"jahon iqtisodiyotida milliy iqtisodiy taraqqiyot modellari va ularning xususiyatlar"

PPTX 24 стр. 1015,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 24
тошкент давлат иқтисодиёт университети тошкент давлат иқтисодиёт университети «жаҳон иқтисодиёти» кафедраси д.эргашев тошкент – 2022 7-мавзу: жаҳон иқтисодиётида миллий иқтисодий тараққиёт моделлари ва уларнинг хусусиятлари “жаҳон иқтисодиёти” фани америка модели ва унинг моҳияти. 1 япония модели ва унинг хусусиятлари. 2 3 хитой модели ва унинг вужудга келиш сабаблари. 4 жаҳон хўжалигидан ўрин олган “немис модели”, “сингапур модели”, “корея модели”, “турк модели” ва бошқалар. америка модели ва унинг моҳияти “америка модели” - узоқ 200 йилдан бери аста-секинлик билан шаклланган миллий иқтисодий тараққиёт моделидир. унинг иқтисодий тараққиётини асосий даври айнан 1929 йилда рўй берган оғир молиявий-иқтисодий инқироздан сўнг рўй беради. америка модели ва унинг моҳияти ақшнинг иқтисодий тарихига назар ташлар эканмиз, у ўзининг иқтисодий тарихидаги ўтган даврларидан 2020 йилгача бўлган даврдаги энг оғир молиявий-иқтисодий инқирозларидан бири айнан 1929 йилда рўй берган эди. ушбу инқироз 1929 йили нью-йорк фонд биржасидан бошланган бўлиб, инқироз бошланган кун - пайшанба куни бўлганлиги учун у иқтисодий тарихда …
2 / 24
сиёсатни жорий қилиш билан миллий иқтисодиётни ривожлантириш энг асосий мақсад бўлди. унга кўра, инқироздан тезроқ халос бўлиш ва унга барҳам бериш учун ф.рузвельт ўзининг машхур ва ақш иқтисодиёти тарихидан жой олган “янги курс” дастурини тадбиқ қилди. америка модели ва унинг моҳияти ушбу дастур 1933 - 1940 йилларга мўлжалланган ва амалга оширилиши лозим бўлган кенг масштаблик иқтисодий тараққиёт йўналишларини ўз ичига олган эди. “янги курс” дастурининг моҳияти - мамлакат иқтисодиётини янгича бошқариш, миллий иқтисодиётни соғломлаштириш ҳамда уни ижтимоий-иқтисодий тартибга солиш бўлиб, 1929 йилда юзага келган иқтисодий инқирозга бутунлай барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган эди. америка модели ва унинг моҳияти “янги курс” дастури қуйидаги асосий йўналишлардан иборат бўлди: биринчидан, молиявий ва ижтимоий қонунларни жорий қилиниши; иккинчидан, миллий иқтисодиётни таркибий қайта қуриш; учинчидан эса, минтақавий сиёсатни амалга ошириш эди. америка модели ва унинг моҳияти олиб борилган улкан ислоҳотлар натижасида иқтисодиётда “катта жонланиш” юз бериб жаҳон хўжалигида “америка модели” вужудга келди. “америка …
3 / 24
т асосида яратилиб, энг аввало, ишлаб чиқаришни четга экспорт қилиб хорижий валюта ишлаш, унинг эвазига етакчи хорижий мамлакатлардан энг замонавий технологияларни жалб қилиб, юқори меҳнат унумдорлигига эришиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. япония модели ва унинг омиллари 1) мамлакатдаги ишлаб чиқарувчи барча фирма ва компанияларнинг интеграллашуви (кейретцу) ва натижада молия-саноат гуруҳларининг тузилиши. бунда йирик компанияларнинг кичик ва ўрта корхоналар билан бирлашувидир. лекин кўплаб кейретцулар урушдан олдинги монопол компаниялардан (дзайбацу) келиб чиққан “мицубиши”, “сумитомо”, (“мицуи”, “санва” ва бошқалар). бу гуруҳлар йирик банклар, савдо ва саноат компаниялар томонидан бошқарилди (масалан, 1950-йилларда “фудзи-ясуда”, “дайити кангё гинко” ва бошқа йирик концернлар вужудга келди); япония модели ва унинг омиллари 2) мамлакатда юқори даражадаги меҳнат муносабатлари тизимини шаклланишувидир. ушбу омилнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир, яъни: япон миллий урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат ҳар бир фуқарони бутун умрга иш билан таъминлаш; ишчи ўринларга юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш; корхона раҳбариятининг ишчиларни доимий фаолият кўрсатишини кафолатлаш, бироқ бирор бир амалдаги қонун …
4 / 24
иниши кабиларни ўз ичига олади. япония модели ва унинг омиллари япон бошқарув тизими ходимларнинг фирма манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйишга интилишларини ҳар томонлама рағбатлантириб, фирма билан ходимларнинг жипслашувини кучайтиришга ҳаракат қилади. япониялик фуқародан машғулот тури ва унинг касби сўралганда, у ўзи ишлайдиган фирманинг номини айтади холос. савол берувчи ҳам бундай жавобдан қониқиш ҳосил қилади, чунки бундай ҳолатда у айнан фирманинг номини билишни хоҳлайди холос. халқаро меҳнат ташкилотининг таҳлилига кўра, япон халқи дунёдаги энг меҳнатсевар халқларнинг бири сифатида эътироф этилади. япония модели ва унинг омиллари иш жойига бўлган бундай муносабат меҳнат коэфицентини ва иш сифатининг кескин ошишига ҳамда меҳнат интизоминининг мустаҳкамланишига ёрдам беради. японияда ишга келмаслик ҳолатлари коэфиценти бошқа давлатларга нисбатан анча паст бўлиб, кўплаб япониялик ишчи-ходимлар хақ тўланадиган меҳнат таътилидан ҳам тўлиқ фойдаланмайдилар. чунки уларни иш жойида бўлмасликлари фирма манфаатларига зиён етказиши мумкин деб ҳисоблайдилар. япония модели ва унинг омиллари 3) мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида ҳукуматнинг аҳамияти ва унинг кучли назорати. …
5 / 24
низация” дастурининг усутвор аҳамияти. 1978 йилда бутунхитой ҳалқ вакилларининг йиғилишининг бешинчи сессиясида миллий иқтисодий тараққиётнинг “тўрт модернизация” дастурини амалга оширилишини 10 йиллик давлат режаси қабул қилиниши билан бошланди. хитой модели ва унинг вужудга келиш сабаблари: ушбу “тўрт модернизация” дастури тўртта йўналиш амалга оширилишини назарда тутди: 1) қишлоқ хўжалиги соҳаси; 2) саноат соҳаси; 3) ҳарбий мудофаа соҳаси; 4) фан ва техника соҳасини модернизация қилишдан иборат эди. ушбу 10 йиллик давлат дастурида европанинг ривожланган мамлакатларидан завод-фабрикалар учун тайёр асбоб-ускуналар ва янги замонавий илғор технологияларнинг катта миқдорда импорт қилинишига алоҳида урғу берилди. хитой модели ва унинг вужудга келиш сабаблари: 1984 йилнинг октябрда хитой ҳукумати “хўжалик тизимини ислоҳот қилиш тўғрисида”ги қарорини қабул қилди. ушбу тарихий қабул қилинган қарорда “социализм қуриш” вазифаси ва иқтисодий давлат дастури ишлаб чиқилиши белгилаб олинди. айнан иқтисодий соҳаларни ривожлантириш бўйича ушбу ишлаб чиқилган давлат иқтисодий дастури кейинчалик хитой иқтисодиёти тарихидан “хитой модели” сифатида жой олди. хитой моделининг хусусиятлари: бозор ислоҳотларини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 24 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""jahon iqtisodiyotida milliy iqtisodiy taraqqiyot modellari va ularning xususiyatlar""

тошкент давлат иқтисодиёт университети тошкент давлат иқтисодиёт университети «жаҳон иқтисодиёти» кафедраси д.эргашев тошкент – 2022 7-мавзу: жаҳон иқтисодиётида миллий иқтисодий тараққиёт моделлари ва уларнинг хусусиятлари “жаҳон иқтисодиёти” фани америка модели ва унинг моҳияти. 1 япония модели ва унинг хусусиятлари. 2 3 хитой модели ва унинг вужудга келиш сабаблари. 4 жаҳон хўжалигидан ўрин олган “немис модели”, “сингапур модели”, “корея модели”, “турк модели” ва бошқалар. америка модели ва унинг моҳияти “америка модели” - узоқ 200 йилдан бери аста-секинлик билан шаклланган миллий иқтисодий тараққиёт моделидир. унинг иқтисодий тараққиётини асосий даври айнан 1929 йилда рўй берган оғир молиявий-иқтисодий инқироздан сўнг рўй беради. америка модели ва унинг моҳияти ақшнинг иқтисодий тарихи...

Этот файл содержит 24 стр. в формате PPTX (1015,4 КБ). Чтобы скачать ""jahon iqtisodiyotida milliy iqtisodiy taraqqiyot modellari va ularning xususiyatlar"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "jahon iqtisodiyotida milliy iq… PPTX 24 стр. Бесплатная загрузка Telegram