аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий мухофаза ёрдамини ташкил этиш

DOC 5 sahifa 104,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
уйда қолинг! ўқув фанининг номи: аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий мухофаза ёрдамини ташкил этиш изох: ушбу дарс жараёнидан қуйидагилар ўрин олган: 1. маъруза матни 2.мавзуни мустахкамлаш учун саволлар 3. казус 4.тест саволлари 5.фойдаланилган адабиётлар рўйхати 6.мавзу юзасидан тақдимот гурух 310 311 312 313 314 315 316 сана 30.04 30.04 30.04 30.04 30.04 30.04 30.04 19- мавзу: ногиронларни ижтимоий мухофаза килиш тартиби режа 1. ногиронлиги булган шахсларни давлат томонидан куллаб- кувватлаш тизими 2. ногиронларга давлат томонидан бериладиган имтиёзлар маъруза матни мамлакатда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда. давлат томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда ногиронларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 1992 йилда бмт томонидан ногиронларга оид долзарб масалаларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, уларни ижтимоий ҳаётга ва ривожланиш жараёнларига мослаштириш мақсадида 3 декабрь – халқаро ногиронлар куни деб …
2 / 5
монидан 400 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 700 га яқин шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 700 дан ортиқ шахс протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари билан таъминланди; шаҳар ва транспорт инфратузилмасида ногиронлар учун қулайлик яратилганлиги ҳолати ўрганилди (жумладан, 64 598 та давлат органи объектларидан фақат 23 901 тасига ногиронларнинг кириш имконияти яратилган ва пандуслар мавжуд); интернет тармоғида ташкил этилган ижтимоий сўровлар давомида 500 дан ортиқ фуқародан таклифлар келиб тушди; 124 та давлат органи ва ташкилотининг сайтлари ўрганилди, улардан 83 тасида ногиронларнинг ахборот олиши учун махсус имкониятлар мавжуд эмас; ногиронларнинг яшаш муҳити имкониятлари, таълим олиши ва бандлигини таъминлаш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқарилиши масалалари бўйича германия, франция ва швейцария давлатларининг тажрибаси бевосита ўрганилиб, таклифлар тайёрлашда инобатга олинди. ногиронларга қулай ҳаётни таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратишни, шунингдек, бир қатор янгиликларни назарда тутувчи ўзбекистон республикаси президентининг “ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги …
3 / 5
ишлаб чиқилди. фармон билан 51 банддан иборат чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилганногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. жумладан, тасдиқланган дастур қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутади: ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш; ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларни реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш; ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, уларни махсус касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришни таъминлаш; ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва мақбул муҳитни таъминлаш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш. кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар саводхонлигини ошириш имкониятининг паст даражада эканлиги уларнинг ижтимоий ҳаётда иштироки ва воқеалардан хабардор бўлишини тўлиқ чеклайдиган ўта муҳим муаммолардан бири бўлиб қолган. шу муносабат билан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида вилоятлар, туманлар марказларида умумтаълим мактаблари негизида брайль алифбосини ўқитиш бўйича махсус курслар ташкил этишга оид чора-тадбирлар кўрилади. …
4 / 5
иш, бекат ва йўналишларни овоз ёрдамида эълон қилиш орқали қулайликлар яратилади. шу билан бир қаторда, 2018 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилмаган шаҳар йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш тақиқланмоқда. бу ногиронлиги бўлган шахсларга автобус ва бошқа шаҳар йўловчи транспорт турларидан фойдаланишни жиддий тарзда енгиллаштиради. ҳозирги кунга қадар миллий енгил автомобиллар фақат соғлом инсонлар учун мослаштирилган бўлиб, ногиронлиги бўлган шахслар эса махсус бошқарув имконияти мавжуд эмаслиги сабабли бундай автомобилларга эга бўла олмас эди. келгусида ишлаб чиқариладиган миллий енгил автомобиллар ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мослаштирилган ҳолда махсус ускуналар билан қайта жиҳозланади. транспорт воситалари ҳайдовчилари – ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш учун тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари ташкил этилади. ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётида иштирокининг муҳим омилларидан бири уларнинг умумий саводхонлиги ҳисобланади. бироқ, қатор сабабларга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларида ўқиш учун комплекс имкониятга эга бўлмаган. ушбу мақсадда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабулининг умумий сонидан …
5 / 5
м сифатида ёллаган якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқнинг имтиёзли ставкаси белгиланмоқда. ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишга масъул бўлган ягона идоранинг мавжуд эмаслигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. шу муносабат билан, ўзбекистон республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш доирасида соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ихтисослаштирилган идора ташкил этилади. ногиронлиги бўлган шахсларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда нафақат давлат, балки оддий фуқароларнинг иштироки ҳам ўта муҳим ҳисобланади. шу мақсадда, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари ногиронлиги бўлган шахслар аҳволини яхшилаш, тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини ошириш, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда технологик янгилаш учун ишлатилади. ногиронлиги бўлган шахслар муаммоларига бефарқ бўлмаган фуқаролар ва юридик шахсларнинг ихтиёрий ҳомийлик хайриялари ҳам жамғарма манбалари бўлади. 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида комплекс маълумотларни (ногиронлиги бўлган шахсларга оид шахсий маълумотлар, пул тўловларининг турлари ва миқдори, ажратилган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий мухофаза ёрдамини ташкил этиш" haqida

уйда қолинг! ўқув фанининг номи: аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий мухофаза ёрдамини ташкил этиш изох: ушбу дарс жараёнидан қуйидагилар ўрин олган: 1. маъруза матни 2.мавзуни мустахкамлаш учун саволлар 3. казус 4.тест саволлари 5.фойдаланилган адабиётлар рўйхати 6.мавзу юзасидан тақдимот гурух 310 311 312 313 314 315 316 сана 30.04 30.04 30.04 30.04 30.04 30.04 30.04 19- мавзу: ногиронларни ижтимоий мухофаза килиш тартиби режа 1. ногиронлиги булган шахсларни давлат томонидан куллаб- кувватлаш тизими 2. ногиронларга давлат томонидан бериладиган имтиёзлар маъруза матни мамлакатда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда...

Bu fayl DOC formatida 5 sahifadan iborat (104,0 KB). "аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий мухофаза ёрдамини ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: аҳоли бандлигини таъминлаш ва и… DOC 5 sahifa Bepul yuklash Telegram