яримўтказгичли нур ўтказгич

PPTX 130,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1744802389.pptx /docprops/thumbnail.jpeg яримўтказгичли нур ўтказгич яримўтказгичли нур ўтказгич режа оптоэлектроника ҳақида тушунча фотодиод нурланувчи диод оптронлар оптоэлектроника ҳақида тушунча оптоэлектроника – электрониканинг бўлими бўлиб, ахборотларни қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлашда ёруғлик сигналлар электр сигналларга ва аксинча ўзгартирилишини таъминловчи электрон қурилмаларни ишлаб чиқиш, яратиш ва амалий қўллаш билан шуғулланади. фотоэлементлар ёруғлик энергияси таъсирида ўз электр хоссаларини ўзгартирадиган асбобларга фотоэлементлар дейилади. асосан ташқи ва ички фотоэффект фарқ қилинади. ташқи фотоэффект шундан иборатки, ёруғлик оқими фотокатодга кириб, унга ўзининг энергиясини беради ва натижада, фотоэлектрон эмиссия рўй беради. ташқи фотоэффектдан вакуумли ва газ тўлдирилган фотоэлементларда, шунингдек фотоэлектрон кучайтиргичларда фойдаланилади. ички фотоэффект шундан иборатки, ёруғлик энергияси таъсирида баъзи ярим ўтказгичларнинг атомлари ионлашади. натижада янги заряд ташувчилар (эркин электронлар ва коваклар) ҳосил бўлиб, ярим ўтказгичнинг ўтказувчанлигини орттиради. ички фотоэффект беркитувчи қатламли фотоэлементларда ва фоторезисторларда фойдаланилади. фоторезистор фоторезистор деб ёруғлик таъсирида ўз қаршилигини ўзгартирадиган қаршиликка айтилади. шиша, сопол ёки слюдадан тайёрланган юпқа тахтачага ярим ўтказгич қатлами …
2
н зона кенглигидан катта энергияга эга бўлган фотонлар билан ёритилганда электрон – ковак жуфтликлар генерацияланади. фотодиод агар ҳосил бўлган жуфтликлар билан р-n ўтиш орасидаги масофа заряд ташувчиларнинг диффузия узунлигидан кичик бўлса, генерацияланган коваклар р-n ўтиш майдони ёрдамида эктракцияланади ва тескари ток қиймати унинг “қоронғулик”даги қийматига нисбатан ортади. ёруғлик оқими ф интенсивлиги ортиши билан диоднинг iф тескари токи қиймати ортиб боради. ёруғлик оқимининг турли қийматлари учун фотодиод вахи кейинги слайдда келтирилган. ёритилганликнинг кенг чегарасида фототок билан ёруғлик оқими орасидаги боғланиш амалда чизиқли бўлади. ёруғлик оқимининг турли қийматларида фотодиод вахи фототранзистор фототранзистор уч қатламли иккита p-n ўтиш билан ярим ўтказгичли асбоб бўлиб, ёруғлик энергияси таъсирида фототокни кучайтириш хусусиятига эга бўлади. фототранзистор одатда германийли ёки кремнийли ясси транзистор кўринишида бажарилади. ёруғлик оқими асосга тушиши учун эмиттер ингичка ва ўлчовлари кичик қилиб тайёрланади ёруғлик диоди ёруғлик диодлари – битта р-n ўтишга эга бўлган, электр энергияни нокогерент ёруғлик нурига ўзгартувчи яримўтказгич нурланувчи электрон асбобдир. нурланувчи …
3
йдаланилади. ёруғлик диоди нурланувчи диодларнинг энергетик характеристикаси сифатида квант чиқиши (самарадорлик) дан фойдаланилади. квант чиқиши бошқарув занжиридан ўтаётган ҳар бир электронга нурланувчи диод чиқишида нечта нурланиш кванти тўғри келишини кўрсатади. гомоўтишли нурланувчи диодлар учун одатда квант чиқиши 0,01-0,04 ни ташкил этади. гетероўтишли нурланувчи диодлар ҳосил қилиш учун бинар ва уч компонентали яримўтказгич бирикмалардан фойдаланилади, улар учун квант чиқиши анча юқори қийматни (0,3 гача) ташкил этади, лекин ҳамма вақт бирдан кичик бўлади. вахлари, оддий диодларникидек, экспоненциал боғланиш билан ифодаланади. нурланувчи диодлар оптик алоқа линияларида, индикация қурилмаларида, оптоэлектрон жуфтликларда ва яқин келажакда электр ёритгич асбобларни алмаштиришда қўлланилади. оптронлар оптоэлектрон жуфтлик, ёки оптожуфтлик (оптопара) констуркцияси жиҳатдан оптик муҳит орқали ўзаро боғланган нурлатгич ва фото қабул қилгичдан ташкил топган бўлади. кирувчи электр сигнал таъсирида нурланувчи диод ёруғлик тўлқинларини генерациялайди, фотоқабулқилгич эса (фотодиод, фоторезистор, фототранзистор ва бошқалар) ёруғлик таъсирида фототок генерациялайди. оптожуфтликлар рақамли ва импульс қурилмаларда, аналог сигналларни узатувчи қурилмаларда, автоматика тизимларида юқори вольтли таъминловчи …
4
яримўтказгичли нур ўтказгич - Page 4
5
яримўтказгичли нур ўтказгич - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"яримўтказгичли нур ўтказгич" haqida

1744802389.pptx /docprops/thumbnail.jpeg яримўтказгичли нур ўтказгич яримўтказгичли нур ўтказгич режа оптоэлектроника ҳақида тушунча фотодиод нурланувчи диод оптронлар оптоэлектроника ҳақида тушунча оптоэлектроника – электрониканинг бўлими бўлиб, ахборотларни қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлашда ёруғлик сигналлар электр сигналларга ва аксинча ўзгартирилишини таъминловчи электрон қурилмаларни ишлаб чиқиш, яратиш ва амалий қўллаш билан шуғулланади. фотоэлементлар ёруғлик энергияси таъсирида ўз электр хоссаларини ўзгартирадиган асбобларга фотоэлементлар дейилади. асосан ташқи ва ички фотоэффект фарқ қилинади. ташқи фотоэффект шундан иборатки, ёруғлик оқими фотокатодга кириб, унга ўзининг энергиясини беради ва натижада, фотоэлектрон эмиссия рўй беради. ташқи фотоэффектдан вакуумли ва газ тўлди...

PPTX format, 130,5 KB. "яримўтказгичли нур ўтказгич"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.