normativ-huquqiy hujjatlar

DOC 16 sahifa 38,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
норматив-ҳуқуқий ҳужжат нима? жавоб: норматив-ҳуқуқий ҳужжат “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир. бунда, ҳужжатнинг умуммажбурийлиги ҳамда албатта расман эълон қилинганлигига эътибор қаратиш лозим. савол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай турларга бўлинади? жавоб: ўзбекистон республикасининг конституцияси. 1. ўзбекистон республикасининг қонунлари. 2. ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорлари. 3. ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари. 4. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари. 5. вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари. 6. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. савол: маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фармойишлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланадими? жавоб: маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида фақат қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойишлар норматив аҳамият касб этмайди. савол: халқ депутатлари кенгашлари қандай муносабатлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилади? жавоб: халқ депутатлари кенгашлари ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурлар, туман, шаҳарнинг бош режаси ва …
2 / 16
тегишли халқ депутатлари кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга қарорлар қабул қилади. савол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қачон кучга киради? жавоб: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради. савол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқага қайтиш кучига эгами? жавоб: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. шунингдек, жиноят кодексининг 13-моддасида қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эгалиги, аксинча, қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун эса орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланган. савол: қайси орган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий …
3 / 16
рилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текширишдан иборат. савол: норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга қарорларининг матнига қўйиладиган талаблар нималардан иборат? жавоб: норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга қарорларнинг матни қонунчилик техникаси талабларига тўлиқ жавоб бериши; лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши, фойдаланилган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда бўлиши; маълум худудда яшовчи барча фуқаролар учун бир ҳилда тушунарли бўлиши лозим. қарорлар матнида оғзаки нутқ шакллари, эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар, аббревиатура ва қисқартмалар қўлланилишига йўл қўйилмайди. савол: қонунчилик техникаси нима? жавоб: қонунчилик техникаси — қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнида қўлланиладиган қоидалар, услублар, воситалар ва усуллар мажмуидир. қонунчилик техникаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмаси ва мазмунини ишлаб чиқишда, шунингдек, уни ҳаётга жорий этишда қўлланадиган усулларнинг умумий алоқасини ўзида акс эттиради. муайян юридик терминлар ва юридик …
4 / 16
тга эга қарори лойиҳаси қандай тартибда тайёрланади? жавоб: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилиши мумкин. халқ депутатлари кенгаши қарорларининг лойиҳаларини тайёрлаш халқ депутатлари кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига уларнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда юклатилади. қарор лойиҳаси тайёрланганидан сўнг юридик хизмати ходими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. лойиҳа юридик хизмат ходими томонидан кўриб чиқилганидан кейин, манфаатдор органлар ва ташкилотларга уни узил-кесил келишиш учун юборилади. ҳокимлик юридик хизмати ходими қарор лойиҳасини ўрганганидан сўнг агар ушбу қарор лойиҳаси ҳақиқатдан ҳам норматив-ҳуқуқий ахамиятга эга бўлса, қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси талабларига тўлиқ жавоб берса, ушбу қарорни имзолаш билан бирга маълумотнома тайёрлайди. шундан сўнг, ушбу маълумотнома ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун қарор лойиҳаси билан биргаликда худудий адлия органига тақдим қилинади. савол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим …
5 / 16
аларига кўра қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб берса, лойиҳанинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тузилади. агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса, лойиҳанинг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисида хулоса тузилади. хулосаларнинг бир нусхаси кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади. қонун ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисидаги хулосада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгач, лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ҳудудий адлия органига қайта тақдим этилиши мумкин. савол: маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига тақдим қилиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз. жавоб: ҳудудий адлия органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ҳамда уларни назорат нусхаларини юритади. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари, тегишлича қорақалпоғистон республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва тошкент шаҳар адлия бошқармаларига уларни қабул қилган органлар томонидан қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида вилоят, туман (шаҳар) ҳокими ёки ўринбосарининг кузатув хати …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"normativ-huquqiy hujjatlar" haqida

норматив-ҳуқуқий ҳужжат нима? жавоб: норматив-ҳуқуқий ҳужжат “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир. бунда, ҳужжатнинг умуммажбурийлиги ҳамда албатта расман эълон қилинганлигига эътибор қаратиш лозим. савол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай турларга бўлинади? жавоб: ўзбекистон республикасининг конституцияси. 1. ўзбекистон республикасининг қонунлари. 2. ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорлари. 3. ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари. 4. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари. 5. вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарор...

Bu fayl DOC formatida 16 sahifadan iborat (38,9 KB). "normativ-huquqiy hujjatlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: normativ-huquqiy hujjatlar DOC 16 sahifa Bepul yuklash Telegram