диний экстремизм

DOC 85.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403339519_44658.doc диний экстремизм режа: 1. диндан қабиҳ ниятларда фойдаланувчилар 2. жиҳод ҳақида 3. шаҳидлик ҳақида 4. ўз жонига қасд қилишнинг гуноҳи 5. бегуноҳ кишини ўлдиришнинг жазоси 6. зулмнинг қораланиши қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг. ҳадис диний мутаассиблар диндан фойдаланган ҳолда кишиларга ҳужум қиладиган катта йўлдаги қароқчилардир. ғазолий зуғум билан айтилган сўз шу даражага етказадики, қадимий хонадонларни вайрон қилиб юборади60. (60 зуннун арғуннинг ўғли шаҳоббекнинг бобурга кўрсатган қайсарлик ва тескари ҳаракатлари натижасида ўттиз-қирқ йилда тўпланган рўзғорининг барбод бўлганлигига келтирилган форс тилидаги ҳикмат) бобур жиҳод ҳақида мусулмонларнинг афзали қўлидан ва тилидан мусулмонларга озор етмайдиганидир. мўъминларнинг афзали эса хушхулқлироғидир. муҳожирларнинг афзали эса аллоҳ қайтарган нарсалардан ўзини узоқ тутувчидир. жиҳоднинг афзали аллоҳ йўлида ўз нафси ва хоҳишига қарши қилинадиган жангдир. ҳадис умматларимнинг саёҳати аллоҳ йўлидаги жиҳодларидир. ҳадис бозорларимизга хориждан мол олиб келувчи одам гўё аллоҳ йўлидаги мужоҳид кабидир. бозорларимиздаги нарсаларни уйида яшириб сақловчи одам гўё аллоҳнинг китобидаги худосиз кабидир. …
2
оддир. жавомиъул калим аёлнинг жиҳоди эрига чиройли муомала қилишлигидир. жавомиъул калим ҳаж – ҳар бир куч­қувватсиз одамнинг жиҳодидир. жавомиъул калим тариқатнинг мақомоти (босқичлари) нечта деб сўрасалар, тўрт юзу қирқ тўртта деб айт. аммо унинг жами тўрт мақомда мужассамдир: аввал тавбаким, у икки нав бўлади: бири – гуноҳдан зоҳирдан тавба қилиш, иккинчиси – худбинликдан ботинан тавба қилиш. яъни: ёмонликдан хазар қилмоқ авомнинг тавбасидир ўзидан ўзлигин поклаш хослар тавбасидир. иккинчиси – хавф, яъни қўрқув. гуноҳдан, ғайри шаръий ишлардан қўрқиш, аллоҳ ғазабидан, риёзатнинг азобларидан қўрқиш. ана шу хавфу хатардан қўрқмай, эсон-омон ғолиб чиққан, дунё бандларидан қутулишга қудрати етадиган одам ўзини тариқатга мансуб, деб билиши мумкин. учинчси – жиҳод, яъни нафс билан жанг олиб бориш: ташқи душман бўлди яксон, эй шаҳим, ичкарида лек қолди зўр ғаним. ул ғанимни ақл ила енгмоқ қийин, ул қуёнмас, шердир ичда яширин. тўртинчиси – сабр. сабр мақсад эшигининг келитидир. агар тариқат аҳкоми (ҳукмлари) нечта деб сўрасалар, олтита деб айт: …
3
жонига қасд қилишнинг гуноҳи ...ўзларингизни ўлдирмангиз! албатта, аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир. нисо, 29 ким ўзини бир темир парчаси билан ўлдирса, қиёмат кунида жаҳаннам ўтида темир парчаси қўлида, абадий равишда у билан ўзини ўлдириб азобланиб ётади. ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, доимий равишда заҳарланиб жаҳаннам ўтида азобланади. ким ўзини тоғдан ташлаб юборса, доимий равишда жаҳаннам ўтида ўзини тоғдан ташлаб ўлдириб азобланади ҳадис ким ўлар ҳолатқа етса, ул билур жон қадрини61.(61 изоҳ: бобурни ҳиндистонда овқатдан заҳарлашганда ўлим ҳолатидан соғайиб кетгач, шу мақолни келтиради) бобур ҳар ким ўзини ярадор қилиб, шу сабабли ҳаётдан кўз юмса (ўзини ярадор қилиб ўлдирса), унинг бу қилмиши бу дунёда ҳадар бўлиб, ҳеч қандай эътиборга эга эмас, аммо охиратда осий ва гуноҳкор ҳисобланади. имом абу юсуф фикрича, бундай одам ювилиб кўмилади, аммо унга жаноза намози ўқилмайди (яъни шу йўсинда боғийлар каби унга иҳонат қилинади – паст назар билан қаралади). ҳидоядан бегуноҳ кишини ўлдиришнинг жазоси айтинг (эй, муҳаммад,): «келинглар, раббингиз сизларга …
4
арни келтирганлар. сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) ерда исроф қилувчилардир. моида, 32 икки мусулмон қўлларида қиличлари билан тўқнашсалар (урушсалар), бири иккинчисини ўлдирса, қотил ҳам, мақтул ҳам дўзахга маҳкумдир. ҳадис қайси бир мусулмон иккинчи бир мусулмон биродари бошига тиғ кўтарса, аллоҳ таолонинг фаришталари то ўша тиғни қайтариб ўрнига қўймагунча лаънат айтиб турурлар. ҳадис гуноҳи кабиралар: аллоҳга ширк келтирмоқлик, инсон қонини ноҳақ тўкмоқлик, ота-онага оқ бўлмоқлик ва ёлғон гувоҳлик бермоқлик. ҳадис имон қотилликнинг кишанидир. жавомиъул калим мўминнинг қони ҳаром (уни ўлдириш мумкин эмас) бўлганидек, унинг молу мулки ҳам ҳаромдир (уни ўғирлаш ёки унга хиёнат қилиш мумкин эмас). жавомиъул калим мусулмонга бошқа мусулмоннинг қони, обрўси ва мол­мулки ҳаромдир (яъни унинг жонига қасд қилиши, обрўси ва молу мулкига тажовуз қилиши мумкин эмас). жавомиъул калим қиёмат кунида одамлар ўртасида чиқариладиган биринчи ҳукм қонлар (қотиллик) хусусида бўлади. жавомиъул калим зулмнинг қораланиши …албатта, золимлар толе топмаслар. анъом, 21, 135 зулм қилганларга суянмангиз, токи сизларга (дўзахдан) олов …
5
риндошга яхшилик қилишга буюрар ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтарур. (у) эслатма олурсизлар, деб сизларга насиҳат қилур. наҳл, 90 эй, одам фарзандлари, мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим ва уни сизларнинг ўрталарингизда ҳам ҳаром қилдим, бас, бир-бирларингизга зулм қилманглар. ҳадиси қудсий мазлумларнинг дуосидан қўрқ, чунки уларнинг дуолари мустажобдир. ҳадис мазлуминг қарғишидан сақланинглар, гарчи у кофир бўлса ҳам. унинг дуоси билан аллоҳнинг даргоҳи ўртасида парда йўқ. ҳадис фақирлик, қашшоқлик, зулм қилиш ва зулм қилинишдан аллоҳ таолодан паноҳ тиланглар. ҳадис эй, парвардигор, мен сендан қашшоқликдан, етишмовчиликдан, хорликдан, бировга зулм қилиш ёки зулм қилинишдан паноҳ тилайман. ҳадис қачонки қози зулм қилмаса, аллоҳ таоло у билан биргадир. зулмга ўтиши биланоқ у аллоҳдан узоқлашиб, шайтонни йўлда қолдириб кетади. ҳадис кишилар молини ноҳақ ейишга ўрганган одамлар қиёмат куни дўзахга маҳкумдирлар. ҳадис сизлардан олдинги қавмлар нима учун ҳалок қилинган? улар ҳурматли одам ўғрилик қилса кечирганлар, аммо заиф ва бечораҳол одамни эса жазолаганлар. ҳадис биродарларингизга, хоҳ у золим …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "диний экстремизм"

1403339519_44658.doc диний экстремизм режа: 1. диндан қабиҳ ниятларда фойдаланувчилар 2. жиҳод ҳақида 3. шаҳидлик ҳақида 4. ўз жонига қасд қилишнинг гуноҳи 5. бегуноҳ кишини ўлдиришнинг жазоси 6. зулмнинг қораланиши қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг. ҳадис диний мутаассиблар диндан фойдаланган ҳолда кишиларга ҳужум қиладиган катта йўлдаги қароқчилардир. ғазолий зуғум билан айтилган сўз шу даражага етказадики, қадимий хонадонларни вайрон қилиб юборади60. (60 зуннун арғуннинг ўғли шаҳоббекнинг бобурга кўрсатган қайсарлик ва тескари ҳаракатлари натижасида ўттиз-қирқ йилда тўпланган рўзғорининг барбод бўлганлигига келтирилган форс тилидаги ҳикмат) бобур жиҳод ҳақида мусулмонларнинг афзали қўлидан ва тилидан мусулмонларга озор етмайдиганидир. мўъминлар...

DOC format, 85.5 KB. To download "диний экстремизм", click the Telegram button on the left.

Tags: диний экстремизм DOC Free download Telegram