tarbiya jarayonining mohiyati va tarbiya prinsiplari

DOCX 10 sahifa 43,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
3-мавзу:тарбия жараёнининг моҳияти ва тарбия принциплари асосий саволлар: 1.тарбия тушунчаси, тарбиянинг мақсади ва умумий вазифалари. 2.тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари. 3.тарбия қонуниятлари ва тамойиллари. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: мақсад, тарбия мақсади, тарихий характер, мафкура, тарбия вазифалари, тарбиянинг таркибий қисмлари, ақлий, ахлоқий, жисмоний, эстетик, экологик , иқтисодий, меҳнат, ҳуқуқий тарбия. 1-асосий баёни: бундан ўн йил олдинги даврда ёшларни тарбиялаш мақсади билан бугунги кундаги бу масалага тегишли муносабат ўртасида катта фарқ борлиги ҳеч кимга сир эмас. шунинг учун ҳам тарбиянинг аниқ мақсадини белгилаб олиш педагогиканинг биринчи масалаларидан ҳисобланади. ёш авлодни қандай руҳда тарбиялаш, бунга эришиш учун қайси йўлни танлаш тарбия мақсади муаммосини ҳал қилиш билан белгиланади. тарбия ижтимоий ҳаётнинг ҳаётий ва узлуксиз тушунчаси бўлиб, у тарихий характерга эга бўлиб келган. қадимги грецияда тарбиянинг мақсади ўсиб келаётган ёш авлодда яхши фазилатга эга фуқарони, ватанпарварликни, жасурликни, садоқатни, дўстликни ривожлантириш бўлган. ўрта асрларга келиб, яъни феодализм даврларида ёш авлод диний эътиқод, иймон, ахлоққа …
2 / 10
анди. ҳаммамиз азалдан орзу қилган кунларга еришдик. ўзбекистоннинг ертанги куни, равнақи, ривожланган демократик давлатлар қаторидан жой олиши албатта бугунги кун ёшларига боғлиқ. бунинг учун ёш авлодга дунё стандартлари даражасида замонавий билимлар бериш, уларни ҳар томонлама етук, маънавиятли этиб тарбиялаш лозим. биринчи президентимиз и.а.каримовнинг бир қанча асарларида, «таълим тўғрисида» ги қонун, «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва бошқа манбаларда республикамиз ёшларини қандай инсонлар этиб тарбиялаш лозимлиги аниқ белгилаб берилган. педагогика бугунги кун ҳаётимиз талабларидан келиб чиққан ҳолда ўз тарбия мақсади ва вазифаларини белгилаб олган. тарбиянинг асосий мақсади – ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол инсонлар этиб шакллантиришдир. баркамол инсон ўзида маънавий ва жисмоний етукликни мужассам этади. ёшларимизни тарбиялаш учун биринчи галда шарқ мутафаккирларининг мерослари дастурамал бўлиб хизмат қилади. ал- форобий, а.яссавий, б.нақшбандий, ал-бухорий, беруний, ибн сино, ал-хоразмий, ал-фарғоний, фирдавсий, а.темур, а.навоий, бобур сингари жаҳонга таниқли бир неча ақл эгаларининг ижтимоий-сиёсий, фалсафий қарашларига таяниб иш кўрилса тарбия таъсирчанлиги янада мукаммаллик касб этади. ёш …
3 / 10
ўлади. бу вазифаларни эса тарбиянинг таркибий қисмлари деб аташ ҳам мумкин. ақлий тарбия - бу баркамол инсон тарбиясининг етакчи таркибий қисми бўлиб, ўқувчи ёшларни табиат ва жамият, киши тафаккури ҳақидаги билимлар тизимини илғаб олиши, уларда илмий дунёқараш, юқори онглилик ҳислатларини парваришлаш, фан асосларидан хабардор қилиш, тафаккур ва нутқ қобилиятларини ўстириш учун мақсад қилиб қўяди. айниқса, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш долзарб муаммолардан саналади. инсон камолотида илм эгаллаш улкан фазилатлардан бири ҳисобланади. ҳадис китобларида, мутафаккирларимиз ижодларида илмнинг ҳар бир мўмин мусулмон учун нақадар зарурлиги баён этилган. бунга кўплаб ҳадисларни мисол этиш мумкин: «бешикдан то қабргача илм изла», «илмга илм олмоқ йўли билан еришилгайдир. илму ҳунарни хитойга бориб бўлса ҳам ўрганинглар...», «илм олмоққа интилиш ҳам ҳар бир муслим-муслима учун қарзу фарз» дейилади. юсуф хос ҳожиб, а.навоийлар ҳам ўз асарларида илмни инсон учун ўта қадрлайдилар. демак, ўқувчиларни илм олишга даъват этишимиз лозим. ақлий тарбия ўқув режаси асосидаги фанларни ўқитиш орқали илмий дунёқараш негизида амалга …
4 / 10
ифлардаги ахлоққа оид ибратли маслаҳатлар, ота-боболаримиз яратган маънавий мерослар, мутафаккирларимизнинг ахлоқ ҳақидаги фикрлари бугунга қадар ҳам ўз қадр-қимматини йўқотгани йўқ. ахлоқий тарбия энг муҳим инсоний фазилатларни шакллантириш воситасидир. меҳнат тарбияси – бу тарбиянинг олдида турган асосий вазифа ўқувчиларга меҳнат таълимига оид илмий билимлар бериш, меҳнат қуроллари билан муомала қилишга ўргатиб бориш, ҳаётга, ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлашдир. меҳнат ва меҳнат тарбияси инсон камолотининг асоси, ҳаёт манбаи, умр мазмуни ҳисобланади. меҳнат тарбиясидан кўзланган мақсад аввало меҳнатнинг моҳиятига, мазмунига, тэран нигоҳ ташламоқ, муайян хулоса чиқармоқдан иборат. меҳнат қилаётган киши ўзи бажараётган ишнинг натижаларини кўрса, ҳис қилса, ўша натижалардан айниқса, роҳатлансагина меҳнат тарбиявий аҳамият касб этади. меҳнат жараёнида кишиларда дўстлик, биродарлик, жамоа бўлиб ишлаш маданияти, барча тарбиявий сифатлар шаклланади. энг муҳими, меҳнат муҳтожликдан, бекорчиликдан, юрак сиқилишидан, ахлоқий бузилишидан сақлайди. меҳнат орқали инсон ўзини, ўз қадрини билади, уни ел-юрт улуғлайди. кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг бош вазифаларидан бири ҳам ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш, уларни аниқ …
5 / 10
гўзаллик, ақл, бурч, иймон, инсоф, камтарлик, латофат, лафз, меҳмондўстлик, меҳр, мулойимлик, поклик, яхшилик ва ҳоказо сифатларни ўзида намоён қилади. эстетик тарбия гўзалликдан завқлаланишга, хунукликдан нафратланишига, кулгиликдан кулишга, фожеаликдан истиробга тушишга ўргатади. бу ҳолатларни киши ҳаёт ва санъат воқеликларда учратиш мумкин. ҳуқуқий тарбия – бу ўқувчиларни ривожланган демократик давлат қонун-қоидалари асосида шахс ҳақ-ҳуқуқлари меъёрлари билан қуроллантиришга қаратилган жараёндир. биз демократик давлат барпо етмоқдамиз. «демократия- бу адолат дегани». демак адолатли давлат қурмоқдамиз. бундай мамлакатда ҳар томонлама етук, ўз хақ-ҳуқуқларини биладиган, уларни ҳимоя қила оладиган кишилар яшайдилар. бугунги кундаги ёшларимизни мустақил фикрлайдиган сиёсат ва инсон ҳуқуқини чуқур биладиган, конституция қонунларига амал қилаётган, ўз фуқаролик бурчларини яхши ҳис этадиган қилиб тарбиялашиялашимиз лозим. экологик тарбия – бу ўқувчиларда атроф-муҳитга, табиатга нисбатан экологик муносабатларни шакллантириш жараёнидир. «экология » - юнонча сўз бўлиб, тирик мавжудотларнинг яшаш шароити ва теварак атрофдаги муҳит билан ўзаро муносабатлари ҳамда шу асосда юзага келадиган қонуниятларни ўрганадиган фандир. баркамол инсоннинг муҳим фазилатларидан бири …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tarbiya jarayonining mohiyati va tarbiya prinsiplari" haqida

3-мавзу:тарбия жараёнининг моҳияти ва тарбия принциплари асосий саволлар: 1.тарбия тушунчаси, тарбиянинг мақсади ва умумий вазифалари. 2.тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари. 3.тарбия қонуниятлари ва тамойиллари. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: мақсад, тарбия мақсади, тарихий характер, мафкура, тарбия вазифалари, тарбиянинг таркибий қисмлари, ақлий, ахлоқий, жисмоний, эстетик, экологик , иқтисодий, меҳнат, ҳуқуқий тарбия. 1-асосий баёни: бундан ўн йил олдинги даврда ёшларни тарбиялаш мақсади билан бугунги кундаги бу масалага тегишли муносабат ўртасида катта фарқ борлиги ҳеч кимга сир эмас. шунинг учун ҳам тарбиянинг аниқ мақсадини белгилаб олиш педагогиканинг биринчи масалаларидан ҳисобланади. ёш авлодни қандай руҳда тарбиялаш, бунга эришиш учун қайси йўлни танлаш тарбия мақсад...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (43,5 KB). "tarbiya jarayonining mohiyati va tarbiya prinsiplari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tarbiya jarayonining mohiyati v… DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram