oila tizimiga salbiy ta'sir etuvchi omillar

DOC 6 sahifa 48,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
махаматкаримов музаффар абдукарим ўғли ўзбекистон халқаро ислом академияси дин психологияси мутахассислиги 1-курс магистранти +99890-114-35-39 оилада қадриятлар тизимига салбий таъсир этувчи омиллар сўнгги йилларда юртимизда оила институти ривожига хизмат қилувчи бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. оила, аёллар, ёшлар ва нуронийларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, маҳалла институтини фаол ижтимоий бирикма сифатида такомиллаштириш каби масалалар давлат сиёсати даражасига чиқиб, бу борада фундаментал ҳуқуқий асоси яратилди. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 1 март кунидаги “оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-81-сон , 2022 йил 7 мартдаги “оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-87-сон фармонлари , 2022 йил 1 мартдаги “оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-146-сон қарори қабул қилинишининг ўзи оила тизимига ҳукумат эътибори қай даражада юқори эканлигини кўрсатади. оила институтига берилаётган бу эътибор ўз-ўзидан амалга ошмоқда дейиш хато ҳисобланади. бунинг замирида глобаллашув жараёнининг жадаллиги ортида ахлоқий қадриятлар, маънавий-маърифий салоҳиятни …
2 / 6
ахлоқий пасайиш омилларида аввало, шахснинг тарбия тизимидаги бўшлиқларни юзага келиши ҳамда бу бўшлиқни турли ғаразли ғоялар билан тўлдиришга бўлган уринишлар ётишига эътибор қаратдик. бу уринишлар замирида оилада миллий ва диний қадриятларга бўлган хурмат ҳиссининг пасайиши, оиладаги ўзаро самимийлик муҳити йўқолиши, моддий манфаатларнинг устувор бўлиб қолаётганлиги, оилада фарзанд тарбиясига эътибор ва маъсулият ҳисси пасайиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. бугун оилада шахслараро муносабат механизмларида шаклан ва мазмунан ўзгаришлар рўй бериб, оиладаги соғлом психологик муҳит, муносабатларнинг гуманистик қадриятларига салбий таъсир кўрсатмоқда. биз бу каби салбий омиллар ва улар келтириб чиқаётган оқибатларни қуйидагича таснифладик: · оилавий ажримлар ва нотўлиқ оилаларнинг кўпайиб бориши; · эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларининг кўпайиб бориши; · оилада ота-оналарнинг таълим муассасалари билан фарзанд таълим-тарбияси масаласида ҳамкорликни йўлга қўймасликлари; · ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликларига етарли эътибор қаратилмаслиги ва ҳ.к. ажримли ва нотўлиқ оилалар муаммоси. оила институтининг ижтимоий бирлик сифатида заифлашиши, ажралишлар ва уларнинг асорати …
3 / 6
нган вояга етмаган болаларнинг 37%га яқини нотўлиқ оилалардан бўлган . эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларининг кўпайиб бориши муаммоси. бугунги статистик маълумотларга кўра эрта турмуш қуриш ҳолатлари асосан қашшоқ мамлакатларда кўпроқ учраётганлиги кузатилади. эрта никоҳнинг сабаблари сифатида ёш қизларнинг таълим, иш билан таъминлаш имконининг пастлиги ва ҳуқуқий маданиятнинг қуйи даражада эканлиги ҳисобланади. ўрганишлар натижасига кўра, эрта никоҳ кўрсаткичи юқори бўлган давлатларда никоҳ ёши 9-15 ёш оралиғини ташкил этади. эрта никоҳнинг кўрсаткичи бўйича осиё мамлакатларидан ҳиндистон, бангладеш ва афғонистон, африканинг бир қатор давлатларидан нигерия ва эфиопия, лотин америкасидан бразилия каби мамлакатлар 40-55% билан пешқадамлик қилмоқда . жумладан, бутун дунёда эрта турмуш қуриш даражаси юқори кўрсаткичи африка мамлакатига тўғри келиб, бу ерда 35% ёш аёллар 18 ёшга қадар турмуш қурган, ундан кейинги ўринда жанубий осиё мамлакатлари ҳисобланади (30%). лотин америка мамлакатларида (24%), яқин шарқ ва шимолий африкада (17%), шарқий европа ҳамда марказий осиё мамлакатларида (12%) ҳам бу кўрсаткичлар юқори эканлигини кўришимиз мумкин …
4 / 6
арга қатнашиш давомати масалалари билангина чекланиб қолмаслиги, боланинг психологик ва физиологик саломатлиги, унинг қизиқишлар доираси ва касбий йўналганлиги масалалари билан ҳам шуғулланиш лозим бўлади. биз олиб бораётган ўрганишларимизнинг дастлабки натижаларида тошкент вилоятининг қишлоқ туманларида доимий яшовчи тўлиқ оилалар 12-16 ёш оралиғидаги фарзандларининг 49%и ўз ота-онасининг мактаб билан ҳамкорлигини етарли эмас деб баҳолайди, 17-18 ёш оралиғидаги фарзандларда бу кўрсаткич 43% ни ташкил этмоқда. ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликларига етарли эътибор қаратилмаслиги. бугун мамлакатимизда ёшлар ўртасидаги оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш, маъданий-маърифий ишлар кўламини ошириш борасида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. хусусан, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги “ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 23-сон қарори билан “ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси” илгари сурилди . лекин кўрилаётган чораларга қарамай, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт ва саломатлик тўгаракларига кенг жалб этиш ишлари маҳаллий …
5 / 6
йғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб айтадилар: «кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир» (термизий ривояти) . шунингдек, жамиятимизда қарор топган бошқа диний конфессия ва диний ташкилотлар ҳам ўз вакиллари – эътиқод қилувчиларига оилавий қадриятлар ва фарзанд тарбияси бўйича тушунтириш олиб боришлари лозим бўлади. биз юқорида келтирилган салбий омилларнинг олдини олиш ва профилактикаси учун бир нечта таклифларни илгари сурамиз: · барча умумий ўрта таълим мактаблари ва академик лицейларини қамраб олган, ўқувчиларга оила-никоҳ масалалари, жинсий ҳаёт тарбияси ва саломатлик тўғрисидаги билимларни етказишга эътибор қаратиш; · таълим муассасаларида оила ва никоҳ масалаларига оид “оила ва никоҳ: қонунчилик нормалари”, “оила ва никоҳ: тиббий маслаҳатлар” ҳамда “оила ва никоҳ: маънавият ва диний ахлоқ” каби мажбурий ўқув курсларини ташкил этиш ва мазкур курсларни етарли даражада ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш. мазкур курслар таълим муассасаларида асосий ўқув соатлари доирасида соҳа мутаҳассислари томонидан ўтилишини таъминлаш; · фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"oila tizimiga salbiy ta'sir etuvchi omillar" haqida

махаматкаримов музаффар абдукарим ўғли ўзбекистон халқаро ислом академияси дин психологияси мутахассислиги 1-курс магистранти +99890-114-35-39 оилада қадриятлар тизимига салбий таъсир этувчи омиллар сўнгги йилларда юртимизда оила институти ривожига хизмат қилувчи бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. оила, аёллар, ёшлар ва нуронийларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, маҳалла институтини фаол ижтимоий бирикма сифатида такомиллаштириш каби масалалар давлат сиёсати даражасига чиқиб, бу борада фундаментал ҳуқуқий асоси яратилди. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2022 йил 1 март кунидаги “оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-81-сон , 2022 йил 7 мартдаги “оила ва хотин-қизларни т...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (48,5 KB). "oila tizimiga salbiy ta'sir etuvchi omillar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: oila tizimiga salbiy ta'sir etu… DOC 6 sahifa Bepul yuklash Telegram