эндокрин касалликлар

PPT 114 pages 13.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 114
powerpoint presentation эндокрин касалликлар эндокрин касалликлар эндокрин система инсон танаси бўйича тарқалиб кетган ва унинг асосий вазифаси гомеостазни бошқаришдан иборат. эндокрин бошқарув гипоталамус, гипофиз ва эндокрин аъзолар томонидан амалга оширилади. эндокрин касалликлар эндокрин аъзолар орасида тўғри ва тескари боғлиқлик мавжуд. бундан ташқари эндокрин безлар ва гипоталамус хамда гипофиз орасида боғлиқлик мавжуд. бу системалар орасидаги мувозанатни бузилиши у ёки бошқа безларнинг функциясини ортишига ёки пасайишига олиб келади, бу эса турли клиник симптомларни, синдромларни, эндокринопатияларни хатто касалликларни ривожланишига сабаб бўлади. касалликларни ривожланишига турли шикастланишлар(яллиғланиш, қон қуйилиш, ўсмалар, травмалар) ҳам сабаб бўлади. гипоталамус ва гипофиз гипоталамус бош миянинг бир қисми бўлиб, эндокрин ва нерв системасини бошқарувчи марказ ҳисобланади. гипоталамус турли гормонларни синтезлайди. бу гормонлар бевосита гипофиз томонидан гормонал жавобни юзага келтиради. гипоталамус, гипофиз ва қалқонсимон без орасидаги боғликлик. диаграммада гипоталамус, гипофизнинг олдинги бўлаги ва қалқонсимон без орасидаги боғлиқлик кўрсатилган.қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқариладиган (t3 ва t4)гормонларининг секрецияси гипоталамус ва гипофизнинг олдинги бўлагида синтезланадиган …
2 / 114
ва лактацияга сабаб бўлади. троп гормонларни гиперсекрецияси деярли ҳар доим гипофиз ўсмалари – аденомалари ҳисобига юзага келади. аденомалар одатда бир пайтнинг ўзида бир неча гормонларни секрециясини кўпайтиради, лекин баъзан бир гормоннинг ҳам гиперсекрецияси юзага келади. гипофизнинг гигант аденомаси гипофиз аденомаси бўй ўстирувчи гормонни гиперпродукцияси бўй ўстирувчи гормонни гиперсекрецияси инсон бўйини ўсишини тезлаштиради ва ташқи кўринишни бир оз ўзгаришига олиб келади. ёш болаларда гормон гиперпродукцияси гигантизмга олиб келади, катталарда эса акромегалия ривожланади. акромегалияда қандли диабет ривожланади. гигантизм ёки акромегалия аденогипофизнинг эозинофилли аденомасида ривожланади. гиперпролактинемия гиперпролактинемия қонда пролактин миқдорини кўпайиши ва галоктерия билан намоён бўлади. аёлларда бепуштлик ва иккиламчи аменорея кузатилади ( аменорея-галакторея синдроми). бу симптомокомплекс ёш аёлларда орал контрацептивлардан кескин воз кечилганда аниқланади. аденогипофизда эса аденомалар ривожланганлиги аниқланади. аденогипофиз гипофункцияси аденогипофиз гипофункцияси (лангиопитуитаризм) троп гормонлар ажралишини пасайиши билан изоҳланади. нишон-аъзолар стимуляциясини йўқлиги гипотироидизм, гипогонадизм ва гипоадренализм (летаргия, бепуштлик, инфекцияларга сезувчанлик) ларни ривожланишига олиб келади. гипофизни жарохатланишига турли ўсмалар- аденомалар ва безни …
3 / 114
лашган. аденогипофиздан фарқли ўлароқ нейрогипофиз томонидан гормон синтезланмайди, балки унда гипоталамус гормонлари тўпланади: окситоцин, бачадон қисқаришларини амалга оширувчи ва лактацияни юзага келтирувчи, ҳамда вазопрессин (антидиуретик гормон, адг), қон зардоби осмолярлигини тутиб турувчи. вазопрессин етишмовчилиги вазопрессин етишмаганда қандсиз диабет ривожланади ва полиурия билан изохланади. вазопрессин дефицитининг сабаби нейрогипофизни ўсмалар билан босилиши, нурланиши, қон қуйилишлар, операциялар пайтидаги жарохатланишлар ва х.к. агар адг етишмовчилиги гипофиз томонидан бўлса, бунга гипофиз ўсмалари, травмалари , инфекциялари, турли дори дармонлар ва бошқалар сабаб бўлади. қалқонсимон без бўқоқлар. бўқоқ ибораси қалқонсимон безни туғма нуқсонлари(тиреоид гормонни туғма биосинтезини бузилганлиги) ва овқатда йодни етишмовчилиги, ҳамда турли бўқоққа олиб келувчи моддалар таъсирида катталашишига айтилади. келтириб чиқарувчи сабабларига кўра бўқоқни эутироидли, гипотироидли ёки гипертироидли турлари фарқланади. туғма нуқсонлар тиреоид гормони синтезини туғма дефекти кам учрайди ва туғма бўқоққа сабаб бўлади. тиреоид гормон етишмовчилигида, гипофиз тиротропин секрециясини кучайтиради. натижада фолликуляр эпителий стимуляцияси кучаяди ва охир оқибат унинг гиперплазияси ривожланади. йод етишмовчилиги йод дефицити …
4 / 114
тугунчали тузилиш, махаллий гиперплазия ва дистрофия ташкил этади. нотоксик тугунчали бўқоқда қалқонсимон без гигант ўлчамларда ва оғирликда бўлади (массаси 250 г дан ортади), бўйин сохасига ва хатто олдинги кокс оралиғига тарқалади, нафас олишга қийинчилик туғдиради. диффуз токсик бўқоқ диффуз токсик бўқоқ бўқоқнинг кенг тарқалган тури, касаллик гипертироидизм билан кечади. бундан ташқари, гипертироидизм фаолият кўрсатаётган аденомаларда, карциномаларда, гипофиз ўсмаларида ва бошқаларда кузатилади. диффуз токсик бўқоқнинг патогенези аниқ эмас, лекин шундай бўлсада иммун механизмлар туртки бўлади деган фикр бор. қалқонсимон безнинг активлашувини тироидстимулловчи иммуноглобулинларни аниқланиши билан боғлаш мумкин. кўпинча ёш аёллар касалланади. уларда асабийлашиш, тахикардия, терлаш, озиб кетиш кузатилади. экзофтальм ривожланади. гипертириоидизм. диффуз токсик бўқоқ тиротропин микдори кам, ёки бутунлай аниқланмайди. диффуз токсик бўқоқда безнинг симметрик равишда 2—4 марта катталашуви кузатилади. микроскопик фолликуляр эпителийнинг диффуз, кескин гиперплазияси. фолликуллар майда ва улар суюқ коллоид сақлайди. фолликуляр хужайралар баланд, ядролари катталашган, фолликул ичида сўрғичсимон ҳосилалар ҳосил қилади. стромада қон томирлар сони кўпайган ва лимфоцитар …
5 / 114
фияси, шикастланган фолликулларда коллоид аниқланмайди, шунинг учун гранулематоз яллиғланиш бўлса керак деген фикр мавжуд. қалқонсимон безнинг деструкцияси гипотироидизмга олиб келади. фолликуллар регенерацияси одатда шикастланган ўчоқларнинг четларидан бошланади. сурункали тиреоидит сурункали тиреоидит (хашимото тиреоидити; struma lymphomatosa; аутоиммун тиреоидит) гипотиреоидизмнинг асосий сабабчиси ҳисобланади ва классик аутоиммун касалликка мисол бўлади. беморларда ва уларнинг яқинлари қонида тиреоглобулинга қарши антителолар аниқланади. беморларда ва яқинларида бошқа аутоиммун касалликлар ҳам ривожланиши мумкин. хашимото тиреоидити хашимото тиреоидити. қалқонсимон без паренхимаси герминатив марказга эга бўлган лимфоид фолликуллар билан намоён бўлган. хашимото тиреоидити бу симметрик кичиклашган қалқонсимон без. бу пациентда гипотиреоз бўлиб, хашимото тиреоидити натижасида юзага келган атрофик ўзгариш. дастлаб без катталашган бўлиши мумкин, кейинчалик кичиклашаган (эутиреоид гипотиреоид холатига ўтгач). нотўғри т-хужайравий фаоллик в-хужайравий стимуляцияга сабаб бўлган ва аутоантителолар ишлаб чиқарилган. хашимото тиреоидити. қалқонсимон без ўсмалари қалқонсимон безнинг хавфсиз ўсмалари фолликуляр эпителийдан ривожланади ва шунинг учун фолликуляр аденомаларга киритилади. ўсмалар кўпинча ягона тугун сифатида ўсади. фолликуляр аденома микроскопик тузилиши қалқонсимон …

Want to read more?

Download all 114 pages for free via Telegram.

Download full file

About "эндокрин касалликлар"

powerpoint presentation эндокрин касалликлар эндокрин касалликлар эндокрин система инсон танаси бўйича тарқалиб кетган ва унинг асосий вазифаси гомеостазни бошқаришдан иборат. эндокрин бошқарув гипоталамус, гипофиз ва эндокрин аъзолар томонидан амалга оширилади. эндокрин касалликлар эндокрин аъзолар орасида тўғри ва тескари боғлиқлик мавжуд. бундан ташқари эндокрин безлар ва гипоталамус хамда гипофиз орасида боғлиқлик мавжуд. бу системалар орасидаги мувозанатни бузилиши у ёки бошқа безларнинг функциясини ортишига ёки пасайишига олиб келади, бу эса турли клиник симптомларни, синдромларни, эндокринопатияларни хатто касалликларни ривожланишига сабаб бўлади. касалликларни ривожланишига турли шикастланишлар(яллиғланиш, қон қуйилиш, ўсмалар, травмалар) ҳам сабаб бўлади. гипоталамус ва гипофиз ги...

This file contains 114 pages in PPT format (13.7 MB). To download "эндокрин касалликлар", click the Telegram button on the left.

Tags: эндокрин касалликлар PPT 114 pages Free download Telegram