карбюраторли двигателлар учун ёнилғилар ва уларнинг химмотологияси

DOC 615,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403846766_47532.doc карбюраторли двигателлар учун ёнил/илар ва уларнинг химмотологияси карбюраторли двигателлар учун ёнилғилар ва уларнинг химмотологияси режа: 1. бензин сифатига қўйиладиган эксплуатағион талаблар. 2. бензинларнинг асосий хоссалари. 3. детонацион ёнишнинг келиб чиқиш сабаблари. 4. октан сони ва уни аниқлаш. 5. бензин маркалари. карбюратор двигателлари учун турли сорт ва маркадаги бензинлар асосий ёнилғи ҳисобланади. бензинлар осон буғланадиган ёнувчи суюқликдир. уларда массаси бўйича тахминан 85% углерод, 15% водород ва жуда оз миқдорда кисдород, азот ва олтингугурт бўлади. бензинларнинг зичлиги 0,712-0,742 гғсм3, ёнганда чиқадиган иссиқлик миқдори тахминан 3200 мжғм3. зичлиги нисбатан катта ва ёнганда кўп иссиқлик ажралиб чиққанлиги учун ёнилғининг бу тури билан ишлайдиган автомобиллар анча катта юриш йўлига эга эканлиги (400 км ва ундан ортиқ) билан фарқ қилади. двигател ҳосил қиладиган қувват, унинг тежамкорлиги, ишончли ва самарали ишлаши кўп жиҳатдан танланадиган бензиннинг ҳоссаларига боғлиқ бўлади. бензин қуйидаги эксплуатағион талабларга жавоб бериши керак. 1) карбюрацион ҳоссалари юқори бўлиши, яъни барча режимларда двигателни осонгина юргизиб …
2
нинг умумий ҳажми ва маълум температурада ҳайдаладиган бензин ҳажми (процентда) орасидаги боғлиқликни белгилайди. нефтдан олинган барча ёнилғилар турли қайнаш температурасига эга бўлган углеводородларнинг мураккаб аралашмасидир. ёнилғининг буғла-нувчанлик ҳоссаси унинг фракцион таркиби билан баҳоланади. фракцион таркиб махсус асбобда 100 мл ёнилғининг қиздириб аниқланади. идишга 100 мл ёнилғи олиб ҳайдаш колбасида қайнатилади ва буғга айлантирилади. буғлар совутилиб, яна суюқликка айлантирилади ва ўлчов цилиндрига йиғилади. ҳар ўн мл ёнилғи буғлангандан кейин ҳарорат ёзиб борилади. ёнилғининг энг енгил фракциялари биринчи қайнай бошлайди ва буғга айланади. ёнилғиларнинг фракғион таркибини аниқлаш асбоби. 1-газ гарелкаси 2- хайдаш колбаси 3- кожух 4- термометр суюқликнинг буғланиш жараёнига унинг қовушқоқлиги, зичлиги, юза таранглиги таъсир кўрсатади, бу жараён асосан ҳароратга боғлиқ. бензин кўп фракцияли суюқликдир, шу сабабдан унинг муайян қайнаш ҳарорати бўлмайди, аммо сув, спирт ва ацетоннинг қандай ҳароратда қайнай бошлашини аниқ айтиш мумкин. бензин таркибидаги енгил фракциялар атмосфера босими таъсирида 30-400с даёқ қайнай бошлайди, оғир фракциялар эса 165-2050с дагина қайнайди. …
3
бензин трубасида, бензин насосида енгил фракциялар қайнай бошлайди, натижада буғдан иборат тўсиқ ҳосил бўлиб, карбюраторга бензин ўтолмай қолади. таъминлаш системасининг нормал ишлашига халақит берадиган температура икки хил омил: биринчиси - бензин тўйинган буғларининг ўртача босимига ва иккинчиси қ700с да буғланадиган фракциялар миқдорига боғлиқ бўлади. бензиндаги енгил фракциялар қайнай бошлаган ҳарорат билан оғир фракцияларнинг қайнаши тўхтаган ҳарорат оралиғи бензиннинг эксплуатацион хоссалари учун катта аҳамиятга эга. бу оралиқ қанча қисқа бўлса, двигателни юргизиб юборишга шунча кам вақт сарфланади ва двигателнинг тирсакли вали айланиш тезлигини ошириш хусусияти шунча юқори бўлади. двигателнинг бу хусусиятлари бензиннинг медиана иссиқлик деб аталадиган қайнаш ҳарорати билан, яъни бензин таркибидаги фракцияларнинг 50% буғланадиган ҳарорат билан аниқланади. ниҳоят, ҳайдаш жараёни охиридаги ҳарорат таъсирида оғир фракциялар тўла буғланади: бу температура двигателнинг хизмат муддатига катта таъсир кўрсатади. агар ҳайдаш ҳарорати 2050с га етганда бензинда ишловчи двигател қисмларининг ейилиш тезлиги 100% ни ташкил этади, деб қабул қилсак, 1600с да у 60% га, 2300с …
4
асосий қисмининг буғланишини характерлайди ва иш фракцияси дейилади. ёзги бензиннинг 10%и 700с гача, қишкиси эса 500с гача температурада қайнаб, буғга айланиши аниқланган. тегишлича 1800с ва 1600с температурагача қиздирилганда 50% бензин қайнаб буғга айланади. ёзги бензинлар 196-2050с да, қишкилари эса 185-1950с температурада қайнаб тўлиқ буғга айланиши керак. 90% қайнаш нуқтасидан то қайнаб буғланишнинг охиригача оғир углеводородлар буғланади. оғир углеводородлар батамом буғланиб қетмайди. улар суюқ томчи ҳолатида қолиб, поршен халқалари орасига кириб қолади. бензиннинг двигател қувватига ва ёнилғининг сарф миқдорига таъсир қилувчи ҳоссаларидан бири унинг октан сони бўлиб, октан сони - ёнилғининг детонацияга турғунлиги (бардошлиги)ни билдиради. детонация, бу двигателнинг нотўғри ишлаши ёки бошқача қилиб айтганда, ёниш жараёнининг нотўғри бориши. карбюраторли двигателда ёниш жараени меъёрида борганда ёнилғи ҳаво билан аралашиб, енувчи аралашма ҳосил қилгандан сўнг, цилиндрда учқун орқали алангаланади ва аланганинг секин-аста тарқалиши натижасида ениб тугалланади(6-расм). аланганинг тарқалиш тезлиги 15-30 мғс бўлганда двигателнинг қуввати етарли даражада бўлади, ёнилғи тежамли сарф бўлади. 6-расм. учқун …
5
ик таъсирида зўриқиб ишлайди. натижада клапанларнинг четлари, поршенлар, свечаларнинг электродлари куйиб, ишдан чиқади, блок каллагидаги қистирма тешилиши мумкин. зарб тўлқинлари поршен билан цилиндр орасидаги мой пардасини йиртади ва ишқаланиб ишлайдиган юзалар жадал ейилади. бензин детонацияга етарлича турғун бўлмаганида шундай ҳол рўй беради. бундай двигателда ишлатиладиган бензиннинг детонацияга турғунлик даражаси хаддан ташқари юқори бўлиши ҳам яхши эмас. бунда бензин алангаланишга жадал «қаршилик кўрсатганлиги» сабабли секин ёнади, ёндириш пайти жуда кеч ўрнатилгандаги каби ёки машинани жуда баланд тоғда ҳайдаб кетаётгандаги каби натижа олинади; аралашманинг ёниши узоққа чўзилади, ёниш маҳсуллари кенгайиб улгурмаганлигидан у фойдали иш бажармасдан совиб қолади. ёниш маҳсуллари иссиқлигида чиқариш клапани устига ёғилади, клапан бундай иссиқликка бардош беролмай, куйиб кетади. бензинларнинг детонацияга турғунлик даражаси октан сони билан ифодаланади. двигателнинг детонацияли ишлашига йўл қўйилмайди. шунинг учун детонацияни келиб чиқиш сабабларини ва уни камайтириш йўлларини билишимиз керак. ёниш камерасида қурум (қотишмалар кўп ҳосил бўлишида) бензин ўз-ўзидан ҳам алангаланиб кетиши мумкин. детонацион ёнишнинг асосий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"карбюраторли двигателлар учун ёнилғилар ва уларнинг химмотологияси" haqida

1403846766_47532.doc карбюраторли двигателлар учун ёнил/илар ва уларнинг химмотологияси карбюраторли двигателлар учун ёнилғилар ва уларнинг химмотологияси режа: 1. бензин сифатига қўйиладиган эксплуатағион талаблар. 2. бензинларнинг асосий хоссалари. 3. детонацион ёнишнинг келиб чиқиш сабаблари. 4. октан сони ва уни аниқлаш. 5. бензин маркалари. карбюратор двигателлари учун турли сорт ва маркадаги бензинлар асосий ёнилғи ҳисобланади. бензинлар осон буғланадиган ёнувчи суюқликдир. уларда массаси бўйича тахминан 85% углерод, 15% водород ва жуда оз миқдорда кисдород, азот ва олтингугурт бўлади. бензинларнинг зичлиги 0,712-0,742 гғсм3, ёнганда чиқадиган иссиқлик миқдори тахминан 3200 мжғм3. зичлиги нисбатан катта ва ёнганда кўп иссиқлик ажралиб чиққанлиги учун ёнилғининг бу тури билан ишлайдиг...

DOC format, 615,0 KB. "карбюраторли двигателлар учун ёнилғилар ва уларнинг химмотологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.