yoqilg‘i va moylarga prisadkalar (qo‘ndirmalar)

DOCX 13 sahifa 51,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
14 – ma’ruza. yoqilg‘i va moylarga prisadkalar қўндирмалар деб, шундай кимёвий моддаларга айтиладики, уларнинг кам миқдорда қўшилиши нефт маҳсулотларининг эксплутацион хоссаларини анча яхшиланишига олиб келади. шунингдек қўндирмалар ёқилғи ва мойларнинг фойдаланиши хусусуятини анча яхшилаш мақсадида минимал миқдорда кўшилади. нефт ёқилғиси ва мойларининг турли сифат ва хоссаларига қўйиладиган талаблар доимо ошиб боряпти. шуни тан олиш керакки, баъзи бир ҳолларда нефт ёқилғиси ва мойлари углеводородларининг кимёвий хоссалари двигател ва машиналарнинг қаттиқ ишлатиш шароитларига мос келмайди. бу мос келмаслиги реактив авиация учун ноуглеводородли ёқилғи турлари ва синтетик сурков мойларини излашни келтириб чиқарди. нефт ёқилғиси ва мойларига қўлланиладиган кўп сонли қўндирмаларни уларнинг вазифасига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш қабул қилинган: 1. антидетонаторлар мотор ёқилғиларининг детонацион барқарор-лигини оширадиган қўндирмалар. масалан: тетраэтил қўрғошин (тэк), метил циклопентадиен–трикарбонилмарганец (мцтм)ларнинг антидето-наторлар сифатида уларнинг хоссалари ва аҳамияти юқорида кўриб чиқилган. 2. дизел ва реактив ёқилғиларнинг ёнишини яхшиловчи қўндирмалар. бу гуруҳ қўндирмаларига ёқилғи алангаланишининг кечикиш даврини камайтирувчи моддалар киради. 3. антиоксидловчилар – …
2 / 13
қаршилик қиладиган ва музлашга қарши қўндирмалар – автомобил двигателлари-нинг карбюраторларида музлашни олдини оладиган. 10. ёқилғиларда статистик электрнинг тўпланишига қарши қўндирма-лар. 11. мойларнинг қовушқоқлик хоссаларини яхшиловчи қўндирмалар. 12. эскиришга қарши қўндирмалар – мойларнинг чегарани мойлашда сурковчи хоссаларини яхшилайдиган. 13. мойларни ювувчи қўндирмалар – двигателларнинг поршенли гуруҳларида қурум тўпланишининг олдини оладиган. 14. мойларнинг кўпикланишига қарши қўндирмалар. 15. кўп функцияли қўндирмалар нефт маҳсулотларининг бир вақтнинг ўзида турли эксплутацион хоссаларини яхшиловчи. антикосидловчи (оксидланишга қарши). мотор ёқилғилари ва турли мақсадларга ишлатиладиган мойларнинг кимёвий барқарорлигини ошириш мақсадида уларга антиоксидловчи қўндирмалар қўшилади. антиоксидловчиларнинг кўшилиши оксидланиш реакцияларини маълум даражада секинлаштиришга ёрдам беради. бу катта амалий аҳамиятга эга. тўйинмаган компонентларни сақлаган мотор ёқилғиларига антиоксидловчиларни қўшган уларнинг оксидланиш индукцион даври анча узаяди бу эса ёқилғини сақлаш муддатини узайтиради. антиоксидловчи қўндирмаларнинг қалин қатламда оксидланадиган трансформатор, трубина ва шунга ўхшаган нефт мойларига қўшилиши улардан узлуксиз фойдаланиши муддатини узайтиради ва ниҳоят юпқа қатламда ҳам оксидланишга дучор бўладиган мотор мойларига қўшиладиган қўндирмалар тўпламида антиоксидловчиларнинг …
3 / 13
дирмалар антиоксидлашни тўхтатиш учун фаол пероксидлар билан реакцияга киришиб уларни барқарор кислород сақлаган бирикмаларга айлантиради. турли антиоксидловчиларнинг самарали таъсири кўпинча барқарорлаштирилаётган маҳсулотнинг кимёвий таркиби ҳамда муҳит омиллари айниқса ҳароратга боғлиқ бўлган кўпчилик қўндирмаларнинг секинлаштирувчи таъсири 160–170 0с дан юқори бўлмаган ҳароратларда намоён бўлади. металларнинг диактиваторлари. узоқ вақт сақланганда ҳамда двигителларнинг ёқилғи системаларида бўлганда мотор ёқилғиларнинг металларга тегиб туради. мис тузлари ёрдамида тозалашга дучор олтингугуртли нефтларнинг бензинлари эритилган ҳолдаги мис ионларини сақлайди. баъзи бир металлар айниқса мис, бронза, ванадий, қўрғошин ёқилғи углеводородларининг оксидланиши учун фаол катализаторлар бўлиб ҳисобланади. шундай металларнинг таъсири шароитида соф антиоксидловчи қўндирмаларнинг қўлланилиши етарли эмас, чунки антиоксидловчи тез сарф бўлади. металларнинг каталитик таъсирини сусайтирувчи қўндирмаларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. бундай қўндирмалар металларнинг деактиваторлари деб ном олди. уларнинг антиоксидловчилар билан биргаликда ишлатилиши уларнинг умумий барқарорлаштирувчи таъсирини оширади. таклиф қилинган кўп сонли моддаларда сапител альдегиднинг аминлар билан конденсация-ланиш маҳсулотлари, масалан n,n1–дисамития–1, 2–пропандиямин (дисамиция денпропилендиамиция) амалда қўлланилади. бунга ўхшаш моддаларнинг таъсир …
4 / 13
нг нордон маҳсулотлари, олтингугуртли бирикмалар таъсирида тузулади. намлик иштирокида коррозия кескин кучаяди. олтингугуртли ёқилғининг ёнишида ва намлик борлигида агрессив бўлган сульфит ва сульфат кислоталар ҳосил бўлади. олтингугуртли ёқилғининг ёниш маҳсулотлари айланиб юрадиган сурков мойига ҳам тушиши мумкин. сув ва ёқилғидаги эриган ҳавонинг борлиги темир жиҳозларнинг занглашига олиб келади. коррозия билан курашиш мақсадида ёқилғи ва мойларга махсус қўндирмалар қўшилади. антикоррозион қўндирмалар металл юзасида осон адсорбцияланадиган қутбли моддалардир. уларнинг таъсир этиш механизми металлга нордон ва бошқа фаол агентларнинг таъсирини олдини олувчи маномолекуляр ҳимоя қатламини ҳосил қилишдан иборат. бундай моддаларга юқори молекуляр ёғ кислоталар, ёғ ва нафтен кислоталарнинг тузлари оксикислоталар, аминлар ва шунга ўхшаганлар киради. санаб ўтилган моддалар углеводородларда яхши эрийди ва қутубли муҳит ҳосил қилади. шунинг учун ҳам улар мотор ёқилғиларига қўндирма сифатида танланган. олтингугуртланган мойлар, рецинол ва олеин кислоталарнинг олтингугуртланган эфирлари, алкилфенолларнинг сульфитлари, фосфорит кислота эфирлари ҳам тиофосфорли қўндирмалар мотор мойларига қўндирмалар ҳисобланади. бу моддаларнинг барчаси металлда ҳимоя пардасини осон ҳосил …
5 / 13
суюқ фазадан эримайдиган чўкма олиш учун дисперинт–стабилизатларни қўллаш таклиф қилинган. эримайдиган оксидланиш маҳсулотларининг ёқилғида тўпланиш вақтида улар коллоид характерига эга ёқилғи эса коллоид система бўлиб ҳисобланади. демак бу қўндирмаларнинг вазифаси бу системани барқарорлаштириш, эримайдиган моддаларнинг заррачаларини майда дисперсли ҳолатида сақлаб туришидан иборат. бундан ташқари, бу турдаги қўндирмалар одатда бир вақтнинг ўзида антиоксидловчилик таъсирга эга, яъни оксидларнинг маҳсулотларининг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. ёқилғилар учун дисперинт–стабилизаторлар сифатида турли хил сирт фаол моддалар: металларнинг нафтенатлари, сульфонатлари, фенолятлари «қутбли» полимерлар деб аталади ва кўпгина бошқа моддалар дисперинт–стабилизаторлар сифатида таклиф қилинган. амалда асосан қутбли полимерлар қўлланилмоқда. улар иккита мономерларни юқори молекулали сополимерлари бўлиб, бу мономерларнинг бири қутбсиз характерга, иккинчиси эса қутбли характерга эга бўлади. ёқилғилар қурумига қарши қўндирмалар. этилланган бензин–ларнинг ёнишида бром–қўрғошинли қурумлар ҳосил бўлади, улар эса электр токини яхши ўтказгани учун запал свечаларнинг нормал ишини издан чиқаради. бундан ташқари бу қурумлар тоза қурум қатлам-лариларининг ўз–ўзидан ўт олиши ҳароратини кескин пасайтиради, бу эса ўз навбатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yoqilg‘i va moylarga prisadkalar (qo‘ndirmalar)" haqida

14 – ma’ruza. yoqilg‘i va moylarga prisadkalar қўндирмалар деб, шундай кимёвий моддаларга айтиладики, уларнинг кам миқдорда қўшилиши нефт маҳсулотларининг эксплутацион хоссаларини анча яхшиланишига олиб келади. шунингдек қўндирмалар ёқилғи ва мойларнинг фойдаланиши хусусуятини анча яхшилаш мақсадида минимал миқдорда кўшилади. нефт ёқилғиси ва мойларининг турли сифат ва хоссаларига қўйиладиган талаблар доимо ошиб боряпти. шуни тан олиш керакки, баъзи бир ҳолларда нефт ёқилғиси ва мойлари углеводородларининг кимёвий хоссалари двигател ва машиналарнинг қаттиқ ишлатиш шароитларига мос келмайди. бу мос келмаслиги реактив авиация учун ноуглеводородли ёқилғи турлари ва синтетик сурков мойларини излашни келтириб чиқарди. нефт ёқилғиси ва мойларига қўлланиладиган кўп сонли қўндирмаларни уларнинг ва...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (51,0 KB). "yoqilg‘i va moylarga prisadkalar (qo‘ndirmalar)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yoqilg‘i va moylarga prisadkala… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram