аёлларга доялик ва гинекологик ёрдамни ташкил этиш. болаларга даволаш-профилактик ёрдамини ташкил этиш

PPT 41 стр. 135,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 41
мавзу № 12: мавзу аёлларга доялик ва гинекологик ёрдамни ташкил этиш. болаларга даволаш-профилактик ёрдамини ташкил этиш машғулотнинг мақсади: талабалрни туғиш ёшдаги хомиладор ҳамда туққан аёлларга, амбулатория ва стационар туридаги акушерлик ва гинекологик тиббий ёрдамни кўрсатиш самарадорлигини таъминлашда аёллар маслахатхонаси ҳамда тугруқхона комплекси стационар бўлимини ва болалар поликлиникаси болалар касалхонаси ишини ташкил этиш асослари билан таништириш кутилаётган натижалар: маъруза талабалар онгида аёллар маслахатхонаси ва тугруқхона комплекси стационар бўлимларининг ҳамда болаларга даволаш-профилактик ёрдамини ташкил этиш ва ўтказишларни аҳамиятлари ҳақидаги тушунчаларни шакиллантириш. режа: 1. республикада оналик ва болаликни мухофаза қилиш тизимида даволаш профилактика ёрдамини босқичма-босқич амалга оширилиши. 2. аёллар маслахатхонасининг таркиби вазифалари ва принциплари 3. хомиладор ва гинекологик камчиликларга чалинган аёлларга даволаш профилактик ёрдамни ташкил этиш. 4. туғруқхона комплекси таркиби, вазифалари 5. болалар поликлиникасининг таркиби, вазифалари ишч, принципи ва иш услублари 6. болалар муассасаларида тиббий ёрдамни ташкил этиш 7. болалар касалхонаси, таркиби вазифалари 8. болалар касалхонаси бўлимларининг ишини ташкил этиш. оналик ва болаликни …
2 / 41
ор аёлларнинг 75-80% тида турли хил экстрагенитал касалликлар мавжуд бўлиб, бу касалликлар хомиладорлик ва туғруқ жараёнини асоратли ўтишига ва бу ўз навбатида тугилаётган гўдаклар турли касалликлар билан дунёга келишга, аёлларнинг туғруқ асоратлари оқибатида ногиронлигига олиб келмоқда. аёллар репродуктив фаолиятнинг ўзоқ давом этиши, оилалар санитария маданиятини кўнгилдагидек эмаслиги, қизларнинг эрта турмушга чиқиши ва кетма-кет фарзанд кўриш, ёшликдан саломатлиги заиф бўлган қизлар сонининг ҳали ҳам камаймаётганлиги, юқоридаги нохуш ҳолатларни давом этишига асос бўлмоқда. бундан ташқари, мамлакатнинг ижтимоий тараққиёти, турмуш маданияти, санитария-эпидемиологик ҳолати, даволаш-профилактика, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларнинг самарадорлиги, оналар ва болалар, айниқса бир ёшгача бўлган болалар ўлими катталиклари билан белгиланади. оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимида даволаш-профилактика ёрдами босқичма-босқич амалга оширилиши билан фарқланади. биринчи босқич – аёлларга хомиладорликгача бўлган даврда тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни оналикка тайёрлаш. бунда ёшларни жинсий масалалар бўйича тарбиялаш, ёш оилаларни никох гигиенаси ва абортлар профилактикаси бўйича тиббий билимларни оширишда аёллар консультацияси, оила ва никоҳ консультациясининг роли катта. …
3 / 41
ифохоналарида даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бешинчи босқич - мактабгача бўлган даврда болалар саломатлигини сақлаш. бу даврда тиббиёт муассасаларининг асосий вазифаларидан бири – болаларнинг тўғри тарбияланиши, овқатланиши, жисмоний ривожланиши, иммунобиологик ҳолати устидан назорат ўрнатиш. олтинчи босқич – мактаб ёшидаги болаларнинг тўғри тарбияланиши, овқатланиши жисмоний ривожланиши устидан назорат ўрнатиб, ўсиб келаётган бола организмининг функционал ҳолатига баҳо бериб борилади, маълум ўзгаришлар аниқланганда уларни тузатиш бўйича тегишли тавсиялар берилади. юқорида келтирилган тадбирларни босқичма-босқичма-босқич узвий тарзда олиб бориш мамлакатимизда оналаик ва болаликни муҳофазалашнинг бир бутун тизимини ташкил этади. оналик ва болалаикни муҳофаза қилиш икки мухим бўлимдан: акушер-гинекологик ва болаларга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этишдан иборат. ўзбекистонда акушерлик-гинекологик ёрдамини ташкил этишни такомиллаштириш, диспансер кузатишнинг илмий асосланган шакл ва усулларини хамда туғруқни қабул қилишни, янги технологияларини жорий қилиш, антенатал даврдаги ёрдамни сифатини ошириш ва оилада соғлом турмуш тарзи кўникмаларини хосил қилиш мақсадида «ҳомилани антенатал даврда муҳофазалаш, аёллар консультацияси ишини ташкил қилиш тўғрисида» 2001 ёил 19-мартда соғлиқни сақлаш вазирлигининг 100-сонли …
4 / 41
атхона акушер-гинекологлар хоналари туққанлар, гинекологик касалликларга чалинган аёлларни қабул қилиш хоналари: соғлом аёлларни қабул қилиш хоналари рухан аёлларни туғруққа тайёрлаш хонаси терапевт, тери-таносил касалликлари врачи, стоматолог, ижтимоий хуқуқий физиотерапия, муолажа хоналари аёллар маслахатхонасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ҳомиладорлик, туғруқ, туғруқдан кейинги даврдаги асоратларни, гинекологик касалликларни олдини олиш, аёлларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакиллантириш; бириктирилган худуд аҳолисига даволаш акушер-гинекологик ёрдамини кўрсатиш; хомиладор аёлларни барвақт аниқлаш ва диспансер назоратига олиш; чала туғишни, перинатал хамда оналар ўлимини камайтириш бўйича янги ташкилий усулларни қўллаш; санитария маориф ишни олиб бориш; экстрагенитал ва генитал касалликлари бор аёлларга хомиладорлик лозим бўлмаганда уни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш. хомиладор аёлларга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш хомиладор аёллар биринчи бор аёллар маслахатхонасига мурожат қилганларида уларга шахсий карта (ш iii/ҳ) тўлдирилади. ушбу картада барча текширув маълумотлари қайд этилиб борилади. хомиладор аёлларни диспансеризация қилинишини бош принципига уларга дифференциялашган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш киради. хомиладор аёллар саломатлик ҳолатига қараб 3 –гуруҳга бўлинади …
5 / 41
ва стационарларда соматик касалликлар билан даволанаётган пайитда аниқланади. аҳолининг умумий касалланишлар структурасининг 10-12% ни гинекологик касалликлар ташкил этади. тадқиқотлар натижаларига кўра 1000 та аёлга 170-300 та гинекологик касалликлар аниқланган. гинекологик касалликлар структураси ва унинг турлари аёлларнинг ёшига алоҳида боғлиқ эканлигини қайд этиш лозим. аёллар 20-29 ёшида ҳар 4 ни аёлга, 30-39 ёшида 3-чи аёлга, 50-59 ёшда хар 5 чи аёлга битта гинекологик касаллик тўғри келади. гинекологик касалликларни ўз вақтида аниқлаш учун туғруқ ёшдаги (15-49 ёшли) аёллар хар йили бир марта тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. саноат корхоналарида ишловчи аёллар эса йиллик 2 марта врач гинеколог кўригидан ўтиши лозим. профилактик кўрикдан ўтувчилар рўйхати (ш 048/х) тузилади ва хар бир кўрикдан ўтган аёлга «профилактик кўрик картаси» (ш. 047/х) тўлдирилади. барча тиббий кўрикдан ўтган аёлларни диспансер назоратига олиш учун 3 та гуруҳга бўлинади 1. соғлом аёллар –менетруал функциянинг кечиши бўйича хеч қандай бузилишлар бўлмаган, гинекологик касалликлар, шикоятлар йўқ. 2. амалий соғлом аёллар - анамнезида …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 41 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "аёлларга доялик ва гинекологик ёрдамни ташкил этиш. болаларга даволаш-профилактик ёрдамини ташкил этиш"

мавзу № 12: мавзу аёлларга доялик ва гинекологик ёрдамни ташкил этиш. болаларга даволаш-профилактик ёрдамини ташкил этиш машғулотнинг мақсади: талабалрни туғиш ёшдаги хомиладор ҳамда туққан аёлларга, амбулатория ва стационар туридаги акушерлик ва гинекологик тиббий ёрдамни кўрсатиш самарадорлигини таъминлашда аёллар маслахатхонаси ҳамда тугруқхона комплекси стационар бўлимини ва болалар поликлиникаси болалар касалхонаси ишини ташкил этиш асослари билан таништириш кутилаётган натижалар: маъруза талабалар онгида аёллар маслахатхонаси ва тугруқхона комплекси стационар бўлимларининг ҳамда болаларга даволаш-профилактик ёрдамини ташкил этиш ва ўтказишларни аҳамиятлари ҳақидаги тушунчаларни шакиллантириш. режа: 1. республикада оналик ва болаликни мухофаза қилиш тизимида даволаш профилактика ёрдам...

Этот файл содержит 41 стр. в формате PPT (135,0 КБ). Чтобы скачать "аёлларга доялик ва гинекологик ёрдамни ташкил этиш. болаларга даволаш-профилактик ёрдамини ташкил этиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: аёлларга доялик ва гинекологик … PPT 41 стр. Бесплатная загрузка Telegram