ёнғоқ (juglans)

PPTX 16 стр. 479,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
презентация powerpoint тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси фан: доривор ўсимликлар флора ва систематикаси 13- мавзу: ёнғоқдошлар (juglandaceae) oиласи доривор ўсимликлари режа: 1. ёнғоқдошлар (juglandaceae) oиласи 2. aҳамияти ёнғоқдошлар (juglandaceae) oиласи. бу оиланинг 8 туркуми ва 70 га якин тури маълум. улар шимолий ярим шарнинг мўътадил иқлимли минтақаларида хамда осиёнинг шарқида ва американинг тропик қисмларида ўсади. барглари пояда кетма-кет жойлашган, йирик мураккаб ток патсимон. гуллари айрим жинсли бир уйли ўсимлик. чангчи гуллари кўп гулли бўлиб, кўпинча ўтган йилги новданинг тушиб кетган барг кўлтиғидан чикиб кучала тарзида осилиб туради. чангчилар сони 8-40 тага етиб боради. уруғчиси битта ёки бир нечта бўлиб, янги ўсиб чиққан сербарг новданинг учида жойлашади. хар кайси уруғчи гулини 2та гул ёнбаргчаси ва 4 та гул коса барги бор. уруғчи гулкоса барги, гул ёнбаргчалари билан кўшилиб ўсиб меванинг пўстлоғини ҳосил қилади. уруғчиси 2та мева баргчанинг кўшилишидан хосил бўлган, 2 тумшукчали. тугунчаси остки, бир уяли ва бир уруғ …
2 / 16
в тизма тоғларининг денгиз сатхида 800-2000 (2500)м баландликларидаги коракўнғир тупрокли ёнбағирликларида учрайди. 3 ахамияти: ўзбекистондаги ёнғокзорларнинг майдони 18000 гектардан кўпроқ бўлиб, хар гектаридан 300-500 кг ҳосил олиш мумкин. ёнғок мағзида 77% ёғ, 20% протеин, краxмал, саxароза, глюкоза, 5% қанд, 23% азотли, 13% азотсиз моддалар, а,б,с витаминлари бўлади. ёнғокнинг пўстлоғи яшил мевасининг пўстида 25%, баргида 12% танид моддаси-югландин бўёқ мавжуд. ёнғокзорлар майдонини кўпайтириш зарур. ёнғокнинг пишган мағзи истеъмол қилинади ва кўплаб кондитер маҳсулотлари тайёрланади. ёнғоқ танаси хар xил буюмларни тайёрлашда ишлатилади. мевасининг яшил пўсти, барглари ва пўстлоғидан ошловчи модда ва жигар ранг бўёк олинади. ёнғокнинг табиий таркалган худудлари марказий осиё, эрон, афғонистон, химолой ва тибетнинг ғарбий кисмлари хисобланади. ҳозирги кунда ёнғоқ деярли хамма жойларда экилади. бунинг натижасида ёнғокнинг навлари анча кўпайган. марказий осиё худудида ёнғокдан ўрмонлар ёнғокзорлар денгиз сатҳидан 1000-2000 хатто 2300 м баландликларда хам таркалган. пекан зайтун ёнғоқ — ёнғоқдошлар оиласи кария туркумига мансуб ёнғоқ мевали дарахт. ватани — шимолий …
3 / 16
а парвариш қилиш усуллари ёнғоқникига ўхшаш. ўзбекистон шароитида 10—12 йилда ҳосил қилади. ҳар йили (20 ёшлиси 250 кг гача) ҳосил беради. меваси истеъмол этилади, қандолатчиликда, мойи озиқ овқатда ишлатилади. ёғочи ўз хоссалари жиҳатидан эман ёғочидан қолишмайди. р.р.шредер номидаги институтда пеканнинг ҳосилдор ва ўзбекистон навлари яратилган. пекан манзарали ўсимлик сифатида ҳам экилади. ёнғоқдошлар оиласи. гул ён баргчалари бор. гулқўрғони гул ён баргча билан қўшилиб ўсиб, мева пўстини меваси данакли сохта мева. мағзи буришган, йирик уруғи эндоспермасиз. ёғочи қаттиқ, чиройли ёнғоқдошлар оиласининг вакиллари асосан дарахт ўсимликлардир. уларнинг танаси баланд бўйли, сершох, кенг шох-шаббали бўлади. барглари йирик, тоқ патсимон мураккаб тузилган бўлиб, улардагн безчаларидан ҳидли эфир мойи ажралиб чикиб туради. барглари новдада навбат билан жойлашади. булар бир уйли, айрим жинсли ўсимлик, эркак гуллари кучала ҳосил килади. кучалалари барглар қўлтиғида вужудга келади. урғочи гуллари шингилчалар шаклида бўлиб, сербарг новдалар учида биттадан ёкн бир нечтадан оддий бўлиб, ҳосил қилади. уруғпаллали бўлганидан ундан мебел ва турли …
4 / 16
унинг пўстидан, баргидан, танасининг пўстлоғидан жигар ранг бўёқ моддаси олинади. ёнғоқ дарахти уруғидан яхши кўпаяди. тўнкасидан, пархиш йўли билан ҳам кўпаяди. уни яшил қаламчадан кўпайтириш мумкин, лекин секин кўкаради. у тез ўсади, 400 йилгача яшаши мумкин. марказий осиёда катта-катта табиий ёнғоқзорлар ҳосил қилади. ҳозир уларнинг майдони 75000 гектарга яқин. эронда, афгонистонда, хитойда, кореяда ва японияда хам ўсади. тоғлик районларда денгиз сатҳидан 800-2300 м гача кўтарилади. марказий осиёда, кавказда, қримда, молдавия ва украинада кўп экилади. совуққа чидамсиз бўлганлигидан мдҳ нинг европа кисмида ва шимолий худудларда кўп экилмайди. ёнғоқ ёруғсевар ўсимлик, тупроқ танлайди, унумдор ва оҳакли ерларда яхши ўсади. ёғочи ўзакли, қаттиқ, оғир, унинг структураси чиройли ёғочига мебель саноатида талаб юқори. ёнғоқ дарахти кўкаламзорлаштириш мақсадида ва мевали дарахт сифатида боғларда ва аҳоли томорқаларида жуда кўп экилади. манжурия ёнғоғи баландлиги 25 м, диаметри 90 см ли дарахт. манжурия ёнғоғи узок шаркда, кореяда, шимолий хитойда ўрмонзорларда, дарё қирғоқларида табиий таркалган. у тоғлик ерларда денгиз …
5 / 16
н дарахт. у дарё бўйларидаги нам тупроқли ерларда яхши ўсади. манжурия ёнғоғига нисбатан қурғокчиликка чидамли, 250 йилгача яшаши мумкин. ёғочи қаттиқ, тўк жигар рангда бўлиб, фанер ва чолғу асбоблари ишлаб чиқаришда хамда машинасозлик саноатларида ишлатилади. у тез чиримайди, шунинг учун темир йўл шпаллари ҳам ишланади. меваси мойли ва ҳидли, юпқа пўстли навлари хам бор. қора ёнғоқ ёғоч тайёрлаш учун хам экилади, кўкаламзорлаштиришда хушманзара дарахт сифатида экилади. кул ранг ёнғоқ. бу ёнғоқ шимолий американинг шарқий қисмида тарқалган. мдҳ да хушманзара дарахт сифатида экилади, совуққа чидамли, соясевар дарахт ўсимлик. у ўрмон ва ўрмон-дашт зоналарида яхши ўсади. тупрок танламайди, лекин курғокчиликка чидамсиз. у 75 йилгача яшаши мумкин. пўстлоғида танид моддаси бор, ундан новвоти ранг бўёқ тайёрланади. ёғочи жигар рангли, техникавий хоссалари яхши, ундан фанер ва бошқа дурадгорлнк асбоблари ишланади. ўрмонларни янгилаш ва тоғли ҳудудларда тупроқни ювилиб кетишидан ва эрозиядан сақлаш учун экиш тавсия килинади. гикори ёки кария (сагуа) туркуми. бу туркумга кирувчи турлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёнғоқ (juglans)"

презентация powerpoint тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси фан: доривор ўсимликлар флора ва систематикаси 13- мавзу: ёнғоқдошлар (juglandaceae) oиласи доривор ўсимликлари режа: 1. ёнғоқдошлар (juglandaceae) oиласи 2. aҳамияти ёнғоқдошлар (juglandaceae) oиласи. бу оиланинг 8 туркуми ва 70 га якин тури маълум. улар шимолий ярим шарнинг мўътадил иқлимли минтақаларида хамда осиёнинг шарқида ва американинг тропик қисмларида ўсади. барглари пояда кетма-кет жойлашган, йирик мураккаб ток патсимон. гуллари айрим жинсли бир уйли ўсимлик. чангчи гуллари кўп гулли бўлиб, кўпинча ўтган йилги новданинг тушиб кетган барг кўлтиғидан чикиб кучала тарзида осилиб туради. чангчилар сони 8-40 тага етиб боради. уруғчиси битта ёки бир нечта бўлиб, янги ўсиб чиққан сербарг новданинг учи...

Этот файл содержит 16 стр. в формате PPTX (479,0 КБ). Чтобы скачать "ёнғоқ (juglans)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёнғоқ (juglans) PPTX 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram