ҳужайра инженерлиги

DOC 5,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404370181_52882.doc ҳужайра инженерлиги режа: 1.каллус ҳужайралари культураларини олиш 2.протопластларни ажратиб олиш 3.протопластлар культурасини олиш 4.протопластларни қўшилиши 5.соматик ҳужайралар гибридизацияси биотехнологиянинг янги босқичи ноанъанавий объектлар – кўп ҳужайрали юқори организмларнинг тўқима ва ҳужайралари культураси, ҳамда микроорганизмларнинг культурасини олиш имконини берди. микроорганизмлар культурасига нисбатан юқори организмлар культуралари биотехнологиянинг янги объекти ҳисобланади. ўсимликлар культурасини олиш методи хх асрнинг 70-йилларида яратилган. ўсимлик ҳужайраларини культурасини олишнинг асосий типи каллус тўқимасини, баъзида эса ўсимликларнинг ўсма ҳужайралари культураси олишдир. ўсма ҳужайралари культураси чуқур ва юзаки экилганда кўринишидан ва морфологик жиҳатдан деярли фарқ қилмайди. уларнинг асосий фарқи шундаки, ўсма ҳужайралари гормонга боғлиқ эмас, шунинг учун уларнинг озуқа муҳитига фитогормонлар қўшиш керак эмас. ундан ташқари ўсма ҳужайралардан органогенез жараёнида илдиз ёки куртаклар унмайди. каллус ҳужайралари культураси эса тўсатдан гормонга боғлиқ бўлмай қолиш хусусиятига эга. каллус ҳужайралари бўлиниши натижасида (юқори ўсимликларга хос бўлган ҳужайра дифференциациясининг бир типи) каллус тўқималари ёки каллус ҳосил бўлади. каллус ҳужайралари культурасини олиш учун юқори ўсимликларнинг …
2
углерод манбаи (саҳароза ёки глюкоза), витаминлар ва ўсиш регуляторлари бўлиши керак. зарур ҳолларда озуқа муҳитига турли комплекс бирикмалар (казеин гидролизати, аминокислоталар аралашмаси, ачитқи экстракти, турли ўсимлик экстрактлари) қўшилади. янги объект билан ишлаётганда озуқа муҳитларининг оптимал таркибини танлай билиш керак. юза усулда экилган каллус тўқималари ранги оқ, сарғиш, яшил, қизил, аниқ бир анатомик структурага эга бўлмаган аморф массага эга бўлиб, консистенцияси жиҳатидан ҳам фарқланади. суюқ озуқа муҳитида ўстирилган ўсимлик ҳужайралари культуралари суспензион культуралар дейилади. суюқ озуқа муҳитида ўстирилган ўсимлик ҳужайралари культуралари каллус культураларининг юза экиш усулидан афзалликка эга. суюқ муҳитда метаболизм ва ҳужайра популяцияси ўсишига турли экзоген омиллар билан таъсир этиш мумкин. суспензион культуралар биокимёвий ва молекуляр-биологик тажрибалар – ферментлар индукцияси, генларни экспрессияси, мутантларни яратиш ва уларни тавсифлаш учун қулай. суспензион культуралар учун ҳужайралар каллус тўқималаридан олинади. сўнг улар доим аралаштириб турган ҳолда суюқ озуқа муҳитига ўтказилади. суспензион культураларни ўсимлик тўқималаридан ҳам олиш мумкин, фақат бу усул кўп вақт талаб қилади. …
3
ктуравий тузилмадир. протопластлар 2 усулда ажратиб олинади: 1. механик усул. биринчи бор ўсимлик ҳужайраси протопластлари 1892 йили телорез сув ўсимлиги ҳужайрасида плазмолиз ҳодисасини ўрганиш жараёнида ажратиб олинган. бунинг учун ўсимлик тўқимасидан кесма олинади ва 0,1 м ли сахароза эритмасига солинади. протопластлар “бужмайиб” ҳужайра деворидан ажралади, сўнг скалпель ёрдамида кесма кесилади ва протопластлар муҳитга ажралади. 2. ферментатив усулда ҳужайра девори ферментлар ёрдамида йўқотилади. бунда 3 хил тип ферментлар - целлюлаза, гемицеллюлаза ва пектиназадан фойдаланилади. протопластлар культурасини олиш учун 2 хил ёндошилади: суюқ муҳит томчиларида инкубация қилинади ва агарли қатламга ўтказилади. изолирланган протопластлар ҳужайра деворини тиклагунга қадар қисқа вақт ичида бир-бири билан қўшилиши мумкин. бу жараён нафақат бир типдаги ўсимлик протопластлариаро, балки гетеролик протопластлараро бўлиши ҳам мумкин. шу усул билан 2 турдаги тамаки ўсимлигини протопластларини қўшиб регенерацияланган ўсимлик олинган. 1978 йили эса картофель ва томат ўсимликларининг протопластлари қўшилган. бунинг натижасида томатнинг касалликларга чидамли факторлари картофелга кўчирилган. соматик гибридизация – ўсимликларни гибридини яратишнинг …
4
т баргининг соғлом протопласти қўшилган. бундан мақсад томат генларининг касалликларга чидамли геномларини картофел геномига киритишдир. натижасида ёки гибрид ёки цибрид ҳосил бўлади. цибрид ўсимликда иккала ўсимликнинг цитоплазмаси, ядро эса фақат биттасиники бўлади. гетерологик протопластларни қўшаётганда мос келадиган маркерни танлаш керак. бундай маркер сифатида пластидалар ёки хлоропластлар бўлиши мумкин. пластидалардан ташқари биокимёвий ёки генетик маркерлар: масалан, изоэнзимли таркиб, нуклеин кислоталарнинг хусусиятлари, маълум бир моддаларга чидамлилик ва хромосомалар ёки ҳужайра кариотиплари сони ҳам бўлиши мумкин. протопластлар лабиль тузилмалар бўлгани учун соматик гибридизациялаш йўли билан ҳужайрага бегона материалларни, ҳамда уларга изолирланган днк ёки бошқа ҳужайраларнинг органелларини киритиш мумкин. ҳозирда ядро, хлоропластлар трансплантация қилинган. расм. барг протопластидан (1) олинган каллусдан (2) картофелнинг регенерацияланиши (3-5) ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраси культураларини ўстириш технологиялари. биотехнологик мақсадлар учун организмларнинг ёппасига культурасини олиш технологиялари бактериялар, ачитқилар ва мицелиал замбуруғлар учун ишлаб чиқилгандир. яқин вақтларга келиб ўсимлик ва ҳайвон ҳужайрлари культурасини яратиш бўйича ишлар бошланди. ўсимлик ҳужайраларини культураси олиш техникаси …
5
ия технологиясига хосдир. ўсимлик ҳужайралари бактерияларга нисбатан секин ўсишига қарамай, уларнинг ҳарактеристикаси бир-бирига яқиндир. шунга қарамай, муҳим органик бирикмаларни фақат ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари синтезлайди. бу эса ўз навбатида янги технологияларни яратишни талаб қилади. ҳайвон ҳужайралари ё суспензия кўринишида ёки қаттиқ субстратга бириктирилган ҳолда ўстирилади. бундай ҳужайралар, масалан, hela (инсон ўсмаси ҳужайраси) иккала ҳолатда ҳам ўсиши мумкин; лимфобластом ҳужайралар суспензион культурада, нормал диплоид ҳужайралар эса қаттиқ субстратга бириктирилган ҳолда ўсади. охирги пайтларда ҳужайра ўсишини назорат қилувчи системалар «бухта» кўринишида ўралган, газни ўтказувчан тефлон трубкаларга асосланган. бундай шароитларда кўплаб ҳужайраларни культурасини олиш мумкин. яна бир самарали метод, бу ҳужайраларнинг унча катта бўлмаган маржонлар (шарчалар, микроташувчилар)га бириктирилишига асосланган усулдир. шарчалар сефадексдан ясалиб, юзаси 7 см2/мг бўлиши мумкин. шарчалар суспензион ҳолатда суза олади ва уларда турли типдаги ҳужайралар ўсиши мумкин. бу усул ёрдамида инсон интерферони олинмоқда. фойдаланилган адабиётлар: 1. альбер сассон. биотехнология: свершения и надежды. издательство «мир», 1987. 2. а.н.евтушенков, ю.к.фомичев. введение в …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳужайра инженерлиги"

1404370181_52882.doc ҳужайра инженерлиги режа: 1.каллус ҳужайралари культураларини олиш 2.протопластларни ажратиб олиш 3.протопластлар культурасини олиш 4.протопластларни қўшилиши 5.соматик ҳужайралар гибридизацияси биотехнологиянинг янги босқичи ноанъанавий объектлар – кўп ҳужайрали юқори организмларнинг тўқима ва ҳужайралари культураси, ҳамда микроорганизмларнинг культурасини олиш имконини берди. микроорганизмлар культурасига нисбатан юқори организмлар культуралари биотехнологиянинг янги объекти ҳисобланади. ўсимликлар культурасини олиш методи хх асрнинг 70-йилларида яратилган. ўсимлик ҳужайраларини культурасини олишнинг асосий типи каллус тўқимасини, баъзида эса ўсимликларнинг ўсма ҳужайралари культураси олишдир. ўсма ҳужайралари культураси чуқур ва юзаки экилганда кўринишидан ва морфол...

Формат DOC, 5,9 МБ. Чтобы скачать "ҳужайра инженерлиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳужайра инженерлиги DOC Бесплатная загрузка Telegram