umumiy virusologiya. klassifikatsiyasi, tuzilishi va biologik hususiyatlari. faglar va ularning ahamiyati

PPT 38 pages 7.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 38
маруза №6 маьруза мавзу:умумий вирусология. классификацияси, тузилиши ва биологик хусусиятлари. фаглар ва уларнинг аҳамияти. вируслар жуда кичик микроорганизмлар бўлиб одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва хатто бактерияларда касаллик чақирувчи қўзғатувчилардир. улар тузилиши, кўпайиши ва бошқа хусусиятлари билан бактериялар, спирохеталар, микроскопик замбуруғлар, хламидиялар ва реккетсиялардан кескин фарқ қилади. шу сабабли ҳам улар микродунёда алоҳида шоҳликка ажратилганлар. вируслар – vira подшолигига кирувчи, ўзига хос хаёт кечирувчи микрооргонизм. -1892 йил рус олими д.и.ивановский биринчи булиб тамаки мазоикаси касалини келтириб чиқарувчи микроорганизм – вирус эканлигини аниклади. вирусология фанининг тарихи ўзига хос бўлиб вируслар кашф қилинмасдан қарийб 100 йил олдин вирус келтириб чиқарган чинчечак касаллигига қарши инглиз врачи э.джженер вакцина олган ва қўллаган. иккинчи олим л.пастер вируслар кашф қилинмасдан 7 йил олдин қутириш касаллигига қарши муваффақиятли равишда вакцина олди ва қўллади. 1890 йилларда россиялик олим д.и. ивановский тамаки барги касаллигини ўрганиб, бу касалликни жуда майда организмлар чақиришини ва касалликни юқумли эканлигини исботлаб берди, лекин касаллик қўзғатувчисини топа …
2 / 38
и. бу олим ҳам бактериялардан ҳам кичик патоген организмлар борлигини исботлади, юқорида келтирилган изланишлардан сўнг 1892 йилни "вируслар кашф этилган йил” деб фанга киритилди вирусологиянинг ривожланиш даврлари: i-давр. –xx-асрнинг 30-40 йилларида вирусларни аниклаш учун : - лаборатория хайвонлари , товук эмбриони, вируслар билан хужайра ўртасидаги ўзаро таъсир ўрганилди. ii-давр - 1949 йилда –сунъий шароитда тўқима хужайрасида ўсишини аниклашди. эндрюс, уэллер, роббинс. хужайра культурасидан вакциналар олиш йўлга кўйилди: (1959 йил) - полиомиелит - кизамик - энцифалит iii-давр.1960 йилда – вирусларни молекуляр даражада ўрганилди. бунда вирусларнинг: - тузилиши - хужайрага кириш йўллари - кўпайиши ўрганилди. молекуляр биология усуллари хам ўрганилди iv – давр. 1970 йилда – субмолекуляр тушунчалар юзага келди. нуклеин кислоталар ва оксилларни бирламчи структураси ўрганилди. - рнк тутувчи ва днк тутувчи вируслар аниқланди. классификацияси. 19 – та оиласи бор: 12 – та рнк тутувчи 7 – та днк тутувчи вируслар киради. оила номига – viridae оилача - virinae авлод - …
3 / 38
ақирувчи вирус, картошкада касаллик чақирувчи вирус. 3. ипсимон - грипп вируси. 4. ўқсимон - қутириш касаллиги вируси. 5. кўпайган формада - чинчечак вируси. 6.сперматозоид шаклидаги вируслар - бактериофаглар ва тубан ўсимликларда яшайдиган вируслар. тузилиши бўйича: оддий вируслар - нуклеин кислота ва уни зич ўраб турган оқсил қобиғи — капсиддан иборат (capsa- лотинча бўлиб ғилоф демакдир). вирионларнинг капсидлари ўз навбатида кетма кет келувчи суббирликлардан иборат бўлиб уларни капсомерлар деб аталади. капсомерларни электрон микроскопда кўриш мумкин, ҳар бир вирионлар оиласи учун капсомерларни сони уларга хос хисобланади. масалан, аденовируслар 252та, пикорновируслар 60 та капсомерлар тутади. нуклеин кислотаси ва капсомер ўзаро бирикиб вирусни нуклеокапсидни ҳосил қилади. мураккаб вируслар нуклеокапсиди ташқи томондан липопротеинли қобиқ билан ўралган бўлиб –суперкапсид ёки пеплос деб номланади. суперкапсид таркибида оқсиллардан ташқари, ёғ ва углеводлар липо, гликопротеинлар кўринишида учрайди. баъзи вирусларда гликопротеинлар супекапсид таркибида тиканак кўринишида (грипп, парагрипп вирусларда) бўлиши мумкин вирусларнинг таксономияси вируслар таксономияси бўйича халқаро ташкилот-втхт (international committee on …
4 / 38
ирлигини 10-13% ташкил қилади. гликопротеид кўринишида учрайди. хужайин ҳужайраси мембранаси таркибига ўхшайди. баъзи бир вирусларда ферментлар топилган мана шу ферментлар ёрдамида вируслар ҳужайранинг юзасига ёпишиши ва унинг ичига кириш мумкин. бундай ферментларга гемаглютинин, нейраминидаза, транскриптаза ва бошқалар киради. вирусларнинг ферментлари икки группага бўлинади: биринчи группасига вирион таркибида учрайдиган ферментлар, иккинчи группасига эса вирусларнинг ҳужайрада кўпайиш жараёнида ишлаб чиқариладиган фермкентлар киради. вирусларни бактериялардан фарки: хажм жихатдан кичик(нм) электрон микроскопда ўрганилади факат бир нуклеин к-та ушлайди ёки днк ёки рнк тутади хужайра ичи паразити. чунки ўзида хусусий модда алмашиниш бўлмайди. суньий озик мухитларда ўсмайди факат тирик хужайра ичида кўпаяди. хужайра тузилишига эга эмас. дисъюнктив ( узилиб – узилиб) кўпаяди. 3 хил формаси кузатилади: вирион – хужайра ташкарисида. вирус – хужайра ичида актив формаси провирус – хужайра геноми билан бириккан холатда. ўлчами – нм. 1000 нм = 1мкм вирусларнинг хужайра билан ўзаро таъсир стадиялари: 1. вируснинг хужайрага адсорбцияланиши. 2. вируснинг хужайра ичига кириши. …
5 / 38
ик, иммунофлюорисцент усуллар; - ҳужайра культураларида вирусларни ўстириш ва ажратиб олиш; - ривожланаётган товуқ эмбирионида вирусларни ўстириш ва ажратиб олиш; - гемагглютинация реакцияси ёрдамида вирусларни аниқлаш; асосан вирусларни лаборатория шароитида ажратиб олишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади сезгир лаборатория ҳайвонларга юқтириш, ривожланувчи товуқ эмбрионида ва ҳужайра культурасида ўстириш. вирусларни ундириб олишда ҳужайра культуралари муҳим аҳамиятга эгадир. ҳужайра культураси- сунъий шароитда ўсиш ва кўпайиш қобилиятига эга бўлган, одам ва ҳайвонларнинг тўқима ҳужайраларидир. бактерия вируслари (бактериофаглар) бактериофаглар ( “бактерия ва юнонча сўз phagos еб юборувчи) –бактерия ҳужайраларига махсус кириши ва уларда паразитлик қилиб, лизисга, ўлимга олиб келувчи бактерия вируслари хисобланади. бактериофаглар атроф-муҳитда, сув ҳавзаларида, тупроқда кенг тарқалган шу билан биргаликда уларни кўпчилиги бактерияларда ва бошқа микроорганизмларда ва замбуруғларда топилган. шунинг учун бактериофаглар кенг маънода умумий сўз билан фаг деб номланади. фагларни номлашда лотин, юнон ва рус алфавити ҳарфларидан, цифрлардан фойдаланилади ва уларнинг олдида бактерия авлоди ва тури ёзилади ( e. coli т2 ). фаглар …

Want to read more?

Download all 38 pages for free via Telegram.

Download full file

About "umumiy virusologiya. klassifikatsiyasi, tuzilishi va biologik hususiyatlari. faglar va ularning ahamiyati"

маруза №6 маьруза мавзу:умумий вирусология. классификацияси, тузилиши ва биологик хусусиятлари. фаглар ва уларнинг аҳамияти. вируслар жуда кичик микроорганизмлар бўлиб одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва хатто бактерияларда касаллик чақирувчи қўзғатувчилардир. улар тузилиши, кўпайиши ва бошқа хусусиятлари билан бактериялар, спирохеталар, микроскопик замбуруғлар, хламидиялар ва реккетсиялардан кескин фарқ қилади. шу сабабли ҳам улар микродунёда алоҳида шоҳликка ажратилганлар. вируслар – vira подшолигига кирувчи, ўзига хос хаёт кечирувчи микрооргонизм. -1892 йил рус олими д.и.ивановский биринчи булиб тамаки мазоикаси касалини келтириб чиқарувчи микроорганизм – вирус эканлигини аниклади. вирусология фанининг тарихи ўзига хос бўлиб вируслар кашф қилинмасдан қарийб 100 йил олдин вирус келтириб чи...

This file contains 38 pages in PPT format (7.0 MB). To download "umumiy virusologiya. klassifikatsiyasi, tuzilishi va biologik hususiyatlari. faglar va ularning ahamiyati", click the Telegram button on the left.

Tags: umumiy virusologiya. klassifika… PPT 38 pages Free download Telegram