siyosiy ihtiloflar

DOCX 16 sahifa 49,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
5-мавзу. сиёсий ихтилофлар 1. ихтилоф тушунчаси ва унинг табиати. 2. сиёсий ихтилофлар ва уларнинг моҳияти. 3. сиёсий ихтилофларни ҳал этиш технологиялари. 4. сиёсий ихтилофларнинг ўзига хос хусусиятлари. 5. сиёсий ихтилофлар таснифи. 1. ихтилоф тушунчаси ва унинг табиати ихтилоф (конфликт) тушунчаси алоҳида олинган индивид онгида бошқа индивидга нисбатан қарама-қарши йўналган, бир-бири билан ўзаро зид бўлган майлларнинг, шунингдек, индивидлар ёки одамлар гуруҳларининг ўзаро хатти-ҳаракатлари ёки муносабатларидаги ўткир салбий ҳис-туйўули тўқнашувлари сифатида талқин этилади. ҳар қандай ташкилий ўзгаришлар, зиддиятли вазиятлар субъектив равишда жиддий руҳий ва ташвишли кечинмалар билан биргаликда кечади. кундалик ташвишлар нуқтаи назаридан ихтилоф нохуш мазмун касб этади. бу ҳолат тажовуз, чуқур ҳис-туйўулар, тортишувлар, дўқ-пўписа, душманлик кабиларга қўшилиб кетишга имконият яратади. ихтилоф – хуш келмайдиган ҳодиса, агар у пайдо бўлиб қолса, имконият борича ундан қочиш керак ёки уни тезлик билан ҳал этиш лозим, деган фикр кенг тарқалган. замонавий руҳшунослик ихтилофнинг нафақат нохуш, балки ижобий жиҳатларини ҳам очиб берди: ихтилофли вазиятларнинг зиддиятли жиҳатларини …
2 / 16
ида замонавий тушунишни илгари суради. руҳшунос олимлар ж. фон нейман ва о. моргенштейн ихтилофни бир-бирига тўўри келмайдиган мақсадларга эга бўлган иккита объектнинг ўзаро хатти-ҳаракати, бу мақсадларни амалга ошириш йўли сифатида характерлайди. бу каби объектлар сифатида мақсадга мувофиқ хатти-ҳаракатларни режалаштирган, уюштириш ва бошқариш вазифаларини амалга ошириш фаолияти билан боўлиқ бўлган одамлар, алоҳида гуруҳлар, ҳарбий қўшинлар, монополиялар, ижтимоий қатламлар, ижтимоий институтлар кабилар назарда тутилади. таниқли олим к.левин ихтилофни индивиднинг ўзига нисбатан бир вақтнинг ўзида қарама-қарши ҳаракат қиладиган кучга нисбатан тенг ўлчовли кучга эга бўлган вазият сифатида талқин этади. унинг фикрича, шахс ихтилофни ҳал этиш вазиятида «куч» сифатида иштирок этишдан ташқари, бу жараёнда фаол рол ҳам ўйнаши лозим. шунинг учун ҳам левиннинг асарларида асосан ички шахслараро ихтилофлар кенг тадқиқ этилади. таниқли олим у. линкольннинг фикрича, ихтилофларнинг ижобий таъсири жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. ихтилофларнинг ижобий таъсири қуйидагилардан иборат: -ихтилоф ўзини ўзи англашни тезлаштиради; -унинг таъсирида қадриятларнинг муайян тўпламига мойилликлар мустаҳкам тарзда ўрнашади; …
3 / 16
улар қуйидагилардан иборат: -ихтилоф томонларнинг изҳор этилган манфаатларига нисбатан таҳдидларни пайдо қилади; -тенглик ва барқарорликни таъминлаётган ижтимоий тизимга хавф солади; -ўзгаришларни тезлик билан амалга оширишга халақит беради; -қўллаб-қувватлашлардан маҳрум қилади; -кишилар ва ташкилотларни тезлик билан рад этиб бўлмайдиган турли оммавий баёнотларга боўлиқ қилиб қўяди; -баъзан вазмин ва пухта жавоблар топиш ўрнига тезлик билан ҳаракат қилишга мажбурлайди; -ихтилофлар туфайли томонларнинг бир-бирига ишончи йўқолади; -бирликка эҳтиёж сезадиган, ҳаттоки унга интиладиган одамларни тарқоқ ҳолга солиб қўяди; -ихтилоф натижасида иттифоқларга бирлашиш жараёни бузилади; -ихтилоф чуқурлашиш ва кенгайишга мойиллиги учун ҳам хавфлидир; -ихтилофлар даврида устуворликлар тезлик билан алмашиши натижасида бошқа манфаатларни хавф остига қўяди310 . албатта, бу талқинлар ихтилофларни психологик ва ижтимоий таҳлил этиш натижаси бўлиб, улар сиёсий ихтилофларни кенгроқ тушуниш учун ёрдам беради. 2. сиёсий ихтилофлар ва уларнинг моҳияти ижтимоий-сиёсий ихтилофларга доир муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимларини топиш сиёсий фикрлар тарихида қадимий анъаналарга эгадир. унга доир назарияларга дастлаб аристотель асос солган бўлса, янги даврга …
4 / 16
й омиллар сифатида қаралди. жамият сиёсий соҳасининг ҳаёт тарзи ички зиддиятлар ва ихтилофлар асосида кечади. конфликтология (ихтилофшунослик) классиклари – г. зиммель, а. бентли, к. болдуинг, л. козер, р. дарендорф, ж. бертон кабилар ихтилофларга нисбатан бутун бир жамиятнинг, шунингдек, хусусан сиёсий ҳаётнинг чуқур моҳияти сифатида қаради. ихтилофларнинг мавжудлиги сиёсий ривожланишга ёки жамият сиёсий тизимига таҳдид сифатида қаралмайди. аксинча, ҳокимият ресурслари, ижтимоий нуфузнинг камёблиги бўйича анъанавий ихтилофлар келтириб чиқарувчи омиллар сиёсий институтлар эволюциясининг манбаи, деб тушуниш одатга айланди. сиёсатда ихтилофнинг бўлиши муқаррардир. чунки сиёсат инсоний фаолиятнинг шундай бир манзарасики, унинг мазмуни сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёни ва сиёсий хатти-ҳаракатларда турли ижтимоий гуруҳларнинг талабларини, баъзан ижтимоий келишувларга эришиш учун ўзаро қарама-қарши бўлган ижтимоий манфаатларни қайта қуришдан иборатдир. бартараф этиб бўлмайдиган ихтилофлар – сиёсий тизимнинг муҳим хусусиятидир. чунки узлуксиз тарзда уларнинг намоён бўлиши, уларни мувофиқлаштириш, ҳал этиш кабилар сиёсий акторларнинг доимий равишда ишлаш қобилиятини таъминлаб туради, уларнинг ҳар қандай вақтда курашга тайёр бўлишини, ҳамкорликка …
5 / 16
ий ҳаётнинг қандайдир ноёб феноменини ифодаламайди. унинг учун ижтимоий ихтилофларнинг умумий таснифлари хосдир. биринчи навбатда, бу ихтилофли қарама-қарши кураш иштирокчилари учун тегишлидир. сиёсий ихтилоф – бу сиёсат субъектларининг ижтимоий тартиботни сақлаш ёки уни модификациялаш, трансформациялаш мақсадидаги ҳокимият учун ҳам назарий ва ҳам амалий курашидир312 . ҳозирги давр адабиётларида ихтилофлар тарихидаги илмий йўналишлар ижтимоий ихтилоф муаммоларига қандай ўрин бериши масаласига боўлиқ равишда иккита гуруҳга бўлинади. бу икки хил ёндашув ўзида ихтилофларни талқин этишнинг иккита тизими – т.парсонс ва р.дарендорф томонидан икки хил қарашларни намоён қилади. жумладан, т. парсонс қуйидаги қарашларни илгари суради: 1) ҳар бир жамият – нисбатан турўун ва барқарор маданиятдир; 2) ҳар бир жамият – яхши интеграциялашган тузилмадир; 3)жамиятнинг ҳар бир унсури маълум бир функцияни бажаради, яъни тизимнинг турўунлигини қўллаб-қувватлаш учун ниманидир беради; 4)ижтимоий тузилмаларнинг амал қилиши жамият аъзоларининг интеграцияси ва барқарорлигини таъминлаб турадиган қадриятли консенсусларга таянади. р. дарендорф эса қуйидаги қоидаларни илгари суради: 1)ҳар бир жамият ўзининг ҳар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"siyosiy ihtiloflar" haqida

5-мавзу. сиёсий ихтилофлар 1. ихтилоф тушунчаси ва унинг табиати. 2. сиёсий ихтилофлар ва уларнинг моҳияти. 3. сиёсий ихтилофларни ҳал этиш технологиялари. 4. сиёсий ихтилофларнинг ўзига хос хусусиятлари. 5. сиёсий ихтилофлар таснифи. 1. ихтилоф тушунчаси ва унинг табиати ихтилоф (конфликт) тушунчаси алоҳида олинган индивид онгида бошқа индивидга нисбатан қарама-қарши йўналган, бир-бири билан ўзаро зид бўлган майлларнинг, шунингдек, индивидлар ёки одамлар гуруҳларининг ўзаро хатти-ҳаракатлари ёки муносабатларидаги ўткир салбий ҳис-туйўули тўқнашувлари сифатида талқин этилади. ҳар қандай ташкилий ўзгаришлар, зиддиятли вазиятлар субъектив равишда жиддий руҳий ва ташвишли кечинмалар билан биргаликда кечади. кундалик ташвишлар нуқтаи назаридан ихтилоф нохуш мазмун касб этади. бу ҳолат тажовуз,...

Bu fayl DOCX formatida 16 sahifadan iborat (49,4 KB). "siyosiy ihtiloflar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: siyosiy ihtiloflar DOCX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram