миллий ва умуминсоний кадриятлар цивилизация тараккиёт омили

DOC 148.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413384672_59532.doc миллий ва умуминсоний қадриятлар цивилизация тараққиёт омили режа: 1. миллий ўзликни англаш ва цивилизацияли тараққиёт йўлига ўтишда миллий қадриятларнинг ўрни ва роли. 2. умуминсоний қадриятларнинг миллий қадриятлардан устуворлиги - цивилизацияли тараққиётнинг бош йўналиши. 3. миллий давлатчилик асосларини қайтадан тиклаш - маданий цивилизацияли ривожланишнинг муҳим омили. 1. халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг сарчашмалари. халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг соҳаси сифатида xix асрнинг 60-йилларида вужудга келди. аммо бу унинг йўқ жойдан вужудга келганини англатмайди. халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи мазмун жиҳатдан давлатлараро ва ички низолардан азият чекадиган кишиларни ҳимоя қилиш, ана шундай ҳаракатлар пайтида ишлатиладиган қуроллар ва уришиш воситаларини чеклашга йўналтирилган қоида ва қонунлар йиғиндисидир. бу қонун-қоидалар эса инсониятнинг буюк заковат эгаларининг, ном-нишонсиз тарих қаърига сингиб кетган минг-минглаб кишиларнинг инсонпарварлик билан йўғрилган ҳатти-ҳаракатлари, ўй-фикрларининг натижасидир. тарих фанидан бизга маълумки, инсоният тарихида тинчлик ҳукм сурган даврдан кўра, тўс-тўполонлар, ўзаро урушлар, нотинчликлар юз берган даврлар кўп бўлган. албатта, урушлар кишиларга ҳамма вақт қийинчиликлар, азоб-уқубатлар, хор-зорликлар келтиради. бу …
2
амоа тузумида турли, аксарият ҳолларда ўзаро душман бўлган уруғ ва қабилаларга мансуб кишилар ўртасидаги муносабат инсонпарварлиги билан ажралиб турарди, деб бўлмайди. аксинча уларнинг ўзаро муносабатлари биз шартли равишда «чангалзорлар қонуни» деб атайдиган муносабатларга мос келарди. лекин цивилизациянинг илк босқичларига қадам қўйилишнинг бошланиши саналган ана шу жамиятда ҳам низолар пайтида баъзи бир «инсонийлик» излари намоён бўлишини кўриш мумкин. масалан, кўпгина қабилаларда ўзаро урушнинг бошланиши ҳақида бир-бирларига аввалдан хабар беришган, жанг бошланиши олдидан ноғоралар чалинган, ҳаддан ортиқ зарар етказмасин деб ёй ўқлари кертик қилинмаган, уларга заҳар суртиш рағбатлантирилмаган (папуа, буркина фасо, кениядаги қабилалар). қулдорлик жамияти эса инсонни (қулни) чексиз эксплуатация қилиши билан ажралиб турса ҳам, у душман томонга мансуб одамнинг ўлдирилмасдан қулга айлантирилганлиги, яъни инсон ҳаётининг сақлаб қолинганлиги нуқтаи назаридан олға ташланган қадам ҳисобланади. худди ана шу жамиятда давлатлар, кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни йўлга солиб турадиган дастлабки норматив бошқариш шакллари – удумлар, одатлар ва шартномалар пайдо бўлди. улар шаклан ҳозирги халқаро-ҳуқуқий нормалардан …
3
амал қилиниши билан характерланувчи ҳодисалар эди. аксар ҳолларда урушлар натижасида «енгилганнинг ҳолига вой» бўларди. "авесто"да жамиятдаги муносабатларни тартибга солувчи манба сифатида кишилар ёки жамоалар ўртасида тузиладиган шартномалар (аҳдлашувлар)нинг аҳамиятига катта эътибор қаратилган. унда шартномаларнинг бир қанча турлари ажратиб кўрсатилган ва уларнинг турли кафолатлар (гаровлар) билан мустаҳкамланиши айтиб ўтилган. видевдатнинг тўртинчи фаргардида зардушт ахура маздага шундай савол билан мурожаат қилади: "ахура мазда, сенинг аҳдларинг қанча?" ахура мазда жавоб беради: "бундай аҳдларим олтита... биринчи аҳдим – оғзаки кафиллик ("сўз"); иккинчи аҳдим – қўл сиқишув билан мустаҳкамланган кафиллик; учинчи аҳдим – қўй бериш билан кафиллик; тўртинчи аҳдим – йирик қорамол боши билан кафиллик; бешинчи аҳдим – қул бериш билан кафиллик; олтинчи аҳдим – (бутун) вилоят билан кафиллик."1 "авесто"да аҳдномаларнинг махсус ёдга олиниши, чамаси, ўтроқ чорвачилик ва деҳқончиликни ривожлантириш учун ўша даврдаги турли қабилалар иттифоқларининг тинч-тотув яшашларини таъминлаш талаби билан изоҳланади. тарихий фактларга мурожаат қиламиз. ўрта осиё ҳудудида аҳамонийлар давлатининг (мил.о. 558-330) дастлабки даврларида …
4
н: вольсков, регия, вакки, нумидия ва бошқа кўплаб шаҳар-давлатларнинг аҳолиси шафқатсиз қирғин қилинган. қадимги римнинг машҳур «ўн икки тахтача-таблица» одатий қонунлар тўпламига кўра (мил.о. v аср) «душманга нисбатан барча нарсани қўллаш мумкин» эди. ҳатто милоддан олдинги iv асрда диктатор камилл жангда ярадорларга шафқат қилишга чақирган пайтда, ана шу ҳаракати учун у рим сенати томонидан сургун қилинган эди. юлий цезардек (мил.о. 100-44) донг қозонган лашкарбоши ҳам бир неча марта бефойда қирғинларга қарши чиққан бўлса-да, барибир аварикни олиш пайтида 40 мингдан ортиқ кишини қатл қилишга буюрганди, улар асосан қариялар, аёллар, болалар бўлган. милоддан олдинги 52 йилда цезарнинг буйруғи билан унинг ҳукмронлигига қарши чиққан укселлодунум ҳимоячиларининг эса қўллари кесилган эди. бунга ўхшаш мисолларни дунёдаги ҳар бир халқ тарихидан истаганча келтириш мумкин. ана шундай даҳшатли воқеалар билан бир қаторда мағлуб бўлганларга нисбатан шафқатли бўлиш ҳақида кучсизгина чақириқлар ҳам пайдо бўла бошлади. масалан, милоддан олдинги 1792-1750 йилларда ҳукмронлик қилган бобил шоҳи хаммурапи кўплаб қонунлар яратганлиги …
5
нга солиқ тўлайди ва сенга хизмат қилади. борди-ю у сен билан тинчликка рози бўлмасдан сен билан урушмоқчи бўлса, уни қамал қил. қачонки парвардигор, сенинг худоинг уни сенинг қўлингга топширса, ундаги барча эркак зотини қиличдан ўтказ. фақат аёллар, болалар ва чорва молларини ҳамда парвардигор, худоинг сенга ато этган шаҳардаги барча нарсани, ўлжаларни ўзингга ол ва рақибларинг ўлжаларидан фойдалан. сенга тегишли бўлмаган ва узоқларда жойлашган барча халқлар билан шундай муносабатда бўл».2 қадимги ҳиндистонда яратилган ману қонунлари жангчилардан енгилган душманга шафқат қилишни, ярадор ва таслим бўлганларни тирик қолдиришни талаб қилган. унда уруш пайтида учи кертик қилинган, заҳарланган ва ёндирилган ўқ ёйлардан фойдаланиш тақиқланган. милоддан олдинги iv асрда хитойлик мутафаккир се-ма уй-жойлар ва ирригация тизимларини бузиб ташлашни танқид қилиб, ярадорларни муолажа қилиш, ўзини ҳимоя қила олмайдиган кишиларга ҳужум қилишдан ўзини тутишга чақирган. худди ана шу даврда яшаган хитой ҳарбий назариётчиси сунь-цзи асирлар билан яхши муомалада бўлиш кераклигини таъкидлаган. «уруш пайтида энг яхши сиёсат – …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "миллий ва умуминсоний кадриятлар цивилизация тараккиёт омили"

1413384672_59532.doc миллий ва умуминсоний қадриятлар цивилизация тараққиёт омили режа: 1. миллий ўзликни англаш ва цивилизацияли тараққиёт йўлига ўтишда миллий қадриятларнинг ўрни ва роли. 2. умуминсоний қадриятларнинг миллий қадриятлардан устуворлиги - цивилизацияли тараққиётнинг бош йўналиши. 3. миллий давлатчилик асосларини қайтадан тиклаш - маданий цивилизацияли ривожланишнинг муҳим омили. 1. халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг сарчашмалари. халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг соҳаси сифатида xix асрнинг 60-йилларида вужудга келди. аммо бу унинг йўқ жойдан вужудга келганини англатмайди. халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи мазмун жиҳатдан давлатлараро ва ички низолардан азият чекадиган кишиларни ҳимоя қилиш, ана шундай ҳаракатлар пайтида ишлатиладиган қуроллар ва уришиш воситаларин...

DOC format, 148.0 KB. To download "миллий ва умуминсоний кадриятлар цивилизация тараккиёт омили", click the Telegram button on the left.