ўтказгич материаллар

DOCX 64.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669064517.docx ўтказгич материаллар режа: 1. солиштирма қаршилиги кам бўлган ўтказгич материаллар 2. солиштирма қаршилиги катта бўлган ўтказгич материаллар* 3. оловбардош ўтказгич материаллар 4. электр-кўмир буюмлар 5. солиштирма қаршилиги кам бўлган ўтказгич материаллар металл ўтказгич материаллар поликристалл тузилишли моддалардир, яъни улар жуда кўп майда кристаллардан таркиб топган. металл ўтказгичлардан кўпчилигининг (кумуш, мис, алюмииий ва бошқаларнинг) ўтказувчанлиги юқори бўлади. уларнинг солиштирма электр қаршилик қиймати кичик бўлади: ρ=0,0150—0,0283 ом·мм2/м. бўлар, асосан, соф металлар бўлиб, симлар ва кабеллар тайёрлаш учун ишлатилади. ўтказувчанлиги катта бўлган ўтказгичлар билан бирга солиштирма қаршилиги катта ρ=0,4—2,0 ом·мм2/м, бўлган ўтказгич материаллар ҳам керак бўлади. бу ўтказгич материаллар намунавий қаршиликлар, резисторлар, иситиш асбоблари ва бошқалар тайёрлашга сарфланади. металл ўтказгич материалларнинг ҳаммаси электрон ўтказувчанликка эга, яъни уларда ўтказувчанлик токи эркин электронларни нг бир йўналишда ҳаракатланишидан иборат. температура кўтарилиши билан металл ўтказгичларнинг электр қаршилиги ортади. бунга сабаб шуки, температура кўтарилиши билан ўтказгич атомларининг иссиқликдан тебраниши анча кучаяди. бунда ўтказгичда ҳаракатланаётган электронлар атомлар билан …
2
н мисўтказгич атмосфера таъсирида деярли коррозияланмайди. оксиднинг ҳимоя қатлами ҳаво кислородининг мис ичига кириб боришига тўсқинлик қилади. ўтказгич буюмлар (чулғам симлари, монтаж симлари ва кабеллар) тайёрлаш учун таркибидаги кислороднинг миқдори жиҳатдан бир-биридан фарқ қиладиган м0 ва м1 маркали мис ўтказгич ишлатилади. м0 мисли кислород кўпи билан 0,02%, м1 мисда эса кўпи билан 0,05% бўлади. бошқа аралашмаларнинг (висмут, сурьма, мншьяк, никель, олтингугурт) миқдори иккала маркадаги мисда бир хил бўлиши мумкин. аралашмаларнинг умумий миқдори: мо мисда — кўпи билан, 0,05%, м1 мисда — кўпи билан 0,1%. иккала маркадаги мисдан ҳам ток ўтказувчи симлар тайёрланади. диаметри 0,01 даи 10 мм гача бўлган симлар чиқарилади. юмшоқ мисдан тайёрланган буюмларнинг асосий характеристикалари қуйидагича: зичлиги 8900 кг/м3, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси σч=(20—25)•105 н/м2; солиштирма чўзилиши еч=15—40%; ρ=0,0172—0,01724 ом·мм2/м. қаттиқ мисдан тайёрланган буюмларнинг зичлиги 8960 кг/м3; σч=(36—42)·105 н/м2; еч= 0,5—3%; ρ=0,0178-0,0182 ом·мм2/м. кичик диаметрли симларнинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси ва солиштирма электр қаршилиги катта бўлади. диаметри жуда кичик диаметрли …
3
кейин айни бронзада қандай легирловчи элементлар қанча миқдорда борлигини кўрсатувчи ҳарф ҳамда рақамлар келади (11-жадвал). 11-жадвал айрим бронзаларнинг маркалари ва таркиби маркаси легирловчи элементлар миқдори, % мас. қалай фосфор бериллий алюминий никель мис бр010 10 - - - - қолгани броф6,5- 0,15 6-7 0,15 - - - “-“ бра7 - - - 6-8 - “-“ брб2 - - 2-2,2 - 0,2-0,5 “-“ бронзаларга қирқиш йўли билан, босим остида ишлов бериш осон, улар яхши кавшарланади. улардан лента ва симлар тайёрланади, бу лента ва симлардан эса деформацияланувчи контактлар, ток ўтказувчи пружиналар ва бошқа ток ўтказувчи ҳамда конструкцион деталлар ишлаб чиқарилади. бронза деталларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун уларга термик ишлов берилади: тобланади, сўнгра эса оптимал температураларда бўшатилади. электр ўтказувчанлиги жиҳатидан бронзалар мисдан кейинда, лекин механиқавий мустаҳкамлиги, эластиклиги, едирилишга қаршилиги ва коррозняга чидамлилиги жиқатидан ундан устун туради. 12-жадвалда бронзалар билан миснинг асосий характеристикалари таққосланган. 12-ж а дв ал бронзалар билан миснинг асосий характеристикалари материал ишлов …
4
та, бу эса алюминийнинг камчилигидир. ҳавода алюминий тезда юпқа оксид парда (аl2оз) билан қопланади, у алюминийни ҳаво кислороди таъсиридан сақлайди. шу билан бирга бу парда анчагина электр қаршилигига эга бўлади. шу сабабли яхши тозаланмаган алюминий симларнинг ўзаро туташган жойларида ўтиш қаршиликлари катта бўлиши мумкин. алюминий симларнинг бошқа металларнинг симлари билан туташган жойлари ҳўлланганда гальваниқ жуфтлар ҳосил бўлиши мумкин. бунда вужудга келадиган гальваниқ токлар альюминий симни емиради. гальваниқ жуфтлар ҳосил бўлишининг олдини олиш учун туташиш жойлари намликдан яхши ҳимоя қилинади (масалан, лакланади). алюминийнинг химиявий тозалиги қанча юқори бўлса, у коррозияга шунча кўп қаршилик кўрсатади. ватанимиз саноати тозалик даражаси турлича бўлган ўн уч маркада алюминий ўтказгич чиқаради. ниҳоятда тоза алюминий маркаларида қўшимчалар (темир, кремний, рух, титан ва мис), кўпи билан 0,005% бўлади. алюминийнинг бу турлариниларидан электролитик конденсаторларнинг электродлари, шунингдек, алюминий зарқоғоз (фольга) тайёрланади. электр симлар таркибида кўпи билан 0,05% аралашма бўлган алюминийдан (ае маркали) тайёрланади. диаметри 0,08 дан 10 мм гача бўлган …
5
нг тозаланган сиртлари тахминан 10000-105 н/м2 босимда бир-бирига босилади. бунда бириктирилаётган деталнинг кристаллари биридан иккинчисига диффузияланади, натижада деталлар бир- бири билан яхши бирикади. лист ҳолидаги алюминий экранлар учун кенг кўламда ишлатилади. кумуш хона температурасида ҳавода оксидланмайдиган нодир металлар гуруҳига киради. кумуш 200°с ва ундан юқори температурада тез оксидлана бошлайди. барча нодир металлар каби кумуш ҳам жуда пластик металл, бу ҳол ундан зарқоғоз ва диаметри 10,01 мм ли симлар олишга имкон беради. бундан ташқари, кумуш энг юқори ўтказувчанлиги билан ҳам ажралиб туради. кумуш ўтказгичнинг асосий характеристикалари қуйидагича: зичлиги 10500 кг/м3; суюқланиш температураси 960,5°с; тклр=19,3·10-6 1/°с, яъни мисникидан бир оз каттароқ; юмшоқ кумушдан ясалган буюмларники: σч=(15—18)·103 н/м2; еч=45—50%; ρ=0,015 ом·мм2/м; ҳаттиқ кумушдан ясалган буюмларники: σч=(20—30)·103 н/м2; еч=4— 6%; ρ=0,0158 ом·мм2/м. тқ ρ = 0,00369 1/°с. мис ва алюминийга нисбатан кумуш чекланган миқдорда ишлатилади; мис, никель ва кадмий билан ҳосил қилган қотишмалари кичикроқ токларга мўлжалланган реле ва бошқа асбобларнинг контактларида, шунингдек пср-10; пср-25 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўтказгич материаллар"

1669064517.docx ўтказгич материаллар режа: 1. солиштирма қаршилиги кам бўлган ўтказгич материаллар 2. солиштирма қаршилиги катта бўлган ўтказгич материаллар* 3. оловбардош ўтказгич материаллар 4. электр-кўмир буюмлар 5. солиштирма қаршилиги кам бўлган ўтказгич материаллар металл ўтказгич материаллар поликристалл тузилишли моддалардир, яъни улар жуда кўп майда кристаллардан таркиб топган. металл ўтказгичлардан кўпчилигининг (кумуш, мис, алюмииий ва бошқаларнинг) ўтказувчанлиги юқори бўлади. уларнинг солиштирма электр қаршилик қиймати кичик бўлади: ρ=0,0150—0,0283 ом·мм2/м. бўлар, асосан, соф металлар бўлиб, симлар ва кабеллар тайёрлаш учун ишлатилади. ўтказувчанлиги катта бўлган ўтказгичлар билан бирга солиштирма қаршилиги катта ρ=0,4—2,0 ом·мм2/м, бўлган ўтказгич материаллар ҳам керак бўла...

DOCX format, 64.2 KB. To download "ўтказгич материаллар", click the Telegram button on the left.

Tags: ўтказгич материаллар DOCX Free download Telegram