davlat menedjmenti

PPT 18 pages 189.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
15-мавзу: давлат менежменти (2 соат) 15-мавзу: давлат менежменти (2 соат) режа: 1. кадрлар билан ишлашни ташкил этиш тамойиллари ва технологиялари. 2. давлат менежментида ходимларни бошқаришда қўлланиладиган илмий ёндошувлар. давлат менежментининг асл мaқсaди - барқaрoр ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришдан иборатдир. ходимларни бошқариш аппарати фаолияти давомида кечадиган ички жараён ва муносабатларда фақат аниқ мақсадни кўзлаб эмас, балки ташкилий ва фаол таъсир кўрсатиб иш юритиш зарур бўлади. бу соҳадаги энг муҳим нарса – кадрлар билан ишлашни ташкил этишнинг асосий тамойилларини белгилаб олиш ва изчил амалга оширишдан иборат. ташкилий бошқарув механизми, кадрлар билан таъминлаш тизими қанчалик муҳим бўлишига қарамасдан, бу ерда бошқа кўпгина омиллар ва технологиялар: таълимий, аҳлоқий, ижтимоий-психологик, меъёрий-ҳуқуқий, ахборот, илмий-услубий, молиявий-моддий ва бошқа омиллар ҳамда технологиялар ҳам амал қилади. кадрлар билан ишлашни бошқариш ягона тизими доирасида уларнинг ўзаро ҳаракати ва ўзаро таъминланиши ижобий натижаларга олиб келиши билан бирга, бу тизимга муайян яхлитлик хусусиятларини беради. …
2 / 18
ига асосланган танловдан фойдаланган маъқул. давлат органларида кадрлар масалаларига доир қарорлар тайёрлашнинг умум мажбурий андозасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш муҳим. одатда, кадрлар масаласи демократик тарзда коллегиал ҳал этилади. бунда жамоатчиликнинг фикри ҳисобга олингани ҳолда муайян махфийликка риоя этилади ва кадрларни давлат лавозимига тайинлаш тамойили сақлаб қолинади. барча ёшдаги кадрларнинг имконият ҳам қобилиятларидан тўғри ва унумли фойдалангани ҳолда кадрлар таркибини мунтазам равишда оқилона янгилаб бориш, ворисийлик принципини сақлаш ва сифат жиҳатидан мустаҳкамлаш даркор. давлат хизматчилари, мансабдор раҳбарларда шахсий жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш лозим. мансабдор шахслар фаолиятининг фуқаролар назорати остида бўлиши давлат хизматида демократик принципларнинг қарор топишига ёрдам беради; кадрларга доир масалаларни ҳал этишда меъёрий-ҳуқуқий талабларга қатъий риоя қилиш асосида қонунийлик таъмин этилиши керак. давлат хизматини кадрлар билан таъминлаш аҳволини таҳлил қилиш ва баҳо беришга таркибий-функционал жиҳатдан ёндошув амалий аҳамият касб этади. кадрлар билан таъминлашни ташкил этиш амалда учта таркибий қисмдан иборат чора-тадбирлар тизими сифатида муҳокама этилиши мумкин. биринчи туркумга кирувчи масалалар жумласига …
3 / 18
ифодасини топади. буларнинг ҳаммаси иккинчи туркумга мансуб масалалар. давлат бошқарувининг ҳар бир соҳасида унинг тузилма ва функцияларини шакллантиришнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда персонал билан ишлаш технологияларидан фойдаланиш алоҳида масала ҳисобланади. бу хил ёндошув - хизматга кадрлар танлаш, заҳирани шакллантириш, касбдан-касбга ўтиш ва хизмат соҳасида кўтарилишда, меҳнатни рағбатлантириш ва шу кабиларда айниқса муҳимдир. кадрлар ишига доир эски ва янги технологиялардан ижодий ва ўринли фойдаланиш қуйидаги имкониятларни яратади: давлат хизматчилари бўлган мутахассислардан малака – лавозим талабларига мувофиқ оқилона фойдаланиш, давлат органлари аппаратининг ўта мураккаб тузилишини мақбул ҳолатга келтириш ва соддалаштириш, юқори малакали мутахассислардан тадбиркорлик талаб этилмайдиган ижрочилик ишларида, хусусан, ташкилий-техник ишларда фойдаланишни чеклаш; давлат органи аппарати вазифасига хилоф равишда раҳбариятга ўзининг корпоратив ғоя ва таклифларини сингдириш, кадрлар масаласи юзасидан бошқарув қарорларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш имконини берувчи эски бошқарув тизимининг тикланишига йўл қўймаслик; давлат хизматидаги раҳбар (мансабдор) шахслар номенклатураси институтини янгилаш (у демократик ошкоралик принципига таяниши, фуқаролар назорати остида бўлиши, …
4 / 18
ка тортиш. кадрлар сиёсати тизимида персонални бошқариш масаласини қараб чиқишда раҳбар ва етакчи ходимнинг давлат хизматчилари билан ишлашларида ҳукумат таъсирига алоҳида аҳамият беришлари керак. давлат аппаратида ижтимоий фаолиятнинг бошқа тузилмаларидагидан фарқли ўлароқ бошқарувнинг, шу жумладан, персонални бошқаришнинг маъмурий-ҳукмронлик услуби амал қилади. бунда раҳбарнинг “ҳокимияти” ходимлар жамоаси куч-ғайратини мувофиқлаштириш ва хизмат интизомини сақлаб туришда асосий восита сифатида намоён бўлади. бошқарув жараёни асосан юқоридан пастга кўрсатмалар бериш, тартибга солиб бориш ва ҳатто “мажбур қилиш” ёрдамида кечади. раҳбар, айни вақтда, ўз обрўси, шахсий сифатлари, меҳнатдаги омилкорлиги билан ҳам таъсир кўрсатишга қодир бўлса, бошқарув самарадорлиги янада ошади. бундай таъсир ходим шахсини шакллантириш, уни маънавий ҳам касбий жиҳатдан юксалтириш туртки бўлади, чунки раҳбар ҳамиша тақлид қилиш учун намуна бўлиб хизмат қилади. ҳозирги пайтда, персонални бошқариш масаласига давлат хизматига мутахассисларни танлаб олиш, уларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш ва тайёр кадрлар ҳаракатининг мазмуний ифодаси, деб қараш мумкин эмас. бу мураккаб, ўзгарувчан ижодий жараёндир. унда ташкилий, социал-психологик, ҳуқуқий, иқтисодий, …
5 / 18
лга қаратилган ижодий салоҳиятнинг объектив равишда йўқлиги билан изоҳлаш мумкин. бу фикрларни ҳисобга олиш бошқарув амалиёти учун муҳим. ҳозирги кунда марказий аппаратда банд бўлган давлат хизматчилари орасида ёши 50 дан ошганлар 42 % дан кўпроқни ташкил этади. демак, давлат хизмати персоналини бошқаришда ўзаро муносабатларнинг хизмат-поғонавий хусусиятга эга эканлигига қарамай, ходимлар эҳтиёжини қондиришни тартибга солиш асосида сабабларнинг ўзгаришидан кўпроқ фойдаланиш муҳим. умумий мақсад ва фаолият тамойиллари мавжуд бўлганда ички рағбатлантириш омиллари қўшилса, улар биргаликда ташқи (маъмурий тазйиқ ўтказиш, интизом) омилларга қараганда анча самаралироқ бўлади. эндиликда давлат хизматчисининг янги типи талаб қилинади. у қонун доирасида мустақиллик, ижодий ёндошув ва тадбиркорлик каби шахсий ҳислатларни намоён қилиши, ўз ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни дадиллик билан ўз зиммасига олиши, қонунга бўйсунувчан, интизомли давлат иши йўлида ўзини оқлайдиган таваккалчиликка қобил бўлиши лозим. у эътироф этилган инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиши керак. замонавий давлат хизматчисининг ягона моделини назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш кун талаби бўлиб қолди. персонални бошқариш жараёнларига …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlat menedjmenti"

15-мавзу: давлат менежменти (2 соат) 15-мавзу: давлат менежменти (2 соат) режа: 1. кадрлар билан ишлашни ташкил этиш тамойиллари ва технологиялари. 2. давлат менежментида ходимларни бошқаришда қўлланиладиган илмий ёндошувлар. давлат менежментининг асл мaқсaди - барқaрoр ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришдан иборатдир. ходимларни бошқариш аппарати фаолияти давомида кечадиган ички жараён ва муносабатларда фақат аниқ мақсадни кўзлаб эмас, балки ташкилий ва фаол таъсир кўрсатиб иш юритиш зарур бўлади. бу соҳадаги энг муҳим нарса – кадрлар билан ишлашни ташкил этишнинг асосий тамойилларини белгилаб олиш ва изчил амалга оширишдан иборат. ташкилий бошқарув механизми, кадрлар билан таъминлаш тизими қанчалик муҳим бўлишига қарамас...

This file contains 18 pages in PPT format (189.0 KB). To download "davlat menedjmenti", click the Telegram button on the left.

Tags: davlat menedjmenti PPT 18 pages Free download Telegram