nutq va adabiy me'yør

PPTX 23 sahifa 111,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
оила тизим сифатида. боуен оилавий тизимлари ва минухин таркибий терапиясининг ёндашуви. оила билан ишлаш қоидалари. оила вазиятини баҳолашни ўтказиш. оилани баҳолашда генограмма ва эко-харита нутқ ва адабий меъёр режа: 1. нутқнинг тўғрилиги ва аниқлиги. 2. нутқнинг мантиқийлиги ва нутқнинг тозалиги (софлиги). 3. нутқнинг мақсадга мувофиқлиги ва нутқнинг бойлиги. 4. нутқнинг ифодалилиги. 2 нутқнинг мантиқийлигини таъмин этадиган тўғрилик, аниқлик, мантиқийлик, ифодалилик, бойлик, софлик, жўялилик каби бир қатор коммуникатив сифатлар мавжуд. ана шу коммуникатив сифатларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган нутқ маданий ҳисобланади. ҳар қандай нутқнинг асосий мақсади муайян ахборотни тингловчига етказиш, шу йўл билан унга таъсир қилишдан иборат бўлиб, мазкур сифатларнинг жами нутқнинг таъсирчанлигини юзага келтиради. нутқнинг тўғрилиги. нутқий маданиятнинг муҳим белгиларидан бири фикрни тўғри, мазмунли баён қилишдир. адабий тилнинг фонетик-орфоепик, лексик-семантик ва грамматик меъёрлари талабларига мос келадиган нутқ тўғри нутқдир. нутқнинг талаффуз маданияти тил материалларини тўғри, ифодали талаффуз қилиш билан боғлиқдир. бунга сўз ва ибораларнинг тўғри диксияси, сўз ва мантиқий урғу, интонация …
2 / 23
инишда бўлади. масалан: келинг сўзи оҳангига кўра самимият, норозилик, масхаралаш каби қатор маъноларни ифодалаши мумкин. баҳор сўзи гап интонацияси билан айтилмаса сўзлигича тураверади, аммо тегишли интонатсион моделга мувофиқ айтилса дарак, сўроқ, ундов гапларга айланади.. тўғри нутқ тузиш учун фикрни ҳар томонлама мазмунли, ифодали қилувчи сўз ва сўз вариантларини топа билиш, уларни ўз ўрнида ишлата олиш муҳимдир. сўзнинг луғавий маъносини тушунмаслик уни хато қўллашга олиб келади. ғофур солиҳбойнинг қироли эди. синонимлар нутқни таъсирчан қилиш билан бирга, турли қайтариқларнинг олдини олиб, уни равон қилади. нутқда синонимлардан уларнинг маъно ва услубий нозикликларини тўла англаган ҳолда фойдаланиш лозим акс ҳолда нутқий ғализлик вужудга келади. масалан: озғин, ориқ. тўғри нутққа қўйиладиган талаблардан бири унинг грамматик жиҳатдан тўғри шаклланишидир. жумладан, қаратқич келишиги –нинг белгили ва белгисиз қўлланади. гапнинг маъноси ва мазмунига путур етмаса, тушириб қолдирилади. баъзи ҳолларда қаратқич келишиги қўшимчасининг тушириб қолдирилиши ахборотни хиралаштиради, фикрни чалғитади: аскар отаси деб ёзганда, матнни ўқиб чиқмасдан туриб, гап ким …
3 / 23
арини ўқиди. 3. мантиқий жиҳатдан воқеликка зид бўлган тушунча ифодаловчи сўзларни ёнма-ён ишлатиш натижасида: корхонага янги замонавий технология ўрнатилди (ишлаб чиқариш жараёнлари ва усуллари ҳақидаги билимларнинг жами, шунинг учун моддий бўлмаган нарса ўрнатилмайди, балки жорий этилади ёки техника сўзи билан алмаштириш керак). 4. нутқда сўзни ўз ўрнига қўйиб гап тузолмаслик, гап тартибининг бузилиши натижасида: яқиндагина нашриётдан чиққан адибимизнинг янги асарлар тўплами кенг жамоатчиликка манзур бўлди. 5. сўзнинг ноўрин танланиши натижасида: режиссёр бир қатор умидли саҳна усталарини кашф этди. 6. бир синонимик қаторни ташкил қилган сўзларнинг барчаси ҳам бошқа сўзлар билан синтагматик муносабат ташкил қилолмайди. пухта, пишиқ, мустаҳкам синонимлари бино сўзи билан синтагматик муносабат ташкил қилади, йигит сўзи эса пишиқ ва чидамли сўзлари билан синтагматик алоқага киришади. . аниқлик сифати бадиий нутқда ўзига хос тарзда намоён бўлади, чунки бадиий асар бадиий тафаккур маҳсулидир. бадиий нутқда образлилик биринчи планда бўлганлиги учун сўз маъносидаги силжишлар, кўчишлар кўп кузатилади. сўз ва у ифодалаган предмет …
4 / 23
из томондаман-да” деса, гиппократ унга қараб: “мен томон бўлсангиз, биз икковлон касални енгамиз. агар касал томонда бўлсангиз, мен яккаланиб қоламан-да”, дер экан. демак, аниқ нутқ малакасининг шаклланишида тавсифланаётган воқеликни билиш, тилдаги сўз маънолари системасини яхши англаш, нутқ мазмунига эътибор билан қараш ҳал қилувчи аҳамиятга моликдир. ана шунда ифода учун энг уйғун ва алмаштириб бўлмайдиган аниқ сўзни топиш мумкин. нутқнинг мантиқийлиги. мантиқийлик нутқнинг тингловчи томонидан тўғри ва тўлиқ англаниши учун зарурий бўлган сифатларидан биридир. мантиқийликдан маҳрум бўлган бирон-бир нутқ кишилар ўртасидаги тайинли алоқани таъминлай олмайди. нутқнинг мантиқийлигини тўғрилик ва аниқлик сифатларидан ажралган ҳолда тасаввур ҳам қилиб бўлмайди, чунки тўғри ва аниқ бўлмаган нутқ ҳеч қачон мантиқий бўлиши мумкин эмас. зотан, тўғри ва аниқ бўлмаган нутқдан мантиқийликни излаб топиб бўлмайди. адабий тил меъёрларига зид тарзда тузилган ва тегишли бирликлар ноўрин танланган нутққа мантиқ бегона бўлиши табиий. фикр таркиби ва қурилишининг тўғри ифодаланиши нутқ мантиқийлигининг асоси дейиш мумкин. нутқда тил воситаларининг мантиқ ва …
5 / 23
ти жуда-жуда муҳимдир. кўринадики, нутқнинг мантиқий бўлиши учун ҳам лисоний, ҳам ғайрилисоний омил иштирок этади. нутқ маданияти тушунчаларини ифодаловчи сўзларга терминологик маъно юклашга алоҳида эътибор қаратган б.н.головин нарса мантиқийлиги ва тушунча мантиқийлигини фарқлаш мақсадга мувофиқлигини таъкидлайди. унинг кўрсатишича, нарса мантиқийлиги нутқдаги тил бирликлари мазмуний алоқалари ва муносабатларининг реал борлиқдаги нарса-ҳодисалар алоқалари ва муносабатлари билан мутаносиблигидир. мантиқийликнинг бу икки кўриниши бир-бири билан боғлиқ ва нутқда улар бирликда намоён бўлади, лекинертак, бадиий фантастика, мажозий асарлар каби алоҳида нутқ кўринишларида нарса мантиқийлигидан атайлаб воз кечилиши мумкин. масалан, эртакларда ҳайвонлар, турли буюмлар, ўсимлик ва шунга ўхшашларнинг одамлардай гапириши, кулиши, ўйлаши ва бошқа ҳаракатларида нарса мантиқийлиги соғлом сақланади. мавжуд анъанага кўра бундай ҳолатлардаги нутқда мантиқийлик бузилган деб қаралмайди, мазмун тўғри англашилаверади. мантиқийлик нутқнинг мақсад нишонига бехато етишини, бу нишонни ортиқча уринишларсиз забт этишини таъмин этадиган сифатлардандир. мантиқий нутқ фи қоида таркибини тўғри ва аниқ акс эттириши билан таъсирчанлик касб этади, айни пайтда у тингловчи идрокини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"nutq va adabiy me'yør" haqida

оила тизим сифатида. боуен оилавий тизимлари ва минухин таркибий терапиясининг ёндашуви. оила билан ишлаш қоидалари. оила вазиятини баҳолашни ўтказиш. оилани баҳолашда генограмма ва эко-харита нутқ ва адабий меъёр режа: 1. нутқнинг тўғрилиги ва аниқлиги. 2. нутқнинг мантиқийлиги ва нутқнинг тозалиги (софлиги). 3. нутқнинг мақсадга мувофиқлиги ва нутқнинг бойлиги. 4. нутқнинг ифодалилиги. 2 нутқнинг мантиқийлигини таъмин этадиган тўғрилик, аниқлик, мантиқийлик, ифодалилик, бойлик, софлик, жўялилик каби бир қатор коммуникатив сифатлар мавжуд. ана шу коммуникатив сифатларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган нутқ маданий ҳисобланади. ҳар қандай нутқнинг асосий мақсади муайян ахборотни тингловчига етказиш, шу йўл билан унга таъсир қилишдан иборат бўлиб, мазкур сифатларнинг жами нутқнинг таъси...

Bu fayl PPTX formatida 23 sahifadan iborat (111,8 KB). "nutq va adabiy me'yør"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: nutq va adabiy me'yør PPTX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram