alkenlar

PPTX 34 sahifa 435,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 34
презентация powerpoint 10 - мавзу ׃ алкенлар. режа׃ 1. тўйинмаган углеводородлар. алкенлар. 2.алкенларнинг номенклатураси ва изомерияси. 3. олиниш усуллари. 4. физик ва кимёвий хоссалари. ўқув машғулотида таълим технологияси модули мавзу:алкенлар,алкинлар ва аренлар. вақти-2 соат талабалар сони: 100 нафаргача ўқув машғулотнинг шакли ва тури маъруза маъруза режаси, ўқув машғулотининг тузилиши. 1. этилен углеводородларини изомерияси ва номенклатураси,олиниш усуллари.физикавий, кимёвий хоссалари. 2. ацетилен углеводородларини изомерияси ва номенклатураси,олиниш усуллари. физикавий, кимёвий хоссалари. ароматик углеводородлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, синфланиши,табиий манбалари ва олиниш усуллари. бензол ва унинг кимёвий хоссалари. углеводородларни халқ хўжалигидаги ахамияти ва ишлатилиши. ўқув машғулотининг мақсади: тўйинмаган углеводородлар: алкен,алкин ва арен углеводородларининг изомерияси,номенклатураси олиниш усуллари кимёвий хоссалари ва мухим айрим вакилларининг ишлатилишини ўрганишдан иборатдир педагогик вазифа: этиленни ва ацетиленни изомерия-си,номенклатураси,олиниш усуллари ва кимевий хоссалари тўлиқ тушунтирилади. ароматик углеводородлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича маълумот берилади.бензол халкасида ўринбосар-ларни йўналтириш қоидаси. углеводородларни халқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигидаги ахамияти тўғрисида батафсил гапирилади. ўқув фаолияти …
2 / 34
воситалари ўқув қўлланма, маъруза матни, компьютер, мавзу бўйича слайдлар ва доска. таълим бериш шароити ҳамкорликда ишлаш ва тақдимотларни амалга ошириш имкони бўлган аудитория. мониторинг баҳолаш мунозара, савол-жавоб, тезкор сўров иш босқичлари ва вақти фаолият мазмуни таълим берувчи таълим олувчилар 1-босқич. мавзуга кириш (10 дақиқа) 1.1. мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижалар етказилади. 1.2. мавзу бўйича асосий тушинчалар айтиб ўтилади. мустақил иш учун адабиётлар рўйхати берилади (адабиётлар) тинглайдилар, ёзиб оладилар. 2- босқич. асосий (65 дақиқа) 2.1. суҳбат орқали билимлар фаоллаштирилади. 2.2. режа бўйича 1,2,3,4,5,6,7-слайдлар экранга чиқарилади ва шарҳланади 2.3. кичик суҳбат ўтказилади. 2.4. режа бўйича 8,9,10,11,12,13,14 -слайдлар экранга чиқарилиб шарҳланади. жавоб беради ва ёзиб оладилар 3- босқич. якуний (5 дақиқа) 3.1. мавзуни умумлаштириб якунланади, мустақил ўзлаштириш учун вазифа берилади. углеводородларнинг табиий манбалари. савол берадилар, мавзу бўйича топшириқларни ёзиб оладилар ўқув машғулотининг технологик харитаси 1. тўйинмаган углеводородлр. алкенлар. молекуласида оддий s боғлар билан бирга –боғлар сақлайдиган углеводородлар тўйинмаган углеводородлар дейилади. тўйинмаган углеводородлар …
3 / 34
лади. шунинг учун этилен қатори углеводородларини олефинлар деб аталади (gar olefiant -мой ҳосил қилувчи). 2. алкенларнинг номенклатураси ва изомерияси. этилен углеводородларининг оддий вакиллари алканлардаги «-ан» қўшимчаси ўрнига «-илен» қўшимчаси қўшиб ўқилади: этилен сн2 = сн2 пропилен сн2 = сн – сн3 метанга тўйинмаган углеводород метилен –сн2- мос келиши керак эди, лекин бундай углеводород оддий шароитда мавжуд эмас. пентандан пентилен деб аталадиган бирикма ҳосил бўлиши керак эди, лекин бундай бирикмани амилен деб аталади. бу эса, юқоридаги қоидадан мустасно эканлигини кўрсатади. олефинларни рационал номенклатурага мувофиқ номлашда улар этилендаги битта ёки бир неча водород атомларининг бошқа атом ёки радикалларга алмашини-шидан ҳосил бўлган бирикма деб қаралади. масалан, бутиленни сн3-сн2-сн=сн2 –этил этилен, амиленни сн3-сн2-сн2-сн=сн2–пропилэтилен дейилади. алкен-лар систематик номенклатурага мувофиқ тўйинган углеводородлар сингари айтилади, фақат «-ан» қўшимчаси ўрнига «-ен» ишлатилинади: сн2 = сн2 сн2 =сн – сн3 сн2 = сн – сн2 –сн3 этен пропен бутен-1 сн3 – сн = сн – сн3 сн2 = с …
4 / 34
3 h цис-бутен-2 транс-бутен-2 3. алкенларнинг олиниш усуллари. 1. нефтни қайта ишлаш вақтида чиқадиган газлардан олинади. 2. лабораторияда спиртлардан ( температура остида) сульфат кислота иштирокида олинади: сн3-сн2он + ноsо3н __________> сн3-сн2оsо3н + н2о сн3-сн2оsо3н ___________> сн2 = сн2 + н2sо4 саноатда ҳам олефинлар спиртлардан сувни ажратиб олиш дегидратланиш усули билан синтез қилинади. 3. дигалоид алканлардан рух металли таъсирида олинади: сн2сl – сн2сl + zn __________> сн2 = сн2 + znсl2 4. алкинларга рt ва рd катализаторлари иштирокида водород бириктириб олинади: снс–сн3 + н2 _________> сн2=сн–сн3 5. моногалогенли ҳосилаларга ўювчи ишқор таъсир эттириб олинади: сн3-сн2сl + кон ________> сн2 = сн2 + ксl + н2о 4. физик ва кимёвий хоссалари. олефинларнинг дастлабки уч вакили газ с5 - с18 гача суюқлик, қолганлари қаттиқ моддалардир. молекула массасининг ортиши билан суюқланиш ва қайнаш температуралари ортади. алкенлар сувда умуман эримайди. органик эритувчилар (хлороформ, бензол, эфир, углерод (iv)-хлорид)да яхши эрийди. олефинлар молекуласида қўш боғ бўлганлиги учун …
5 / 34
сн2 + нон ________> сн3 – сн(он) – сн3 пропанол-2 5.оксидланиш реакциялари. е.е. вагнер алкенларни калий перманганатнинг сувли эритмаси билан оксидлаб икки атомли спирт ҳосил қилди. бу реакция қўш боғ учун сифат реакция ҳисобланади. сн2 = сн2 + нон + (о) ________> сн2он – сн2он алкенлар кислотали муҳитда калий перманганат билан температура остида оксидланса, қўш боғ тутган жойдан парчаланиб, кетон ва кислоталар ҳосил қилади: сн3–с=сн – сн3 +3(о) ________> сн3–с -сн3 + сн3соон | || сн3 о 2-метил бутен-2 пропанон мавзу. алкинлар. режа׃ 1. алкинлар (ацетилен углеводородлари). 2. алкинлар ҳақида тушунча. 3. уларнинг номенклатура ва изомерияси. 4. олиниш усуллари 5. физик ва кимёвий хоссалари 4. ишлатилиниши. 1. алкинлар ҳақида тушунча. молекуласида битта уч боғ сақлаган углеводородларга алкинлар ёки ацетилен углеводородлари дейилади. алкинларнинг умумий формуласи спн2п – 2 алкинларнинг водород атомлари алканлардан тўртта, алкенлардан иккита водород атоми кам бўлади. уларнинг энг оддий вакили ацетилендир. ацетилен молекуласи учта оддий ва иккита -p …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 34 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"alkenlar" haqida

презентация powerpoint 10 - мавзу ׃ алкенлар. режа׃ 1. тўйинмаган углеводородлар. алкенлар. 2.алкенларнинг номенклатураси ва изомерияси. 3. олиниш усуллари. 4. физик ва кимёвий хоссалари. ўқув машғулотида таълим технологияси модули мавзу:алкенлар,алкинлар ва аренлар. вақти-2 соат талабалар сони: 100 нафаргача ўқув машғулотнинг шакли ва тури маъруза маъруза режаси, ўқув машғулотининг тузилиши. 1. этилен углеводородларини изомерияси ва номенклатураси,олиниш усуллари.физикавий, кимёвий хоссалари. 2. ацетилен углеводородларини изомерияси ва номенклатураси,олиниш усуллари. физикавий, кимёвий хоссалари. ароматик углеводородлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, синфланиши,табиий манбалари ва олиниш усуллари. бензол ва унинг кимёвий хоссалари. углеводородларни халқ хўжалигидаги ахамияти ва ишлат...

Bu fayl PPTX formatida 34 sahifadan iborat (435,0 KB). "alkenlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: alkenlar PPTX 34 sahifa Bepul yuklash Telegram