normativ-huquqiy hujjatlar

PPTX 22 pages 644.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети кафедра: давлат ва ҳуқуқ назарияси модул фан: юридик техника 3-мавзу: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик техникаси давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси ўқитувчиси а.содиков мавзу доирасида талаба қуйидагиларни таҳлил этиш маҳоратига эга бўлиши лозим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик техникаси амалий расмий (реквизит) қоидаларига мисоллар норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагича тушунча берилган: “норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир”. “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қуйидаги турлари белгиланган: ўзбекистон республикасининг конституцияси; ўзбекистон республикасининг қонунлари; ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорлари; ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. норматив-ҳуқуқий ҳужжат реквизитлари ва унинг тузилиши “норматив-ҳуқуқий …
2 / 22
возими, имзоси, исмининг бош ҳарфи ва фамилияси. норматив-ҳуқуқий ҳужжат сарлавҳаси норматив ҳужжатнинг сарлавҳаси ҳам ҳужжатнинг расмий реквизити ҳисобланади. сарлавҳа норматив ҳужжатнинг тартибга соладиган ижтимоий муносабатлар соҳасини кўрсатади. сарлавҳа ахборот жиҳатда бой, норматив ҳужжатнинг асосий тушунчаларини ифодалаган бўлиши лозим. норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги хатоликлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қуйидаги хатоликлар учраб туради: 1. норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини шакллантириш қоидаларини бузиш; 2. мантиқийлик қоидаларини бузиш (нормаларнинг коллизияси); 3. норматив-ҳуқуқий ҳужжатни структурасига доир қоиларни бузиш; 4. тил қоидаларини бузиш; 5. расмий қоидаларнинг бузилиши; 6. процедура қоидаларини бузиш(қонун лойиҳаларини хулосасиз қабул қилиш). норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги иловалар иловаларнинг ва улар тааллуқли бўлган қонуннинг ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг юридик кучи бир хил. мисол: ўзбекистон республикаси қонунининг 4-иловасига мувофиқ. илова белгиси қонун лойиҳаси (қонун) матнидан кейинги бетнинг юқорисидаги ўнг бурчакка, қонуннинг рақами ва имзоланган санаси кўрсатилмаган ҳолда жойлаштирилади. 1-мисол: ўзбекистон республикасининг «______________________»ги қонунига илова илованинг номи варақнинг ўртасига жойлаштирилади. матндаги ҳаволалар 1-мисол: ўзбекистон республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «норматив-ҳуқуқий …
3 / 22
нг ______йил ______________да қабул қилинган «___________________________»ги _____ -сонли қонуни 15-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди билан тартибга солинади. бўлимлар, боблар, моддалар, бандларнинг белгилари рақамлар билан, қисмлар ва хатбошиларнинг белгилари сўзлар билан, кичик бандларнинг белгилари эса, қўштирноқ ичида кичик ҳарфлар билан ёзилади. мисоллар: 5-модда иккинчи қисми 1-бандининг «в» кичик банди; 1-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисига мувофиқ; қонун юридик техникасининг ўзига хос жиҳатлари. қонун муқаддимаси қонун лойиҳасини тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш ва уни тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилишни; қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий ва молиявий жиҳатдан таъминлашни; зарур материаллар ва ахборот тўплашни; қонун лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқишни; қонун лойиҳасини тузишни; ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертиза ўтказишни. муқаддима (кириш) – қонун лойиҳасининг (қонуннинг) муқаддимаси: мустақил норматив кўрсатмаларга эга бўлмайди; моддаларга бўлинмайди; қонун қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топилиши, ўзгартирилиши ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган бошқа қонунларга тааллуқли ҳаволаларга эга бўлмайди; қонунда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг аҳамиятини …
4 / 22
оми унинг белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади, «боб» деган сўздан кейин нуқта қўйилади. мисол: 29-боб. олди-сотди қонун лойиҳасининг (қонуннинг) параграфи: «§» белгиси билан кўрсатилади; араб рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади; номга эга бўлади. параграф номи параграф рақами билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади, «§» белгисидан кейин нуқта қўйилади. мисол: 2-§. чакана олди-сотди модданинг қисмлари бандларга бўлиниб, бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган араб рақамлари билан белгиланади. бандлар кичик бандларга бўлиниб, кичик бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланади. 1-мисол: 109-модда. суд буйруғини бериш тартиби ва уни беришни рад этиш асослари судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради. (биринчи қисм) судья қуйидаги ҳолларда суд буйруғини беришни рад этади: (иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси) 1) агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса; (иккинчи қисмнинг биринчи банди) 2) ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низони тақдим …
5 / 22
ан қарорлар қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади. қарорлар давлат қўмиталари томонидан ёки идора номидан қарорлар қабул қилишни мазкур идоранинг коллегиал органи амалга оширадиган идоралар томонидан қабул қилинади. икки ёки ундан ортиқ вазирлик ва идораларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қарорлар тарзида қабул қилинади. низомларнинг асосий мазмуни умумий белгилар асосида бирлаштирилган муносабатлар мажмуини тартибга солишга қаратилган ўзаро тизимли боғланган қоидаларни белгилашни назарда тутади. қоидаларнинг асосий мазмуни аниқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида ҳуқуқий нормаларни белгилашни назарда тутади. йўриқномаларнинг асосий мазмуни қонун ҳужжатлари қоидаларини қўллаш тартибини белгилашни назарда тутади. ўзбекистон республикаси адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун ичида тақдим этилади. агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, у ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш муддати кейинги иш кунига …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "normativ-huquqiy hujjatlar"

ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети кафедра: давлат ва ҳуқуқ назарияси модул фан: юридик техника 3-мавзу: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик техникаси давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси ўқитувчиси а.содиков мавзу доирасида талаба қуйидагиларни таҳлил этиш маҳоратига эга бўлиши лозим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик техникаси амалий расмий (реквизит) қоидаларига мисоллар норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагича тушунча берилган: “норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифати...

This file contains 22 pages in PPTX format (644.1 KB). To download "normativ-huquqiy hujjatlar", click the Telegram button on the left.

Tags: normativ-huquqiy hujjatlar PPTX 22 pages Free download Telegram