elektronika va mikroelektronika

PPTX 13 pages 152.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
слайд 1 мавзу:кириш. электрон қурилмалар ва схемаларнинг ўрни ва ахамияти. электроника – электрон асбобларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш принципларини ўз ичига олувчи фандир. электрониканинг элемент базаси бўлиб, актив ва пассив компонентлар ҳисобланади. актив компонентларга электрон лампалар ва ярим ўтказгичли деталлар, пассив компонентларга резисторлар, конденсаторлар, трансформаторлар, индуктив ғалтаклар ва бошқалар киради. актив ва пассив компонентлар ёрдамида тўғрилагичлар, кучайтиргичлар, генераторлар, триггерлар, ҳисоблагичлар ва бошқа қурилмалар тайёрланади. микроэлектроника – электрон приборларни сифат жиҳатидан янги турларини – интеграл микросхемаларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш принципларини ўз ичига олувчи электрониканинг бир қисмидир. интеграл микросхема (интеграл схема) катта миқдордаги ўзаро боғланган компонентлар (транзисторлар, диодлар, конденсаторлар, резисторлар ва бошқалар) дан ягона технологик циклда (яъни бир вақтда) ягона тагликда (подложка) тайёрланади ва маълум транформацияни ўзгартириш функциясини бажаради. « интеграл схема» (integrated circuit) термини айрим деталларни – компонентларни – конструктив ягона приборга бириктириш (интеграция) фактини ўзида акс эттиради. радиоэлектроника фан ва техниканинг ривожланиши тарихида …
2 / 13
ашфиётлар катта аҳамиятга эга бўлади. масалан, уларга м. фарадей томонидан кашф этилган электр ва магнит майдонларининг ўзаро ҳодисалари, ж. максвелларнинг электромагнит майдон хусусиятларини очиб берувчи тенгламаларини кўрсатиш мумкин. бу тенгламаларда электромагнит тўлқинларини мавжудлиги ва улар ёруғлик тезлигига тенг бўлган тезлик билан тарқалиши назарий ҳолда келтириб чиқарилган эди. максвелл назариясининг тўғрилигини биринчи марта немис олими г.герц 1886-1888 йилларда амалда исботлади. лекин герц электромагнит тўлқинларини амалда ҳосил қилсада, улардан техникада фойдаланиш мумкин эмас деб ҳисоблаган эди. чунки электромагнит тўлқинларини қайд этадиган вибраторда ҳосил бўладиган учқунни қоронғи хонада фақат лупа ёрдамидагина кузатиш мумкин эди, холос. радиотехниканинг ривожланиши бевосита унинг асосий базаси бўлган электрониканинг ривожланиши билан боғлиқдир. энг оддий электрон асбобларидан бири-вакуумли диодни 1883 йилда америкалик т.а.эдисон ихтиро қилган. у оддий чўғланма толали электр лампочкаси ичига яна битта электрод жойлаштирилганда улар орасида ҳосил бўлган ток фақат бир томонга йўналганлигини кузатган. диоддан ўтаётган токнинг электронлар оқимидан иборат эканлигини эса инглиз олими ж. томпсон исботлаб берган. …
3 / 13
ун бажарилган иш ўша заряднинг а ва б нуқталаридаги потенциал энергияларни айримасига тенг. потенциаллар айирмаси кучланиш деб аталади. электр токи маълум миқдордаги электр зарядларини йигиндисини узлуксиз харакатидан иборат ва сон жихатидан ана шу зарядларни вақт бўйича ўзгариш тезлиги билан аниқланади. ток кучини ўтказгичнинг кўндаланг кесим юзасига нисбати ток зичлиги деб аталади. электр токини хосил қилувчи ва унинг оқиб ўтишини таъминлаш учун берк йўл ҳосил қиладиган қурилмалар йиғиндиси электр занжир деб аталади. энг содда электр занжир учта асосий элементлардан: ток манбаидан, электр энергиясини қабул қилувчи истеъмолчидан ва туташтирувчи симлардан иборат бўлади. ток манбаи сифатида механик энергияни электр энергияга айлантирувчи электр генераторлар, ёки кимёвий энергияни электр энергияга айлантирувчи аккумулияторлар ишлатилади. электр энергияни истеъмолчилари сифатида электр энергияни механикавий энергияга айлантирувчи электродвигателлар қизитиш лампалари, электр энергияни иссиқлик энергияга айлантирувчи электр печлар ва иситиш асбоблари, электр энергияни кимёвий энергияга айлантирувчи металл олиш ванналари киради. улаш симлари сифатида изоляцияланган ёки яланғоч, яъни изоляциясиз мис ёки алюмин …
4 / 13
, пахта, шойи толалар, тексталит, гетинакс, эластик материаллар, резина, каучук, фарфор, асбест, асбестоцемент, парафин ва бошқа материаллар киради. электр токини яҳши ўтказадиган моддалар электр ўтказгичлар дейилади. ўтказгичлар жумласига металлар, туз, кислота ва ишқор эритмалари, кўмир, графит, мис, алюминий, пулат (темир), қотишмалар (нихром, фехрал, манганин) ва бошқалар киради . электр занжиридага элементларнинг ўзаро қандай уланиши кўрсатилган график тасвир электр схема дейилади. схемаларда электр занжирдаги хар бир элемент маълум бир қабул қилинган шартли белги билан кўрсатилади. занжирдан ўтаётган токнинг йўналиши ва қиймати вақт давомида ўзгармас бўлса, бундай ток ўзгармас ток дейилади. вақт бирлигида ўз қийматини ва йўналишини ўзгартириб турадиган ток ўзгарувчан ток дейилади. вақт бирлигида ўз йўналишини ўзгартирмайдиган, фақат қийматини ўзгартирадиган ток пульсланувчан ток дейилади. юқорида айтиб ўтилган токлар узликсиз ишловчи қурилмаларда қўлланилади. image2.png /docprops/thumbnail.jpeg
5 / 13
elektronika va mikroelektronika - Page 5

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "elektronika va mikroelektronika"

слайд 1 мавзу:кириш. электрон қурилмалар ва схемаларнинг ўрни ва ахамияти. электроника – электрон асбобларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш принципларини ўз ичига олувчи фандир. электрониканинг элемент базаси бўлиб, актив ва пассив компонентлар ҳисобланади. актив компонентларга электрон лампалар ва ярим ўтказгичли деталлар, пассив компонентларга резисторлар, конденсаторлар, трансформаторлар, индуктив ғалтаклар ва бошқалар киради. актив ва пассив компонентлар ёрдамида тўғрилагичлар, кучайтиргичлар, генераторлар, триггерлар, ҳисоблагичлар ва бошқа қурилмалар тайёрланади. микроэлектроника – электрон приборларни сифат жиҳатидан янги турларини – интеграл микросхемаларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш принципларини ўз ичига олувчи электрониканинг бир қисмидир. и...

This file contains 13 pages in PPTX format (152.1 KB). To download "elektronika va mikroelektronika", click the Telegram button on the left.

Tags: elektronika va mikroelektronika PPTX 13 pages Free download Telegram