табиат ва жамият

DOC 79,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443696941_61413.doc табиат ва жамият режа: 1-§. табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли 2-§. табиийлик ва ижтимоийлик 3-§. ноосфера концепцияси «табиат» тушунчасини анъанавий равишда кенг ва тор маънода талқин этиш мумкин. биринчи ҳолда бу тушунча бизни ўраб турган жамики борлиқни, бутун дунёни унинг барча воқеа ва ҳодисалари билан: «чексиз ўзгармас материк бўлаклардан тортиб космик тизим ва ҳайвонот олами ҳамда ижтимоий ҳаётни» ўзига қамраб олади. албатта, бундай тушунишда жамият ва табиатни бир-бирига қарама-қарши қўйиш мантиқан нотўғри. агар табиат барча борлиқни, воқеликни ўзига қамраб олса, унда инсон ҳам, жамият ҳам табиатнинг бир бўлаги ҳисобланади. агар биз «табиат тушунчасини» тор маънода, яъни борлиқ, бутун дунё маъносида эмас балки инсон ва жамиятни ўраб турган табиий географик ҳодиса сифатида талқин қилсак унда бу тушунча бутунлай бошқа маъно касб этади. бу ҳолда табиат деганда инсон яшаши учун яратилган жамиятдан ташқари мавжуд бутун моддий дунё тушунилади . бу табиий шароитлар ўзига қуйидаги компонентларни олади: 1) иқлим; 2) жойнинг …
2
шундай деб ёзган эди: «иқлим хукумронлиги барча ҳукмронликдан устундир», «иссиқ иқлим халқлари қариялардек суст, совуқ халқлари эса ёшлардек ҳаракатчандир» ва ҳоказо. бироқ у вақт ўтиши билан ижтимоий фактрларнинг ҳам таъсири кучайишини ҳам инкор этмаган: «ёввойиларни деярли ҳар доим табиат ва иқлим бошқаради», лекин «одамлар меҳнат ва фойдали қонунлар ёрдамида ерни яшаш учун яна ҳам яшаш учун қулай қилиб олганлар» . географик дитерминизм к. риттер и ф. ратцел, г. т.бокль, э. реклю, л.м. мечников ва бошқа немис тадиқотчилари изланишларида янада ривожлантирилди. масалан, т.г.бокль (1821-1862) нинг такидлашича агар биз қайси бир физик деталлар инсониятга энг кучли таъсир кўрсатишини аниқламоқчи бўлсак, уларни биз қуйидаги тўрт гуруҳга ажратишимиз қийин эмас, яъни: иқлим, овқат, ер ва табиатнинг умумий кўринишлари . л.мечников ўзининг «цивизилицияси ва буюк тарихий дарёлар» номли машҳур китобида инсоният тарихини уч турдаги цивилизациянинг алмашинувининг натижаси деб исботлаган: 1) дарёлар цивилизацияси ( нил, ганг, инд, янцзы, хуанхэ, тигр, евфрат каби дарё, бассейнларининг шаклланиши билан …
3
ат ўзига лойиқ даражада ўрин берилади. 2-§. табиийлик ва ижтимоийлик инсонни ўраб турган борлиқни шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. улардан бири («биринчи табиат») - ўраб турган табиий борлиқ. у ўзига биосфера (ўсимлик ва ҳайвонлар), гидросфера, атмосферанинг пастки қатлами, литосферанинг юқори қатлами, яъни «географик муҳит»га нисбатан табиатнинг каттароқ қисмини ўз ичига олади. географик муҳит деганда-тор маънода ўзига табиатнинг жамият ҳаётига, аввалам бор, ишлаб чиқариш жараёни амалга ошадиган қисмини ўзида мужассамлаштирган мухит тушунилади. ўраб турган муҳитни кенгроқ маънода тушунтириш учун хилма-хил тушунчалар таклиф этилган ва этилмоқда: «биогеосфера», «геобиосфера», «витасфера» (лотин тилида «вита» - ҳаёт), «экосфера», «ландшафтная сфера» ва бошқалар. биз инсон хоҳиши ва онгига боғлиқ бўлмаган обьектив равишда мавжуд бўладиган ва унга нисбатан бирламчи деб ҳисобланган «биринчи табиат» тушунчасини қўллаймиз. шунга кўра, «иккинчи табиат»ни яратувчи-инсон ўз қўли билан яратган сунъий муҳит ташкил қилади. «иккинчи табиат» инсон яратган барча нарсани ўз ичига олади: меҳнат қуроллари, маиший буюмлар, қурилишлар, саънат асарлари. сўзсиз, «иккинчи …
4
, маккажўхори ва бошқалар)лар барча хосилнинг 90%ини беради. худди шундай холатни ҳайвонот оламида хам кузатиш мумкин. бизга маълум 1млн. турдан 100 туригина (яъни 0,1%) уй ҳайвонига айлантирилган, улардан фақат 10 турдаги ҳайвон эса (сигир, қўй, товуқ ва бошқалар) махсулот беради. ер юзида ҳаёт деган феномен пайдо бўлгунга қадар ривожланиш ҳаёт билан боғлиқ бўлмаган абиотик факторлар таъсири остидагина амалга ошган: сувлар, газлар (кислород, азот ва бошқалар), углеродлар, менераллар ва ҳоказоларнинг айланиши. тирик мавжудотнинг пайдо бўлиши билан биотик факторлари хам фаолият кўрсата бошлади. натижада, табиат аниқ равишда икки қисмга тирик ва нотирик табиатга ажради. материя тараққиётининг маълум бир босқичи сифатида тирик мавжудот табиий шароитларнинг маълум бир қонуний ўзгариши натижасида ўз-ўзидан бунётга келган моддий шаклдир. дарвин фикрига кўра тирик мавжудотнинг шундай характерли томонлари белгиланади: бўй, ўз-ўзида кўпайиш, ўзгарувчанлик, меросхўрлик, табиий танлаш ва яшаш учун кураш . замонавий илмий билиш тараққиёти даражаси тирик мавжудотни барча хусусиятларига кўра икки муҳим гуруҳга ажратишга имкон беради: а) …
5
амиятини йўқотди дегани эмас. бугунги кунда бу алоқалар фақат бошқача тус олган: инсон табиий факторларга бутунлай боғлиқ эмас, аксинча, чекланган, ҳимояланмаган табиат ақл ва онгга нисбатан куч ва қудрати анча такомиллашган инсонга кўп жихатдан қарамдир. илмий техника инқилоби асрида социоантропоген факторларининг, ядро инергияси, космос ва компьютерлаштиришнинг табиий мухитга таъсири ўз маштабига кўра табиатнинг ўзининг табиий факторларининг таъсири билан солиштириш мумкин: жамият яратган «техномасса» хажмини табиат яратадиган биомасса ҳажми билан қиёслаш мумкин. булардан ташқари, сунъий радиатция, «азон тешиклари», кўпгина табиий элементлар сонининг бутунлай ўзгариши, табиатда маълум бўлмаган янги нарсаларни синтез қилиш ва бошқаларни кўзда тутиш керак. шундай қилиб, табиий тарих (табиат тарихи) борган сари жамият ва инсон тараққиёти тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб кетмоқда. 3-. ноосфера концепцияси «ноосфера» тушунчаси грек тилидан олинган - ноос «ақл» деган маънони англатади. шундай қилиб этимологик жихатдан ноосфера – ақл доирасига оид тушунчадир. бу тушунча француз файласуфиэдуард леруа (1870-1954) ва пьер тейяр де шарден (1881-1955)лар томонидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"табиат ва жамият" haqida

1443696941_61413.doc табиат ва жамият режа: 1-§. табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли 2-§. табиийлик ва ижтимоийлик 3-§. ноосфера концепцияси «табиат» тушунчасини анъанавий равишда кенг ва тор маънода талқин этиш мумкин. биринчи ҳолда бу тушунча бизни ўраб турган жамики борлиқни, бутун дунёни унинг барча воқеа ва ҳодисалари билан: «чексиз ўзгармас материк бўлаклардан тортиб космик тизим ва ҳайвонот олами ҳамда ижтимоий ҳаётни» ўзига қамраб олади. албатта, бундай тушунишда жамият ва табиатни бир-бирига қарама-қарши қўйиш мантиқан нотўғри. агар табиат барча борлиқни, воқеликни ўзига қамраб олса, унда инсон ҳам, жамият ҳам табиатнинг бир бўлаги ҳисобланади. агар биз «табиат тушунчасини» тор маънода, яъни борлиқ, бутун дунё маъносида эмас балки инсон ва жамиятни ўраб турган табиий геогра...

DOC format, 79,0 KB. "табиат ва жамият"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: табиат ва жамият DOC Bepul yuklash Telegram