lipidlar tuzilishi, funksiyasi va metabolizmi

DOCX 20 pages 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
амалий машғулот №11 мавзу: липидлар тузилиши, функцияси ва метаболизми дарснинг мақсади: талабаларни организмда ёғларнинг хазмланиши, сурилиши ва транспорти хакида тушунтириш. кўриладиган саволлар рўйхати: 1. озуқа ва тўқима липидлари, уларнинг тузилиши ва вазифалари. 2. ёғларнинг ҳазмланиши ва сўрилиши. 3. ўт кислоталар, уларнинг ёғлар ҳазмланишида ва сўрилишидаги аҳамияти. 4. ичак деворида ёғлар ресинтези. 5. липопротеинлар турлари, тузилиши ва вазифалари 6. тўқима липазанинг фаолланиш механизми -шалола механизми. 7. ёғ кислоталарининг оксидланиши ва унинг физиологик аҳамияти 8. калит сўзлар: липидлар, ўт кислоталар, ёғлар ҳазмланиши, ёғлар ресинтези, липопротеинлар, тўқима липазаси ovqat tarkibidagi va inson organizmidagi lipidlar tasnifi, qurilishi va ularning va ularning organizmdagi ahamiyati липидлар – сувда эримайдиган, аммо органик эритувчиларда эрувчан, кимёвий тузилиши жиҳатидан хилма-хил бўлган бирикмалардир. липидлар организмда муҳим вазифаларни бажаради: 1. биомембраналарнинг асосий таркибий қисмини ташкил этади; 2. биологик мембраналар ўтказувчанлигини таъминлайди; 3. нерв импульсларини ўтказишда иштирок этади; 4. хужайралар-аро контактни таъминлашда иштирок этади; 5. организмда энергетик заҳира вазифасини ўтайди; 6. организмга …
2 / 20
) олеинат кислота сн3(сн2)7сн=сн(сн2)7соон 18:1 (9) линолат кислота сн3(сн2)4сн=снсн2=сн(сн2)7соон 18:2 (9,12) линоленат кислота сн3сн2сн=снсн2сн=снсн2сн=сн(сн2)7соон 18:3 (9,12,15) арахидонат кислота сн3(сн2)4сн=снсн2сн=сн- сн2сн=снсн2сн=сн(сн2)3соон 20:4 (6,9,12,15 нервонат кислота сн3(сн2)7сн=сн(сн2)13соон 24:1 (9) табиатда учрайдиган ёғ кислоталарни шартли равишда тўйинган, битта қўш боғ тутувчи ва кўп қўш боғ тутувчи гуруҳларга бўлиш мумкин. юқорида кўрсатилганидек, кўпчилик ёғ кислоталари таркибида углерод жуфт сонларни ташкил этади. ҳайвон ва ўсимлик липидлари таркибига кирувчи тўйинмаган ёғ кислоталар молекуласида қўш боғ кўпинча 9 ва 10нчи углеродлар орасида бўлади. нейтрал ёғлар (ёки ацилглицероллар) – глицерин ва ёғ кислоталаридан таркиб топган эфирдир. о ║ сн2-он сн2-он-с-r1 │ │ носнносн │ │ сн2-он сн2-он глицерин (глицерол) моноглицерид (моноацилглцерол) о о ║ ║ сн2-о-с-r1 сн2-он-с-r1 │ │ r2-с-оснr2-с-о –сн о │ │ ║ сн2-он сн2-о-c-r3 диглицерид(диацилглицерол) триглицерид (триацилглицерол) мўмлар – юқори молекулали ёғ кислоталари ва юқори молекулали бир ёки икки атомли спиртдан таркиб топган мураккаб эфирлардир. o o ║ ║ r-oc-r r-ch-o-c-r r-ch-ch2-o-c-r ║ │ │ …
3 / 20
осфатидкислота кардиолипин (дифосфатидилглицерол) бир неча хил фосфоглицеридлар гуруҳи мавжуд: фосфатидилхолин (лецитин); фосфатидилэтаноламин (кефалин), фосфатидилсерин, фосфатидалхолин (плазмоген), фосфатидилинозитол, кардиолипин. сфинголипидларнинг уч гуруҳи мавжуд: сфингомиелинлар, цереброзидлар ва ганглиозидлар. сфинголипидлар таркибига икки атомли тўйинмаган аминоспирт – сфингозин киради. сфингомиелинлар хужайра мембраналарида, нерв тўқимаси, буйрак, жигар тўқималарида кўп миқдорда учрайди. цереброзидлар таркибида фосфор кислота ҳам, холин ҳам бўлмайди. унинг таркибида гексоза сфингозиннинг гидроксил гуруҳи билан эфир боғи орқлаи бириккан, ёғ кислота қолдиғи эса сфингозиннинг аминогуруҳи орқали бириккан: сфингозин –сн2-о-гексоза (кўпинча галактоза) │ о= с – r(ёғ кислота қолдиғи) ганглиозидлар таркибида юқори ёғ кислота, спирто-сфингозин, д-глюкоза, д-галактоза ва n-ацетилглюкозамин ёки n-ацетилнейрамин кислота мавжуд. ганглиозидлар кўпроқ миянинг кул ранг моддасида, нерв ва глиал хужайралар плазматик мембраналарида кўп миқдорда бўлади. стероидлар – табиатда кенг тарқалган бирикмалар бўлиб, циклопентанопергидрофенантрен ҳалқасини тутади. буйрак усти безининг пўстлоқ қисмида синтезланувчи гормонлар, жинсий гормонлар, ўт кислоталари, холестерин стероидлар гуруҳига мансуб. одам организмида стероидлар гуруҳига мансуб бўлган стеринлар (стероллар), яъни стероиднинг спирт шакллари …
4 / 20
иладилар. вазни 70 кг бўлган одам кунига 90 г ўсимлик ва ҳайвонот ёғларини истъемол қилади. ёғларга бўлган эҳтиёж одам фаолиятига боғлиқ. энергетик манба сифатида 1 г ёғ оксидланиб 38,9 кж (9,3 ккал) ҳосил қилса 1 г углевод ва 1 г оқсил фақат 17,2 кж (4,1 ккал) ҳосил қилади. липидлар кимёвий тузилишига кўра турли хил бўлиб, органик эритмаларда эрувчанлиги билан характерланади, сувда эримайди. ўртача одам организмига озуқа билан бирга ҳар куни 90 г га яқин ёғлар қабул қилинади. организмда липидлар бир неча функцияларни бажаради: 1) липидлар юқори каллорияликни таъминлайди. 1 г ёғнинг организмда оксидланишидан 38,9 кж ёки 9,3 ккал энергия ажралиб чиқади. 2) ёғларда а, д, е, к – витаминлар эриганлиги сабабли организмнинг бу витаминлар билан таъминланганлиги липидларнинг организмга тушишига боғлиқдир. 3) организмга ёғлар билан биргаликда организмда синтезланмайдиган кўп тўйинмаган (эссенциал) ёғ кислоталар тушади. 4) липидлар (фосфолипид, гликолипидлар ва холестерин) мембрананинг компонентлари бўлиб, барьер вазифасини бажаради, мембрананинг ўтказувчанлигини таъминлайди, нерв импульсларини …
5 / 20
и озуқа махсулотлар билан 80 дан 150 г гача ёғлар қабул қилинади. уларнинг асосий қисмини (90%) тглар ташкил қилади ва глюкоза каби асосий энергия манбаи хисобланади. уларнинг парчаланишида глюкозага нисбатан кўп миқдорда энергия хосил бўлади (9.1 ккал/моль, глюкозада 4,7 ккал/моль), аммо шунга қарамай рационал овқатланишда озуқа билан тушадиган умумий калориянинг тахминан 30% ташкил қилади. ўсимлик мойлари организмда синтезланмайдиган кўп тўйинмаган ёғ кислоталарини тутади, шунинг учун уларнинг миқдори 1/3 қисмини ташкил этиши керак. ёғлар билан бирга организмга ёғда эрувчи витаминлар а, d, е, к хам киради. уларнинг парчаланиши ичакларда кечиб, ёғ кислоталари ва моноацилглицеридлар хосил бўлади. бу моддалардан ва энтероцитлардаги ёғ кислоталардан тг ресинтези кечади ва хиломикронлар таркибида лимфап ва қонга ўтади. ёғлар ҳазм бўлиши оғиз бўшлиғида рўй бермайди. луқма меъдага тушади ва у ерда кислотали муҳит юқори бўлганлиги учун ёғлар парчаланмайди. ёғларнинг парчаланиши ингичка ичакда кечади, аммо ошқозонда ёғларнинг жуда оз миқдори тилнинг липазаси таъсирида парчаланади. бу фермент ошқозонда 1-2 …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "lipidlar tuzilishi, funksiyasi va metabolizmi"

амалий машғулот №11 мавзу: липидлар тузилиши, функцияси ва метаболизми дарснинг мақсади: талабаларни организмда ёғларнинг хазмланиши, сурилиши ва транспорти хакида тушунтириш. кўриладиган саволлар рўйхати: 1. озуқа ва тўқима липидлари, уларнинг тузилиши ва вазифалари. 2. ёғларнинг ҳазмланиши ва сўрилиши. 3. ўт кислоталар, уларнинг ёғлар ҳазмланишида ва сўрилишидаги аҳамияти. 4. ичак деворида ёғлар ресинтези. 5. липопротеинлар турлари, тузилиши ва вазифалари 6. тўқима липазанинг фаолланиш механизми -шалола механизми. 7. ёғ кислоталарининг оксидланиши ва унинг физиологик аҳамияти 8. калит сўзлар: липидлар, ўт кислоталар, ёғлар ҳазмланиши, ёғлар ресинтези, липопротеинлар, тўқима липазаси ovqat tarkibidagi va inson organizmidagi lipidlar tasnifi, qurilishi va ularning va ularning organizmdagi ...

This file contains 20 pages in DOCX format (1.1 MB). To download "lipidlar tuzilishi, funksiyasi va metabolizmi", click the Telegram button on the left.

Tags: lipidlar tuzilishi, funksiyasi … DOCX 20 pages Free download Telegram