dinshunoslik fani

PPTX 88 pages 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 88
powerpoint presentation диншунослик фанига кириш режа: диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари 2.диншунослик асослари фанининг предмети. 3. диншунослик фанининг юзага келиши ва тарихий тараққиёти. 4.ислом динининг асосий оқимлари 5. мухаммад – ислом пайгамбари. 6. xristianlik diniнинг пайдо бўлиши 1 диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари ҳамда бошқа соҳалар билан боғлиқлиги. дунё харитасида мавжуд мамлакат борки, унда яшовчи халқларнинг ўз дини, урф-одатлари ва анъаналари мавжуд. ана шу қадриятлар халқларнинг юриш-туриши, кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт тарзини белгилашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. «диншунослик» фани ана шу муҳим омилни тадқиқ этиб, таҳлилий ўрганади. «диншунослик» фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга диний ва миллий қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлигини тушунтириш, уларда диний бағрикенглик маданиятини, динга нисбатан тўғри ёндашувни шакллантириш ва жамият учун юксак маънавиятли кадрларни тайёрлашдан иборат. мустақиллик даврида жаҳонда халқларининг динлари ҳақида кенг маълумот олиш, уларнинг қадриятларини ўрганиш имконияти юзага келди. натижада, диншунослик фани изчиллик билан ривожлана бошлади. бунда, аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий …
2 / 88
ллий ва жаҳон динлари таълимотлари ҳақида маълумот бериш; диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти тараққиётидаги турли тарихий босқичларда тутган мавқеи ҳақида тушунча бериш; жамиятни маънавий жиҳатдан камол топтиришда диний қадриятларнинг аҳамиятини ёритиш; дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабатларини ёритиб бериш; диний ақидапарастлик, экстремизм ва фанатизм каби салбий иллатлар моҳиятини ёритиш ва уларга қарши ғоявий иммунитетни шакллантириш; ўзбекистон республикасида динга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, хусусан, ислом дини қадриятларини тиклаш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш. «диншунослик» фанининг амалий аҳамияти шунда ҳам кўринадики, уталабаларда барча динлар қадриятларига ҳурмат билан қараш, уларни қадрлаш маданиятини тарбиялайди. диншунослик асослари фанининг предмети. диншунослик асослари ўқитилиши тарихий зарурият эканлиги. диншунослик асослари ўрганишнинг илмий-амалий ва фалсафий аҳамияти. диншунослик асослари курсининг вазифаси олийгох талабаларига шу соҳада чуқур билим бериш орқали курс доирасига кирган масалаларни таҳлил этишда илмий ва объективлик услубини қўллаб, уларда диний қарашлар тараққиётига, инсон камолатига хизмат қиладиган жиҳатларини ажратиб олиш, мустақил фикр юритиш орқали илмий …
3 / 88
у ўринда диннинг, айниқса исломнинг марказий осиё халқлари ҳаётида тутган ўрни, вазифалари, фан ва маданият билан ўзаро таъсири хусусида фикр юритиш ўринлидир. диннинг жамиятда бажарадиган ижтимоий, маънавий, руҳий вазифалари қуйидагилардан иборат. биринчидан ҳар қандай дин ўз хомийлари учун тўлдирувчи, овутувчи (компенсаторлик) вазифасини бажаради. масалан, инсонда диний эҳтиёж хосил бўлишини олиб қарайлик. у ўз ҳаёти, турмуш тарзи, табиат ва жамият билан бўлган муносабатлари жараёнида шахсий ва ижтимоий эҳтиёж, мақсадларига етишиши қийин, иложсиз бўлиб кўринганда бундай маънавий - руҳий эҳтиёж вужудга келган. чунки инсон ҳаётида қувончли ва ташвишли онларда, орзулар рўёбга чиқиши иложсиз бўлган пайтда инсониятнинг динга эҳтиёжи орта борган жамият бўлиб яшаш талабларида бошланган ва дин бу ўринда маънавий - руҳий эҳтиёжни қондирувчи, тасалли берувчилик вазифасини бажаради. иккинчидан динлар ўз таълимот тизимини вужудга келтириб, унга эътиқод қилувчи шахс ва жамоани шу таълимот доирасида сақлашга ҳаракат қилади. буни динларнинг бирлаштирувчилик (интегративлик) функцияси дейилади. бунга дин муайян ижтимоий, этник ва маънавий ҳаётнинг ўз …
4 / 88
рат қилади. булардан ташқари ҳар қандай дин ва диний тушунчалар фалсафий, назарий жиҳатлари бўлиб, инсоннинг яшашдан мақсади, ҳаётининг мазмуни, дорулфано, дорулбако - дунё ҳақидаги масалаларга ўз муносабатларини билдиришдан иборат. динлар тарихи сиёсий функцияга ҳам эга бўлганлар, хозир деярли барча динлар бундай функцияни бажармайди ёки бу функция сезиларли эмас. xар қандай диннинг маълум тарихий шароитда бажарадиган функциялари йиғиндиси унинг ижтимоий вазифасини белгилайди. диннинг ижтимоий ҳаётга таъсири ҳамма вақт ҳам бир хил бўлган эмас. у ижтимоий тузумга, шароитга қараб сезиларли даражада ўзгариб боради «диншунослик асослари» курси диннинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихини, унинг таълимотини, вужудга келиши ва шаклланишини ўрганувчи фандир. бу фан жамият тараққиёти жараёнида дин билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий ҳодисаларни - мафкура ва ақидалар барча ижтимоий ҳодисаларни - мафкура ва ақидалар, урф - одат ва маросимлар, мачит ва диний ташкилотларнинг талаб ва тартибларини ўрганиш, таҳлил қилишни кўзда тутади. олимларнинг диншунослик соҳасидаги изланиши муҳим хулосалар чиқаришга олиб келган. биринчидан, ҳар қандай …
5 / 88
g‘azotlardan birida asirlar orasida go‘dak bola borligi ma’lum bo‘ldi. asirlar o‘lja sifatida taqsimlandi. lekin qancha nido qilinsa, ham bolani oluvchi topilmadi. shunda asira ayollardan biri kun tig‘ida qiynalayotgan go‘dakka ko‘zi tushib, bor kuchi bilan u tomon otildi, yaqinlari ham ayolniig orqasidan yura boshlashdi. darhol ayol bolani qo‘liga olib, bag‘riga bosdi. butun gavdasi bilan qaynoq qumga chalqancha yotib, «bolam, bolam» deya unga ko‘ksini tutdi, sahroiing o‘tli hovuridan bolani to‘sdi. bu holatga guvoh bo‘lgan barcha yig‘ladi, keyin ularni xoli qoldirishdi. payg‘ambar alayxissalom bu voqeadan xabar topgach, ularning qoshiga keldilar va asxobining raxmdilligidan xursand bo‘lib, shunday xushxabarni yetkazdilar: bu ayolning bolasiga bo‘lgan mehribonligidan xayratga tushyapsizmi? ha, deyishdi. bu ayol o‘g‘liga qancha raxmdil bo‘lsa, alloh taolo sizga undanda rahmliroqdir! хозирги даврда бутун жахонда ислом дини хакида гоят кўп мунозарали фикрлар баён килинмокда. шунинг учун бу мавзу доирасида ислом дини шаклланган тарихий шарт –шароит, унинг ривожи, бунда муҳаммад ибн абдуллох (с.а.в)нинг улкан хизматлари, унинг марказий …

Want to read more?

Download all 88 pages for free via Telegram.

Download full file

About "dinshunoslik fani"

powerpoint presentation диншунослик фанига кириш режа: диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари 2.диншунослик асослари фанининг предмети. 3. диншунослик фанининг юзага келиши ва тарихий тараққиёти. 4.ислом динининг асосий оқимлари 5. мухаммад – ислом пайгамбари. 6. xristianlik diniнинг пайдо бўлиши 1 диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари ҳамда бошқа соҳалар билан боғлиқлиги. дунё харитасида мавжуд мамлакат борки, унда яшовчи халқларнинг ўз дини, урф-одатлари ва анъаналари мавжуд. ана шу қадриятлар халқларнинг юриш-туриши, кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт тарзини белгилашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. «диншунослик» фани ана шу муҳим омилни тадқиқ этиб, таҳлилий ўрганади. «диншунослик» фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга диний ва миллий қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг...

This file contains 88 pages in PPTX format (1.3 MB). To download "dinshunoslik fani", click the Telegram button on the left.

Tags: dinshunoslik fani PPTX 88 pages Free download Telegram