урчуксиз йигириш машиналари

DOC 356.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403872880_48238.doc [ ] соат кг к т n а ип кам н / 1000 60 2 × × × = мавзу: урчуқсиз йигириш машиналари урчуксиз йигириш машиналари режа: 1. урчуқсиз ип йигиришнинг усуллари. 2. пневмомеханик йигириш машинасининг тузилиши ва ишлаши. 3. пневмомеханик йигириш машинасида таъминлаш, дискретлаш, пишитиш ва ипни ўраш мосламалари. 5. пневмомеханик йигириш машинасининг унумдорлиги. 6. пневмомеханик йигириш машинасининг афзалликлари ва камчиликлари. урчуқсиз ип йигиришнинг усуллари урчуқсиз ип йигиришда қуйидаги янги, қўшимча технологик операциялар мавжуд: 1. таминланувчи маҳсулотни (пилтани) дискретлаштириш (бир – бирига боғлиқ бўлмаган алоҳида толалар оқимига келтириш). 2. дискрет толалар оқимини ип шакллантириш зонасига транспортировкалаш (ҳаракатлантириш). 3. керакли чизиқий зичликни хосил қилиш учун дискрет толаларини даврий (циклик) қўшиш. урчуқсиз ип йигиришда маҳсулотнинг равонлиги олдиндан башорат этилган бўлиб, ип шаклланиши камеранинг айланиши ҳисобига бурамлар бериш орқали амалга оширилади. бундай усул «эркин учли йигириш» деб ном олган. урчуқсиз йигиришнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. механик (ипнинг эркин учларига дискрет толаларни …
2
вмомеханик йигириш машинасининг технологик схемаси натижада пневмомеханик ипнинг бир қатор истеъмол хусусиятлари катта афзалликка эга эканлигини (мустаҳкамлиги 15-20% кам бўлса ҳам), унинг ишлатилиш соҳаси кўплигини кўрсатиб турибди. пневмомеханик йигиришда маҳсулот пастдан юқорига йўналтирилиши технологик жараён орқали белгиланган. пневмомеханик йигириш машинасида, таъминлаш, дискретлаш, пишитиш ва ипни ўраш мосламалари пневмомеханик йигириш машинасида, таъминлаш, дискретлаш, пишитиш ва ипнинг шаклланиши каби жараёнлар алоҳида йигириш блокларида (брикмаларда) амалга оширилади. машинанинг таъминлаш зонаси таъминлаш цилиндри, таъминлаш столчаси, зичлагичлардан иборат блокка жойлаштирилган. таъминлаш столчаси таъминлаш цилиндрига куч билан босиб турганлиги туфайли улар орасидаги толалар тутами қаттиқ таъминлаш зонаси схемаси қисилган ҳолда дискретловчи валик таъсирига узатилади. столча таъминлаш цилиндрига пружина таъсирида босилиб туради. дискретлаш асбобнинг асосий вазифаси узлуксиз толали маҳсулотдан толаларнинг бир текис дискрет оқимини ҳосил қилишдир. маҳсулотни дискретлашда сирти аррасимон тишли гарнитура билан қопланган валик ишлатилади. дискретловчи валик таъминловчи цилиндрга нисбатан анча катта тезлик билан айланиб маҳсулотни жадал суръатда ингичкалаштириб юборади. натижада пилтадан айрим толалар ва уларнинг …
3
ади. бунинг учун камера ичидан ҳаво унинг ўрта қисмидаги конуссимон сиртда жойлашган тешиклар орқали махсус вентиляторлар ёрдамида сўрилади. шунинг учун ҳам толаларнинг дискрет оқими пневмоканал орқали ҳаво билан бирга камерага келиб тушаверади. йигириш камерасида икки технологик жараён – циклик ( даврий қўшиш) ва пишитиш кетма-кет содир бўлади. камеранинг ичига ташқаридан ип туширилса у дарҳол марказда қочма куч таъсирида камера сиртининг энг кенг диаметрли жойига боради. йигириш камерасининг ўз ўқи атрофида катта тезлик билан айланиши туфайли ипнинг учига толалар бирин-кетин чирмашиб илаша бошлайди ва ҳалқасимон пилта шу жойдан узилиб, пишитиш жараёни бошланади. 1 – толалар дискрет оқими, 2 – конфуззор, 3 – пилтача, 4 – 5 – шаклланган ипнинг ташқаридаги ва ичкаридаги қисмлари, 6 – тортувчи валиклар, 7 - ўровчи валик, 8 - калава ип пневмомеханик йигириш машинасининг ип ўраш қурилмаси - йигириш камерасининг ичида шаклланаётган ип тортувчи валиклар ёрдамида ўзгармас тезлик билан чиқариб олинади. ип ғалтакларга ўралаётганда унинг қалтак ўқи …
4
с; к – 1 м ипдаги бурамлар сони, б/м. назарий унумдорлик машинанинг тўхтовсиз ишлаган вақтдаги олинган ипнинг миқдорини белгилайди. машинанинг афзалликлари ва камчиликлари. афзалликлари: пневмомеханик усулида йигирилган ип равон, силлиқ, тукдорлик даражаси кам, деформацияланиш хусусияти юқори, юмшоқ. пневмомеханик йигириш машинасининг меҳнат ва ускуна унумдорликлари юқори. камчиликлари: пневмомеханик йигириш усулида олинган ипнинг пишиқлиги ҳалқали усулга нисбатан 15-20% камроқ, олинадиган ип ассортименти чекланган. _1102903293.unknown _1030614533.unknown
5
урчуксиз йигириш машиналари - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "урчуксиз йигириш машиналари"

1403872880_48238.doc [ ] соат кг к т n а ип кам н / 1000 60 2 × × × = мавзу: урчуқсиз йигириш машиналари урчуксиз йигириш машиналари режа: 1. урчуқсиз ип йигиришнинг усуллари. 2. пневмомеханик йигириш машинасининг тузилиши ва ишлаши. 3. пневмомеханик йигириш машинасида таъминлаш, дискретлаш, пишитиш ва ипни ўраш мосламалари. 5. пневмомеханик йигириш машинасининг унумдорлиги. 6. пневмомеханик йигириш машинасининг афзалликлари ва камчиликлари. урчуқсиз ип йигиришнинг усуллари урчуқсиз ип йигиришда қуйидаги янги, қўшимча технологик операциялар мавжуд: 1. таминланувчи маҳсулотни (пилтани) дискретлаштириш (бир – бирига боғлиқ бўлмаган алоҳида толалар оқимига келтириш). 2. дискрет толалар оқимини ип шакллантириш зонасига транспортировкалаш (ҳаракатлантириш). 3. керакли чизиқий зичликни хосил қил...

DOC format, 356.5 KB. To download "урчуксиз йигириш машиналари", click the Telegram button on the left.