oilada qadriyatlar tizimiga salbiy ta’sir etuvchi omillar

DOCX 6 pages 27.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
махаматкаримов музаффар абдукарим ўғли ўзбекистон халқаро ислом академияси дин психологияси мутахассислиги 1-курс магистранти +99890-114-35-39 оилада қадриятлар тизимига салбий таъсир этувчи омиллар сўнгги йилларда юртимизда оила институти ривожига хизмат қилувчи бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. оила, аёллар, ёшлар ва нуронийларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, маҳалла институтини фаол ижтимоий бирикма сифатида такомиллаштириш каби масалалар давлат сиёсати даражасига чиқиб, бу борада фундаментал ҳуқуқий асоси яратилди. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 1 март кунидаги “оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-81-сон[footnoteref:1], 2022 йил 7 мартдаги “оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-87-сон фармонлари[footnoteref:2], 2022 йил 1 мартдаги “оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-146-сон қарори[footnoteref:3] қабул қилинишининг ўзи оила тизимига ҳукумат эътибори қай даражада юқори эканлигини кўрсатади. оила институтига берилаётган бу эътибор ўз-ўзидан амалга ошмоқда дейиш хато ҳисобланади. бунинг замирида глобаллашув жараёнининг жадаллиги ортида ахлоқий қадриятлар, маънавий-маърифий салоҳиятни пасайиб бориши …
2 / 6
иш лозим[footnoteref:4]. [4: https://religions.uz/news/detail?id=12 ] биз оила институтида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг емирилиши сабаблари бирма-бир кўриб чиққанимизда, оилавий муносабатлар тизимидаги ахлоқий пасайиш омилларида аввало, шахснинг тарбия тизимидаги бўшлиқларни юзага келиши ҳамда бу бўшлиқни турли ғаразли ғоялар билан тўлдиришга бўлган уринишлар ётишига эътибор қаратдик. бу уринишлар замирида оилада миллий ва диний қадриятларга бўлган хурмат ҳиссининг пасайиши, оиладаги ўзаро самимийлик муҳити йўқолиши, моддий манфаатларнинг устувор бўлиб қолаётганлиги, оилада фарзанд тарбиясига эътибор ва маъсулият ҳисси пасайиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. бугун оилада шахслараро муносабат механизмларида шаклан ва мазмунан ўзгаришлар рўй бериб, оиладаги соғлом психологик муҳит, муносабатларнинг гуманистик қадриятларига салбий таъсир кўрсатмоқда. биз бу каби салбий омиллар ва улар келтириб чиқаётган оқибатларни қуйидагича таснифладик: · оилавий ажримлар ва нотўлиқ оилаларнинг кўпайиб бориши; · эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларининг кўпайиб бориши; · оилада ота-оналарнинг таълим муассасалари билан фарзанд таълим-тарбияси масаласида ҳамкорликни йўлга қўймасликлари; · ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликларига …
3 / 6
ссертация тадқиқотида келтирилишича, 2008 йилнинг ўзида, вояга етмаган вақтинча жамиятдан «изоляция» қилинган (махсус муассасаларда тутилаётган) ёшларнинг 39,2% ва девиант хулқи сабабли ички ишлар органларининг рўйхатига олинган вояга етмаган болаларнинг 37%га яқини нотўлиқ оилалардан бўлган[footnoteref:6]. [5: лапшина е.а. педагогические условия формирования конкурентоспособной личности учащихся из неполных семей в воспитательной системе школы. / диссертация и автореферат на соискание учёной степени кандидата педагогических наук. – ульяновск, 2010.] [6: кантемирова г.а. социализация детей в неполной семье. / диссертация и автореферат на соискание учёной степени кандидата социологических наук. – москва, 2008.] эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларининг кўпайиб бориши муаммоси. бугунги статистик маълумотларга кўра эрта турмуш қуриш ҳолатлари асосан қашшоқ мамлакатларда кўпроқ учраётганлиги кузатилади. эрта никоҳнинг сабаблари сифатида ёш қизларнинг таълим, иш билан таъминлаш имконининг пастлиги ва ҳуқуқий маданиятнинг қуйи даражада эканлиги ҳисобланади. ўрганишлар натижасига кўра, эрта никоҳ кўрсаткичи юқори бўлган давлатларда никоҳ ёши 9-15 ёш оралиғини ташкил этади. эрта никоҳнинг кўрсаткичи бўйича осиё мамлакатларидан …
4 / 6
йича билимларнинг саёзлиги, назоратсиз болаларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ахлоқсизлик тарғиботига қўшилиб қолаётганлигини кўриш мумкин. [7: https://www.globalcitizen.org/en/content/5-countries-with-highest-child-marriage/ ] [8: https://data.unicef.org/topic/child-protection/child-marriage/ ] ота-оналарнинг таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўймасликлари. ота-оналар ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик паст даражада эканлиги биринчи навбатда болаларнинг қаровсиз ва назоратсиз қолишларига сабаб бўлса, иккинчидан болаларнинг эътиборга бўлган интилишларини бошқа томондан излашларига ва турли ғаразли оқимларга қўшилишга мойил бўлиб қолишларига сабаб бўлади. таълим тизимида ота-оналар, ота-она ўрнини босувчи васийларнинг ҳамкорлик ўрнатиши боланинг фақатгина билимларни ўзлаштириш даражаси ва дарсларга қатнашиш давомати масалалари билангина чекланиб қолмаслиги, боланинг психологик ва физиологик саломатлиги, унинг қизиқишлар доираси ва касбий йўналганлиги масалалари билан ҳам шуғулланиш лозим бўлади. биз олиб бораётган ўрганишларимизнинг дастлабки натижаларида тошкент вилоятининг қишлоқ туманларида доимий яшовчи тўлиқ оилалар 12-16 ёш оралиғидаги фарзандларининг 49%и ўз ота-онасининг мактаб билан ҳамкорлигини етарли эмас деб баҳолайди, 17-18 ёш оралиғидаги фарзандларда бу кўрсаткич 43% ни ташкил этмоқда. ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, соғлом турмуш тарзи ва …
5 / 6
рга қарамай, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт ва саломатлик тўгаракларига кенг жалб этиш ишлари маҳаллий ҳудудларда етарлича амалга оширилмоқда деб бўлмайди. ёшларни касб-хунарга ўргатиш, ўз қизиқишларин ривожлантиришни рағбатлантириш орқали уларнинг ахлоқий етук, руҳан ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш мумкин бўлади. бунда оила тарбиясида ота-оналарнинг маъсулияти, таълим муассасаларида педагог ва психологларнинг касбий маҳорати, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокини ошириш зарур. [9: https://lex.uz/docs/5234746] оила жамиятимизда юксак қадрият сифатида кўп асрлардан бери комил шахс тарбиясида ўз ўрнига эга бўлиб келган. ижтимоий жамиятимизнинг бир қисми ҳисобланган ислом динида ҳам оила юритиш ва фарзанд тарбиясига оид ғоялар ўз тасдиғини топган. ёшлар тарбиясида оила ва оилавий муносабатларнинг аҳамияти борасида бир қатор ҳадислар ҳам келтирилган. пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб айтадилар: «кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир» (термизий ривояти)[footnoteref:10]. шунингдек, жамиятимизда қарор топган бошқа диний конфессия ва диний ташкилотлар ҳам ўз вакиллари – эътиқод қилувчиларига оилавий қадриятлар ва …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oilada qadriyatlar tizimiga salbiy ta’sir etuvchi omillar"

махаматкаримов музаффар абдукарим ўғли ўзбекистон халқаро ислом академияси дин психологияси мутахассислиги 1-курс магистранти +99890-114-35-39 оилада қадриятлар тизимига салбий таъсир этувчи омиллар сўнгги йилларда юртимизда оила институти ривожига хизмат қилувчи бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. оила, аёллар, ёшлар ва нуронийларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, маҳалла институтини фаол ижтимоий бирикма сифатида такомиллаштириш каби масалалар давлат сиёсати даражасига чиқиб, бу борада фундаментал ҳуқуқий асоси яратилди. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 1 март кунидаги “оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-81-сон[footnoteref:1], 2022 йил 7 мартдаги “оила ва хо...

This file contains 6 pages in DOCX format (27.0 KB). To download "oilada qadriyatlar tizimiga salbiy ta’sir etuvchi omillar", click the Telegram button on the left.

Tags: oilada qadriyatlar tizimiga sal… DOCX 6 pages Free download Telegram