коррекцион педагогика ва инклюзив таълим асослари

DOCX 17 pages 382.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
§12. коррекцион педагогика ва инклюзив таълим асослари коррекцион педагогиканинг предмети, вазифалари ва моҳияти. ривожланишида турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш билан коррекцион педагогика (дефектология) шуғулланади. коррекцион (махсус) педагогика (дефектология- юнонча defectus – нуқсон, камчилик, logos – фан, таълимот) – ривожланишда жисмоний ёки психик камчиликка эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва ўқитиш методларига асосланган, саломатлик имкониятлари чекланган боланинг индивидуаллиги ҳамда шахсини ривожлантириш жараёнини бошқариш моҳияти, қонуниятлариниўрганувчи фан саналади. бутун дунёга машҳур wikipedia.org интернет энциклопедиясида эса унга қуйидагича таъриф берилади: “махсус таълим (махсус ёрдамга муҳтожлар таълими, кўмакчи таълим номлари билан ҳам маълум) -бу махсус методлар орқали махсус таълимга муҳтож инсонларга индувидал фарқ ва эҳтиёжларини тўғри йўналтириш имконини берувчи педагогик луғатда «коррекция» тушунчаси (юнонча «korrectio» — тузатиш) педагогик услуб ва тадбирлардан иборат махсус тизим ёрдамида аномал болаларнинг психик ва жисмоний ривожланиш камчиликларини тузатиш (қисман ёки тўлиқ) сифатида тушунилиши таъкидлаб ўтилади.ана шу луғатда «коррекцион педагогика»нинг жисмоний ёки психик камчиликка эга, махсус, индивидуал …
2 / 17
да имконияти чекланган ёки нормал инсонга хос бўлмаган ҳолатдаги инсонлар уйда яширин ҳолда ўқитилган ва бу ҳақидаги маълумотларни charls dikens асарларида учратиш мумкин). 21 илмий тушунча сифатида коррекцион педагогика замонавий педагогика фанида 21https://en.wikipedia.org/wiki/special_education 7 1) ривожланишида турли камчиликлар бўлган боланинг нуқсонларини тузатиш ва коррекцион-компенсаторли имкониятларини аниқлаш; 2) дифферентсиацияли ўқитиш ва тарбиялашни амалга ошириш мақсадида аномал болаларнинг муаммоларини ҳал этиш; 3) аномал болаларни аниқлаш ва ҳисобга олиш; 4) ривожланиш аномалиясини эрта диагностика қилиш методларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш; 5) болаларда ривожланиш нуқсонларини тузатиш, йўқотиш ёки камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; расман эътироф этилганига у қадар кўп вақт бўлмади. узоқ вақт давомида педагогикада «дефектология» тушунчаси қўлланиб келинган. коррекцион педагогиканинг асосий мақсади – белгиланган (нормал) ва (мавжуд камчилик) фаолият ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш ёки камайтиришдан иборат. коррекцион-педагогик фаолиятяхлит таълим жараёнини қамраб олувчи ҳамда мураккаб психофизиологик ва ижтимоий-педагогик чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи педагогик тизим. диагностика коррекцион, коррекцион-ривожлантирувчи, коррекцион- профилактик фаолиятлар билан бир қаторда тарбиявий …
3 / 17
б чиқиш; 7) аномал болани ривожлантириш ва уни ижтимоийлаштириш жараёнининг самарадорлигини ошириш. коррекцион педагогиканинг категориялари. коррекцион педагогика қуйидаги педагогик категорияларга эга: 1. аномал болаларни ўқитиш ва ривожлантириш уларни ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш, уларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган мақсадли жараёндир. аномал болалар учун таълим тизими ва методларини танлашда боланинг ёши ва нуқсоннинг келиб чиқиши вақти ҳисобга олинади. эшитиш ёки кўриш қобилиятини йўқотиш вақти алоҳида аҳамиятга эга. аномал боланинг ривожланиши нормал боладан кўра кўпроқ даражада ўқитишга боғлиқ. шунинг учун аномал болалар ўқитилмаса ёки ўқитиш кеч бошланса унинг ривожланишига жиддий зарар етказилади, психик функцияларнинг шаклланиши ортда қолади, нормал тенгдошларидан ортда қолиши даражаси ошади, нуқсонлар ўта жиддий бўлса ақлий ривожланиши имкониятлари юзага чиқмай қолиши мумкин. махсус дидактиканинг марказий муаммоси меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этиш масаласи ҳисобланади. махсус мактабларда уни ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга. бинобарин, ушбу жараёнда ўқувчилар ижтимоий ҳаёт, шунингдек, имконият даражасида касбий фаолиятга тайёрлаш бузилган функцияларини тиклаш, шунингдек, …
4 / 17
ижтимоий муҳитда яшаш ва ишлаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилади. аномал болани тарбиялаш атрофдагиларнинг унинг психик ёки жисмоний камчиликларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб этади. бундай болаларда оптимизм ва ишончни тарбиялаш, қобилиятини шакллантириш ёки унинг ўрнини босувчи имкониятни ривожлантириш, ижобий сифатларини тарбиялаш ҳамда ҳаракатлари ва хулқини танқидий баҳолаш қобилиятини ривожлантириш жуда муҳим. 3. коррекция(юнонча тузатиш) боланинг психик ва жисмоний ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш, йўқотиш ва пасайтиришни назарда тутади. 4. коррекцион-тарбиявий ишлар категория сифатида шахснинг аномал ривожланиши хусусиятларига кўра умумий педагогик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари тизимидан иборат. коррекцион–тарбиявий масалаларида синф ва синфдан ташқари ишларнинг барча тур ва шаклларидан фойдаланилади. коррекцион –тарбиявий ишлар аномал болаларни ўқитиш жараёнида амалга оширилади ва меҳнат тарбиясини самарали ташкил этиш учун катта имкониятлар яратади. меҳнат таълими жараёнида фақат касбий малакалари эмас, балки ўз ишларини режалаштириш кўникмалари, оғзаки кўрсатмаларга амал қилиш малакаси, ишнинг сифатини танқидий баҳолаш ва бошқа малакалари тарбияланади. камчиликларини тузатиш ёрдамида аномал болаларнинг нормал ривожланган болалар билан алоқалари учун шароитлар …
5 / 17
и ижтимоий ҳаёти ва меҳнатига жалб этишни англатади. бу rоррекцион педагогика назарияси ва амалиётида асосий вазифа ҳисобланади. реабилитация нуқсонларини йўқотиш ва юмшатишга йўналтирилган махсус тиббий воситалар ҳамда махсус таълим, тарбия ва касбий тайёрлаш ёрдамида амалга оширилади. реабилитация жараёнида касаллик оқибатида бузилган функцияларнинг ўрни тўлдирилади. реабилитация вазифалари аномал болаларнинг турли категориялари учун махсус ўқув муассасалари тизимида ҳал этилиб, унда ўқув жараёнини ташкил этиш хусусиятлари болаларнинг аномал ривожланиши хусусиятларига қараб белгиланади. 7. ижтимоий адаптация(юнонча «адапто» - мослашиш) – аномал болаларнинг индивидуал ва гуруҳли хулқларини жамоатчилик қоидалари ва қадриятлари тизимига мос келишини таъминлаш. аномал болалар учун ижтимоий муносабатларни ташкил этиш қийин, содир бўлаётган ўзгаришларга мос равишда жавоб қайтариш қобилияти паст, шу боис мураккаб талабларни бажаришга уларнинг лаёқати етмайди. ижтимоий адаптатсия болаларга ижтимоий фойдали меҳнатда фаол иштирок этиш учун имконият яратади. 8. оилавий тарбияреабилитация ни самарали ташкил этиш омили. оила ва мактабнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари аномал болани ижтимоий фаолиятга жалб этиш, унинг меҳнат қобилиятларини аниқлаш …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "коррекцион педагогика ва инклюзив таълим асослари"

§12. коррекцион педагогика ва инклюзив таълим асослари коррекцион педагогиканинг предмети, вазифалари ва моҳияти. ривожланишида турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш билан коррекцион педагогика (дефектология) шуғулланади. коррекцион (махсус) педагогика (дефектология- юнонча defectus – нуқсон, камчилик, logos – фан, таълимот) – ривожланишда жисмоний ёки психик камчиликка эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва ўқитиш методларига асосланган, саломатлик имкониятлари чекланган боланинг индивидуаллиги ҳамда шахсини ривожлантириш жараёнини бошқариш моҳияти, қонуниятлариниўрганувчи фан саналади. бутун дунёга машҳур wikipedia.org интернет энциклопедиясида эса унга қуйидагича таъриф берилади: “махсус таълим (махсус ёрдамга муҳтожлар таълими, кўмакчи таълим номлар...

This file contains 17 pages in DOCX format (382.0 KB). To download "коррекцион педагогика ва инклюзив таълим асослари", click the Telegram button on the left.