спортда шахсни тарбиялаш 2

DOC 82,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404364544_52772.doc спортда шахсни тарбиялаш спортда шахсни тарбиялаш режа: 1. спортчи шахснинг психологик хусусиятлари. 2. шахснинг психологик хусусиятлари тўғрисида умумий тушунча. спортчи шахснинг психологик хусусиятлари. шахс деб - воқиеликни билувчи ҳамда фаол ўзгартирувчи субъектга айтилади. меҳнат туфайли хайвонот оламидан чиққан ва жамиятда ривожлантирувчи. тил ёрдамида бошқа одамлар билан муносабатга киришувчи. ижтимоий мавжудот ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий тараққиётида фаол қатнашувчи одам-шахс деб аталади. инсон шахснинг энг характерли томонларидан бири унинг индивидуаллигидир. индивидуаллик қайтарилмайдиган бирикмаси тушунилади. индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнларининг ўтиб бориш хусусиятлари, хукумрон ҳиссиётлар йиғиндиси ва фаолият мотивлари таркиб топган қобилиятлар киради, инсон шахси ўзининг индивидуаллиги билан қайтарилмасдир. ҳозирги кунда таълим - тарбиянинг конкрет вазифаси - ёшларни ҳар томонлама камолотга етган, юксак маданиятли ҳамда жисмоний жихатдан чиниққан шахс қилиб тарбиялаб етиштиришдан иборат. ёшларни ҳар томонлама тарбиялаб етиштиришда спортнинг роли катта. инсон шахсининг фаоллиги унинг эхтиёжлари билан белгиланади. эхтиёжлар хайвонларда ҳам бор. аммо ҳайвонларда фақат биологик, туғма эхтиёжлар бўлади …
2
одамнинг қобилияти тараққиёт махсулотидир. кишининг қобилияти унинг туғма лаёҳати асосида, муҳитга боғлиқ равишда олаётган таълим тарбиясига қараб, шунингдек кишининг ўз устида ишлаши билан боғлиқ ҳолда, ўсиб, камол топиб боради. темперамент ва характер шахснинг ижтимоий муносабатларда яққол кўринадиган хусусиятидир. темперамент, психологик жиҳатидан олганда, кишининг ҳиссиётининг кўзғаллиштиришида ва кишидаги умумий ҳаракатчанликда кўринадиган индивидуал хусусиятдир. характер деганда шахсда муҳим ва тарбия таъсири остида таркиб топган ва унинг иродавий фаоллигида, теварак -атрофидаги оламга (бошқа кишиларга, мехнатга, буюмларга) ўз-ўзига бўлган муносабатларида намоён бўладиган индивидуал хусусиятларини тушинилади. спорт шахс фаолиятининг энг муҳимларидан биридир. спортда шахс жисмоний жихатдан камолатга етади. жисмоний ривожланиш эса шахсда психик сифатларнинг ўсишига зўр таъсир кўрсатади. шахс табият мавжудоти бўлиб, у психологик хусусиятларга эгадир. бу хусусиятлар шахснинг конкрет фаолияти жараёнида камолотга етади. спорт ҳам шахснинг конкрет, энг мухим фаолиятидан биридир. демак спорт шахсни камолотга етказиш воситаларидан бири. спорт фаолияти жараёнида омил: машқ қилиш шароити, жисмоний машқнинг ўзига хос таъсири, спорт жамоанинг ўзига хос …
3
г энг мухим таркибий вазифасидир. ёшларни ҳар томонлама тарбиялаб етиштиришда спортнинг роли катта. биз шахсни ҳартомонлама тарбиялашда спортнинг аҳамиятини қўрсатмоқчи эканмиз, аввало шахснинг ўзи нима, унинг психологик хислатлари тўғрисида умумий тушунча бериб ўтишимиз лозим. шахс деб конкрет кишини айтамиз. ҳар бир киши жамият аъзоси бўлиб индивидуал жисмоний ва психик хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. шахснинг психологик хусусиятларига эҳтиёжлар, қизиқишлар, дунёқараш, қобилият, темперамент ва характерлари киради. шахснинг мухим белгиси - унда одамга хос махсус эхтиёжларнинг мавжудлигидир. эҳтиёжлар - одамнинг кун кўриши ва яшаши учун зарур нарсалардир. одам яшамоқ, кун кечирмоқ учун ўз эҳтиёжларини қондириши керак. эҳтиёжлар ҳайвонларда ҳам бор. аммо ҳайвонларда фақат биологик, туғма эхтиёжлар бўлади - овқатланиш, сақланиш, насл қолдириш эхтиёжлари бор, холос. одамда эса биологик эҳтиёжлардан ташқари яна юксак эҳтиёжлар - билиш эҳтиёжлари маънавий, эстетик, меҳнат эҳтиёжлари ва бошқа шу каби эхтиёжлар бор. бу эҳтиёжлар туғма эмас - улар тарихан траққий этган. қизиқиш - кишининг ўз ҳаётида дунёда маълум бир …
4
, у қисман табиий кучга лаёқатлар ва қобилиятлар, инстинктлар тариқасида мавжуддир. тўғма лаёқат- тайёр, камолотга етган қобилият эмас, балки қобилиятнинг ўсиши учун фақат табиий заминдир, у келгусида қобилиятга айланиши мумкин. бундай имкониятлар фақат тегишли шароит мавжуд бўлгандагина рўёбга чиқаолади. темперамент ва характер шахснинг ижтимоий муносабатларда яққол намоён бўладиган хусусиятидир. темперамент лотинча темпераментум деган сўздан олинган бўлиб, бунинг маъноси аралаш демакдир. темперамент деганда биз, одатда, инсоннинг табиий, туғма хусусиятлари билан боғлиқ бўлган индивидуал хусусиятларни тушунамиз. и.п.павлов темпераментни қўйидагича тарифлайди: ҳар бир айрим кишининг ва шунингдек, ҳар бир айрим хайвоннинг ҳам энг умумий характеристикасидир, ҳар бир индивиднинг бутун фаолиятларига муайян қиёфа берадиган асаб тизимининг асосий характеристикасидир. темперамент, психологик жихатдан олганда, қуйдаги хиссиётнинг қўзғалишларида ва кишидаги умумий ҳаракатчанликда кўринадиган индивидуал хусусиятдир. маълумки, барча темпераментларни қадимдан тўрт типга 1)холерик,2) сангивиник, 3) меланхолик ва 4) флегматик темпераментга ажратиш расм бўлган. характер деганда шахсда мухит ва тарбия таъсири остида таркиб топган ва унинг иродавий фаоллигида, теварак …
5
исмоний ривожланиш эса шахсда психик сифатларининг ўсишига зўр таъсир кўрсатади. бу иккаласи бир-бири билан органик равишда боғланган бўлиб, уларни ажратиб қараш мумкин эмас. демак, бундан маълумки кишиларни демократик рухида тариялашда катта аҳамиятга эгадир. шундай қилиб шахс табиий мавжудод бўлиб у психологик хусусиятларга эгадир. бу хусусиятлар шахснинг фаолияти жараёнида камолотга етади. спорт ҳам шахснинг конкрет, энг мухим фаолиятларидан биридир. демак, спорт шахсни камолотга етказиш воситаларидан биридир. шу сабабли шахсни ҳартомонлама табиялашда спорт катта ахамиятга эгадир. 2. шахсни тарбиялашда спортнинг роли. спорт фаолияти максимал тезлик, куч, чаққонликни ўз гавдасини (ҳартомонлама идора қилиш хусусиятларини) таркиб топтириш воситаларидан биридир. бизга маълум, интенсив (серунум) мехнат қилиш учун ўртача куч ва тезлик кифоя қилади. спортда бирор разряд олиш ёки рекорд қўйиш учун максимал даражада асаб-мушак кучи сарфлашни юқори тезлик ва чаққонликни талаб қилади. спорт ўзининг бу кучи билан киши фаолиятининг бошқа турларидан фарқланиб туради. спорт жараёнида шахснинг ҳаракат малакалари юксак даражада ривож топади. шунингдек спортда шахснинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"спортда шахсни тарбиялаш 2" haqida

1404364544_52772.doc спортда шахсни тарбиялаш спортда шахсни тарбиялаш режа: 1. спортчи шахснинг психологик хусусиятлари. 2. шахснинг психологик хусусиятлари тўғрисида умумий тушунча. спортчи шахснинг психологик хусусиятлари. шахс деб - воқиеликни билувчи ҳамда фаол ўзгартирувчи субъектга айтилади. меҳнат туфайли хайвонот оламидан чиққан ва жамиятда ривожлантирувчи. тил ёрдамида бошқа одамлар билан муносабатга киришувчи. ижтимоий мавжудот ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий тараққиётида фаол қатнашувчи одам-шахс деб аталади. инсон шахснинг энг характерли томонларидан бири унинг индивидуаллигидир. индивидуаллик қайтарилмайдиган бирикмаси тушунилади. индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнларининг ўтиб бориш хусусиятлари, хукумрон ҳиссиётлар йиғинд...

DOC format, 82,5 KB. "спортда шахсни тарбиялаш 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: спортда шахсни тарбиялаш 2 DOC Bepul yuklash Telegram