халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлар

DOC 134,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403154359_43543.doc халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлар режа: 1. халқаро валюта тизимининг моҳияти ва таркиби 2. халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари 3. халқаро резерв валюта бирликлари 4. европа валюта тизими 5. халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари халқаро валюта тизимининг моҳияти ва таркиби хx асрнинг 50-60-йилларида халқаро иқтисодий, молиявий ва валюта муносабатларини ривожланишида янги давр бошланди. очиқ иқтисодиётнинг умумий тенденцияси савдо айирбошлашувининг тезлашишига, халқаро молиялаштиришнинг ривожланишига, янги валюта бозорларини ҳосил бўлишига, турли мамлакатлар орасида валюта-молия муносабатларининг кенгайишига имкон берди. жаҳон иқтисодиётида халқаро валюта муносабатлари пулнинг жаҳон пули функцияси билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларни намоён қилади. пул жаҳон пули сифатида ташқи савдо ва хизматлар, капитал миграцияси, фойданинг инвестицияларга кўчиши, заём ва субсидиялар бериш, илмий-техник алмашув, туризм, давлат ва хусусий пул кўчиришларига хизмат қила бошлади. валюта муносабатлари одатда миллий ва халқаро даражаларда амалга оширилади. миллий даражада улар миллий валюта тизимлари (мвт) соҳасини қамраб олади. миллий валюта тизими - бу валюта қонунчилиги билан белгиланадиган давлат …
2
алоҳида мамлакатларнинг валюталарига бўлган нисбати ёки маълум бир давлат валютасининг бошқа бир давлатлар валютасида ҳисобланган “нархи”ни намоён қилади. валюта паритети - валюталарнинг улардаги олтинга мос келувчи нисбатидир. валюта курси амалда ҳеч қачон паритет билан мос келмайди. халқаро валюта тизими (хвт) жаҳон хўжалиги доирасида валюта муносабатларини ташкил қилишнинг шаклидир. у жаҳон капиталистик хўжалиги эволюцияси натижасида пайдо бўлиб, ҳуқуқий жиҳатдан давлатлараро келишувлар билан расмийлаштирилган. халқаро валюта тизимининг асосий элементлари қуйидагилардан иборатдир: - валюта бирликларининг миллий ва коллектив заҳиралари; - халқаро ликвидли активларнинг таркиби ва структураси; - валюта паритетлари ва курслари механизми; - валюталарнинг ўзаро алмашув шартлари; - халқаро ҳисоб-китоб шакллари; - халқаро валюта бозори ва жаҳон олтин бозори режими; - валюта-молия ташкилотларини (хвф, хттб ва бошқалар) тартибга солувчи давлатлараро валюта-кредит ташкилотларининг мақоми. жаҳон иқтисодиётида халқаро валюта тизимининг асосий вазифаси - муҳим иқтисодий ўсишни таъминлашдан, инфляцияни камайтиришдан, ташқи иқтисодий алмашув ва тўлов оборотининг тенглигини қўллаб-қуватлаш учун халқаро ҳисоб-китоблар ва валюта бозори соҳасини тартибга …
3
авлатнинг ичида ҳам ташқарисида ҳам таъминланганлиги билан; - олтин қуймалар эркин равишда тангаларга алмаштирилиши мумкин, олтин эркин экспорт ва импорт қилинади, халқаро олтин бозорларида сотилиши билан; - миллий олтин заҳираси ва ички пул таклифи ўртасида кучли нисбатнинг сақланиши билан. олтин стандартга асосланган халқаро ҳисоб-китоблар механизми қайд қилинган курсни ўрнатади. олтин танга, олтин ёмби, олтин девиз стандартлари олтин стандартнинг турларидир. олтин стандартнинг бир туридан иккинчисига эвалюцион ўтиши халқаро капиталистик тизимининг ривожланиши мобайнида рўй берган эди. капиталистик хўжалик фаолиятининг аста-секин мураккаблашуви, жаҳон хўжалиги алоқаларининг кенгайиши ва чуқурлашиши, даврий рўй бериб турган иқтисодий инқирозлар иқтисодиётни тартибга солишни, давлатнинг иқтисодий жараёнларни бошқаришга аралашувини кучайтиришни объектив заруриятга айлантирди. давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг кучайиб бориши билан эркин рақобатчилик капитализм ривожланишининг аломатларига жавоб берувчи олтин стандарти механизми билан аниқланадиган валюта курслари тизимлари ҳам ўзгара бошлади. иккинчи тизим - олтин-девиз стандарти генуя конференцияси (1922 й.) қарорлари натижасида вужудга келди. кейинчалик у кўпчилик капиталистик давлатлар томонидан тан олинди. бунда банкноталар …
4
итоблари функциясини сақлаб қолди; - олтин билан бир қатор турли давлатлар валюталари қиймати ўлчови, шунингдек тўловнинг халқаро кредит воситаси сифатида тан олинган ақш доллари резерв валюта бўлди; - доллар бошқа давлатларнинг марказий банклари ва ҳукумат идоралари томонидан ақш хазинасида 1 троя унцияга (31,1г.), яъни 35 долларга тенг бўлган курс (1944 и) бўйича олтинга алмаштирилган. бундан ташқари ҳукумат органлари ва хусусий шахслар олтинни хусусий бозорда сотиб олишлари ҳам мумкин бўлган. олтиннинг валюта қиймати расмий қиймат асосида шаклланиб борди ва у 1968 йилгача сезиларли ўзгармади; - валюталарни бир-бирига тенглаштириш. уларнинг ўзаро алмашуви олтин ва долларда белгиланган расмий валюта паритетлар асосида амалга оширилган; - ҳар бир давлат ўз валютасининг бошқа валютага нисбатан курсини барқарор сақлаши керак бўлган. валюталарнинг бозордаги курслари қайд қилинган олтин ёки доллар паритетидан у ёки бу томонга 1% дан ортиқ ўзгармаслиги керак эди. паритетларнинг ўзгариши тўловлар балансининг доимий бузилиши содир бўлганда амалга оширилиши мумкин бўлган; - валюта муносабатларини давлатлараро тартибга …
5
зимига айлана бошлади. шу билан бирга 60-йиллар охирида долларнинг жаҳондаги мавқеи ғарбий европа давлатлари ва япониянинг иқтисодий қуввати ва таъсир доирасини ошиши натижасида сезиларли ёмонлашди. ақшдан ташқаридаги доллар заҳиралари жаҳон иқтисодиётида жуда катта суммада бўлиб, йирик евродоллар бозорини ташкил қилган эди. ақш тўлов балансининг камомади (дефицити) мумкин бўлган нормалардан ортиб борди. бреттон-вудс тизимининг долларни олтинга айлантириш ҳақидаги талаби ақш учун оғирлик қилиб қолди, чунки ўз заҳиралари ҳисобидан олтиннинг паст нархини сақлаб туриши керак эди. 70-йиллар бошида бреттон-вудс тизими амалда ўз фаолиятини тўхтатди. ақш долларни олтинга расмий нархларда алмаштиришдан бош тортди. натижада жаҳон бозорларида олтиннинг баҳоси кескин кўтарилиб кетди. 1976 йилда кингстонда (ямайка) бўлиб ўтган хвфнинг навбатдаги мажлисида дунёда халқаро валюта тизимининг асослари аниқланди. ямайка келишувидан келиб чиққан ҳолда халқаро валюта механизмини ташкил этувчилар деб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1. олтиннинг қиймат ўлчови ва валюта курсларини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси сифатидаги вазифаси бекор қилинди. олтин эркин нархли оддий товарга айланади. шу билан бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлар"

1403154359_43543.doc халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлар режа: 1. халқаро валюта тизимининг моҳияти ва таркиби 2. халқаро валюта тизимининг ривожланиш босқичлари 3. халқаро резерв валюта бирликлари 4. европа валюта тизими 5. халқаро валюта ва молия-кредит бозорлари халқаро валюта тизимининг моҳияти ва таркиби хx асрнинг 50-60-йилларида халқаро иқтисодий, молиявий ва валюта муносабатларини ривожланишида янги давр бошланди. очиқ иқтисодиётнинг умумий тенденцияси савдо айирбошлашувининг тезлашишига, халқаро молиялаштиришнинг ривожланишига, янги валюта бозорларини ҳосил бўлишига, турли мамлакатлар орасида валюта-молия муносабатларининг кенгайишига имкон берди. жаҳон иқтисодиётида халқаро валюта муносабатлари пулнинг жаҳон пули функцияси билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларни намо...

Формат DOC, 134,0 КБ. Чтобы скачать "халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро валюта-молия ва кредит … DOC Бесплатная загрузка Telegram