ўрмон ҳақида тушунча

PPT 38 sahifa 9,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 38
слайд 1 1-мавзу: кириш. ўрмон ҳақида тушунча режа: ўрмончилик фанининг асосий вазифалари. ўрмон ҳақида тушунча. ўрмоннинг инсон ҳаётидаги аҳамияти. бугунги кунда ер юзида экологик мувозанатни ушлаб туришда ўсимлик олами асосий ўринни эгаллайди. улар атмосфера ҳаво хароратини бир меъёрда тутиб туришда, сув манбаларини тоза тутишда ва энг асосийси ҳаво таркибини тозалашда муҳим манба ҳисобланади. шунинг учун ҳам мамлакатимизда қабул қилинган «ўрмон тўғрисида» ги қонун бу она ватанимиз ҳудудида экологик вазиятни янада яхшилашда ҳар хил турдаги япроқ ва нина баргли дарахт турларидан яшил олам барпо этиш, мавжуд ўрмон дарахтларини асраб авайлаш, келажакда улар ўрнида янада чиройли кўринишга эга бўлган дарахтзорлар барпо этиш, уларнинг сифат даражасини яхшилаш, ундаги фаунани асраб қолиш ва ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланиш, уни қўриқлаш, ҳар хил касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя этиш каби асосий вазифалар илгари сурилади. бугунги кунда мустақил ўзбекистон республикасининг умумий ўрмон фонди 11 млн 392 минг гектардан иборат. шундан ўрмон билан қопланган ер майдонлари 3 млн 251 …
2 / 38
бошқа дарахт турлари – 76 минг гектар; япроқ барглилар – 25 минг гектар; нина барглилар – 12 минг гектар; бутазорлар – 278 минг гектар. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 1999 йил апрел ойидаги xiv сессиясида «ўрмон тўғрисидаги қонун» қабул қилинди. ушбу қонунда республика ўрмонларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, унинг майдонларини кўпайтириш, ўрмон маҳсулдорлигини ошириш, ўрмон хўжалиги ер майдонларида саноат аҳамиятига эга бўлган плантациялар барпо қилиш, тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорлар базасини яратиш, шунингдек, ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланиш вазифалари ўрмон хўжалиги мутахасислари олдига қўйилди. тоғ ёнбағирларидаги тупроқни ҳимояловчи ўрмонлар сувни ҳимояловчи ўрмонлар шунинг учун ҳам ўрмон хўжалиги соҳаси бўйича мутахассис бўлиш учун ўрмоннинг ҳаёт қонунларини билиш, унинг ривожланиши, қайта тикланиши (кўпайиши), етиштириш, ўрмонни парвариш қилиш, ўрмоннинг ҳосилдорлигини ошириш ва бошқалар. юқорида кўрсатилган муҳим саволларга ўрмончилик фани жавоб беради. фан икки қисмга бўлинади. биринчи қисм ўрмоншунослик деб аталади ёки ўрмоннинг биологияси, бунда ўрмон ҳаётининг қонунлари ўрганилади, яъни ўрмон билан атроф муҳит орасидаги ўзаро боғланиш. …
3 / 38
ш масканидир, улар зарарли газ, чангларни ушлаб қолишади, микроиқлимни вужудга келтиради, тупроқни эрозиядан сақлайди. тупроқнинг устидан оқиб кетаётган ёғин сочиннинг суви ўрмоннинг ичидан ўтаётиб микроорганизмлардан тозаланади. шу маълум бўлганки, ўрмон ичидан оқиб ўтган сувнинг 1 литрида 9 та ошқозон чувалчанги бўлиб, ўрмондан ўтмаган сувда эса 18 та бўлган, яъни икки маротаба ортиқ. ниҳоят ўрмон – бу ов қилинадиган жойдир, ундан ташқари уларда асаларичиликни ривожлантириш мумкин (заранг, тол, оқ акас, сафора ва буталар). бизнинг тоғ минтақамизда арчанинг уч тури учрайди: қора арча (зарафшон арчаси), саурарча (яримшарсимон арча), ўрик арча (туркистон арчаси). ер куррасида ўрмонлар бир текисда жойлашган эмас. ўрмон майдонларининг ярми тропик минтақага тўғри келади, қолганлари ўртача минтақа, шимолий ярим шарда жойлашган (россия, канада, ақш ва бошқа). 1 киши ҳисобига олганда россияда 5-8 га, лотин америкасида 5, канадада 4 га, африкада 2,4 га майдон тўғри келади. ўзбекистонда ўрмонларни ташкил этувчи асосий тур бўлиб арча киради. арчазорлар – тупроқни мухофаза қилади, сувни …
4 / 38
нтақасида қора ва оқ саксовул ўсади, улардан ташқари шўра, қандим, черкез, дарёлар четида юлғун, туранғил ўсади. бу ўрмонлар ўзбекистон ўрмонзорларининг 70 % ни ташкил этадилар ва қумни маҳкамловчи сифатида ишлатилади, ва моллар учун ем-хашак вазифасини ўтайди. ўзбекистоннинг учинчи ўрмон ташкил этувчи минтақаси-бу тўқайзорлардир. улар дарёларга яқин жойлашгандирлар, қирғоқни ювилиб кетишдан ҳимоя қиладилар, сувни тартибга соладилар. уларга туранғил, тол, жийда турлари киради, тоғларда камроқ равишда қайин, согдиана шумтоли учрайди. ўзбекистонда ўрмонлар майдони республиканинг умумий майдоннинг 5 % ни ташкил қилади. ўрмончиларнинг асосий вазифаси-ўрмонларни барпо қилиш, ўрмонларни ўстириш ва шу ўрмонларни ҳимоя қилишдан иборатдир. шунинг учун ҳам ўрмон хўжаликларининг асосий вазифаси уруғларни сифатли тайёрлаш, кўчатлар экиб ўрмонзорлар барпо қилиш ҳажмини ошириш, янги фан ютуқлари ва тавсияларидан унумли фойдаланиш ҳисобланади. ўрмонларни қайта тиклаш ва сунъий ўрмонзорлар барпо этиш республикамизда халқ хўжалигининг асосий вазафаси бўлганлиги сабабли соҳа йўналишининг иш хажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. улар қишлоқ хўжалиги экинзорларини ҳар хил табиий офатлардан сақлайди ва экинлар …
5 / 38
лари сунъий ўрмонзорлар барпо этиш, ўстириш, парвариш қилиш тажрибаси илмий асосларини яхши билишлари керак. ўрмончилик фани «ўрмон таксацияси», «ўрмонлардан фойдаланиш технологияси», «ўрмонларни лойиҳалаш», «ўрмон етиштириш», «ўрмонларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш», «ўрмон тузиш», «ботаника», «дендрология», «мухандислик геодезияси» ва «тупроқшунослик» каби фанлар билан узвий боғланиб талабаларга етказилади. ушбу фанни ўқитиш мобайнида фанга оид ҳар хил жадваллар, даврий чизмалар, рангли албомлар, ўрмон хўжалигининг карта схемалари, дарахт ва бута турлари бўйича гербарийлар, уруғ намуналари, шунингдек ўрмон тўғрисидаги кинофильм хужжат-ларидан тўлиқ фойдаланилади. талабалар бу фандан билим олишда ҳар бир мавзуни республикамизнинг «ўрмон тўғрисида» ги қонуни, «ер ҳақидаги қонуни» ва «ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаш ва қўриқлаш қонуниятлари» билан боғлаб олиб бориши зарур. бу фанни ўқитишдан мақсад ўрмонлар ҳосилдорлигини ошириш, озиқлан-тиришни, ўсиб ривожланишини, парваришлашни, сифатли ёғоч маҳсулоти олишни ўрганишдан иборатдир. шунингдек, ушбу фанни ўрганиб мутахассислик даражасига етганда олган билимларга суяниб дарахтларга шакл бериш уларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш, дарахтларда парваришлаш кесиш ишларини ўтказиш ва зарур …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 38 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрмон ҳақида тушунча" haqida

слайд 1 1-мавзу: кириш. ўрмон ҳақида тушунча режа: ўрмончилик фанининг асосий вазифалари. ўрмон ҳақида тушунча. ўрмоннинг инсон ҳаётидаги аҳамияти. бугунги кунда ер юзида экологик мувозанатни ушлаб туришда ўсимлик олами асосий ўринни эгаллайди. улар атмосфера ҳаво хароратини бир меъёрда тутиб туришда, сув манбаларини тоза тутишда ва энг асосийси ҳаво таркибини тозалашда муҳим манба ҳисобланади. шунинг учун ҳам мамлакатимизда қабул қилинган «ўрмон тўғрисида» ги қонун бу она ватанимиз ҳудудида экологик вазиятни янада яхшилашда ҳар хил турдаги япроқ ва нина баргли дарахт турларидан яшил олам барпо этиш, мавжуд ўрмон дарахтларини асраб авайлаш, келажакда улар ўрнида янада чиройли кўринишга эга бўлган дарахтзорлар барпо этиш, уларнинг сифат даражасини яхшилаш, ундаги фаунани асраб қолиш ва ўрмо...

Bu fayl PPT formatida 38 sahifadan iborat (9,5 MB). "ўрмон ҳақида тушунча"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўрмон ҳақида тушунча PPT 38 sahifa Bepul yuklash Telegram