aжратиш ва концентрлаш усуллари

DOCX 3 стр. 17,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (3 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 3
aim.uz ажратиш ва концентрлаш усулларининг таснифи ажратиш ва концентрлаш усуллари таҳлил этилувчи аралашма таркибий қисмларини эрувчанлиги, қайнаш температураси, ташқи электр майдонида зарралар харакат тезлиги, сорбция ва бошқа хоссалари фарқидан фойдаланишга асосланган. ажратиш ва концентрлаш усулларини энг кўп тарқалган турларига қуйидагилар киради. концентрланувчи модда бўлган эритмани буғлатиш усуллари (буғлатиш, хайдаш, сублиматлаш). бу усулларнинг икки тури мавжуд бўлиб, қисман буғлатишда макротаркибий қисмни (эритувчини) бир қисми аралашмада қолади. тўлиқ буғлатишда – аралашмадан қуруқ қолдиқ қолгунча буғлатилади ва макротаркибий қисм- эритувчи аралашмада қолмайди. кулни ажратиш усулида дастлабки аралашма (ашё) таркибидаги таҳлил этилувчи модда, қиздириш усулида минерал қолдиқ – кул ҳолида ажратиб олинади. бу усул аниқланувчи таркибий қисм (масалан, металлар, микроэлементлар) ёнувчан макротаркибий қисмнинг (масалан, ўсимликнинг) катта хажмида мавжудлигини аниқлаш учун қўлланади. бу усул доривор ўсимлик хом ашёсини таҳлил этишда қўлланади. бунинг учун қуруқ хом ашё намунаси ҳавода тамоман кулга айлангунча секин ёқилади. намунани кулга айланишининг қуруқ ва хўл усули булиб, уларнинг моҳияти қуйидагича. қуруқ …
2 / 3
ентрик сульфат кислота) билан намланади, эритувчи ва учувчан моддалар учиб тамом бўлгунча секин иситилади ва қолдиқ (~5000с) доимий (турғун, ўзгармас) массага келгунча чўғлатилади. лозим бўлса шу амал такрорланади. ҳосил бўлган кул қолдиғидан тегишли усуллар воситасида у ёки бу таркибий қисмлар очилади ва аниқланади. чўктириш ва биргалашиб чўктириш усуллари кимёвий таҳлилда кенг қўлланилади: кейинги бобларда бунинг моҳияти батафсил кўриб чиқилади. кристаллаш усули қўшимча моддаларни концентрлаш мақсадида (масалан, зонали суюқлантириш) ишлатилади. экстракция-ажратилувчи таркибий қисмни икки хил ўзаро аралашмайдиган фазаларда (икки суюқ ёки суюқ ва қаттиқ) эрувчанлигининг фарқланишига асосланган усулдир. сорбцион усуллар ажратилувчи ёки концентрланувчи моддаларни сорбентга шимилиш хусусиятларини фарқланишига асосланган. бунда адсорбция (сорбент сиртига шимилиш), абсорбция(сорбентнинг бутун ҳажмига шимилиш), хемосорбция (шимилиш кимёвий реакция билан бевосита боғлиқ бўлса) ходисаларидан фойдаланилади. кўп ҳолларда сорбциянинг уччала тури ҳам бир вақтда намоён бўлиши мумкин. моддани микро миқдорини концентрлаш учун аксарият ҳолларда танлаб адсорбциялаш усулидан фойдаланилади. сорбент сифатида ғовак қаттиқ моддалар – фаоллаштирилган кўмир, гилмоя (силикагель), металл …
3 / 3
ида металларни оксихинолинатли комплекслари фаоллашган кўмирга амалда тўлиқ адсорбцияланади (концентрланиш коэффициенти ~104). сорбцияланган ионларни десорбциялаш учун 10 мл нитрат кислота эритмаси билан ювилади. ҳосил булган нитрат кислотали концентрат таркибидаги металлар турли (масалан, оптик) усулларда аниқланади. сорбцион усулларни табиий сув ёки турли эритмалардаги кумуш, олтин, платина гуруҳига оид – рутений, осмий, родий, иридий, палладий, платина каби нодир металларни жуда оз миқдорини концентрлаш, ажратиш ва аниқлашда қўллаш мумкин. бунда аниқланувчи металл сорбентга сорбцияланиши сабабли катта ҳажмли эритмадан кичик массали сорбентга ўтиб концентрланади. сорбент сифатида органик полимер, ион алмаштирувчи ёки комплекс ҳосил қилувчи гуруҳлар (тўртламчи аммоний ёки фосфоний асослари, тиомочевина хосилалари) билан кимёвий модификацияланган силикагель сиртига пайвандланган бирикмалар ишлатилади. юқорида кўрсатилган нодир металларни кислотали (сульфат, хлорид) эритмалардан танлаб сорбциялаш мумкин. концентрлаш жараёни тугаллангач, металлар сорбентдан кичик ҳажмли эритмага десорбцияланади ва шу эритмадаги металл миқдори, масалан, оптик усулларда аниқланади. электрокимёвий усуллар. аралашма таркибий қисмларини ажратиш ва очиш учун эритмадаги зарядланган заррачаларни ташқи электр майдонда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 3 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "aжратиш ва концентрлаш усуллари"

aim.uz ажратиш ва концентрлаш усулларининг таснифи ажратиш ва концентрлаш усуллари таҳлил этилувчи аралашма таркибий қисмларини эрувчанлиги, қайнаш температураси, ташқи электр майдонида зарралар харакат тезлиги, сорбция ва бошқа хоссалари фарқидан фойдаланишга асосланган. ажратиш ва концентрлаш усулларини энг кўп тарқалган турларига қуйидагилар киради. концентрланувчи модда бўлган эритмани буғлатиш усуллари (буғлатиш, хайдаш, сублиматлаш). бу усулларнинг икки тури мавжуд бўлиб, қисман буғлатишда макротаркибий қисмни (эритувчини) бир қисми аралашмада қолади. тўлиқ буғлатишда – аралашмадан қуруқ қолдиқ қолгунча буғлатилади ва макротаркибий қисм- эритувчи аралашмада қолмайди. кулни ажратиш усулида дастлабки аралашма (ашё) таркибидаги таҳлил этилувчи модда, қиздириш усулида минерал қолдиқ – ку...

Этот файл содержит 3 стр. в формате DOCX (17,8 КБ). Чтобы скачать "aжратиш ва концентрлаш усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: aжратиш ва концентрлаш усуллари DOCX 3 стр. Бесплатная загрузка Telegram