалмоқлар 1745 йилда қўқонни қамал қилганда абдукаримбий ўратепа ҳокими фозилбек ёрдами билан қалмоқларни мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқариб, давлат мустақиллигини сақлаб қолди. қалмоқлар гаров тариқасида муҳаммад абдураҳимбийнинг ўғли бобобекни олиб …
2 / 21
кимлар қаршилигини бостиришда бир мунча муваффақият қозонди. у чуст ва наманган ҳокимларининг ўзбошимчаликларини тугатиб, қўзғолон кўтарган хўжанд шаҳрини бўйсундирди ва уни хонликка бутунлай қўшиб олди. лекин 1799-йилда унинг тошкентни эгаллаш учун юборган қўшини мағлубиятга учради. унинг ҳукмронлиги даврида олинган мўл ҳосил натижасида халқ фаравонлиги бир мунча яхшиланди, хитой ҳукмдорлари норбўтабек мустақил хон эканлигини тан олган. унинг вориси олимхон (1800-1810) даврида қўқон хонлигининг сиёсий қудрати мустаҳкамланди. ҳарбий ислоҳот ўтказиб, қўшинни анча мустаҳкам лаган олимхон ангрен воҳасини, тошкент, чимкент ва туркистонни ўзига бўйсундирди. натижада қўқон савдогарлари россия билан бевосита савдо қила бошладилар. 1805 йилдан қўқон хонлигидаги ҳукмдорлар расман хон деб юритила бошладилар. бунгача улар "бий" ва "бек" деб аталардилар. олимхон исён кўтарган тошкентни бўйсундириш, ўратепани эгаллаш ва босиб олинган ҳудудларда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун тинимсиз урушлар олиб борди. у ўратепани бўйсундириш учун 10 дан ортиқ юриш қилган. олимхон олиб борган сиёсат бутун халқнинг олимхондан норозилигига олиб келди ва бу фитнага сабаб бўлди. …
3 / 21
1831 йилларда қашғарга бир неча марта юриш қилиб, у ердаги хитой ҳукумати билан ўзи учун фойдали шартнома имзолаган бўлса, 1834-йилгача қўқон қўшинлари қоратегин, кулоб, дарвоз вилоятларини босиб олган. ички сиёсатда мадалиҳон хонлик ҳаётида катта таъсирга эга бўлган, отаси томонидан қўллаб-қувватланган йирик амалдорларни сургун қилди, кўпчиликни қатл қилдирди. бу ҳолат хонликда ундан норози бўлган кучларнинг, бирлашишувига, душманларининг кўпайишига сабаб бўлди. муҳаммад алиҳоннинг шарқий туркистон ва олтой тоғлари ортида қўлга киритган, ғалабаси сабабли хушомадгўйлари уни "ғозий" деб улуғлашгани билан мамлакалда ундан норозилар кўпчиликни ташкил қилар эди. муҳаммад алиҳоннинг шариатга зид ахлоқий бузуқликлари ҳам унга қарши айбнома бўлди. натижада хонга қарши фитна тайёрлана бошланди. лекин фитначилар ўз кучларига ишонмай 1839-йилда бухоро амири насруллодан ёрдам сўраб, хонинг устидан шикоят қилишди. амир насруллонинг мадалиҳонни "кофир" деб фатво жўнатиши 1840-йилда қўқон ва бухоро ўртасидаги урушга баҳона бўлди. аслида бухоро ва қўқон чегара шаҳарлар учун тинимсиз урушлар олиб боришган. бу урушда мадалиҳон қўшинлари мағлубиятга учраб, унинг ўзи …
4 / 21
и гуруҳ ташкил этишди. 1852-йил феврал ва июн ойларида мусулмонқул тошкентга катта қўшин билан юриш қилди. лекин июн ойидаги жангда қайин отаси васийлигидан норози бўлган худоёрхон қўзғолончилар томонга ўтди. 1853-йил кузига келиб мусулмонқул ҳам қўлга олиниб қатл этилди. бу пайтда рус қўшинлари хонлик сарҳадларига бостириб кириб, оқмачит, жўлак, кумушқўрғонни босиб олаётган эди. россия билан қўқон уруш ҳолатига ўтди. россиядек ташқи душман хонлик сарҳадларига хавф солиб турган бир пайтда хон амалдорлари, хонлар бирлашиш ўрнига улар орасидаги ўзаро кураш фитна авж олди. натижада қўқон хонлиги ҳудудлари чет эл босқинчиларининг зулми остига тушиб қолди. 1876-йилда қўқон хонлиги тугатилди. миразиз бин муҳаммад ризо марғилонийнинг "тарихи азизий", отабек фозил ўғлининг "муфассал тарихи фарғона", шавқийнинг "тарихи туркистон”, жунайдуллахожа ўғли ибратнинг "тарихи фарғона", муҳаммад солиҳ тошкандийнинг "тарихи жадиди тошканд" каби асарлари қўқон хонлиги тарихи ҳақидаги муҳим манбалар ҳисобланади. шунингдек, рус элчилари, сайёҳлари, ҳарбийлари томонидан ёзилган ҳисоботлар ва архив ҳужжатлари ҳам маълум қимматга эга манбалардир. хулоса қилиб айтадиган …
5 / 21
иги мавжуд бўлган даврда (1709-1876 йиллар) хонлар тарафидан етти марта сарой қурдирилган. замона зайли билан уларнинг олтитаси йўқ бўлиб кетган. худоёрхон саройи эса уларнинг еттинчиси бўлиб, унинг кичик бир қисми сақланиб қолган. худоёрхон саройи қурилиши 1863 йилда хоннинг буйруғи билан бошланган ва 1870 йилда битказилган. безак ишлари эса 1873 йилда тўлиқ тугалланган. сарой жуда мухташам қилиб қурилган. дастлаб қурилганда 113 хонадан иборат бўлган. кейинчалик саройнинг орқа томонидаги қисми бузилиб кетган. хозирги кунда унинг 19 та хонаси сақланиб қолган. сарой ҳақида маҳаллий тарихчилар билан бир қаторда қўқон шаҳрига келган сайёҳлар эсдаликларида, асарларида ҳам бир неча маълумотларни топишимиз мумкин. масалан, с.м.круковскаянинг китобида келтирилган мари бурдон ҳақида шундай ёзилади: “француз аёли бўлган бу сайёҳ аёл 1878 йилда турмуш ўртоғи уйфальви билан қўқонга ташриф буюради. мари бурдон туркистон шаҳарлари бўйлаб кезиб, олган таассуротларини “париждан самарқандгача” деб номланган китобида чоп эттирди. китобдан 300 та расм ва 5 та гравюра (ўйма расм) ўрин олган. айнан ана …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қўқон хонлиги"

худоёрхон саройи қўқон хонлиги хviii аср бошларида бухоро хонлигида сиёсий парокандалик унга расман қарам бўлган фарғона водийсига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 1709-йилда чодак хўжалари исён кўтариб, фарғонанинг бир қисмини эгаллаб олиб, мустақил давлат тузилганлигини эълон қилдилар. 1710-йилда водийда анча кучли таъсирга эга бўлган, ўзбекларнинг минг уруғи бошлиғи шоҳруҳбий (1710-1721) ҳокимиятни қўлга олди. шоҳруҳбий ўз ҳукмронлиги даврида қўқон, наманган, марғилон, конибодом, исфара атрофларини бўйсундириб, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлади. унинг вориси муҳаммад абдураҳимбий (1721-1733) хўжанд, ўратепа, самарқанд, жиззах, ҳатто шаҳрисабзни ўзига бўйсундириб, мамлакат ҳудудларини анча кенгайтирди. шунинг билан бирга у қурдира бошлаган шаҳар дастлаб "қалъайи раҳимбий" деб аталди. абдураҳимбийни...

This file contains 21 pages in PPTX format (745.8 KB). To download "қўқон хонлиги", click the Telegram button on the left.

Tags: қўқон хонлиги PPTX 21 pages Free download Telegram