халқаро молия

PPTX 102 sahifa 325,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 102
презентация powerpoint 12-мавзу: халқаро молия режа: халқаро молиянинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. жаҳон молиявий муҳити ва унда халқаромолия муносабатларининг тутган ўрни. миллий иқтисодиёт ривожланишида халқаро молия муносабатларининг роли ва аҳамияти. валюта курси ва валюта бозорлари. тўлов баланси ва уни тартибга солиш йўллари. ўзбекистоннинг халқаро молия муносабатларига интеграциялашуви. халқаро молиянинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич халқаро молия – халқаро молиявий ресурслар мажмуини ва уларнинг ҳаракатланишини ифодаловчи тушунча ҳисоб-ланади. халқаро молия муносабатлари муайян мақсадларни амалга ошириш учун халқаро даражада шакллантирилган молиявий ресурсларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни ифодалайди. халқаро молия муносабатлари ўзига халқаро валюта муносабатлари, халқаро кредит муносабатлари, халқаро инвестиция муносабатлари, халқаро савдо муносабатлари, халқаро солиқ муносабатлари, халқаро лизинг муносабатлари, мамлакатлар тўлов балансини бошқариш, халқаро молия ташкилотлари билан алоқалар каби муносабатларни қамраб олади. глобаллашув жараёни – жаҳон савдосининг ўсиши, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва кенгайиши, капиталнинг халқаро оқимини ривожланиши, хизматлар …
2 / 102
хорижий субектларни жалб қилмайди; – миллий қонунчилик асосида амалга оширилади; – мамлакат ичида амалга оширадиган ҳисоб-китобларни ўзида ифодалайди. халқаро молия эса турли хилдаги жиҳатларни ўрганади. буларга: – иқтисодий категория сифатида – молиявий ресурс-ларнинг фондлари бўлиб, халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш асосида ташкил этилган ҳамда халқаро аҳамиятга эга бўлган умумий эҳтиёжларни қондириш ва жаҳон даражасида ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг рента-беллигини ва узлуксизлигини таъминлаш учун фойдаланилади. – институционал жиҳатдан – бу банклар, валюта ва фонд биржалари, халқаро молия институтлари, минтақавий молия-кредит ташкилотлари, халқаро ва минтақавий иқтисодий ташкилотлар ва бирлашмалар мажмуи бўлиб улар орқали жаҳон молиявий оқимларининг харакати амалга оширилади. – иқтисодий муносабат сифатида – бу, жаҳон бозорида капитал, хизматлар, товарлар харакати вақтида миллий маҳсулотларнинг қайта тақсимланиши жараёнида юзага келувчи пул кўринишидаги муносабат. давлатлараро ва трансмиллий молия-кредит муносабатларини ўз ичига олади ва уларда хорижий элементлар иштирокини ифодалайди. халқаро молиянинг асосий функцияларига қуйидагилар киради: – тақсимлаш функцияси; – назорат функцияси; – такрор ишлаб чиқариш жараёнига …
3 / 102
лий ва заҳира валюталар, халқаро жамоавий валюталар, ўзаро конвертирлаш шартлари, валюта паритети, валюта курси, валюта курсларини тартибга солишнинг миллий ва халқаро механизмларидан ташкил топган. – халқаро ҳисоб-китоблар – молиявий инструментлар, ишлаб чиқариш омиллари, товарлар харакати, шунингдек, халқаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқ барча операцияларни акс эттирувчи тўлов балансига хизмат қилади. – халқаро молия бозорлари ва муайян молиявий инструментлар савдоси мехенизмлари – валюта, кредит, қимматли қоғозлар. – халқаро солиққа тортиш – пул маблағлари фондларини шакллантириш методи сифатида. – тмкларнинг халқаро молиявий менежменти, бунда трансмиллий молиялаштириш, рискларни бошқариш, халқаро инвестициялаш жараёни асосий ўринга чиқади. 1970-йилларда халқаро молия тизимида сезиларли ўзгаришлар содир бўлди ва мазкур ўзгаришлар таъсирида замонавий жаҳон валюта-молия тизими шакллана бошлади. жаҳон молия тизимидаги ўзгаришлар ва халқаро молия муносабатларининг ривожланиши кўп жиҳатдан трасмиллий корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлиб, улар томонидан бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқариш тармоқларини вужудга келтириш ҳамда барча ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган глобал стратегия амалга оширилди. халқаро кредит ҳажмининг ошиши нафақат …
4 / 102
ни тартибга солиш; – халқаро валюта ликвидлигини тартибга солиш; – кредит, суғурта, инвестиция ва фонд операциялари халқаро қоидаларини бирхиллаштириш; – мазкур функцияларни амалга оширувчи ва назорат қилувчи халқаро молия институтларини ташкил этиш. халқаро молия муносабатларининг субектлари сифатида қуйидагилар иштирок этади: давлат, корхона, ташкилотлар, фирмалар ҳамда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, трансмиллий корхоналар, трансмиллий банклар, биржалар, жисмоний шахслар. халқаро молия муносабатлари турли мамлакатларнинг хўжалик юритувчи субектлари ўртасида, давлат ва бошқа мамлакатлар хукуматлари ҳамда халқаро ташкилотлар ўртасида, давлат ва корхоналар билан халқаро молия институтлари ўртасида юзага келиши мумкин. давлат халқаро молия соҳасида фаолият кўрсатувчи асосий субект ҳисобланади. марказий банклар – бу иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш органлари бўлиб, уларга монопол тарзда банкноталар чиқариш, пул муомаласи, кредит ва валюта курсини тартибга солиш, валюта заҳираларини сақлаш вазифалари бириктирилган. халқаро ташкилотлар – улар халқаро шартнома асосида ташкил этилган бўлиб, доимий фаолият кўрсатувчи органларга эга бўлган ҳолда жаҳон хўжалиги бирликларининг иқтисодий, ижтимоий ривожланишига ёрдамлашиш вазифаларини бажаради. …
5 / 102
олия муносабатлари тузилмавий жиҳатдан қуйидагиларни ўрганишни тақозо этади: – халқаро валюта муносабатлари; – халқаро иқтисодий интеграцион жараёнлар; – халқаро савдо муносабатлари; – инвестициялар ва капиталнинг халқаро ҳаракати; – мамлакатлар тўлов балансларини бошқариш; – халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш; – халқаро молия ташкилотлари фаолияти ва бошқ. • иқтисодий интеграцион ҳудуд ва бирлашмаларнинг ташкил топиши. миллий иқтисодиётларнинг халқаро меҳнат тақсимотига асосланган ҳолда иқтисодий жиҳатдан бирлашиш жараёни ҳисобланади. • халқаро молия бозорларидаги ўзгаришлар. миллий иқтисодиётда фаолият кўрсатаётган молия институтларининг жаҳон молия бозорларидаги иштирокини мувофиқлаштириб боради. • глобал рақобатлашув жараёнининг кескинлашуви. ушбу ҳолат, миллий иқтисодиётлар томонидан жаҳон бозорларида ўрин эгаллаш учун юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнида вужудга келади. • трансмиллий корхоналар ва трансмиллий банклар ролининг ортиб бориши. бу ҳолат, жаҳон иқтисодиётида трансмиллийлашиш жараёни кучайиши, яъни, алоҳида мамлакатларга ёки бир нечта мамлакатларга тегишли халқаро корхоналар ва банклар фаолиятининг ривожланиши, улар томонидан хорижий филиалларнинг кенгайтирилиши орқали юзага келди. • мамлакатларда ташқи иқтисодий фаолиятнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 102 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро молия" haqida

презентация powerpoint 12-мавзу: халқаро молия режа: халқаро молиянинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. жаҳон молиявий муҳити ва унда халқаромолия муносабатларининг тутган ўрни. миллий иқтисодиёт ривожланишида халқаро молия муносабатларининг роли ва аҳамияти. валюта курси ва валюта бозорлари. тўлов баланси ва уни тартибга солиш йўллари. ўзбекистоннинг халқаро молия муносабатларига интеграциялашуви. халқаро молиянинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич халқаро молия – халқаро молиявий ресурслар мажмуини ва уларнинг ҳаракатланишини ифодаловчи тушунча ҳисоб-ланади. халқаро молия муносабатлари муайян мақсадларни амалга ошириш учун халқаро даражада шакллантирилган молиявий ресурсларни тақсимлаш ва ул...

Bu fayl PPTX formatida 102 sahifadan iborat (325,0 KB). "халқаро молия"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: халқаро молия PPTX 102 sahifa Bepul yuklash Telegram