ёмон хулкларнинг кораланиши

DOC 86,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354327818_40370.doc www.arxiv.uz ёмон хулқларнинг қораланиши қиёмат кунидаги одамларнинг ёмони беҳаёлиги сабабли назардан четда қолдирилган одамдир. ҳадис сизларнинг ёмонларингиз яхшилигидан умид қилинмайдиган, ёмонлигидан қутулиб бўлмайдиганларингиздир. ҳадис уч нарсадан умматларим ҳеч қутулмайдилар: 1) ҳасадгўйлик; 2) бадгумонлик; 3) ёмонликни ирим қилиш (шумланиш). сизларга улардан қутулиш йўлини айтайми?! қачонки бирон кишидан гумон қилсанг, шу гумонингга кўра иш тутма! қачонки бировга ҳасад қилсанг, зулмга ўтиб кетма. бирор нарсадан шумлансанг, унга парво қилмай кетавер! ҳадис уч хил ишларни умматларим ҳеч тарк қила олмайдилар: 1. зоту насаби билан фахрланиш. 2. ўликка дод-вой солиб йиғлаш. 3. юлдузлар билан фол очиш. ҳадис ҳеч ким ҳеч кимдан ортиқ эмас. ортиқлик фақат дину диёнатда ва солиҳ амаллар билан бўлиши мумкин. беҳаё сўзловчи, бахил, қўрқоқ одам учун бошқа ёмон сифатлар иккинчи даражалидир. ҳадис а) ёлғончилик ривоятнинг ёмони ёлғон гапдир. ҳадис ёлғон қасам молнинг камайиши ва баракасининг кетишига ҳамда унинг ривож топмаслигига сабаб бўлади. жавомиъул калим ёлғон гувоҳлик берувчи одам қиёмат кунида тили …
2
ини сўраш. 4. дод солиб йиғлаш. ҳадис ҳар бир нарсанинг авжи бор. омади келган киши ўзини тўғри тутиб юрса, ундан яхшилик кутинглар. мабодо шуҳрат ва манмансирашга ўтса, уни комил одам ҳисобламанглар. ҳадис бармоқ билан кўрсатиладиган даражада шуҳратга эга бўлиш-ёмондир. аммо аллоҳ сақлаган бўлса зарари йўқдир. ҳадис кибр юзасидан иштон (шим)ни узайтириб кийишдан сақланинг. аллоҳ таоло кибрни ёмон кўради. агар сизни бирор киши ҳақоратласа ва сизда йўқ айблар билан айбласа, уни унда бор айблар билан ҳам айбламанг, уни қўяверинг, шунда гуноҳи унга, савоби сизга бўлур. ҳеч кимни ҳақоратламанг! ҳадис уч тоифа кишиларнинг ҳолларини мендан сўрамай қўя қолинглар: 1. аллоҳнинг гўё кийимдек кийиб олган кибр сифатини талашган мутакаббир одам, 2. аллоҳнинг гўё кийимдек кийиб олган куч-қудрат сифатини талашадиган одам. 3. аллоҳ таолонинг қудратига шак келтириб, раҳматидан ноумид бўладиган киши. ҳадис инсон гарчи ўзи одамларнинг бирор ишига ярамаган бўлса ҳам, ўзини осмондаги сурайё юлдузи олдидан тушгандек тутишни ёқтиради. ҳадис менинг у нарсам бор, …
3
евган бутпарастдир, бандидир. кошифий пасткаш кимсанинг ўз насл-насабини мақтаб, у билан фахрланиши, чанқоқ киши сув саробини кўриб алдангани кабидир. замахшарий мутакаббир одамнинг давоси димоғидаги такаббурликни йўқотиш билан ва кибру ҳавога ундовчи шайтонни бурун тарновидан кеткизиш билан бўлади58.(58 бу ҳол шундайки, мутакаббир кишини ҳақорат қилиш, хўрлаш бирла бўлур, чунки шайтон унинг бурни олдида такаббурликка ундар ва уни (шайтонни) қувлаб чақариш бирла бу кулфатдан қутулар ва шифо топар, башарти такаббурлиги кетмаса, унда ҳалок бўлиши муқаррар.) замахшарий ўзи сазовор бўлмаган ҳамду саною мақтовларни талаб қилиш уятсиз, телба одамларнинг одатларидандир. замахшарий мажнунтол ва терак масал. кишилар мажнунтол олдига ҳадеб келаверганидан мирзатеракнинг ғаши келиб такаббурлик билан: ёнимга савлатимдан ҳайиқиб, унча-мунча одам кела олмайди. сенга ҳайронман, олдингдан одам аримайди, ё сени назар-писанд қилишмайдими? бунинг устига қўшиққа солишганларига бало борми? -деди. сен, -жавоб берди унга мажнунтол. - кибру ҳаво билан осмонга қараб интиласан. соянг ҳам ўзингга яраша. мен бўлсам, ўзимни вояга етказган замин билан қаттиқ боғланиб, унга …
4
тайми? бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар. ҳадис бир-бирларингиз билан ўзаро ҳасадгўйлик буғзу адоватда бўлманглар. ҳадис ўт ўтинни қандай ёндирса, дилдаги ғиллу ғашлик ва ҳасадгўйлик савобларни ҳам шундай ёндиради. ҳадис ҳасадгўйлик, чақимчилик ва фолбинлик қилувчилар мендан эмаслар, мен ҳам улардан эмасман. ҳадис кўзга оғриқ тургандай ақлда ҳам бор ҳасад, унутмангки, ҳасаддан идрок ҳам бўлур касод. жомий г) исрофгарчилик хотинларнинг баракалироғи сарф-харажатни камроқ талаб қиладиганидир. ҳадис нонни эъзозланглар. ҳадис никоҳ тўйида бир кун зиёфат бериш суннатдир. икки кунлиги фазлдир, лекин учинчи кунга ўтса риёкорлик ва хўжакўрсиндир. ҳадис енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар. ҳадис истихора қилган одам ноумид қолмайди, маслаҳат билан иш қилган одам афсус қилмайди, тежамкор одам эса фақирлик кўрмайди. ҳадис кимки ҳаётида тежамкор бўлса, зинҳор қашшоқликка тушмайди. ҳадис исрофгарчилик сахийлик офатидир. жавомиъул калим мол-мулкни беҳуда исроф қилиш куфрона «неъматдир», ўйламасдан бойлигини сарфлаш тўлиқ таназзулга олиб келади. замахшарий д) бахиллик ...(қорун59нинг қавми унга деди:) "ҳовлиқмагин! чунки аллоҳ ҳовлиқувчиларни суймас! …
5
аммадан ундириб оламан, дейдиган одам билингки, ўта бахилдир. ҳадис банданинг молу дунёга қўйган ҳирси икки оч бўрининг қўй подасига қилган тажовузидан кўра зарарлироқдир. зеро, бу билан у ўз дину шарафига путур етказади. ҳадис мусулмончиликни ҳеч нарса қизғанчиқликчалик бузмайди. ҳадис дунё муҳаббатини тарк қилиш қалбу баданга ҳузур бағишлайди ва дунёга ҳирс қўйиш ташвишу ғамни кўпайтиради. жавомиъул калим одамлар ичидаги энг ярамаси хасисидир, уларнинг ичидаги энг ялқови пасткашидир. замахшарий гўштдан ҳаддан ортиқ даражада тановул қилдики, ҳатто ичини мой босиб ёрилиб кетди (кўп овқат емиш турли иллатларга сабабдир маъносида). замахшарий айни атрофида қушлар учиб-қўнадиган жойи бўлмаган уйга ёмғир ҳам барака бермайди, унинг эгаси ҳам эркинлик билмайди, у жой фақирликка гирифтордир. замахшарий бир одам бехосдан хасиснинг таомидан тановул қилса, у (хасис) юрак оғриғига мубтало бўлур, башарти у касални бирор фақир киши келиб зиёрат қилса, хавфдан бош оғриғи пайдо бўлур. замахшарий икки нарса бир дарахтнинг бутоғидир, яъни иккаласи ҳам бир хилдир: бирор нарса сўраганга (тиланганга) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёмон хулкларнинг кораланиши" haqida

1354327818_40370.doc www.arxiv.uz ёмон хулқларнинг қораланиши қиёмат кунидаги одамларнинг ёмони беҳаёлиги сабабли назардан четда қолдирилган одамдир. ҳадис сизларнинг ёмонларингиз яхшилигидан умид қилинмайдиган, ёмонлигидан қутулиб бўлмайдиганларингиздир. ҳадис уч нарсадан умматларим ҳеч қутулмайдилар: 1) ҳасадгўйлик; 2) бадгумонлик; 3) ёмонликни ирим қилиш (шумланиш). сизларга улардан қутулиш йўлини айтайми?! қачонки бирон кишидан гумон қилсанг, шу гумонингга кўра иш тутма! қачонки бировга ҳасад қилсанг, зулмга ўтиб кетма. бирор нарсадан шумлансанг, унга парво қилмай кетавер! ҳадис уч хил ишларни умматларим ҳеч тарк қила олмайдилар: 1. зоту насаби билан фахрланиш. 2. ўликка дод-вой солиб йиғлаш. 3. юлдузлар билан фол очиш. ҳадис ҳеч ким ҳеч кимдан ортиқ эмас. ортиқлик фақат дину диёнатда ...

DOC format, 86,0 KB. "ёмон хулкларнинг кораланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.