эшитишида муаммолари бўлган болалар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб боришда дифференциал-индивидуал ёндашув

DOC 56,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663832347.doc эшитишида муаммолари бўлган болалар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб боришда дифференциал-индивидуал ёндашув эшитишида муаммолари бўлган болалар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб боришда дифференциал-индивидуал ёндашув режа: 1.эшитишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбиясига қўйилаётган талаблар. 2.сурдопедагогиканинг фан сифатида тараққий этишида л.с.виготский таълимотларининг аҳамияти,назарий асосланиши ва ривожланиш босқичлари. 3. эшитишида муаммолари бўлган болалар педагогик таснифи. 4. коррекцион – компенсатор ривожлантирувчи тавсифга эга бўлган махсус таълим тизимида дифференциал (табақаланган) ҳамда якка тартиб (индивидуал)даги ёндашув. республикамиз ҳукумати эшитмайдиган болаларнинг барча соғлом тенгқурлари қатори миллий истиқлол руҳида тарбияланишлари, ақлий, аҳлоқий, жисмоний жиҳатдан камол топишлари, жамиятдаги ижтимоий ҳаётга мустақил етук фуқаролик даражасида тайёр бўлиб етишишлари масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда. тарбия болалар томонидан аждодлар ижтимоий тажрибаларини ўзлаштирилишига қаратилган жараён ҳисобланиб, узоқ ва мураккаб хусусиятга эгадир. у ўзида ижтимоий, педагогик ва психологик боғлиқлик ҳамда тобеликларни мужассамлаштиради. эшитмайдиган болалар маънавий ва миллий қадриятларни психик жараёнларининг ўзгача ривожланиши оқибатида эгаллай олмайдилар. шу сабабли махсус равишда ўқитишни ташкил этишда айнан ушбу тоифа болаларининг ривожланишлари …
2
“аномал ривожланиш” деганда, эшитишида муаммолари бўлган боланинг жисмоний (биологик) камчилиги назарда тутилмай, балки ушбу “нуқсон” оқибатида келиб чиқувчи иккиламчи “ўзига хослик”лар назарда тутилади. сурдопедагогика ўқув-тарбия фаолияти муаммоларини тадқиқ қилишда л.с.виготскийнинг “ўқитиш ва ривожланиш мутаносиблиги назарияси”дан кенг фойдаланади. олим ривожланишнинг икки ҳудудини белгилайди, яъни: 1. долзарб ривожланиш ҳудуди (яъни боланинг айнан шу даврдаги ривожланиши); 2. яқин ривожланиш ҳудуди (яъни бола оила ёки мактабда махсус ташкил этилган мақсадга йўналтирилган иш натижасида келгусида эришиши мумкин бўлган ривожланиши). л.с.виготскийнинг болани махсус ўқитиш унинг “долзарб ривожланиши ҳудуди”дан бир қадам эртароқ илдамлаши лозимлиги ҳақидаги фикри эшитишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбияси масалаларини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. эшитишида муаммолари бўлган болалар орасида эшитиш қолдиқлари турлича бўлиши сабабли “ўзига хослик”лари турли кўринишда намоён бўлган болаларнинг учраб туриши асрлар давомида тиббиёт, физика(акустика), педагогика соҳаси олим ва намоёндаларини ўйлантириб келди. эшитишида муаммолари бўлган болаларни кузатган педагог ва олимлар улар орасида у ёки бу ҳолда мурожаат этилган нутқни тушуна оладиган, …
3
асосий омил бўлиб р. м. боскис эшитишида муаммолари бўлган болалар педагогик таснифи (1963 й.) хизмат қилади. эшитишида муаммолари бўлган болалар педагогик таснифи. р.м.боскис, и.п.павловнинг “анализаторлар фаолиятининг бирлиги” ҳамда л.с.виготскийнинг психологик таълимотларига таяниши, шунингдек, эшитиш ва нутқни ўзаро алоқадорликда ривожланишини кенг ўрганиши натижасида, эшитишида муаммолари бўлган болалар ривожланишларидаги ўзига хосликларни келтириб чиқарувчи қатор ҳолатларга асосланган педагогик таснифни ишлаб чиқди. 1. ёш боладаги эшитиш анализатори фаолиятининг бузилиши катта ёшдагиларнинг нуқсонларидан фарқли равишда намоён бўлади. катталарда нуқсон пайдо бўлгунга қадар нутқ, мантиқий тафаккур ва шахсий хислатлар шаклланган бўлади. илк ёшда орттирилган нуқсон эса боланинг меъёрда ривожланишига тўсқинлик қилади. 2. эшитишида муаммолари бўлган болаларнинг ўзига хос ривожланишларини тўғри тушуниш учун ушбу ҳолатда нутқни мустақил эгаллай олиш имкониятини, яъни эшитиш ва нутқнинг ўзаро тобелигини инобатга олиш катта аҳамиятга эга. бир томондан, эшитишнинг бузилиши нутқнинг меъёрида ривожланишига тўсқинлик қилса, иккинчи томондан эшитишнинг меъёрдаги фаолияти боланинг нутқий ривожланиш даражасига боғлиқ. боланинг нутқий даражаси қанча юқори бўлса, эшитиш …
4
г эшитиш нуқсонини баҳолаш мезони ҳисобланади. шунинг учун ҳам тотал (тўлиқ) эшитиши йўқолган болалар билан эшитиши қисман бузилган болаларни чегаралашда айнан эшитиш ва нутқий ривожланиш омиллари ҳисобга олинади. карлик-эшитишнинг турғун йўқолиши бўлиб, унда мустақил ҳолда нутқни эгаллаш, ҳаттоки қулоққа яқин бўлган масофада бўлган нутқни аниқ идрок этиш имконияти бўлмайди. тотал (тўлиқ) карлик жуда кам учрайди. кўпинча карликда баланд нонутқий товушлар, қулоқ супрасига яқин масофадаги баъзи нутқий товушларни идрок этиш даражасида бўлган эшитиш қолдиқлари сақланиб қолади. аудиометр текшируви эшитишнинг 80 дбдан юқори даражада йўқолганлигини кўрсатади. заиф эшитувчилик- эшитишнинг турғун пасайиши бўлиб, унда ушбу эшитиш қолдиғи асосида нутқий захирани минимал ҳолатда мустақил равишда эгаллаш, мурожаат этилган нутқни қулоқ супрасига яқин масофада идрок этиш имконияти бўлади. аудиометр текшируви эшитишнинг 80 дб кам бўлмаган пасайишини кўрсатади. 4. эшитиш муаммолари ҳолатидаги нутқнинг ривожланиш даражаси ва тавсифи қатор сабаблар билан боғлиқ бўлиб, р.м.боскис 4 омилни ажратади: 1. эшитишнинг бузилиш даражаси. 2. эшитиш муаммосининг келиб чиқиш вақти. …
5
аси сифатида ўзлаштириш ушбу тоифа шахсларининг ижтимоий ҳаётга уйғунлашувлари ва шахсий ҳаётларида ўз ўринларини топишларидаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. нутқнинг ривожланиши таъсирида болаларда психик жараёнлар такомиллаша боради, идрок нисбатан тўлиқ бўлиши ва табақалашиб бориши, кўргазмали-образли хотиранинг бойиши ва сўз-мантиқий хотиранинг юзага келиши кузатилади. тафаккур қилиш ҳам ўзгариб боради: унинг нутқий асосда ривожланиши сўз-мантиқий тафаккур ривожланишига олиб келади. махсус ўқитишнинг ривожлантирувчи тавсифга эга эканлиги, яъни унинг эшитмайдиган болаларни уларнинг сўзлашув нутқларини ривожлантириш замирида билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ҳамда ижтимоий ҳаётга уйғунлаштириш омили бўлган меҳнат тайёргарлигини амалга оширишга қаратилиши кенг кўламли педагогик жараённи ташкил этишни ва унда қатор тамойилларга риоя қилиш лозимлигини келтириб чиқаради. эшитишида муаммолари бўлган болалар мактаб, мактаб-интернатларида коррекцион-педагогик ишларни олиб боришда дифференциал (табақаланган) ва индивидуал (якка) ёндашувдан фойдаланиш энг яхши самара бериши илмий тадқиқотлар билан асослаб берилган (р.м.боскис, 1960.с.а.зиков, 1970й.). юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда бирламчи ва иккиламчи муаммоларни бартараф этишга қаратилган қуйидаги ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади: …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эшитишида муаммолари бўлган болалар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб боришда дифференциал-индивидуал ёндашув"

1663832347.doc эшитишида муаммолари бўлган болалар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб боришда дифференциал-индивидуал ёндашув эшитишида муаммолари бўлган болалар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб боришда дифференциал-индивидуал ёндашув режа: 1.эшитишида муаммолари бўлган болалар таълим-тарбиясига қўйилаётган талаблар. 2.сурдопедагогиканинг фан сифатида тараққий этишида л.с.виготский таълимотларининг аҳамияти,назарий асосланиши ва ривожланиш босқичлари. 3. эшитишида муаммолари бўлган болалар педагогик таснифи. 4. коррекцион – компенсатор ривожлантирувчи тавсифга эга бўлган махсус таълим тизимида дифференциал (табақаланган) ҳамда якка тартиб (индивидуал)даги ёндашув. республикамиз ҳукумати эшитмайдиган болаларнинг барча соғлом тенгқурлари қатори миллий истиқлол руҳида тарбияланишл...

Формат DOC, 56,0 КБ. Чтобы скачать "эшитишида муаммолари бўлган болалар билан коррекцион-педагогик ишларни олиб боришда дифференциал-индивидуал ёндашув", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эшитишида муаммолари бўлган бол… DOC Бесплатная загрузка Telegram