мулоҳаза ва хулоса чиқариш

DOCX 67.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1673252619.docx мулоҳаза ва хулоса чиқариш referat мулоҳаза ва хулоса чиқариш режа: 1. мулоҳаза, оддий мулоҳазанинг тахлили, таркиби, ифодаланиши, чинлик қиймати, турлари. 2. мураккаб мулоҳазалар, уларнинг турлари ва чин бўлиш шартлари. мулоҳазаларни инкор қилиш 3. хулоса чиқариш, унинг мантиқий тавсифи, тузилиши, турлари ва умумий қоидалари. 4. мураккаб мулоҳазалардан хулоса чиқариш. 5. фикр юритишда мулоҳазаларни қуриш ва хулоса чиқариш билан боғлиқ хатолар. 1. оддий мулоҳазанинг комплекс тахлили: таркиби, ифодаланиши, чинлик қиймати, турлари. классик формал мантиқда мулоҳаза тафаккур шаклларидан бири сифатида тушунчадан кейин ўрганилади. мантиқдан ёзилган хориж адабиётларининг баъзиларида эса тафаккур шаклларини ўрганиш мулоҳазадан бошланади. мулоҳаза билан боғлиқ масалалар доирасида тушунчаларга оид маълумотлар берилади. хулоса чиқариш алоҳида ўрганилади[footnoteref:1]. тафаккурлаш жараёнини бундай тартибда ўрганиш инсоннинг болалигидан бошлаб мулоҳаза кўринишида фикр юритиши, унинг тушунчалар олами кейин шаклланиши билан асосланади. шунингдек, фақат мулоҳазаларгина “чин”, “ёлғон” қийматларига эга бўлади. тушунчаларга эса бундай қийматни бериб бўлмайди. масалан, “йўлбарс йиртқич хайвон” мулоҳазасини “чин” деб, баҳолаймиз. “йўлбарс” тушунчасини эса “чин” …
2
уларни ифодалайдиган мулоҳазалар ҳам ҳар хил бўлади. баъзи мулоҳазаларда аниқ, текширилган билимлар ифодаланса, бошқаларида белгининг предметга хослиги тахмин қилинади, яъни ноаниқ билимлар ифодаланади. мулоҳазалар воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ (эҳтимол, тахминий) бўлади. чинлиги исботланган фикрни чин деб тасдиқловчи мулоҳаза чин бўлади. ёлғонлиги исботланган фикрни ёлғон деб тасдиқловчи мулоҳаза чин бўлади. чинлиги исботланган фикрни ёлғон деб тасдиқловчи мулоҳаза ёлғон бўлади. ёлғонлиги исботланган фикрни чин деб тасдиқловчи мулоҳаза ёлғон бўлади. айни вақтда чинлигини ҳам, хатолигини ҳам аниқлаб бўлмайдиган мулоҳазалар – ноаниқ бўлади. мулоҳазалар тилда гаплар орқали ифодаланади. мулоҳаза мантиқий категория бўлса, гап грамматик категориядир. мулоҳазалар, асосан, дарак гап орқали ифодаланади. фақат дарак гаплардагина фикр тасдиқ ёки инкор шаклда бўлади ва улар чин ёки ёлғон қийматлари бўйича аниқланади. масалан, “тил инсонлар ўртасидаги мулоқот воситасидир”, “ҳиёнаткорларнинг ҳеч бири виждонли эмас” каби гаплар мулоҳазани ифода қилади. демак, мулоҳаза – предметга маълум бир белгининг (хоссанинг, муносабатнинг) хос ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур …
3
едикатдан ташкил топган мулоҳазадир. таркибидан икки ёки ундан ортиқ мулоҳазани ажратиш мумкин бўлган мулоҳаза мураккаб мулоҳаза дейилади. масалан, “мантиқ илмини ўрганиш тўғри фикрлаш маданиятини шакллантиради”, деган фикр оддий мулоҳазани ифодалайди. “мантиқ илми тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганади” - бу мураккаб мулоҳазадир. оддий мулоҳазалар икки тамойилга, яъни миқдори ва сифатига кўра таснифланади. 1- тамойил. миқдорига кўра оддий мулоҳазалар якка, умумий ва жузъий бўлади. оддий мулоҳазаларни таснифлашнинг иккинчи тамойили бу уларнинг сифатидир, яъни тасдиқ ёки инкор мазмунга эга бўлишидир. мулоҳазанинг сифатини мантиқий боғлама белгилайди. “ҳамма илонлар захарлидир” мулоҳазасининг предикатида субект ҳақидаги фикр тасдиқланади. бундай мулоҳаза тасдиқловчи дейилади. “ҳеч бир риё амал мақбул эмас” мулоҳазасида субект ҳақида нимадир инкор қилинади. бу инкор мулоҳаза дейилади. мулоҳазаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашда ва уларни мантиқий тахлил қилишда оддий мулоҳазаларнинг миқдор ва сифати бўйича бирлашган классификацияси (асосий турлари) дан фойдаланилади. улар қуйидагилардан иборат: 1. умумий тасдиқ мулоҳазалар. улар бир вақтнинг ўзида ҳам умумий, ҳам тасдиқ бўлган фикрни …
4
s–p эмас” бўлиб, лотинча o ҳарфи билан белгиланади. ажратиб кўрсатувчи ва истисно қилувчи мулоҳазалар. шундай мулоҳазалар борки уларда нимадир ажратиб кўрсатилади ёки истисно қилинади. “гуруҳимиз талабаларидан фақат 4 киши мусобақада қатнашади.” бу ажратиб кўрсатувчи мулоҳазадир. “даврада яқинларимдан бошқа бошқа ҳамма бор эди” бу истисно қилувчи мулоҳазадир. предикатнинг мазмунига кўра оддий мулоҳаза турлари. улар қуйидагилардан иборат: атрибутив мулоҳазалар, мавжудлик (экзистенциал) мулоҳазалари ва муносабат (релятив) мулоҳазалари. атрибутив (сифат ва хусусият) мулоҳазаларда бирор хусусиятнинг предметга хослиги ёки хос эмаслиги аниқ, қатъий кўрсатилади. шунинг учун атрибутив мулоҳазаларни бирорта предметнинг синфга кириши (мансублиги) ёки кирмаслиги (мансуб эмаслиги) ҳақидаги мулоҳаза деб таърифласа бўлади. масалан, “ҳамма дарахтлар ўсимликлардир” ва “ҳеч бир ўсимлик ҳайвон эмас”. иккита, учта ва ҳоказо предметлар ўртасида муайян муносабатларнинг бўлиши ёки бўлмаслигини ифодалаган мулоҳазаларга муносабат (релятив) мулоҳазалари дейилади. масалан: “бутун бўлакдан катта”. “икки - учдан кичик сон”. биринчи мулоҳазада “катталик” муносабати бутун ва бўлак ўртасида бўлиши тасдиқланса, иккинчи мулоҳазада “уч” сони билан “икки” сонининг …
5
ршилик (контрар) ва зидлик (контрадикторлик) муносабатида бўлади. сиғишмайдиган мулоҳазалар бир вақтда чин бўла олмайди. сиғишадиган мулоҳазалар айнан бир фикрни тўлиқ ёки қисман ифодалайди. сиғишадиган мулоҳазалар ўзаро эквивалентлик, мантиқий бўйсуниш ва қисман мос келиш (субконтрар) муносабатида бўлади. бу муносабатларни қуйидаги мисолларда тахлил қиламиз: масалан, 1-мисол. а1. “ҳамма ўсимликлар шифобахшдир.” бу умумий тасдиқ мулоҳаза бўлиб, уни умумий инкор, жузъий тасдиқ ва жузъий инкор мулоҳаза кўринишларида қуйидагича ифодалаймиз: е1. ҳеч бир ўсимлик шифобахш эмас. i1. баъзи ўсимликлар шифобахшдир. o1. баъзи ўсимликлар шифобахш эмас. тажрибамиз ва билимимизга асосланиб, юқоридаги мулоҳазалардан фақат i ва о мулоҳазаларни чин деб баҳолашимиз мумкин. мантиқ илмида мулоҳазаларнинг чинлигини аниқлаш учун улар ўртасидаги муносабатларга асосланилади: 1. қарама-қаршилик муносабати мазмунига кўра турлича бўлган умумий мулоҳазалар ўртасида мавжуд бўлиб, бу муносабатга кўра уларнинг ҳар иккиси бир вақтда чин бўла олмайди. бу мулоҳазалар (а1 ва е1) бир вақтда хато бўлиши мумкин; агар улардан бирининг чинлиги аниқ бўлса (а2), унда бошқаси хато бўлади (е2). …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мулоҳаза ва хулоса чиқариш"

1673252619.docx мулоҳаза ва хулоса чиқариш referat мулоҳаза ва хулоса чиқариш режа: 1. мулоҳаза, оддий мулоҳазанинг тахлили, таркиби, ифодаланиши, чинлик қиймати, турлари. 2. мураккаб мулоҳазалар, уларнинг турлари ва чин бўлиш шартлари. мулоҳазаларни инкор қилиш 3. хулоса чиқариш, унинг мантиқий тавсифи, тузилиши, турлари ва умумий қоидалари. 4. мураккаб мулоҳазалардан хулоса чиқариш. 5. фикр юритишда мулоҳазаларни қуриш ва хулоса чиқариш билан боғлиқ хатолар. 1. оддий мулоҳазанинг комплекс тахлили: таркиби, ифодаланиши, чинлик қиймати, турлари. классик формал мантиқда мулоҳаза тафаккур шаклларидан бири сифатида тушунчадан кейин ўрганилади. мантиқдан ёзилган хориж адабиётларининг баъзиларида эса тафаккур шаклларини ўрганиш мулоҳазадан бошланади. мулоҳаза билан боғлиқ масалалар доирасида ту...

DOCX format, 67.5 KB. To download "мулоҳаза ва хулоса чиқариш", click the Telegram button on the left.