коррекцион педагогика

DOCX 13 pages 38.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
16-мавзу: коррекцион педагогиканинг предмети,мақсад ва вазифалари асосий саволлар: 1.коррекцион педагогика педагогик фанларнинг тармоғи сифатида. 2.коррекцион (махсус) педагогиканинг асосий вазифалари, тамойиллари ва методлари. 3. аномал болалар ва уларнинг умумий тавсифи. 4.ақлий ривожланиши, эшитиш, кўриш, нутқида нуқсони бор болалар. 5.ўзбекистон республикасида аномал болаларнинг ижтимоий ҳолати. таянч тушунча ва иборалар: коррексия, нуқсон, камчилик, дефектология, сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика, логопэдия, инсонпарварлик, аномал болалар, ижтимоий адаптация, болани динамик ўрганиш, ижтимоий реаблитация 1-савол баёни. коррекцион педагогиканинг предмети, вазифалари ва моҳияти. ривожланишида турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш билан коррекцион педагогика (дефектология) шуғулланади. коррекцион (махсус) педагогика (дефектология - юнонча дефеcтус – нуқсон, камчилик, логос – фан, таълимот) – ривожланишда жисмоний ёки психик камчиликка эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва ўқитиш методларига асосланган, саломатлик имкониятлари чекланган боланинг индивидуаллиги ҳамда шахсини ривожлантириш жараёнини бошқариш моҳияти, қонуниятларини ўрганувчи фан саналади. илмий тушунча сифатида коррекцион педагогика замонавий педагогика фанида расман эътироф этилганига у қадар кўп вақт бўлмади. узоқ вақт давомида …
2 / 13
боланинг индивидуаллиги ва шахсини ривожлантириш жараёнини бошқариш моҳияти, қонуниятларини ўрганувчи фан эканлиги қайд этилади. коррекцион педагогиканинг асосий мақсади – белгиланган (нормал) ва (мавжуд камчилик) фаолият ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш ёки камайтиришдан иборат. коррекцион-педагогик фаолият яхлит таълим жараёнини қамраб олувчи ҳамда мураккаб психофизиологик ва ижтимоий-педагогик чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи педагогик тизим. диагностика коррекцион, коррекцион-ривожлантирувчи, коррекцион-профилактик фаолиятлар билан бир қаторда тарбиявий ва коррекцион-ўқитиш, психокоррекцион фаолиятни ҳам амалга оширилишини таъминлайди. коррекцион-педагогик фаолият махсус таълим дастурига мувофиқ мутахассислар ёрдамида аномал ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришга йўналтирилган яхлит жараён. назорат саволлар 1. ривожланиши ва хулқида четланишлари бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалалари билан қайси фан шуғулланади? 2. коррекцион педагогиканинг вазифаси нимадан иборат? 3. “коррекция”. “коррекцион педагогик фаолият” тушунчалари қандай маънони англатади? коррекцион педагогиканинг асосий вазифалари. турли категорияли аномал болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялашнинг умумий қонуниятлари мавжуд. коррекцион педагогиканинг асосини аномал болаларни ҳар томонлама, физиологик ва психологик ўрганиш ташкил этиб, унинг вазифалари сирасига қуйидагилар киради: 1) …
3 / 13
антириш ва уни ижтимоийлаштириш жараёнининг самарадорлигини ошириш. коррекцион педагогиканинг категориялари. коррекцион педагогика қуйидаги педагогик категорияларга эга: 1. аномал болаларни ўқитиш ва ривожлантириш уларни ижтимоий ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш, уларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган мақсадли жараёндир. аномал болалар учун таълим тизими ва методларини танлашда боланинг ёши ва нуқсоннинг келиб чиқиши вақти ҳисобга олинади. эшитиш ёки кўриш қобилиятини йўқотиш вақти алоҳида аҳамиятга эга. аномал боланинг ривожланиши нормал боладан кўра кўпроқ даражада ўқитишга боғлиқ. шунинг учун аномал болалар ўқитилмаса ёки ўқитиш кеч бошланса унинг ривожланишига жиддий зарар етказилади, психик функцияларнинг шаклланиши ортда қолади, нормал тэнгдошларидан ортда қолиши даражаси ошади, нуқсонлар ўта жиддий бўлса ақлий ривожланиши имкониятлари юзага чиқмай қолиши мумкин. махсус дидактиканинг марказий муаммоси меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этиш масаласи ҳисобланади. махсус мактабларда уни ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга. бинобарин, ушбу жараёнда ўқувчилар ижтимоий ҳаёт, шунингдек, имконият даражасида касбий фаолиятга тайёрлаш бузилган функцияларини тиклаш, шунингдек, ақлий ва жисмоний ривожланиш нуқсонларининг …
4 / 13
ўникмаларини шакллантиришга йўналтирилади. аномал болани тарбиялаш атрофдагиларнинг унинг психик ёки жисмоний камчиликларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб этади. бундай болаларда оптимизм ва ишончни тарбиялаш, қобилиятини шакллантириш ёки унинг ўрнини босувчи имкониятни ривожлантириш, ижобий сифатларини тарбиялаш ҳамда ҳаракатлари ва хулқини танқидий баҳолаш қобилиятини ривожлантириш жуда муҳим. 3. коррекция (юнонча тузатиш) боланинг психик ва жисмоний ривожланишидаги нуқсонларни тузатиш, йўқотиш ва пасайтиришни назарда тутади. 4. коррекцион-тарбиявий ишлар категория сифатида шахснинг аномал ривожланиши хусусиятларига кўра умумий педагогик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари тизимидан иборат. коррекцион–тарбиявий масалаларида синф ва синфдан ташқари ишларнинг барча тур ва шаклларидан фойдаланилади. коррекцион –тарбиявий ишлар аномал болаларни ўқитиш жараёнида амалга оширилади ва меҳнат тарбиясини самарали ташкил этиш учун катта имкониятлар яратади. меҳнат таълими жараёнида фақат касбий малакалари эмас, балки ўз ишларини режалаштириш кўникмалари, оғзаки кўрсатмаларга амал қилиш малакаси, ишнинг сифатини танқидий баҳолаш ва бошқа малакалари тарбияланади. камчиликларини тузатиш ёрдамида аномал болаларнинг нормал ривожланган болалар билан алоқалари учун шароитлар яратиш муҳимдир. бир қатор …
5 / 13
алб этишни англатади. бу коррекцион педагогика назарияси ва амалиётида асосий вазифа ҳисобланади. реабилитация нуқсонларини йўқотиш ва юмшатишга йўналтирилган махсус тиббий воситалар ҳамда махсус таълим, тарбия ва касбий тайёрлаш ёрдамида амалга оширилади. реабилитация жараёнида касаллик оқибатида бузилган функцияларнинг ўрни тўлдирилади. реабилитация вазифалари аномал болаларнинг турли категориялари учун махсус ўқув муассасалари тизимида ҳал этилиб, унда ўқув жараёнини ташкил этиш хусусиятлари болаларнинг аномал ривожланиши хусусиятларига қараб белгиланади. 7. ижтимоий адаптация (юнонча «адапто» - мослашиш) – аномал болаларнинг индивидуал ва гуруҳли хулқларини жамоатчилик қоидалари ва қадриятлари тизимига мос келишини таъминлаш. аномал болалар учун ижтимоий муносабатларни ташкил этиш қийин, содир бўлаётган ўзгаришларга мос равишда жавоб қайтариш қобилияти паст, шу боис мураккаб талабларни бажаришга уларнинг лаёқати етмайди. ижтимоий адаптация болаларга ижтимоий фойдали меҳнатда фаол иштирок этиш учун имконият яратади. 8. оилавий тарбия реабилитацияни самарали ташкил этиш омили. оила ва мактабнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари аномал болани ижтимоий фаолиятга жалб этиш, унинг меҳнат қобилиятларини аниқлаш ва имконият даражасида касб …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "коррекцион педагогика"

16-мавзу: коррекцион педагогиканинг предмети,мақсад ва вазифалари асосий саволлар: 1.коррекцион педагогика педагогик фанларнинг тармоғи сифатида. 2.коррекцион (махсус) педагогиканинг асосий вазифалари, тамойиллари ва методлари. 3. аномал болалар ва уларнинг умумий тавсифи. 4.ақлий ривожланиши, эшитиш, кўриш, нутқида нуқсони бор болалар. 5.ўзбекистон республикасида аномал болаларнинг ижтимоий ҳолати. таянч тушунча ва иборалар: коррексия, нуқсон, камчилик, дефектология, сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика, логопэдия, инсонпарварлик, аномал болалар, ижтимоий адаптация, болани динамик ўрганиш, ижтимоий реаблитация 1-савол баёни. коррекцион педагогиканинг предмети, вазифалари ва моҳияти. ривожланишида турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбияла...

This file contains 13 pages in DOCX format (38.7 KB). To download "коррекцион педагогика", click the Telegram button on the left.

Tags: коррекцион педагогика DOCX 13 pages Free download Telegram