биосфера экологияси

DOC 3.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663177110.doc биосфера экологияси режа: 1. биосфера хақидаги таълимот 2. биосфера ва инсон ер юзидаги тирик организмлар тарқалган, уларнинг доимий таъсири остида бўлган ва фаолияти маҳсулотлари эгаллаган қобиқ биосфера(юнонча «биос»-ҳаёт, «сфера»-шар) деб юритилади. биосфера ернинг қаттиқ қобиғи- литосферанинг устки қисми(3 км чуқурликкача), ҳаво қобиғи атмосферанинг қуйи, тропосфера қисмини(15 км гача) ва сув қобиғи- гидросферани(11 км гача) ўз ичига олади(18-расм). -расм. биосферанинг ер геосфералари ўртасидаги ўрни(43) ҳаётнинг юқори чегараси сайёрани ультрабинафша нурланишдан химоя қиладиган «озон қатлами»(22 км) дан ўтказилади ва биосферанинг умумий қалинлиги 33-35 км деб белгиланади. 1875 йилда бу тушунчани биринчи бор австриялик геолог олим э.зюсс ишлатди. ернинг алоҳида қобиқлари-геосфераларини ўрганаётганида ҳаёт тарқалган қобиқни у «биосфера» деб ажратди. биосфера хақидаги таълимотнинг асосчиси рус олими, академик в.и.вернадский(1863-1945) ҳисобланади. в.и.вернадский биринчи бўлиб ер сайёраси эволюциясида тирик организмларнинг роли ва аҳамиятини очиб берган, биосферани биогеохимик ўрганишни бошлаган. биосферанинг ҳосил бўлишида абиотик, биотик ва нообиотик босқичлар ажратилади. абиотик босқичда(4,5-3,5 млрд. йил олдин) сайёрада ҳаётнинг вужудга …
2
массасини, минерал бирикмаларининг катта массасини аъзолари, терилари, хужайралари, қонлари орқали минглаб марталаб ўтказган ва бутун ер муҳитини ўзгартирган( акимова,1998). биосферада ҳозирда 500 мингга яқин ўсимлик турлари ва 1,5 млн.дан ортиқ ҳайвон турлари мавжуддир. нообиотик босқичининг шаклланиши 40-50 минг йил олдин бошланган деб ҳисобланади. биосферанинг умумий массаси бошқа қобиқлардан фарқланади(1-жадвал). тирик организмлар биргаликда жуда катта иш бажаради. 1-жадвал ер қобиқларининг массалари ер қобиқлари масса(тонналарда) литосфера 2,08 х 1018 гидросфера 1,39 х 1018 атмосфера 5,20 х 1015 биосфера 1,36 х 1012 ер юзидаги барча тирик организмлар йиғиндисини в.и.вернадский «тирик модда» деб атайди. ҳозирги вақтда бу тушунча биота деб ҳам номланади. в.и.вернадский бўйича биосферанинг қуйидаги таркибий қисмлари ажратилади: · тирик модда(биота)-барча тирик организмларнинг йиғиндиси; · ўлик модда- ҳосил бўлишида тирик организмлар қатнашмайдиган тоғ жинслари, сув, минераллар ва бошқалар; · биоген моддалар-организмлар ҳаёт фаолияти маҳсули сифатида ҳосил бўлган кўмир, торф, нефть, газ ва бошқалар; · оралиқ модда-биоген моддаларнинг нообиоген келиб чиққан минерал жинслар билан …
3
ни белгилайди. дунё океанининг биомассаси биосфера биомассасининг 0,57%ини ташкил қилади, лекин маҳсулдорлиги катта(18-расм). биосфера биомасси(қуруқ модда ҳисобида) 1,4 трлн.тоннага тенг келса, унинг йиллик маҳсулдорлиги ўн марта камдир(акимова, 1998). 2-жадвал биосферадаги ўсимлик ва ҳайвонлар биомассаси(акимова,1998) биомасса млрд.т % қуруқлик биотаси ўсимликлар 1341,3 98,62 ҳайвонлар 10,9 0,81 жами 1352,2 99,43 океан биотаси ўсимликлар 0,7 0,05 ҳайвонлар 7,1 0,52 жами 7,8 0,57 ҳаммаси 1360,0 100,0 биосферада модда ва энергиянинг айланма ҳаракатлари тўхтовсиз амалга ошади. моддаларнинг айланма ҳаракати деганда кимёвий элементларнинг кўчиб юриши, ёки миграцияси тушунилади. кичик биологик ва катта геологик айланма ҳаракатлар ажратилади. биологик айланма ҳаракатда қатнашадиган организмларнинг продуцент, консумент ва редуцент экологик гуруҳлари ажратилади. продуцентлар углерод, қуёш энергияси ва сув иштирокида органик маҳсулотларни яратади, консументлар бирламчи маҳсулотни истеъмол қилади ва редуцентлар органик моддаларни парчалайди. яшил ўсимликлар қуёш энергиясидан фойдаланиб, тирик моддаларнинг бирламчи маҳсулотини ҳосил қилади, со2 ни ўзлаштириб о2 ни ажратади. ҳайвонлар ўсимликлар билан озиқланади, кислородни ўзлаштириб со2 ни ажратади. ўлик ҳайвон …
4
жайралар иштирокида оксидланиш-қайтарилиш реакциялари миллионлаб марта катта тезликда амалга ошади; · биокимёвий функция-тирик модданинг кўпайиши, ўсиши ва кўчиши, ўлган организмларнинг парчаланиши ва чириши билан боғлиқдир.; · инсоннинг биогеохимик фаолияти- оралиқ моддаларни(кўмир, нефть, газ ва бошқалар) кўплаб чиқариш ва ишлатиш . ер юзида тирик модданинг асосий сайёравий функцияси фотосинтез жараёнида қуёш энергиясини боғлаш ва уни захирага ўтказишдир. организмлар тоғ жинсларининг нурашида, тупроқ ҳосил бўлишида, рельеф шаклларини ўзгаришида, қазилма бойликларнинг пайдо бўлишида ва атмосферанинг ҳозирги таркибини вужудга келтиришда катта рол ўйнайди. тўхтовсиз давом этадиган ва тирик организмлар фаолияти туфайли тартибга солиниб турадиган моддаларнинг доимий айланиши биосферанинг ўзига хос белгисидир. атмосферада сарф бўладиган кислород ўрнини фотосинтез ва бошқа жараёнлар натижасида тўлдириб турилади. ўсимликлар карбонат ангидридни ютиб, органик маҳсулот яратади. биосферада сувнинг алмашинувида тирик моддалар катта рол ўйнайди. биосферадаги организмлар азот, калий, кремний, фосфор, олтингугурт ва бошқаларни айланиб юришида бевосита иштирок этади. демак, моддаларнинг табиатда тўхтовсиз айланиб юришида тирик мавжудотларнинг аҳамияти жуда катта. биотик …
5
йвонларга ўтади. углерод ўсимликлар ва ҳайвонларнинг нафас олиши ва бошқа жараёнларда ажралиб чиқади. в.и.вернадскийнинг кўрсатишича, тирик организмлар биосферада кимёвий элементлар миграцияси (кўчиб юриши)нинг асосий омилларидир. бу миграцияни иккита қарама —қарши, аммо, ўзаро боғланган жараён келтириб чиқаради: 1) қуёш энергияси ҳисобига анорганик табиат элементларидан тирик модданинг таркиб топиши; 2) органик моддаларнинг энергия ажралиб чиқиши билан бирга давом этадиган емирилиши. бундай емирилиш жараёнида органик моддалар минерал моддаларга айланади. турли моддаларнинг миграция қобилияти мутлақо бир хил эмас. лекин даврий системадаги кимёвий элементларнинг кўпчилиги биосферада фаол равишда миграцияланиш қобилиятига эга. бундай фаол мигрантларни икки группага бўлиш мумкин: 1, расм. биосферада со2нинг айланма ҳаракати. ҳаво мигрантлари — улар миграция жараёнида газсимон фазани босиб ўтади (кислород, азот, углерод, водород). 2. сув мигрантлари — оддий ёки комплекс ионлар, ёхуд молекулалар тарзида миграцияланувчи элементлар. булар жумласига na, f, s, cl, к каби элементлар, киради. табиатдаги органик моддаларнинг пайдо бўлишида ҳаводаги миграцияланувчи элементлар муҳим аҳамиятга эгадир, улар орасида со2, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биосфера экологияси"

1663177110.doc биосфера экологияси режа: 1. биосфера хақидаги таълимот 2. биосфера ва инсон ер юзидаги тирик организмлар тарқалган, уларнинг доимий таъсири остида бўлган ва фаолияти маҳсулотлари эгаллаган қобиқ биосфера(юнонча «биос»-ҳаёт, «сфера»-шар) деб юритилади. биосфера ернинг қаттиқ қобиғи- литосферанинг устки қисми(3 км чуқурликкача), ҳаво қобиғи атмосферанинг қуйи, тропосфера қисмини(15 км гача) ва сув қобиғи- гидросферани(11 км гача) ўз ичига олади(18-расм). -расм. биосферанинг ер геосфералари ўртасидаги ўрни(43) ҳаётнинг юқори чегараси сайёрани ультрабинафша нурланишдан химоя қиладиган «озон қатлами»(22 км) дан ўтказилади ва биосферанинг умумий қалинлиги 33-35 км деб белгиланади. 1875 йилда бу тушунчани биринчи бор австриялик геолог олим э.зюсс ишлатди. ернинг алоҳида қобиқлари-...

DOC format, 3.7 MB. To download "биосфера экологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: биосфера экологияси DOC Free download Telegram