ҳуқуқ устунлиги ва ҳуқуқий тартибот

DOCX 4 sahifa 20,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
мавзу: ҳуқуқ устунлиги ва ҳуқуқий тартибот мавзунинг асосий йўналишлари: 1. ҳуқуқ устунлиги концепцияси. 2. қонунийлик тушунчаси ва принциплари. 3. қонунийлик кафолати тушунчаси ва турлари. 4. ҳуқуқий тартибот тушунчаси ва унинг объектив зарурияти. 1. ҳуқуқ устунлиги концепцияси. ҳуқуқ устунлиги (“rulе of law”) – ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим принципи ҳисобланади. ҳуқуқ устунлиги давлат ва унинг мансабдор шахсларининг, давлат органларининг, фуқаролар ва уларнинг турли тузилмаларининг фаолияти ҳуқуқ билан боғлиқлиги, ҳуқуққа мос ҳолда амалга оширилишидир. ҳуқуқ устунлиги, шунингдек қонун ҳужжатларида эркинлик, тенглик ва адолат каби умуминсоний-ахлоқий қадриятларнинг ифодаланишини ва энг муҳими уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётига тўсиқларсиз жорий қилинишини назарда тутади. ҳуқуқ устунлиги принципи халқ ҳокимиятчилигининг, яъни демократия ва демократик бошқарувнинг энг муҳим жиҳатларини, чунончи, ҳокимият қарорлари халқнинг келишувга асосланиши, зўравонликнинг олдини олиш, шахс ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш каби ғояларни ўзида акс эттирганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. ҳуқуқ устунлиги – бу эркинлик, тенглик ва адолатга асосланган ҳуқуқнинг давлат ва жамият ҳаёти барча соҳаларида, ҳуқуқ …
2 / 4
ижтимоий хавфсизлигини таъминлайдиган қоидани ифодаламаслиги боис ҳуқуқ ва қонун тушунчаси бир-бирига мос келмаслиги мумкин. қонун устунлиги – бу барча давлат органлари, мансабдор шахслар, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятида қонуннинг устуворлиги ҳамда унга риоя этилишидир. ҳуқуқ устунлиги принципи ҳам амалий юридик категория, ҳам фалсафий-ҳуқуқий концепция сифатида намоён бўлади. халқаро стандартлар ҳуқуқ устунлиги концепциясининг қуйидаги асосий принципларини назарда тутади: халқаро ҳуқуқнинг миллий ҳуқуққа нисбатан устуворлиги; инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг давлат манфаатларидан устуворлиги; ҳуқуқнинг қонундан устунлиги ва қонунларнинг мамлакат асосий қонунига зид келишига йўл қўйилмаслиги; қонун устунлиги ва унинг самарали амалга оширилиши; ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши, қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти органларининг ўзаро алоқадорлиги принципи; одил судловга бўлган ҳуқуқнинг таъминланиши; шахсий эркинлик ва шахсий қадр-қимматнинг ҳимоя қилинганлиги, шахсларнинг манфаатига қарши қаратилган ҳокимиятнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатларининг жиддий чекланганлиги; коррупциянинг йўқлиги; ахборотни эркин олиш ва ундан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги; ҳуқуқий давлатнинг муҳим принципи сифатида судларнинг мустақиллиги. 2. қонунийлик тушунчаси ва принциплари. қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот биринчи …
3 / 4
ан тақдирдагина давлат чинакам ҳуқуқий бўлади. қонунийликнинг мазмуни қуйидагиларни назарда тутади: 1. жамият ва давлатда ҳуқуқий қонунчиликнинг мавжудлигини билдиради, бу амалдаги қонунлар идеал ҳуқуқни, ҳуқуқ принципларини, умуминсоний қадриятлар, эркин демократик жамият ва ҳуқуқий давлатга хос бўлган хусусиятларни ўзида ифодалаши демакдир. 2. қонунларнинг ҳуқуқийлиги конституция ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига, халқаро андозаларга, инсоннинг ажралмас ҳуқуқларига мос келишини билдиради. 3. норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими иерархиясига татбиқан конституция ва қонунлар олий юридик кучга эга. ушбу ҳолат қонунлар ижросини таъминлашга қаратилган қонуности ҳужжатларининг қатъий равишда уларга мос бўлишини тақозо этади. 4. конституция ва бошқа қонунлар амал қилишининг самарали ҳимояси қонунийликни англатади. қонунийлик – бу ҳуқуқ субъектлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тўла ва аниқ амал қилинишидир. қонунийлик – ҳуқуқ ва ҳокимият, ҳуқуқ ва давлатнинг узвий боғлиқлигида ўз ифодасини топадиган, ижтимоий-сиёсий ҳаётга ҳуқуқий тус берадиган кенг маънодаги сиёсий-ҳуқуқий ҳодиса. қонунийлик – ижтимоий ҳаётда ҳуқуқ ва қонун устуворлигидан, ижтимоий муносабатларнинг барча иштирокчилари томонидан ҳуқуқ нормаларини …
4 / 4
ги. адабиётларда ҳуқуқий қонунийлик ҳақида ҳам гап юритилади. ҳуқуқий қонунийлик принципи – ҳуқуқ нормаларига ижтимоий муносабатларнинг барча субъектлари томонидан риоя қилиш режими “ёзилган” ҳуқуқни ҳақиқий ҳуқуққа айлантириш усули, инсон ва жамият ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилишини кафолатлаш шакли. 3. қонунийлик кафолати тушунчаси ва турлари. қонунийлик кафолати – бу қонун ва қонун ости ҳужжатлари амал қилишини таъминловчи, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳамда давлат, жамият манфаатларини тўсиқларсиз амалга оширувчи усуллари, шарт-шароитларидир. қонунийликни амалга ошириш кафолатининг турлари: 1) иқтисодий (жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, мулкчиликнинг турли шакллари, иқтисодий эркинлик ва бошқалар); 2) сиёсий (конституциявий тузумнинг демократлаштирилиш даражаси, жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий плюрализм (фикрлар хилма-хиллиги) кўппартиявийлик, ҳокимият ваколатларининг бўлиниши ва бошқалар); 3) ташкилий (қонун ҳужжатларига амал қилинишини назорат қилувчи махсус органлар, яъни суд, ички ишлар, прокуратура ва бошқаларнинг фаолияти); 4) ҳуқуқий (қонунийликни амалга ошириш учун барча ҳуқуқий нормаларни бажариш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уни бузган кишиларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш); 5) жамоатчилик (жамоат бирлашмалари, сиёсий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқ устунлиги ва ҳуқуқий тартибот" haqida

мавзу: ҳуқуқ устунлиги ва ҳуқуқий тартибот мавзунинг асосий йўналишлари: 1. ҳуқуқ устунлиги концепцияси. 2. қонунийлик тушунчаси ва принциплари. 3. қонунийлик кафолати тушунчаси ва турлари. 4. ҳуқуқий тартибот тушунчаси ва унинг объектив зарурияти. 1. ҳуқуқ устунлиги концепцияси. ҳуқуқ устунлиги (“rulе of law”) – ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим принципи ҳисобланади. ҳуқуқ устунлиги давлат ва унинг мансабдор шахсларининг, давлат органларининг, фуқаролар ва уларнинг турли тузилмаларининг фаолияти ҳуқуқ билан боғлиқлиги, ҳуқуққа мос ҳолда амалга оширилишидир. ҳуқуқ устунлиги, шунингдек қонун ҳужжатларида эркинлик, тенглик ва адолат каби умуминсоний-ахлоқий қадриятларнинг ифодаланишини ва энг муҳими уларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётига тўсиқларсиз жорий қилинишини назарда тутади. ҳуқуқ устунлиги пр...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (20,8 KB). "ҳуқуқ устунлиги ва ҳуқуқий тартибот"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.