ривожланиш назарияси (диалектика)

PPTX 96.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1733656742.pptx /docprops/thumbnail.jpeg ривожланиш назарияси (диалектика) мавзу: ривожланиш назарияси (диалектика) режа: 1. боғланиш турлари. қонун тушунчаси. 2. фалсафанинг асосий қонунлари 3. категория тушунчаси. фан ва фалсафа категорияларининг таснифи боғланишларни зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳ. боғланишларга ажратиш мумкин. қонун - оламдаги нарса ва ходисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир. қонуннинг белгилари: қонун турли туман алоқадорликлар, боғланишлардан фақат муҳимларини, яъни шундай боғланишларни ифодалайдики, булар оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ҳамда ҳодисаларнинг моҳиятидан келиб чиққан бўлади; қонун зарурий боғланишларни ифодалайди, яъни тасодифий боғланишлар, гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб кетадиган боғланишларга асосланмайди; қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланишларини ифодалайди. «айният» тушунчаси нарса ва ходисалар ўртасидаги ўхшаш томонларни ифодалайди. «тафовут» нарса-ходисаларнинг фарқ қилувчи томонларини ифодаловчи тушунчадир. қарама - қаршилик нарса, воқеа – ходисаларнинг бир – бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга, бир – бирини инкор этувчи …
2
ди. сифат ўзгаришларига ўтиш фақат маълум бир даврда бошланади; - миқдор ўзгаришлари маълум вақтгача нарсаларга муҳим таъсир кўрсатмайди. сифат ўзгаришлари ҳодисалари тубдан ўзгартирилиб; - миқдор ўзгаришлари аста - секин амалга ошади ва кўп ҳолларда сезилмасдан ўтади. сифат ўзгаришлари эса анча тез, айрим ҳолатда тўсатдан содир бўлади; - сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига қараганда туб ўзгариш бўлиб ҳисобланади. сакраш - табиат ва жамиятда содир бўладиган сифат ўзгаришларини англатадиган фалсафий тушунча бўлиб, тараққиётнинг узлуксиз кўринишига қараганда анча тез ўтадиган жараёндир. сакраш қуйидаги жихатларга эга: сакраш тараққиёт натижасида амалга ошадиган объектив ва қонуний жараёндир; сакраш тадрижийликнинг узилиб, миқдор ўзгаришларидан туб сифат ўзгаришларига ўтишдир; сакраш эскини тугатиш ва янги сифатга мос келадиган холатларнинг вужудга келиши туфайли пайдо бўладиган зиддиятларни хал қилишдир; сакраш оламнинг ривожланиб, илгарилаб боришидир. инкор тушунчаси кундалик онгда «йўқ» сўзи билан қўшилиб кетади, инкор қилмоқ «йўқ» демакдир, бирор нарсани рад этмоқдир. инкорни инкор қонуни - фалсафанинг бу таълимоти икки марта такрорланувчи инкорда ифодаланиши, …
3
р маълум бир муносабатда умумий, бошқасида эса алохидаликдир. бутун ва қисм бутун нарса, ҳодиса ва уни ташкил этган қисмларнинг муайян тартибда жойлашган ва ўзаро боғланган ягоналикнинг ифодасидир. қисм бутун таркибига кирадиган, унинг таркибидагина ўз вазифаси (функцияси)ни бажара оладиган алоҳидаликдир зарурият. тасодиф. зарурият – нарса, ходиса ва жараёнларнинг тараққиёти билан аниқланадиган, ички муҳим боғланишлар орқали қонуний келиб чиқадиган ва шунинг учун юз бериши муқаррар бўлган ходисадир. тасодиф – моҳиятдан, мазкур жараённинг қонуний ривожланишидан келиб чиқмайдиган ходисадир. баъзи файласуфлар воқеликдаги нарса, ҳодисалар муайян сабаблар асосида содир бўлар экан, демак, оламда тасодиф бўлмайди, ҳар қандай ҳодиса маълум сабаблар туяйли юзага келадиган заруриятдир деб қараганлар. дунёда тасодифга ўрин йўқ, мавжудлик ва тараққиётни биргина зарурият белгилайди, деб ҳисоблаганлар. олам, ундаги ўзаро муносабат, алоқадорликни, сабабиятни инкор этувчи индетерминистлар табиий ва ижтимоий оламдаги зарурият йўқ, - ақлий фаолиятнинг шакли, тафаккурга хос тушунча, кишилар ирода ва истагининг намоён бўлиш натижасидир, деб ҳисоблайдилар. имконият ва воқелик имконият янги нарса, …
4
сон ақли, тафаккурининг маҳсули, натижаси деб тушунди. гегель мазмун ва шакл диалектикасини тан олган бўлса ҳам, лекин мазмун ҳам, шакл ҳам мутлақ ғоя ривожланишининг босқичлари, турли кўринишлардаги ифодасидир, деган фикр юритган. моҳият ва ҳодиса моҳият нарса, буюм, жараёнларнинг ички, муҳим, асосий, зарурий, барқарор алоқалари, томонлари муносабатларнинг йиғиндисини англатади. ҳодиса эса моҳиятнинг ташқи ифодаси, намоён бўлиши, нарса ва жараёнларнинг юзаки, нисбатан ўзгарувчан томонларини билдиради. олам, унинг ҳодисалари турли ғоялар ёки сезгилар йиғиндисидан иборат деб талқин этувчилар наздида моҳият ва ҳодиса объектив характерга эга эмас, дейилади. бошқалар эса, бутун воқелик руҳий бошланғичга асосланади, ҳодисалар моҳияти абсолют идеядан келиб чиқади (гегель), моҳият алоҳида идеал заминдир, у ҳодисалардан айрим ҳолда мавжуд бўлади, деб қарайдилар. агноститсизм моҳият билан ҳодисани ажратиб ташлайди, моҳиятга билиб бўлмас «нарса ўзида» тартибида қарайди. иккинчи томондан айрим файлсуфлар нарсалар моҳиятига руҳий мазмун берадилар ва бу мазмунни моддий жисмларга нисбатан бирламчи, деб ҳисоблайдилар. сабаб ва оқибат сабаб оламнинг ҳаракати ва бирон-бир вақт …
5
ият деб тушунтирадилар. жумладан, э.мах: «табиатда сабаб ҳам, оқибат ҳам йўқ; сабаб ва оқибат тафаккуримиз маҳсулидир», деб ҳисоблайди. д.джинс, г. файхингер, л. титгентейнлар сабаб тушунчаси фақат воқеаларни шарҳлашнинг қулай усули холос, унинг воқелик билан алоқаси йўқ, деб ҳисоблайдилар.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ривожланиш назарияси (диалектика)"

1733656742.pptx /docprops/thumbnail.jpeg ривожланиш назарияси (диалектика) мавзу: ривожланиш назарияси (диалектика) режа: 1. боғланиш турлари. қонун тушунчаси. 2. фалсафанинг асосий қонунлари 3. категория тушунчаси. фан ва фалсафа категорияларининг таснифи боғланишларни зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳ. боғланишларга ажратиш мумкин. қонун - оламдаги нарса ва ходисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир. қонуннинг белгилари: қонун турли туман алоқадорликлар, боғланишлардан фақат муҳимларини, яъни шундай боғланишларни ифодалайдики, булар оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ҳамда ҳодисаларнинг моҳиятидан келиб чиққан бўлади; қонун зарурий боғл...

PPTX format, 96.6 KB. To download "ривожланиш назарияси (диалектика)", click the Telegram button on the left.