ҳуқуқбузарликка мойил, ҳулқида оғувчанлиги бўлган болалар билан ишлашда арт-терапиядан фойдаланиш

PPT 22 стр. 987,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
powerpoint presentation ҳуқуқбузарликка мойил, ҳулқида оғувчанлиги бўлган болалар билан ишлашда арт-терапиядан фойдаланиш (мактаб амалиётчи психологлари, синф раҳбарлари ва ота-оналар учун тавсиялар) поп туман халқ таълими бўлими психологи зироатхон хошимхонова мактабларда болаларга нисбатан баъзан “тарбияси қийин бола” жумласи ишлатилади. асосан тарбияси қийин болалар деганда кўп ҳолатларда вояга етмаганлар билан ишлаш назоратчилари рўйхатида ҳисобга олинган, гиёҳвандлик ва спиртли ичимлик ичишга, безорилик ва ўғриликка мойил ўқувчилар назарда тутилади. кузатишлардан маълум бўлишича, тарбияси қийин болалар тарбия жараёнида педагогик таъсирларга қаршилик кўрсатади, уларнинг ҳулқида ўзини биз ҳоҳлагандай тутмаслик ҳолатлари кузатилади. болалар ва ўсмирларда хулқ оғишишининг келиб чиқиш сабаблари тарбияси қийин болалар келиб чиқишининг асосий сабаблари: - ўқишга нисбатан салбий муносабатнинг пайдо бўлиши; - ўзлаштириш қобилиятининг суст ривожланганлиги; - муайян вазиятларда хукм ва хулоса чиқаришда қийинчиликка дуч келиш; - ўқитувчилар томонидан ўқувчига объектив баҳо берилмаслиги; - ўқитувчи томонидан боланинг индивидуал-психологик ва интеллектуал имкониятига етарлича эътибор берилмаслиги; - ўқитиш савиясининг пастлиги, дарсларнинг қизиқарсиз ўтилиши; - ўқувчининг синф …
2 / 22
тда тажовузкор бўлади. ўзлари тўғри деб қабул қилган “аҳлоқ нормалари”ни оқлашга уринадилар. улар ҳуқуқбузарлик чегараларини тушуниб етмайдилар. 4. криминал - вояга етмаган ҳуқуқбузарлар бўлиб, уларнинг ҳулқ-атворини бошқариб бўлмайди. бундайлар ҳар қандай тарбия воситаларига қаршилик кўрсатадилар. ҳатти-ҳаракатларида тажовузкорлик кўпроқ учрайди. улар ўзларининг ҳуқуқбузарлик мотивларини ўзлари белгилаган “аҳлоқий меъёрлар” билан ўлчайдилар, натижада жиноятга қўл урадилар. амалиётчи психолог ва синф раҳбарларининг вазифалари: - болаларнинг оилавий аҳволини ўрганиш; - мактаб билан ота-она ўртасида узвий алоқани ўрнатиш; - фан ўқитувчилари билан алоқани мустаҳкамлаш; - ўқувчининг дарсга қатнашини кузатиш; - дарсдан ташқари фаолиятини назорат қилиш; - турли савол-жавоблар ўтказиш орқали тарбияси оғир болалар билан ишлаш дастури ва режаларини белгилаб олиши лозим; - бундан ташқари психолог мактаб шифокори билан ҳамкорликда боланинг тиббий варақаси билан ҳам танишиб чиқиши керак; ўқувчи шахсини индивидуал психологик хусусиятларини ҳар томонлама мукаммал таҳлил қилиш - уларни ўқитиш ва тарбиялаш самарадорлигининг муҳим шартларидан биридир. тарбиянинг салбий омиллар ва шароитлари энг ёқимсиз тарзда, умуман ўсиб …
3 / 22
ихология фанига тахминан 1990-йиллар ўртасида кириб келган. шундан буён арт-терапиядан ҳозирги замон медицинаси ҳамда умумтаълим мактабларида кенг қўлланилиб келинмоқда. арт-терапия – инглизча сўздан олинган бўлиб, «арт»-санъат, «терапия»-даволаш, яъни, санъат ва ижодга асосланган ҳолда психотерапия ва психокоррекция йўли билан даволаш, ишонтириш ёки бир сўз билан айтганда – арт-терапия –бу мижознинг руҳий ҳолатига санъат ва ижод йўли орқали таъсир кўрсатиб, даволаш демакдир. арт-терапиядан дунёнинг ривожланган мамлакатларида кенг қўлланилади. бу айниқса, эмоционал ҳолатида ўзгаришлар содир бўлган ва ҳулқида оғувчанлиги бўлган, ривожланишида нуқсони бўлган, бундан ташқари, тилида нуқсони бўлган, турли касалликлар билан туғилган болалар ва мия фаолиятининг бузилиш ҳолатларида қўлланилади. арт-терапия – бу ижод ва санъатга асосланган қизиқарли, фойдали ва кам вақт сарф қилинадиган психологик ёрдам усулидир. арт-терапия - ўз навбатида боланинг ички руҳияти билан ярашиш ва аллоҳ томонидан қандай яратилган бўлса, шундайлигича қабул қилишга ўргатишнинг самарали усулидир. бола психикаси жуда нозик бўлиб, у ўзига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб қилади, чунки у атрофдаги …
4 / 22
арт-терапия нафақат махсус мактабларда фаол жорий этилган, балки оммавий ёрдам сифатида, масалан, болалар ва ўсмирлар гуруҳлари ўртасида содир этилган ижтимоий хавфли ҳаракатлар, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва ҳоказоларда қўлланилиб, сўнгра улар билан махсус профилактик ва коррекцион дастурлар олиб борилади. арт - терапия турлари арт - терапия арт - терапия рақс терапия ўйин терапия эртак терапия қум терапия бадиий терапия мусиқа терапия бадиий терапия бадиий терапия- бу инсонларнинг қалби,эмоцияси, фикри, кечинма ва сезгиларини оғзаки ва мимикалар орқали ифода этишдир. бу бадиий жиҳатдан олиб қараганда, инсоннинг ички дунёсини жисмоний, руҳий, эмоционал ҳолатларини уйғунлаштирган ҳолда даволашни ўзида акс эттиради. бошқа сўз билан айтганда-санъатнинг бу тури инқироздан чиқишга, психологик, ижтимоий ва шахслараро низоларни ҳал қилишда, ўзини англашда кенг қўлланилади, стресс ва ваҳимада, депрессиянинг олдини олишда ёрдам беради. санъат ижодни ривожлантиради, эркин бўлишга ундайди, кайфиятни кўтаради ва уйғунлик яратади. рақс терапия рақс терапия- психотерапиянинг бир тури бўлиб, бу инсоннинг жисмоний, ижтимоий ва …
5 / 22
фойдаланилади. мусиқа терапиядан индивидуал, яъни якка ҳолатда ва гуруҳда кўпчилик болалар билан ишлашда фойдаланиш мумкин. мусиқали терапиянинг 3 тури мавжуд: рецептив (пассив) мусиқатерапия бу жараёнда бола оддий тингловчи сифатида ўрин эгаллайди. бунда болага турли хил мусиқий композицияларни эшитиш ёки унинг психик ҳолатига қараб турли овозларни диққат билан тинглаш таклиф қилинади фаол мусиқатерапия бу фаол мусиқий жараёнга аосланади: мусиқий асбоблар билан ўйнаш, ашула айтиш. интегратив мусиқатерапия мусиқани санъатнинг бошқа турлари билан боғлаш орқали иш кўриш бўлиб, бунда мусиқа тинглаб расм чизиш, мусиқий-ҳаракатли ўйинлар, пантамимо, нафис ҳаракатлар қилиш ёки мусиқа тинглаб шеър, санъат асарлари яратиш, мусиқани тинглаб бўлгандан сўнг ҳикоялар айтиш орқали таъсир кўрсатилади. қум терапия психотерапиянинг энг кўп тарқалган тури бўлиб, аналитик психология доирасида вужудга келган. бу дунё ва ўзи билан муносабатда бўлишдир, яъни рамзий маънода инсон ички ҳиссиётларини яратишдир. арт-терапиянинг бу усули болада ўзига ишонч руҳини оширади ва янги ривожлантириш йўлини очиб беради. қум терапияда бир хил стандарт размердаги (50х70х8 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳуқуқбузарликка мойил, ҳулқида оғувчанлиги бўлган болалар билан ишлашда арт-терапиядан фойдаланиш"

powerpoint presentation ҳуқуқбузарликка мойил, ҳулқида оғувчанлиги бўлган болалар билан ишлашда арт-терапиядан фойдаланиш (мактаб амалиётчи психологлари, синф раҳбарлари ва ота-оналар учун тавсиялар) поп туман халқ таълими бўлими психологи зироатхон хошимхонова мактабларда болаларга нисбатан баъзан “тарбияси қийин бола” жумласи ишлатилади. асосан тарбияси қийин болалар деганда кўп ҳолатларда вояга етмаганлар билан ишлаш назоратчилари рўйхатида ҳисобга олинган, гиёҳвандлик ва спиртли ичимлик ичишга, безорилик ва ўғриликка мойил ўқувчилар назарда тутилади. кузатишлардан маълум бўлишича, тарбияси қийин болалар тарбия жараёнида педагогик таъсирларга қаршилик кўрсатади, уларнинг ҳулқида ўзини биз ҳоҳлагандай тутмаслик ҳолатлари кузатилади. болалар ва ўсмирларда хулқ оғишишининг келиб чиқиш саба...

Этот файл содержит 22 стр. в формате PPT (987,0 КБ). Чтобы скачать "ҳуқуқбузарликка мойил, ҳулқида оғувчанлиги бўлган болалар билан ишлашда арт-терапиядан фойдаланиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳуқуқбузарликка мойил, ҳулқида … PPT 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram