“boburnoma” matni tarjimalarida antropo- va toponimlarning lingvokulturologik xususiyatlari (inglizcha tarjimalar misolida)

PDF 62 sahifa 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 62
1 андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd.03/30.12.2019.fil.60.02 рақамли илмий кенгаш наманган муҳандислик-технология институти муминова мухтасар одилжон қизи “бобурнома” матни таржималарида антропоним ва топонимларнинг лингвокультурологик хусусиятлари (“бобурнома” матнининг инглизча таржималари мисолида) 10.00.06 – қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферати андижон – 2021 2 уўк: 81’373.21:81’33(575.1) филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферати мундарижаси оглавление автореферата диссертации доктора философии (phd) по филологическим наукам contents of dissertation abstract of doctor of philosophy (phd) on philological sciences муминова мухтасар одилжон қизи “бобурнома” матни таржималарида антропоним ва топонимларнинг лингвокультурологик хусусиятлари (“бобурнома” матнининг инглизча таржималари мисолида) ............................................................................................ 5 муминова мухтасар одилжон қизи лингвокультурологические особенности антропонимов и топонимов в переводах текста “бaбурнaма” (на примере английских переводов текста “бабурнаме”) .......................................................................................................... 29 muminova mukhtasar odiljon qizi linguocultural features of anthroponyms and toponyms in translations of “baburname” (on the example of english translations of the text “baburname”) .......................................................................................................... 55 …
2 / 62
изи “бобурнома” матни таржималарида антропоним ва топонимларнинг лингвокультурологик хусусиятлари (“бобурнома” матнининг инглизча таржималари мисолида) 10.00.06 – қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферати андижон – 2021 4 5 кириш (фалсафа доктори (phd) диссертацияси аннотацияси) диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. жаҳон адабиёти ва манбашунослигида муҳим ва ноёб ёдгорлик, мемуар ва тарихий-илмий асарлар талайгина бўлиб, бу каби асарларнинг мазмун-моҳияти янги анъаналарни яратиш, ҳар бир миллат адабиётининг муҳим фазилатларини кўрсатишдан иборатдир. “бобурнома” жаҳон адабиёти ва тарихида ўз ўрнига эга бўлган мемуар асар ҳисобланади. асарнинг жаҳон миқёсида машҳур бўлишининг асосий сабаби, ундаги воқеаларнинг тарихий жиҳатдан аниқлигигина эмас, бу мемуар асарнинг ўзбек халқининг жаҳондаги бошқа халқлар билан адабий-маданий алоқалари тарихини тадқиқ этиш ва бой илмий фактларга эга мустаҳкам илмий ва бадиий асосда яратилганидир. бу асар нодир тарихий манба бўлиш билан бирга, илм фаннинг турли соҳаларини қамраб олувчи қомусий китоб ҳамдир. унда бобур яшаб ижод қилган даврнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий …
3 / 62
арихий ҳужжат ва муҳим аҳамиятга эга бўлган меросдир. унда хv аср охири – хvi аср бошларида ўрта осиё, aфғонистон ва шимолий ҳиндистонда юзага келган сиёсий вазият батафсил баён қилинган. “бобурнома” матнидаги антропоним ва топонимлар таржималарининг лингвокультурологик, прагматик хусусиятлари, уларни таржима қилиш мезонларини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. бобур ва бобурийларнинг жаҳон адабиёти ва тарихига муносиб тарзда қўшган ҳиссаларини илмий асослаш, “бобурнома” матни таржималарини ҳар жиҳатдан тадқиқ этиш эътиборга моликдир. республикамизда бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар даврида адабиёт ва маънавият давлат сиёсати даражасидаги масалалардан бўлиб турибди. жаҳондаги мамлакатлар билан турли соҳаларда ўзаро алоқалар тобора самарали бўлиб келаётган пайтда ҳар бир миллатнинг қиёфасини белгиловчи мезонлардан бири бўлган бадиий адабиёт ва таржимани ўрганиш ўша халқнинг турмуш тарзи, маънавий қадриятлари, руҳияти билан боғлиқ билимларни оширишда муҳим мезондир. ўзбекистон 6 республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 1 давлат дастурида устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилган илмий- тадқиқот ишларини рағбатлантириш ва инновация фаолиятини такомиллаштириш адабиётшунослик ва …
4 / 62
ма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 20 июндаги пқ-3074-сон “ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 11 августдаги 610- сон “таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2021 йил 19 майдаги пқ-5117 ўзбекистон республикасида “хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади. тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг: i. “ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. муаммонинг ўрганилганлик даражаси. заҳириддин муҳаммад бобурнинг сермаҳсул ижодий меросларидан бири “бобурнома” матнини ўрганиш, асарнинг таянч манбаларини аниқлаш, оммалаштириш …
5 / 62
мб 4 , у.тэкстон 5 ; французлардан а.де лонг-перь, а.ж.клапрот, ж.дранжете, паве де куртейл 6 , жан-поль ру, луи базен, жан-луи бакье граммонлар 7 ; голланд витсен, немис юлиус фон клапрот, а.кайзер, в.штаммлер; испан мерсе комас хоним, ҳинд зокир ҳусайн, нурул ҳасан, муни лаъл, с.п.шарма 8 , р.п.трипатҳи, п.саран, муҳиббул ҳасан; афғон аҳмад али кўҳзод, абдулҳай ҳабибий, шафиқа ёрқин, гулчин маоний; уйғур темур хамит; турк ҳ.бойир, рашит раҳмати арат, билол южел, мдҳда “бобурнома” матни таржималари ва уларнинг прагматик хусусиятларини ўрганишда и.в.стеблева, г.ф.благова, м.салье, а.н.самойлович, қозоқ байузак кожабек ўғли, туркман р.куренов каби шарқшуносларнинг ҳиссалари катта. айниқса, япон олими эйжи манўнинг “бобурнома” танқидий матнини тайёрлагани ва таржимаси билан чоп эттиргани алоҳида аҳамиятга эга 9 . мамлакатимизда кўзга кўринган етук олимлардан а.фитрат, п.шамсиев, с.мирзаев, с.азимжонова, ҳ.ёқубов, в.зоҳидов, а.қаюмов, а.абдуғафуров, ғ.саломов, н.комилов, с.ҳасанов, н.отажонов, м.умархўжаев, ҳ.қудратуллаев, ҳ.болтабоев, м.холбеков, ғ.сотимов, а.абдуазизов, л.хўжаева, ғ.хўжаев, с.шукруллаева, ф.салимова, а.иброҳимов, р.каримов, м.собиров, з.холманова, д.хошимова, ш.ҳайитов, и.сулaймонов, з.тешабоева, д.муҳаммадиева, м.шарахметоваларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 62 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"“boburnoma” matni tarjimalarida antropo- va toponimlarning lingvokulturologik xususiyatlari (inglizcha tarjimalar misolida)" haqida

1 андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd.03/30.12.2019.fil.60.02 рақамли илмий кенгаш наманган муҳандислик-технология институти муминова мухтасар одилжон қизи “бобурнома” матни таржималарида антропоним ва топонимларнинг лингвокультурологик хусусиятлари (“бобурнома” матнининг инглизча таржималари мисолида) 10.00.06 – қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферати андижон – 2021 2 уўк: 81’373.21:81’33(575.1) филология фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферати мундарижаси оглавление автореферата диссертации доктора философии (phd) по филологическим наукам contents of dissertation abstract of doctor of philosophy (phd) on philological sciences муминова ...

Bu fayl PDF formatida 62 sahifadan iborat (1,4 MB). "“boburnoma” matni tarjimalarida antropo- va toponimlarning lingvokulturologik xususiyatlari (inglizcha tarjimalar misolida)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: “boburnoma” matni tarjimalarida… PDF 62 sahifa Bepul yuklash Telegram