қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсири

PPTX 9,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1725445889.pptx /docprops/thumbnail.jpeg қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсири қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсири режа: 1. қурилиш жараёнидаги талаблар. 2. қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш. 3. қурилиш тизимлари ва техногенези тўғрисида асосий тушунчалар. хiх аср бошларида ер шарида 750 шаҳар бўлган бўлиб, 1950 йилда уларнинг сони 276000 дан ошиб кетди. шаҳарларда аҳолининг яшаши 1950 йилда 30% ва 2015 йилда эса 50-70% кўпайиши кузатилган. қурилиш экологиясида лойиҳалаштириш, қурилиш ва қурилиш объектларини фойдаланишда экологик қарорларни илмий асосда амалиётда қўлланилиши талаб этилади. қурилиш – моддий ишлаб чиқаришнинг йирик тармоқларидан бири бўлиб, турли мақсадлардаги бино ва иншоотларни қуриш ва қайтадан таъмирлаш, фойдаланиладиган ҳудуд билан бирга қурилаётган бино ва иншоотлар кенг маънода яратувчанлик жараёнидир. тугалланган ва фойдаланишга топшириш учун тайёрланган ишлаб чиқариш корхоналари, турар-жойлар, жамоат бинолари, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиш маҳсулотлари ҳисобланади. дунё бўйлаб жуда кўп иншоотларнинг табиий шароитини ҳисобга олмасдан қурилиши натижасида, бир неча фалокатларнинг рўй бериши, айрим иншоотларнинг эса табиатга кучли салбий таъсири оқибатида қатор экологик …
2
й шаклланган элементларининг босқичма-босқич ривожланиши асосида шаклланган ўзига хослигини сақлаб қолиш, силуэт ҳамда қурилмалар панорамаси, шаҳарнинг асосий элементлари орасида композицион алоқаларни ўрнатиш, ривожлаётган шаҳарсозлик композициясига тарихий ансамллар, архитектура ёдгорликлари, фон қурилмаларни киритишга йўналтирилган. худудлардаги эски биноларни бузиш ва тозалаш қўшимча ҳаражатларни талаб этиши сабабли мавжуд объектларни бузиш ва улар ўрнида янги мажмуаларни қуриш иқтисодий томондан ҳар доим ҳам оқланмайди. саноат зоналаридаги мавжуд объектларни қайта қуриш анча тежамли бўлиб, иқтисодий афзалроқдир. мисол учун, олдинги цех биноларининг реорганизациясининг мос келувчи турларидан бирини танлашда – у ерда музей, кўргазма ёки концерт залини ташкил этиш, атроф худудини эса кўкаламзорлаштириш мақсадга мувофиқдир. шу сабабдан саноат худудларини таъмирлаш – шаҳарсозликни ривожлантиришдаги истиқболли йўналишлардан бири. реновация реконструкциядан фарқли ўлароқ, – саноат объектларини, уларнинг функционал белгиланишини ўзгартирган ҳолда, қайта қуришнинг шаҳар шароитларида энг қулай шаклидир ва янги қурилишга қараганда анча тежамлидир. у мавжуд биноларнинг 90 фоизидан қайта фойдаланиш имкониятини беради. рекультивация(лот .re – ҳаракатнинг қайталанишини ёки янгиланишни англатади; …
3
, транспорт билан боғлиқ бўлан кўпгина муаммоларни ҳал этиш, янги йўлларни, кўприкларни, ҳиёбон ва шаҳардаги сув ҳавзалари ва каналлари қирғоқларини қуриш учун имкониятлар яратиш мумкин бўлади. авваллари шаҳарликлар учун берк бўлган майдонлар эса, аксинча, гавжум зоналарга айланади. бизнинг цивилизация қудратли мухандислик ва техник инфраструктрага эга бўлган замонавий шаҳар яратди. шаҳарларнинг турли-туман кўринишлари мавжуд: узоқ тарихга эга бўлган кичик аҳоли яшаш жойларидан бошлаб то хх асрда пайдо бўлган йирик мегаполисларгача. ҳозирги кунда шаҳарларда планетамиз аҳолисининг ярми истиқомат қилади. бир томондан шаҳарда асосий замонавий техниканинг барча ютуқлари, илмий, таълим ва маданий марказлар мужассамлашган бўлса, иккинчи томондан – унда ҳароба маҳаллалар , ахлатхоналар ва шу каби ижтимоий таранглик манбалари ҳам йўқ эмас. шаҳарлар цивилизациянинг ривожланиш манбаи бўлибгина қолмай, шу билан бирга улар атроф муҳитнинг – бузилишининг ҳам асосий сабабчисидир. замонавий шаҳарлар ютуқлар билан бирга иқтисод, экология, ижтимоий ва бошқа соҳаларда қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқарадилар. шаҳарларнинг иқтисодий муаммолари моддий, молиявий, иш жойлари ва …
4
ириш билан боғлиқ бўлган аҳоли яшаш жойларини ташкил қилиш муаммолари, ҳамда аҳоли турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган турар-жойларни яратиш масалаларини ҳам ўз ичига олади. шаҳар - бу моддий ва маънавий маданият дурдоналари яратилиб келинган тараққиёт намунасидир. бошқача қилиб айтганда «шаҳар» тушунчаси бизнинг ҳаётимиз, ҳамда ўраб турган дунёнинг ҳамма томонларини ўзларида акс эттирувчи жуда кўп белгиларни ўз ичига олиши керак. шаҳарга таъриф беришда турли мамлакатларда турлича мезонлардан фойдаланилади. аҳоли сони, аҳоли ёки қурилиш зичлиги, аҳолининг кўпчилиги банд бўлган меҳнат тури, шаҳарнинг тарихан шаклланган мавқеи, маъмурий функциялар ва бошқа мезонлар ёки уларнинг қўшилмалари билан белгиланади.. ўзбекистонда эса пастки чегара 5-12 минг кишини ташкил этади. бошқа мамлакатларда шаҳар тушунчаси мезонлари қонунларда кўзда тутилган. масалан: россияда у ёки бу аҳоли яшаш жойини шаҳар тоифасига киритиш учун аҳолиси энг камида 12 минг кишини ташкил этиши керак, шу билан бир қаторда аҳолисининг 75% дан кўпроғи қишлоқ хўжалигидан бошқа иш билан машғул бўлиши шарт. данияда шаҳар деб …
5
ари орасида санитария-ҳимоя қисмини белгилаш, кўкаламзорлаштириш, тупроқнинг, ҳавонинг ва сувнинг (сув ҳавзаларининг) ифлосланишига ва шовқинга қарши курашни назарда тутади. иссиқ иқлимли туманларда ташқи муҳитнинг оптимал микроиқлимини яратиш, қуёшдан сақловчи қурилмаларни ўрнатиш, биноларни зарурий йўналишда жойлаштириш, инсоляция, ҳудудларни қуритиш ёки ободонлаштириш ҳамда фойдали шамол йўналишидан фойдаланиш масалалари ҳал этилади. техникавий қурилиш масалалари аҳоли яшаш жойлари қурилиши учун танланган ҳудудларнинг муҳандисона-геологик шароитларини ўрганиш, қурилиш техникасининг даражаси ва замонавий воситаларини аниқлаш, транспорт ва пиёдалар алоқаларининг рационал тизимини ҳал этиш, ҳудудларни муҳандисона тайёрлаш ва муҳандисона ободонлаштириш (ичимлик суви етказиш, оқава сувлар ўтказгич, иссиқ сув, совуқ сув, газ ва электр таъминоти ва бошқалар) ва ҳоказоларни ҳал қилиш билан боғлиқдир. урбанизация(франс.-урбанисатион, ингл-урбанизатион, лот.-урбанус — шахарга мансуб, шахар) — жамият хаётида шахарлар ролининг ортиб бориши; ишлаб чикарувчи кучларнинг жойлашуви, ахолининг ижтимоий, демографик таркиби, турмуш тарзи ва маданиятидаги узгаришлар билан боглик. урбанизация — тариxий ривожланиш асосида шаклланган жамият боскичлари ва худудий мехнат таксимоти натижасида содир булган куп киррали …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсири" haqida

1725445889.pptx /docprops/thumbnail.jpeg қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсири қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсири режа: 1. қурилиш жараёнидаги талаблар. 2. қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш. 3. қурилиш тизимлари ва техногенези тўғрисида асосий тушунчалар. хiх аср бошларида ер шарида 750 шаҳар бўлган бўлиб, 1950 йилда уларнинг сони 276000 дан ошиб кетди. шаҳарларда аҳолининг яшаши 1950 йилда 30% ва 2015 йилда эса 50-70% кўпайиши кузатилган. қурилиш экологиясида лойиҳалаштириш, қурилиш ва қурилиш объектларини фойдаланишда экологик қарорларни илмий асосда амалиётда қўлланилиши талаб этилади. қурилиш – моддий ишлаб чиқаришнинг йирик тармоқларидан бири бўлиб, турли мақсадлардаги бино ва иншоотларни қуриш ва қайтадан таъмирлаш, фойдаланиладиган ҳудуд билан бирга қ...

PPTX format, 9,9 MB. "қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга таъсири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.