oila qadriyatlari tizimiga salbiy ta’sir ko‘rsatuvchi omillar va ularni oldini olish choralari

DOCX 6 sahifa 27,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
махаматкаримов музаффар абдукарим ўғли ўзбекистон халқаро ислом академияси дин психологияси мутахассислиги 1-курс магистранти +99890-114-35-39 оила қадриятларига тизимига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва уларни олдини олиш чоралари аннотация: мазкур мақолада оилада фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисида фикр юритилади. ёшларни оилада ахлоқий камол топиши, ота-оналик маъсулияти ва таълим муассасалари билан ҳамкорликнинг муҳим вазифалари таҳлил этилади калит сўзлар: қадриятлар, ахлоқий тарбия, миллий ва диний қадриятлар, оила, ажрим, таьлим. аннотация: в данной статье рассматриваются факторы, негативно влияющие на воспитание детей в семье. будут проанализированы важные задачи нравственного воспитания молодежи в семье, родительской ответственности и сотрудничества с образовательными учреждениями. ключевые слова: ценности, нравственное воспитание, национальные и религиозные ценности, семья, правление, воспитание. annotation: this article discusses the factors that negatively affect the upbringing of children in the family. the important tasks of the moral education of young people in the family, parental responsibility and cooperation with educational institutions will be analyzed. keywords: values, moral …
2 / 6
рлари тўғрисида”ги пф-87-сон фармонлари[footnoteref:2], 2022 йил 1 мартдаги “оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-146-сон қарори[footnoteref:3] қабул қилинишининг ўзи оила тизимига ҳукумат эътибори қай даражада юқори эканлигини кўрсатади. оила институтига берилаётган бу эътибор ўз-ўзидан амалга ошмоқда дейиш хато ҳисобланади. бунинг замирида глобаллашув жараёнининг жадаллиги ортида ахлоқий қадриятлар, маънавий-маърифий салоҳиятни пасайиб бориши туфайли оила институтининг инқирози ва унинг салбий оқибатлари кўзга ташланиб бораётганлиги сабаб бўлмоқда. [1: https://lex.uz/uz/docs/5884143 ] [2: https://lex.uz/pdfs/5899498 ] [3: https://lex.uz/ru/docs/5884084 ] таниқли педагог а.макаренко беш ёшгача бўлган тарбия боланинг шахсияти шаклланишида ўта муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этиб ўтган. бу ҳақда у шундай деб ёзган: “...тарбиянинг бош асоси беш ёшда ниҳоясига етади, демак, сиз беш ёшгача нима қилган бўлсангиз, бу тарбиявий жараённинг 90 %ни ташкил этади, кейинги тарбия эса қайта тарбиялаш негизида давом этади”. мана шу жараёнда бола тарбиясига ўта эътиборли бўлиш лозим[footnoteref:4]. [4: https://religions.uz/news/detail?id=12 ] биз оила институтида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг емирилиши сабаблари …
3 / 6
бий омиллар ва улар келтириб чиқаётган оқибатларни қуйидагича таснифладик: · оилада ота-оналарнинг таълим муассасалари билан фарзанд таълим-тарбияси масаласида ҳамкорликни йўлга қўймасликлари; · эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларининг кўпайиб бориши; · оилавий ажримлар ва нотўлиқ оилаларнинг кўпайиб бориши; · ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликларига етарли эътибор қаратилмаслиги ва ҳ.к. ота-оналарнинг таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўймасликлари. ота-оналар ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик паст даражада эканлиги биринчи навбатда болаларнинг қаровсиз ва назоратсиз қолишларига сабаб бўлса, иккинчидан болаларнинг эътиборга бўлган интилишларини бошқа томондан излашларига ва турли ғаразли оқимларга қўшилишга мойил бўлиб қолишларига сабаб бўлади. таълим тизимида ота-оналар, ота-она ўрнини босувчи васийларнинг ҳамкорлик ўрнатиши боланинг фақатгина билимларни ўзлаштириш даражаси ва дарсларга қатнашиш давомати масалалари билангина чекланиб қолмаслиги, боланинг психологик ва физиологик саломатлиги, унинг қизиқишлар доираси ва касбий йўналганлиги масалалари билан ҳам шуғулланиш лозим бўлади. биз олиб бораётган ўрганишларимизнинг дастлабки натижаларида тошкент вилоятининг қишлоқ туманларида доимий яшовчи тўлиқ …
4 / 6
ларидан ҳиндистон, бангладеш ва афғонистон, африканинг бир қатор давлатларидан нигерия ва эфиопия, лотин америкасидан бразилия каби мамлакатлар 40-55% билан пешқадамлик қилмоқда[footnoteref:5]. жумладан, бутун дунёда эрта турмуш қуриш даражаси юқори кўрсаткичи африка мамлакатига тўғри келиб, бу ерда 35% ёш аёллар 18 ёшга қадар турмуш қурган, ундан кейинги ўринда жанубий осиё мамлакатлари ҳисобланади (30%). лотин америка мамлакатларида (24%), яқин шарқ ва шимолий африкада (17%), шарқий европа ҳамда марказий осиё мамлакатларида (12%) ҳам бу кўрсаткичлар юқори эканлигини кўришимиз мумкин[footnoteref:6]. муаммонинг кейинги оқибати сифатида эрта туғруқ ҳолатлари ҳам сўнгги йилларда ошиб бораётганлигини ва буни омилида ёшларда жинсий ҳаёт ва репродуктив саломатлик бўйича билимларнинг саёзлиги, назоратсиз болаларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахлоқсизлик тарғиботига қўшилиб қолаётганлигини кўриш мумкин. [5: https://www.globalcitizen.org/en/content/5-countries-with-highest-child-marriage/ ] [6: https://data.unicef.org/topic/child-protection/child-marriage/ ] ажримли ва нотўлиқ оилалар муаммоси. оила институтининг ижтимоий бирлик сифатида заифлашиши, ажралишлар ва уларнинг асорати сифатида нотўлиқ оилалар сонининг кескин ўсиши бир қарашда кўзга ташланмайдиган лекин чуқур асоратли оқибатларни келтириб чиқарадиган ижтимоий …
5 / 6
37%га яқини нотўлиқ оилалардан бўлган[footnoteref:8]. [7: лапшина е.а. педагогические условия формирования конкурентоспособной личности учащихся из неполных семей в воспитательной системе школы. / диссертация и автореферат на соискание учёной степени кандидата педагогических наук. – ульяновск, 2010.] [8: кантемирова г.а. социализация детей в неполной семье. / диссертация и автореферат на соискание учёной степени кандидата социологических наук. – москва, 2008.] ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликларига етарли эътибор қаратилмаслиги. бугун мамлакатимизда ёшлар ўртасидаги оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш, маъданий-маърифий ишлар кўламини ошириш борасида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. хусусан, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги “ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 23-сон қарори билан “ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси” илгари сурилди[footnoteref:9]. лекин кўрилаётган чораларга қарамай, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт ва саломатлик тўгаракларига кенг жалб этиш ишлари маҳаллий ҳудудларда етарлича амалга оширилмоқда деб бўлмайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"oila qadriyatlari tizimiga salbiy ta’sir ko‘rsatuvchi omillar va ularni oldini olish choralari" haqida

махаматкаримов музаффар абдукарим ўғли ўзбекистон халқаро ислом академияси дин психологияси мутахассислиги 1-курс магистранти +99890-114-35-39 оила қадриятларига тизимига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва уларни олдини олиш чоралари аннотация: мазкур мақолада оилада фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисида фикр юритилади. ёшларни оилада ахлоқий камол топиши, ота-оналик маъсулияти ва таълим муассасалари билан ҳамкорликнинг муҳим вазифалари таҳлил этилади калит сўзлар: қадриятлар, ахлоқий тарбия, миллий ва диний қадриятлар, оила, ажрим, таьлим. аннотация: в данной статье рассматриваются факторы, негативно влияющие на воспитание детей в семье. будут проанализированы важные задачи нравственного воспитания молодежи в семье, родительской ответственности и сотрудничества с ...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (27,1 KB). "oila qadriyatlari tizimiga salbiy ta’sir ko‘rsatuvchi omillar va ularni oldini olish choralari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: oila qadriyatlari tizimiga salb… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram