эрмон баргли амброзия (ambrosia artemisifolia l.)

PPTX 21 sahifa 754,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
слайд 1 эрмон баргли амброзия - ambrosia artemisifolia l. эрмон баргли амброзия - ambrosia artemisifolia l. asteraceae оиласига мансуб бир йиллик карантин ўсимлик бўлиб, ташқи кўринишидан эрмон баргига ўхшайди. тарқалиши. эрмон баргли амброзиянинг келиб чиқиш маркази шимолий америка ҳисоблансада, у европа давлатларига эрман баргли амброзия америкадан қизил йўнғичқа уруғлари билан бирга олиб ўтилган. ҳозирги кунда эрман баргли амброзия кавказ, ўзоқ шарқ (жанубий ҳудудлари), марказий осиё; ўрта ва атлантик европа, ўрта ер денгизи ҳудудлари, қора денгиз соҳиллари, кичик осиё, эрон, япония, хитой, жанубий америка, австралия, африка, непал, россия, қозоғистон, украина ва бошқа ерларда учрайди. мазкур иссиқсевар ўсимлик 50-55 даражадан юқори шимолий кенгликларда тарқалмайди. морфологик белгилари. эрман баргли амброзия бир йиллик ўтсимон ўсимлик. унинг илдиз тизими ўқ илдизли бўлиб, тупроққа 4 м чуқурликкача кириб боради. пояси тик ҳолатда тўғри ўсади, бўйи 20-200 см гача боради, юқориги қисми учбурчак кўринишида супургисимон шохлайди, кучсиз ёки етарлича кучли сиқилган дағал туклар билан қопланади (1-расм). барглари …
2 / 21
и сиқилган ва ўткирлашган, узунлиги 4-5 см келадиган ўсиб бирлашиб кетувчи ўрамалар ичида жойлашади. уруғларининг узунлиги 2-4 мм, тухумсимон ёки ноксимон, асоси уч қиррали, қовурғалари қанотли, ранги яшилсимон-кулрангдан қорамтир-жигарранггача, силлиқ ва ялтироқ, ўсиб бирлашиб кетувчи ўрамалар ичида жойлашади. буларнинг барчаси сохта мевани ташкил этади, унинг учида йирик ўсимта ва атрофида уни ўраб турувчи 5-8 майда ўсимталар кузатилади. эрман баргли амброзиянинг майсалари апрел-май ойларида униб чикади. майсалаш фазасида уруғпалла барглари қисқа эллипссимон шаклда бўлади, узунлиги 7-13 мм келади, четларида нуқтали-чизиқчали расм кузатилади, деярли бандсиз бўлади. биринчи чинбарглари патсимон бўлакли, қарама- қарши, тукланган, навбатдаги жуфт барглари эса патсимон тарқоқ. уруғпалла ости қисми калинлашган, узунлиги 10-15 мм, қорамтир-қирмизи доғли. биологик хусусияти. эрман баргли амброзия август-октябр ойларида гуллайди. мазкур карантин ўсимлик кеч кузгача ўсади. битта ўсимликда ўртача қарийб 1-25 минг донагача уруғ ҳосил бўлади. кучли ривожланган туплари ҳатто 100 минг донагача уруғ бериши мумкин (2-расм). 2-расм. эрмон баргли амброзиянинг уруғлари. янги йиғиб олинган уруғлари …
3 / 21
си. эрман баргли амброзия қисқа кун ўсимлиги хисобланади, иссиқсевар ва нисбатан қурғоқчиликка чидамли. ушбу карантин ўсимлик ёруғликни хуш кўради, шу боис эрта баҳордан бошлаб кучли ўса бошловчи қуюқ кўп йиллик ўтлар ва кузги ғалладошлар ушбу даврда жуда секин ривожланаётган амброзияни ўсишда орқада колдириб кетади, уни сиқиб қўяди ва нобуд бўлишига олиб келади. шу боис кўп йиллик ўтлар ва кузги галладошлар амброзиянинг табиий популяцияларини камайтириб туришда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. эрман баргли амброзия учун энг қулай шароит ҳайдалма экинлар ерларида кузатилади. у юқори хаётчанлиги билан ажралиб туради, яъни беш марта ўриб ташланганда ҳам кўкариб чиқаверади. янги пишган уруғлари юқорида ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, шу йилнинг ўзида жуда кам миқдорда униб чиқади, асосий қисми тиним даврига кетади. майсалари муҳит ҳарорати +6+80с дан паст бўлмаган шароитлардагина униб чиқади. зарари (хўжалик зарари). эрман баргли амброзия карантин бегона ўт ҳисобланади. у деярли барча дала экинларини ифлослантиради, айниқса сабзавот ва ҳайдалма экинлар орасида кучли тарқалади. амброзия тупроқдаги …
4 / 21
си деб ҳам юритилади. амброзиянинг касаллик қўзғатиш хусусияти биринчи бор қарийб 100 йил муқаддам ақшда исботланган. ушбу мамлакатда йилига 7-12 млн. дан ортиқ инсонлар амброзияли полиноз касаллигига чалинади. мдҳ давлатларида ҳам тиббиёт олимларининг ўтказган кузатувлари шуни кўрсатдики, хар 1000 та ахолининг 20-100 тасида ушбу касаллик қайд этилган. тиббиёт олимларининг аниклашича, хавонинг хар 1 см3 хажмида эрман баргли амброзиянинг чанглари 20 та чанг доначасидан кам бўлмаганда инсонлар касаллана бошлайди. таъкидлаш жоизки, гуллаш мавсумида хар 0,1 м2 майдондаги популяциялардан 8 млрд. дан ортиқ чанг доначалари ажралиб чикади. ақшда йилига ушбу карантин тур томонидан 1 млн. т гача чангдон етилиб чиқади, унинг бир граммида эса 90 млн. донагача чанг доначалари мавжуд бўлади. касалликнинг энг яққол кўриниши кўз ва бурун шиллиқ пардасининг аллергик шамоллаши ҳисобланади. беморнинг бурни қичишади ва тез-тез аксириб туради. ушбу бошланғич белгилар янада оғир кўринишларни келтириб чиқариши мумкин (ҳароратнинг кўтарилиши, ринит, коньюнктивит, бронхиал астма). эрман баргли амброзия ўсимлигининг таркибида 0,07 дан …
5 / 21
а қатъий амал қилиш, тупроққа чуқур ишлов бериш, экинларни парваришлашда карантин ўсимликнинг қайта кўпайишига барҳам берувчи тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш (мунтазам чопиқ, бегона ўтларни йўқотиш). амброзия билан кучли зарарланган ерларда қора шудгор яхши натижа беради, бунда ишлов бериш тадбирлари тўғри бажарилганда амброзия билан ифлосланганлик 70-80% га камаяди. кучли ифлосланган далаларда икки йил узлуксиз кузги ғалладошларни етиштириш (ҳосили йиғиб олингач, ярим қора шудгор қилиш) ҳам яхши натижа беради. эрман баргли амброзиянинг уруғлашига барҳам бериш учун ғалладошлар йиғиб олинган заҳотиёқ анғизни кўп лемехли лушилниклар билан 8-10 см чуқурликда юза ҳайдаш ёки ҳосил йиғиб олингандан сўнг тезда 25-30 см чуқурликда асосий шудгорлашни ўтказиш ниҳоятда зарурдир. бироқ унутмаслик лозимки, амброзия билан кучли ифлосланган далаларда чуқур ҳайдов ўтказиш тавсия этилмайди. чунки бу шунга олиб келадики, чуқур ҳайдалганда амброзиянинг уруғлари тупроқнинг пастки қатламларига тушиб кетади ва бу ерда улар ҳаётчанлигини ўзоқ йиллар давомида сақлаб қолади. анғизга ўт қўйиш айрим хўжаликларда ўтказилган тажрибаларда амброзиянинг уруғлашига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эрмон баргли амброзия (ambrosia artemisifolia l.)" haqida

слайд 1 эрмон баргли амброзия - ambrosia artemisifolia l. эрмон баргли амброзия - ambrosia artemisifolia l. asteraceae оиласига мансуб бир йиллик карантин ўсимлик бўлиб, ташқи кўринишидан эрмон баргига ўхшайди. тарқалиши. эрмон баргли амброзиянинг келиб чиқиш маркази шимолий америка ҳисоблансада, у европа давлатларига эрман баргли амброзия америкадан қизил йўнғичқа уруғлари билан бирга олиб ўтилган. ҳозирги кунда эрман баргли амброзия кавказ, ўзоқ шарқ (жанубий ҳудудлари), марказий осиё; ўрта ва атлантик европа, ўрта ер денгизи ҳудудлари, қора денгиз соҳиллари, кичик осиё, эрон, япония, хитой, жанубий америка, австралия, африка, непал, россия, қозоғистон, украина ва бошқа ерларда учрайди. мазкур иссиқсевар ўсимлик 50-55 даражадан юқори шимолий кенгликларда тарқалмайди. морфологик белгилари...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (754,6 KB). "эрмон баргли амброзия (ambrosia artemisifolia l.)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: эрмон баргли амброзия (ambrosia… PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram