ортосифон, нашасимон кендир,тоғрайҳон, аччиқ шувоқ (эрмон), мармарак

DOC 135.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1480789064_66317.doc ортосифон, нашасимон кендир,тоғрайҳон, аччиқ шувоқ (эрмон), мармарак ўсимликлар ўстириш технологияси. режа: 1. ортосифон 2. нашасимон кендир 3. тоғрайҳон 4. аччиқ шувоқ (эрмон) 5. мармарак (маврак) ортосифон (буйрак чой) — orthosiphon stamineus benth.; ясноткадошлар —lamiaceae (лабгулдошлар — labianae) оиласига киради. кўп йиллик, бўйи 1—1,5 м га етадиган доим яшил ярим бута ёки бута. пояси бир нечта, тўрт қиррали, асос қисми ёғочланган бўлиб, пастки қисми тўқ бинафша, юқори қисми яшил-бинафша ёки яшил, бўғимлари эса бинафша рангга бўялган. барги оддий, банди билан пояда бутсимон шаклда қарама-қарши ўрнашган. гуллари ҳалқага ўхшаш тўпланиб, шингилсимон тўпгулни ташкил этади. гули қийшиқ, оч бинафша рангли. гулкосачаси қўнғироқсимон, икки лабли, гултожиси ҳам икки лабли, оталиги 4 та, оналик тугуни тўрт бўлакли, юқорига жойлашган. меваси — 1—4 та ёнғоқчадан иборат. июл-август ойларида гуллайди. географик тарқалиши. ватани жануби-шарқий осиёнинг тропик районлари. у ёввойи ҳолда индонезияда (ява, суматра ва борнео оролларида), бирмада, филиппинда ва шимолий-шарқий австралияда ўсади. бир йиллик ўсимлик сифатида …
2
ри 35% дан кам бўлмаслиги керак. кимёвий таркиби. маҳсулот таркибида тритерпен сапонинлар, m-инозит, аччиқ ортосифонин гликозиди, 1,5% гача вино, лимон ва бошқа кислоталар, 0,2—0,66% эфир мойи, 5—6% ошловчи ва бошқа моддалар ҳамда кўп миқдорда калий тузлари бўлади. сапонинлардан бирининг англикони — сапофанин a-амирин эканлиги аниқланди. ишлатилиши. ортосифон ўсимлигининг препарати сийдик ҳайдовчи воситаси сифатида буйрак (буйрак тош касаллиги) ҳамда холецистит ва юрак гликозидлари билан биргаликда юрак кон томири системасининг п—ш даражали касалликларида ишлатилади. доривор препарати. дамлама. ортосифон (буйрак чой) ўсимлигини етиштириш ортосифон бир йиллик кўчат экини сифатида грузия субтропикларида етиштирилади. ўзбекистоннинг ихтисослаш-тирилган хўжаликларида синовдан ўтказилган. аниқланишича, буйрак чойи очиқ ва офтобли ерларда яхши ўсади. унумдор ва намлик етарли тупроқларда яхши ривожланади. ўсимлик поя қаламчалардан кўпайтирилади. кўчат ҳар йили, декабрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб иссиқхоналарда ҳаво ҳарорати 18—22°с да тайёрланади. қаламчалар 5—7 см узунликда тайёрланади. новдаларидаги барглар олиб ташланади, фақат учидаги баргларгина қолдирилади. буғланишини камайтириш учун йирик барглар кўндалангига 2 га бўлинади …
3
ди. қаламчаларни экишда жавонлардан, иссиқхона тубидаги ерлардан фойдаланиш мумкин, лекин бунда ҳам юқорида баён этилаётган дренаж озиқавий муҳит бўлиши керак. қаламча парвариши, ҳар кунги суғориш вақти-вақти билан тупроқ устидаги зараркунандаларни йўқотиш учун қум юзасини юмшатилиб турилади. қаламчаларнинг 85—90% тутади. илдиз олгандан кейин суғориш сони камайтирилади, лекин тупроқ доим нам ҳолатда сақланади. сўнгра шиша ёки плёнка аста-секин олиб ташланади. қаламчаларни далага олиб чиқиб экилгунга қадар апрель ойининг охири ва май ойининг бошларида иссиқхонадаги кўчатлар бўйи 15 см га етади ва 1 тадан 4 тагача поя бўлиб, яхши ривожланган попук илдизлар ҳосил бўлади. буйрак чой ўсимлигини етиштириш учун унумдор, бегона ўтлардан тозаланган, шамолдан пана тупроқлар танланади. кўчатларни экиш учун ерлар 20—25 тонна маҳаллий ўғит ва суперфосфат ўғитлари билан озиқлантирилиб, 20—25 см чуқурликда ҳайдалиши керак. суғориш эгатлари олинишидан олдин тупроқ 2 марта молаланади. жўякларнинг узунлиги ернинг нишаблигига, тупроқнинг механик таркиби ва физик хоссаларга боғлиқ ҳолда олинади. кўчатлар очиқ далаларга апрелнинг ўрталарида экилади. кўчатларни …
4
оққанот ва алеуродит ҳашаротлари билан зарарланади. бу ҳашаротлар ўсимлик баргларининг орасига тухум қўйиб, унинг сокларини сўради ва катта зарар етказади. касални олдини олиш мақсадида фосфорорганик препаратлардан антио ва актеликнинг 2% ли суюқлиги билан ўсимликлар ишланади. буйрак чой ўсимлигининг хомашёси унинг барги ва кейинги вақтларда бутун ер устки қисми ҳам ишлатиладиган бўлган. унинг хомашёсини июнь ойининг ўрталаридан ҳар 15—20 кунда совуқ кунлар бошлангунча қўлда терилади. мавсум давомида яхши парвариш қилинган майдонлардан 2 тоннага яқин қуруқ хомашё йиғиб олиш мумкин. маҳсулот тайёрлаш. ўсимлик новдасининг учки қисмини 2 жуфт барги билан бирга (флеш) йил бўйи беш-олти марта қўлда териб олинади, сўнгра қалин қилиб, салқин ерга 24—36 соат (ферментация қилиш учун) ёйиб қўйилади. маълум вақт ўтгандан сўнг тезлик билан юпқа қилиб ёйиб, қуёшда ёки 30—35°с ҳароратда қуриткичларда қуритилади. нашасимон кендир — apocyni cannabini нашасимон кендир — apocynum cannabinum l.; кендирдошлар — apocynaceae оиласига киради. нашасимон кендир кўп йиллик, бўйи 1—1,5 см га етадиган ўт …
5
ст ойларида гуллайди, меваси сентябрь-октябрда етилади. географик тарқалиши. бу ўсимлик ёввойи ҳолда шимолий америкада ўсади. москва вилояти, ўзбекистонда (тошкент вилоятида) ўстирилади. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот илдизпоядан ва ер остки ётиқ новдадан ташкил топган. новдалар узунлиги 5—15 см, диаметри эса 0,6—1,5 см. илдизпоянинг устки томони кулранг-қўнғир, ичи эса оч сариқ рангли бўлади. маҳсулот ҳидсиз бўлиб, оғизни ловуллатувчи аччиқ мазаси бор. кимёвий таркиби. маҳсулот таркибида 0,8% гача юрак гликозидлари, танин, каучук, оз миқдорда алкалоидлар, органик кислоталар, тритерпен (олеанол кислота, амирин, лупеол ва бошқалар) ҳамда бошқа бирикмалар бўлади. илдизпоя ва столонидан 0,17—0,50% гача цимарин (гидролизланганда цимароза кандигав ва строфантидин агликонига парчаланади), апоканнозид, циноканнозид, 0,33% гача к-строфантин-b ва бошқа юрак гликозидлари ажратиб олинган. уруғида 0,35%, баргида эса кам миқдорда юрак гликозидлари бор. ишлатилиши. нашасимон кендир ўсимлигининг препаратлари юрак касалликларида (қон айланишининг ii ва iii даражали бузилишида) ишлатилади. бу ўсимлик препаратларини чет мамлакатлардан келтириладиган строфант ўсимлиги препаратлари ўрнида ишлатиш тавсия этилган. 1 г цимариннинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ортосифон, нашасимон кендир,тоғрайҳон, аччиқ шувоқ (эрмон), мармарак"

1480789064_66317.doc ортосифон, нашасимон кендир,тоғрайҳон, аччиқ шувоқ (эрмон), мармарак ўсимликлар ўстириш технологияси. режа: 1. ортосифон 2. нашасимон кендир 3. тоғрайҳон 4. аччиқ шувоқ (эрмон) 5. мармарак (маврак) ортосифон (буйрак чой) — orthosiphon stamineus benth.; ясноткадошлар —lamiaceae (лабгулдошлар — labianae) оиласига киради. кўп йиллик, бўйи 1—1,5 м га етадиган доим яшил ярим бута ёки бута. пояси бир нечта, тўрт қиррали, асос қисми ёғочланган бўлиб, пастки қисми тўқ бинафша, юқори қисми яшил-бинафша ёки яшил, бўғимлари эса бинафша рангга бўялган. барги оддий, банди билан пояда бутсимон шаклда қарама-қарши ўрнашган. гуллари ҳалқага ўхшаш тўпланиб, шингилсимон тўпгулни ташкил этади. гули қийшиқ, оч бинафша рангли. гулкосачаси қўнғироқсимон, икки лабли, гултожиси ҳам икки лабли...

DOC format, 135.5 KB. To download "ортосифон, нашасимон кендир,тоғрайҳон, аччиқ шувоқ (эрмон), мармарак", click the Telegram button on the left.