ёпиқ уруғлилар ангиоспермаэ ёки гулли ўсимликлар гйноэcиатаэ

DOC 84.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526024605_71493.doc ёпиқ уруғлилар ангиоспермаэ ёки гулли ўсимликлар гйноэcиатаэ режа: 1. ёпиқ уруғлилар ва очиқ уруғлиларнинг ўхшашлик ва фарқли белгилари. 2. ёпиқ уруғлиларнинг келиб чиқиши ҳақидаги назариялар. 3. ёпиқ уруғлиларнинг таснифланиши. ёпиқ уруғлилар типи энг катта ўсимликлар типи бўлиб, хозиргача маълум ўсимлик турларининг ярмидан кўпроғини ўз ичига олади. бу тип ўзига хос бир қанча хусусиятлари билан бошқа типлардан ажралиб туради. бу ўсимликларда уруғчи борлиги ҳаммадан характерлидир, уруғчи бир ёки бир неча мева баргларидан (макро- ёки мегаспорофиллардан) вужудга келади, мева баргларининг четлари бир-бирига қўшилиб кетган бўлади, шунга кўра, уруғчининг пастки қисмида камгак жой, яъни уруғкуртак (макро- ёки мегаспорангий) ривожланадиган тугунча юзага келади. оталанишдан кейин тугунча ўсиб, мевага айланади, мева ичида уруғкуртакдан юзага келган уруғлар (ёки битта уруғ) бўлади; бу ўсимликлар очиқ уруғлилардан ажратилиб, ёпиқ уруғлилар деб аталиши ҳам шунга боғлиқ (очиқ уруғлиларнинг уруғи ўсиб, катталашган мегаспорофилларда очиқ ҳолда туради). бундан ташқари, ёпиқ уруғлиларга: саккиз ядроли эмбрион халтаси ёки шундай халтадан юзага келадиган …
2
н, ўрта бўр қатламларида эса ёпиқ уруғлилар бирдан кўплаб учрайди, учраганда ҳам анча хилма-хил формалари учраб, бу формаларнинг ҳаммаси ҳозир ўсадиган ҳар хил оилаларга, ҳатто авлодларга киради (магнолиядошлар, лаврлар, буклар, толлар, тутлар ва бошқалар). ўсимликлар систематикасининг қуйи даражасида турган ҳар хил группалар — кейтониялар, уруғли қирққулоқлар, беннетитлар, гнетумлар (жумладан, гнетум ёки эфедра) ёпиқ уруғлиларнинг аждоди бўлган деб гумон қилинар эди. кейтонияларда тугунча, тумшуқча бор эди-ю, лекин уларда тугунча ёпиқ уруғлилардагидан бошқачароқ бўларди; уларда бир нав гулга ўхшаган нарса ҳам бўлмай, спорофиллари оддий тузилган эди, шунга кўра бу ўсимликлар, чамаси эволюциянинг тумтоқ бир шохидир. беннетитларда ўзига хос икки жинсли гуллари бўлгани билан уруғчиси йўқ эди, уларнинг уруғлари мегаспорофиллардан юзага келган мева ичида турмай, бепушт тангачалар орасида яширинган эди, холос. уруғли қирққулоқларда гул бўлмаган, уруғлар ҳам очиқ турган. ёпиқ уруғлилар гнетумлардан келиб чиққан деган назарияга кўра, энг оддий ёпиқ уруғлиларда бир жинсли майда-майда гуллар бор эди, бу гулларда гулқўрғони бўлмас ёки бўлса …
3
келаётган уруғларни ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларидан, биринчи навбатда ҳавонинг қуруқлигидан сақлашда шубҳасиз катта рол ўйнади. бироқ, ёпиқ уруғлиларнинг тез кўпайиб, ерда илгаридан устунлик қилиб келаётган архегониал ўсимликларни сиқиб чиқарганлигини уруғларининг ёпиқ бўлиши билангина тушунтириш қийин. яшаш учун курашда ёпиқ уруғлиларнинг қандай сабабларга кўра ғолиб чиққанлиги тўғрисида рус ботаниги м. и. голенкин (1927 йил) қизиқ гипотезани ўртага қўйди. у, бўр даврининг ўрталарида қандайдир умумий космогоник сабабларга кўра бутун ер юзида ёруғлик ва ҳаво намлиги кескин ўзгарди деб тахмин қилади. илгари ерни доим ўраб турадиган қалин булутлар тарқалиб, равшан қуёш нурлари ерга тушадиган бўлиб қолди, шу муносабат билан ҳаво анча қуриди. ўша вақтдаги юқори даражали архегониал ўсимликларнинг кўпчилиги равшан ёруғлик билан қуруқ ҳавога мослашган эмас эди ва мослаша олмади, натижада улар қурий бошлади ёки ўзининг яшаш майдонини анча торайтира бошлади (нинабарглилар ва ксерофит ўсимликлардан бошқалари). ўша давргача жуда оз жойга тарқалган ва камгина формалардан иборат бўлган ёпиқ уруғлилар эса, аксинча, ёруғ қуёш …
4
ер юзидаги тириклик оламининг тақдирида бурилиш даври, зўр революция бўлди. ёпиқ уруғлилар дастлаб қаэрда пайдо бўлган деган савол тўғрисида ҳар хил фаразлар бор. баъзиларнинг фикрича, ёпиқ уруғлилар дастлаб америка, осиё ва австралия орасида жойлашган, кейинчалик тинч океан сувларига чўккан гипотетик тропик материкда пайдо бўлган. баъзилар ёпиқ уруғлиларнинг дастлаб пайдо бўлган жойи арктика материгидир деб ҳисобласа, бошқалар субтропиклар ва шимолий ярим шарнинг ўртача иссиқ зоналаридаги тоғлардир деб ҳисоблайди. ҳозир кўпчилик ботаниклар дастлабки ёпиқ уруғлиларни моноподиал типда бир нечта йўғон шох чиқарган калта танали дарахтлар бўлган деб ҳисоблайди. симподиал типда шохланиб, бир талай йўғон ва ингичка шохлар чиқарган анча катта дарахтлар ўша дарахтлардан пайдо бўлган. дарахтсимон ўсимликлардан ҳар хил даврларда ва ҳар хил филогенетик тараққиёт давомида буталар, ярим буталар ва ўтсимон ўсимликлар, аввал кўп йиллик ўсимликлар, сўнгра, иқлнм ва яшаш жойларининг ўзига хос шароитларига кўра ҳар хил авлодларда икки йиллик ва бир йиллик ўсимликлар пайдо бўлган. ёпиқ уруғлилар жуда пластик (мулойим) бўлгани …
5
р томонига қараб борган. ёпиқ уруғлилар гулининг шу эволюцияси ҳар хил эволюцион қаторларда бир-бирига боғланмаган ҳолда мустақил давом этган. ёпиқ уруғлилар хамма ерда, ўсимликлар дунёсининг деярли энг четки чегарасида ҳам тарқалган бўлиб, нинабарглилар ўрмони, торфли ботқоқликлар ва баъзи тундраларни айтмаганда, ҳамма жойнинг манзараси ёпиқ уруғлиларга боғлиқ. одамнинг ҳаётида ва хўжалик фаолиятида ёпиқ уруғлилар бошқа ўсимлик группаларига қараганда беқиёс даражада катта рол ўйнайди. озиқ-овқат, кийим-кечак, ем-хашак, дориворлар, хўшбўй моддалар, наркотиклар, дори-дармонлар, ошловчи моддалар, каучук, гуттаперча, пўкак ва бошқа бир талай нарсалар ёпиқ уруғлилардан олинади; қурилиш материаллари, ёқилғи, буюм ясаладиган материал, қоғозни ҳам маълум даражада ёпиқ уруғлилар беради. хви асрдан бери неча ўнлаб системалар таклиф этилган бўлса-да, бошқа талайгина ўсимлик типлари сингари, ёпиқ уруғлилар тўғрисида ҳам ҳаммага манзур бўлган система йўқ. қайси ўсимлик группаларини ҳаммадан содда деб ҳисоблаш керак ва ёпиқ уруғлиларни моно-, би- ёки полифилетик йўлларнинг қайси бири билан юзага келган деб билиш керак деган асосий қоида устидаёқ ихтилофлар чиқа бошлайди. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ёпиқ уруғлилар ангиоспермаэ ёки гулли ўсимликлар гйноэcиатаэ"

1526024605_71493.doc ёпиқ уруғлилар ангиоспермаэ ёки гулли ўсимликлар гйноэcиатаэ режа: 1. ёпиқ уруғлилар ва очиқ уруғлиларнинг ўхшашлик ва фарқли белгилари. 2. ёпиқ уруғлиларнинг келиб чиқиши ҳақидаги назариялар. 3. ёпиқ уруғлиларнинг таснифланиши. ёпиқ уруғлилар типи энг катта ўсимликлар типи бўлиб, хозиргача маълум ўсимлик турларининг ярмидан кўпроғини ўз ичига олади. бу тип ўзига хос бир қанча хусусиятлари билан бошқа типлардан ажралиб туради. бу ўсимликларда уруғчи борлиги ҳаммадан характерлидир, уруғчи бир ёки бир неча мева баргларидан (макро- ёки мегаспорофиллардан) вужудга келади, мева баргларининг четлари бир-бирига қўшилиб кетган бўлади, шунга кўра, уруғчининг пастки қисмида камгак жой, яъни уруғкуртак (макро- ёки мегаспорангий) ривожланадиган тугунча юзага келади. оталанишдан ке...

DOC format, 84.5 KB. To download "ёпиқ уруғлилар ангиоспермаэ ёки гулли ўсимликлар гйноэcиатаэ", click the Telegram button on the left.