марказий осиёда илмий билимларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари

DOC 139,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1481435065_66450.doc марказий осиёда илмий билимларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари режа: 1. марказий осиё шарқнинг илм - маърифат марказидир. 2. илк ўрта асрларда марказий осиёда табиий-илмий билимлар ривожи. 3. темурийлар даврида табиий-илмий билимлар ривожи ва унинг аҳамияти. 4. мустақиллик ва ўзбекистон фани ривожи. 1-масала. марказий осиё азалдан илмий билимлар ва маданиятнинг қадимий марказларидан бири бўлиб келган. бу ўлка мутафаккирлари жаҳон илм-фани, маданияти, маънавияти ва фалсафий фикрларини ўз кашфиётлари, илғор ижтимоий-фалсафий, ахлоқий қарашлари билан бойитиб келганлар. унинг тараққиётига самарали таъсир кўрсатганлар. қадимги марказий осиёнинг тарихи, маданияти, ижтимоий-фалсафий қарашлари ҳақида юнон, хитой, хинд, арман тарихчиларининг асарларида, авесто, бехустун, урхун- енисей ёдгорликлари каби манбааларда беруний, нашахий ва бошқа муттафаккирларнинг асарларида маълумотлар сақланиб қолган. марказий осиёда илмий билимлар тараққиёт даражасини кўрсатувчи ёдгорликлар бизнинг давргача кам етиб келган. аммо юқорида қайд етилган манбалар марказий осиёда қадимдан астрономия, математика, геометрия, геодезия, физика, тиббиёт ва бошқа табиий илмий билимлар соҳасида бирмунча муваффақиятларга эришганидан далолат беради. бизга қадар сақланиб …
2
узоқ ерларга сафар қилганлар, мустаҳкам бинолар қурганлар, тошни эритиш йўли билан шиша ишлаб чиқарганлар ва х.к. буларни маълум илмларсиз амалга ошириш қийин эди. умуман vi асрларга қадар давом этган қулдорлик шароитида марказий осиёда ижтимоий-фалсафий фикр диний қарашлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиб келди.у асосан эрамиздан аввал ix-iii асрларда шаклланган зардуштийлик таълимоти ва унинг асосий китоби “авесто”да ўз ифодасини топган. бу асар ўзининг тарихий-маърифий ва адабий қиммати билан ажралиб туради. зардуштийлик таълимоти асосида икки қарама-қарши куч-нур ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик, ҳаёт ва ўлим, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш ётади. эрамизнинг ii-iii асрларига келиб зардуштийлик таълимоти негизида яхшилик ва эзгуликнинг ғалабасини тарғиб қилувчи мони таълимоти юзага келди. мазкур диний таълимотда урушлар, мол-дунё, бойлик йиғиш қораланади. ўртача, мўътадил яшаш тарғиб қилинган. эрамизнинг v асрига келиб ижтимоий тенглик байроғини кўтариб чиққан маздакизм таълимоти кишиларни ижтимоий тенгсизликни йўқотиш учун курашга даъват этган. ix-xii асрлар марказий осиё халқларининг маданий ва илмий билимлар тараққиётида катта ўрин …
3
да ўчмас из қолдирган мутафаккирлар етишиб чиқди. дехқончилик, хунармандчилик ва савдонинг тараққий этиши жараёнида таббиий эмпирик билимларни ривожлантиришга эҳтиёж туғилди. шунга мувофиқ марказий осиёнинг илғор мутафаккирлари математика, астрономия, география, тиббиёт илмларини чуқур ўргандилар, илмий билимлар борасида янги илмий ғояларни илгари сурдилар. шуни таъкидлаш жоизки, араб ҳалифалиги учун ҳам диний билимлар билан бир қаторда таббиий илмий билимлар керак эди. арабларнинг ўз ичида бу ишга яроқли илм аҳли жуда кам ва кучсиз эди. шунинг учун ҳам улар ўзлари забт этган жойлардаги илм билан шуғулланувчиларга имкон яратишга ҳаракат қилганлар. бухоро,урганч, марв, балх, боғдод, шом каби шаҳарлар илк ўрта аср шарқнинг илмий марказида айланган. араб тили эса илм-фан, ижод тилига айланди. марказий осиёлик мутафаккирлар араб тилини мукаммал ўрганиб ўз асарларини шу тилда битдилар. румо, юнон, хинд, форс тилларида битилган асарларни араб тилига ағдардилар. марказий осиёлик мутафаккирлар ўрта асрларда ташкил топган илмий маркази- “байт ул ҳикмат” (донишмандлар уйи) яъни боғдодда фаолият кўрсатган “маъмун академияси”да, 2006 …
4
ғарбдаги ўлкалардан келган турли миллат ва динга мансуб бўлган олимлар билан биргаликда илмий фаолият юритганлар. мазкур академия президентимиз ташаббуси билан 1997 йилдан қайта тикланди ва ўз илмий иш фаолиятини бошлади. ҳозирда маъмун академияси замонавий жиҳозлар билан таъминланди, бир неча тадқиқот лабараторлари ташкил этилди. у 16 минг 600 нусха китоб фондига эга бўлган бой илмий кутибхона ва замонавий ахборот- ресурс марказига эга. бир сўз билан айтганда, хоразм маъмун академияси умумбашарий цивилизация ривожидаги ўрни ва аҳамияти жиҳатидан қадимий афинадаги платан академияси, мисрдаги александрия кутубхонаси, шарқ оламида “байтул ҳикма”номи билан шуҳрат қозонган, “боғдод академияси”каби машҳур илмий марказлар билан бир қаторда туриб шарқ мусулмон ренессанси-уйғониши даврининг ёрқин намоёни сифатида тарихимизнинг зарҳал саҳифаларини ташкил этади. марказий осиёда фаолият кўрсатган илмий марказлардан яна бири темурий ҳукмдор мирзо улуғбек (1394-1449й) даврида фаолият кўрсатган самарқанд (улуғбек) академиясидир. самарқанддаги улуғбек мадрасаси фақат олий ўқув юрти эмас, улуғбек раҳбарлигида барпо этилган расадхона (1424-1428) билан бирга олинганда, ўша даврнинг академияси ҳам …
5
лари мана шу заминда яратилган сайқал топган. бешафқат давр синовларидан омон қилган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз ҳазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужасамлашган тарих, адабиёти, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асрлар марказий осиё шарқнинг илм-маърифат маркази бўлиб келганлигини кўрсатувчи ва тасдиқловчи далил ва исботдир. 2-масала. марказий осиёда илк ўрта асрлар фанининг асосчиси муҳаммад ибн мусо хоразмий (783-850й) дир. у ҳалифа маъмун (813-833йилларда ҳалифалик қилган) даври ва ундан кейин умрининг охирига қадар боғдоддаги “байт ул-ҳикмат”ни бошқарган. олимга буюк шуҳратни дастлаб “ҳисоб ал ҳинд” (“ҳинд ҳисоби”) номли рисоласи олиб келган. мазкур рисолада жаҳон фани тарихида биринчи марта ўнлик позицион система ва унинг аҳамияти сўз беради. хоразмийнинг ўнлик позицион системаси инсониятга чексиз қулай имкониятлар яратиб берди. агар мазкур саноқ системаси бўлмаганида илмий тафаккур бу даражада такомил топиши амри маҳол бўларди. хоразм тўққиз белгидан иборат ҳинд рақами ёрдамида чексиз миқдорларни қайд …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марказий осиёда илмий билимларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари" haqida

1481435065_66450.doc марказий осиёда илмий билимларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари режа: 1. марказий осиё шарқнинг илм - маърифат марказидир. 2. илк ўрта асрларда марказий осиёда табиий-илмий билимлар ривожи. 3. темурийлар даврида табиий-илмий билимлар ривожи ва унинг аҳамияти. 4. мустақиллик ва ўзбекистон фани ривожи. 1-масала. марказий осиё азалдан илмий билимлар ва маданиятнинг қадимий марказларидан бири бўлиб келган. бу ўлка мутафаккирлари жаҳон илм-фани, маданияти, маънавияти ва фалсафий фикрларини ўз кашфиётлари, илғор ижтимоий-фалсафий, ахлоқий қарашлари билан бойитиб келганлар. унинг тараққиётига самарали таъсир кўрсатганлар. қадимги марказий осиёнинг тарихи, маданияти, ижтимоий-фалсафий қарашлари ҳақида юнон, хитой, хинд, арман тарихчиларининг асарларида, авесто, бехустун...

DOC format, 139,5 KB. "марказий осиёда илмий билимларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.