ёшларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш

DOCX 3 стр. 19,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (3 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 3
ёшларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш бугунги кунда ёшлар тарбияси муаммолари деярли барча мамлакатлар учун умумий масаладир. ёшлар тарбияси мавзуси бўйича ўзбекистон республикаси президенти ш.мирзиёев бмт бош ассамблеяси 72-сессиясида шундай деди: “бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олиш. бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз. шу муносабат билан ўзбекистон глобаллашув ва ахбороткоммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – бмтнинг ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади. бизнинг назаримизда, мазкур ҳужжатни имзолайдиган давлатлар ушбу соҳани ўз ижтимоий сиёсатининг асосий ва муҳим ҳаётий …
2 / 3
шлари орасида ҳам содир бўлаётганини мамнуният билан қайд этишга тўла ҳақлимиз. айни пайтда яна ва яна глобал кўламларда айнан ёшлар тарбиясида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини тан олишимиз, эътироф этишимиз керак. “ёшлар ижодкорлиги” кенг қамровли тушунча бўлиб, у талаба ёшларнинг таълим-тарбия, илм-фан соҳасидагина эмас, балки маданият, санъат, сиёсат, ҳуқуқ каби соҳаларда ҳам фаол бўлишини англатади. демак, “ижтимоий фаоллик” ўзининг туб моҳиятига кўра, кишилар жамият ҳаётининг иқтисодий, сиёсий, маънавий, социал ва бошқа соҳалардаги фаоллигини ифодалайди. бозор муносабатлари ва янгича дунёқараш шахснинг ижтимоий фаоллиги структурасида маънавий-интеллектуал, ижтимоий-сиёсий фаоллик етакчи ва ҳал қилувчи элемент эканлигини кўрсатди. мазкур тушунчасининг моҳиятини ёритиш учун “фаоллик” тушунчасининг мазмунига эътибор бериш лозим. “ўзбек тилининг изоҳли луғати”да фаоллик меҳнатда ёки бирор ҳаракатда, жараёнда жадаллик, жонбозлик кўрсатиш, ишчанлик, таъсирчанлик, деб таърифланади. ёшларнинг ижодкорлигини оширишда жамият тараққиётига дахлдор бўлган барча ташкилотлар ва ижтимоий ҳаракатлар, тузилма ва субъектлар баб-баравар масъул ҳисобланади. айниқса, ёшларни бирлаштирган махсус ижтимоий ҳаракатнинг бу жараёндаги ўрни ўзгача. бунда, энг …
3 / 3
у ҳаётга шунчалик чуқурроқ қарайди, олдига муҳим мақсадлар қўяди. ёшларни тарбиялашда улар руҳиятига ўз-ўзини англаш туйғуларини сингдириш орқали ижтимоий етукликка эришувини таъминлаш муҳимдир. чунки, бу туйғу инсоннинг маънавий шаклланиши жараёнида вояга етади. ёшларда ижодкорлик элементларини миллий қадриятларимиз орқали ривожлантиришда халқимизнинг кўп йиллик анаъналари, маданияти, урф-одатлари, миллий байрамлари, бой қадимий мероси ўзининг алоҳида ўрни, аҳамиятига эга. ёшларда миллий ифтихор, миллий ғурурни шакллантириш ва мустаҳкамлаш асосида уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга алоҳида аҳамият бериш бошланди. ақлий заковат, руҳий, маънавий камолот, инсофу диёнат, мурувват, меҳр-оқибат – булар барчаси маърифатли, маънавиятли инсонларнинг асосий фазилатлари саналади. ана шу фазилатларни ёшларимизда шакллантириш бугунги куннинг муҳим вазифасидир. ҳозирги глобаллашув жараёнида интизомли, масъулиятли, сабр-бардошли, диёнатли, виждонли, иймонли, эътиқодли, бағрикенг, инсонпарвар, ижтимоий фаол ва шу каби олийжаноб фазилатлар эгаси бўлган ёшларгина яшаш учун зарур бўлган барча қулайликларни вужудга келтиришга қодир бўла оладилар. ижтимоий тараққиётнинг демократик ривожланиш жараёни шахснинг ўз-ўзини англаши, қадр-қимматини қай даражада эъзозлаши, жамият учун хизмат қила олиш имконияти …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 3 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёшларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш"

ёшларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш бугунги кунда ёшлар тарбияси муаммолари деярли барча мамлакатлар учун умумий масаладир. ёшлар тарбияси мавзуси бўйича ўзбекистон республикаси президенти ш.мирзиёев бмт бош ассамблеяси 72-сессиясида шундай деди: “бугунги дунё ёшлари – сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олиш. бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз. шу муноса...

Этот файл содержит 3 стр. в формате DOCX (19,7 КБ). Чтобы скачать "ёшларни ижодкорлик руҳида тарбиялаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёшларни ижодкорлик руҳида тарби… DOCX 3 стр. Бесплатная загрузка Telegram